Она туя ва бўталоқ суҳбати:— Ойи, нега бизни оёқларимиз катта ва хунук? Отни оёғини қаранг. Шунақа бўлса бўлмайдими?— Эҳ болам, биз чўлда, қумни устида юрамиз. Шунинг учун оёқларимиз шунақа.— Ойи, нега бизни белимизда ўркач бор. Текис, чиройли бўлса бўлмасмиди?!— Ўғлим, биз чўл ҳайвонимиз. Ўркачимизни ичида сув ва ёғ сақлаймиз.— Ойи, нега бизни лабларимиз бунақа катта ва қўпол?— Чунки чўлдаги тиконларни ейишга мўлжалланган.— Ойи, ахир биз туғилгандан бери зоопаркда яшаймиз-ку! (© https://latifa.uz/show/16401)