Сотволди ака ўт ўчирувчи эди. Бир кун ишдан кеч қайтиб келиб, ётоқхонага секин кирибди. Уст кийимини ечгач, чироқни ёқаман деса:— Ииии, чироқни ёқманг, - дея саросимага тушибди хотини. — Бошим оғриб кетияпти-я, дорихонага тушиб, дори олиб чиқмайсизми?Эри шошиб, кийинибди-да, дорихонага тушиб: — Ука, менга бош оғриқ дори бер, - деса.Сотувчи йигит:— Ия, Сотволди ака, пажаркадан мелисага ўтказишдими, - дермиш. (© https://latifa.uz/show/818)