Хотин эрига: — Адажониси, эсиздами кўча бошидаги чинор, ўша чинор тагида танишиб бир-биримизга кўнгил қўйгандик, мана турмуш ҳам қурдик. — Эсиздами ўзи а? Эр: — Ҳа, эсимда. Нимага уни эслаб қолдинг? Хотин: — Ўша чинорни яшин уриб, ёниб кетибди. Эр: — Унга бу ҳам кам... (© https://latifa.uz/show/938)