Қадим замонда подшоҳ бирининг саройи олдида халқ йиғилиб, шовқин-сурон кўтарибди.Подшоҳ айёнлардан сўрабди:— Ташқарида нима бўляпти?— Халқингиз сизга миннатдорчилик билдириш учун келибди, - дебди айёнлар.Подшоҳ:— Нега улар "Бўлди бас!", "Етар!", "Ортиб кетди" деб бақиришяпти, - деса, айёнлари:— Ҳамма нарса етарли, ортиғи билан муҳайё, тўкин-сочинлик бўлгани учун айтишяпти бу сўзларни, - деган экан. (© https://latifa.uz/show/15232)