Ҳомиладор аёл акушер кўригидан ўтиб бўлгач, суҳбатлашибди:Акушер:— Мана, тўққиз ойдан сўнг она бўласиз!Аёл:— Нимага тўққиз ой? Намунча узоқ? Икки ойдан сўнг иложи йўқми? Врач ҳайратланиб:— Буни асло иложи йўқ! Табиат қонуни шунақа. Она фарзандини тўққиз ойда дунёга келтиради, икки ойда эмас...— Табиатни тинч қўйинг! Тажрибасиз эканингиз кўриниб турибди. Биз танлов ўтказиб, икки ойда ишни битирадиган пудратчи топамиз. Хайр! Фейсбукда "Потребитель"га сиз ҳақингизда салбий фикрлар ёзиб қолдираман. (© https://latifa.uz/show/1718)