— Нимангизни йўқотдингиз Хўжа Насриддин? – сўрабди қўшни.— Чақа пулларимни тушириб юборгандим. Шуларни излаяпман, - жавоб берибди Насриддин.— Шу ерда йўқотдингизми? – дебди қўшни.— Йўқ! Ҳов анави қоронғи йўлакда йўқотдим. Лекин у ер қоронғилик қиляпти. Чироқни тагига келиб излаяпман, - дермиш Насриддин. (© https://latifa.uz/show/12496)