Don't have Telegram yet? Try it now!

Бир кишининг касби дурадгор экан. Хотини уйда йўқлигида болаларига эртак айтиб бермоқчи бўлибди. — Ўтган замонда бир мамлакат шаҳзодаси бошқа подшоҳликнинг маликасини севиб қолибди. Маликага хат ёзиб, кабутардан жўнатибди. Уч кеча-ю, уч кундуз ухламасдан, маликадан хат кутибди. Ваниҳоят, кабутар учиб келибди. — Кейин нима бўпти ада? – сўрабди қизи. — Қараса, оёғига хат боғланган. Малика жавоб ёзибди, деб ўйлаб, шошиб-пишиб хатни очиб қараса... — Нима ёзилган экан хатда? – яна қизиқиб сўрабди қизи. — У ерда “Қилич ва қалқонларга буюртма оламиз. Арзон нархларда”, - деган реклама турганмиш. (© https://latifa.uz/show/9503)