Don't have Telegram yet? Try it now!

Бир куни афанди дўсти билан гаплашиб қолибди: — Биласанми дўстим, энг катта балиқ қайси? — Кит, - дебди афанди. — Ўша китдан тўрттасини овлаганман, - деб мақтанибди дўсти. Бироз туриб яна: — Энг катта айиқ қайси? – сўрабди дўсти. — Оқ айиқ, - жавоб берибди афанди. — Оқ айиқданам тўрттасини отганман, - дебди дўсти. Жаҳли чиққан афанди “Шошмай тур” деб: — Ўлик денгизни биласанми дўстим? Ўша денгизни мен ўлдирганман, - деган экан. (© https://latifa.uz/show/9393)