Don't have Telegram yet? Try it now!

Бир куни тунда афанди меҳмондан қайтаётса, йўлида бой учраб қолибди. Бой афандини камситмоқчи бўлиб: — Ҳа, афанди, сенмидинг? Мен бўлса мол келяпти деб ўйлабман, - деса, афанди ҳозиржавоблик билан: — Ие, бойота! Мен сизни одамга ўхшатиб юборибман, сиз экансиз-ку, - деган экан. (© https://latifa.uz/show/10813)