Don't have Telegram yet? Try it now!

Бир меҳмондорчиликда ёш суриштириб қолишди. Афандига келиб биров: — Афанди, сиз нечага кирдингиз?—деб сўради. — Бу йил қирққа кирдим,— деди Афанди. — Ие,— деди бояги киши,— бундан ўн йил илгари ҳам қирққа кирдим деган эдингиз-ку? Афанди жавоб берди: — Қизиқ одам экансиз, кишининг гапи битта бўлади-да. (© https://latifa.uz/show/241)