Don't have Telegram yet? Try it now!

Бир одам ўғлига: — Бўлди бас, мен этган қизга уйланасан. — Ахир дада, қандай қилиб кўрмай, билмай туриб, уйланаман? Ким ўзи у қиз? — Ҳокимнинг қизи. — Ҳа-а, ундай бўлса майли. Ҳокимни олдига бориб: — Қизингизни сўраб келдим, ўғлимга келинликка берсангиз. — Ие, қизиқ экансиз-ку, танимаган билмаган одамга қизимни берворавераманми, ким ўзи ўғлингиз? — Ипотека банкини бошқарувчиси. — Ҳа-а, ундай бўлса майли. Банк бошқарувчисига бориб: — Ўғлимни Ипотека банкига бошқарувчи қилиб ишга олсангиз. — Ие, қизиқ одам экансиз-ку, дуч келган одамни банк бошқарувчиси қилиб ишга олаверамизми? Ким ўзи ўғлингиз? — Ҳокимнинг куёви. — Ҳа-а, ундай бўлса майли. (© https://latifa.uz/show/734)