Don't have Telegram yet? Try it now!

Бир тўйда ярим тунгача базм бўлибди-ю охири ўртакаш бир отахонни ўртага чақириб: — Отахон дуо қилиб беринг, - дебди. Отахон ўртакашни олдига келса, ўртакаш отахонни қулоғига замонавий BLUETOOTH микрофонни тақиб гапиринг, - дебди. Отахон ўртакашга қараб: — Менга микрофон бер, - деса. Ўртакаш: — Отахон гапираверинг ҳамма эшитяпти, - дебди. Отахон жаҳли чиқиб: — Микрофон бер-э, - деса. Ўртакаш отахонни қўлига битта стаканни бериб, мана микрофон энди гапиринг, - деса. Отахон гап бошлабди: — Мана бугун жиянимиз Абдусаттор... жиянимиз Абдусаттор, - дебди-ю. Келинни исми эсидан чиқиб қолиб, стаканни орқасига яшириб, ўртакашга қараб: — Ану алвастини исми нимайди, - дермиш. (© https://latifa.uz/show/923)