Don't have Telegram yet? Try it now!

Врач хонаси эшигида ёзувни ўқиган бемор таниш исм, фамилияни кўриб ҳайрон бўлибди. “Бу ахир синфдошим-ку” дебди ичида. Хонага кириб қараса, қаршисида ўзидан анча ёш катта кўринган врач турган экан. — Э, синфдош қалесан?! – дебди қувончини яширмай бемор. Врач бўлса унга қараб: — Кечирасиз бемор, сизни танимадим...! – деб ҳайрон бўлибди. — Ростан мени танимадингми?! 105-мактаб эсингдами? – сўрабди яна бемор. — Ҳа, мен ўша мактабда ўқиганман. Сиз ўқитувчим бўлсангиз керак?! Қайси фандан дарс бергансиз? – деган экан врач. (© https://latifa.uz/show/9579)