Don't have Telegram yet? Try it now!

Жудаям зиқна бой бўлган экан. Бир куни қўшни қишлоққа ошнасиникига меҳмонга борибди. Энди ўтирган экан, уйдаги шамни ўчириб келдимми йўқми, деган савол қийнай бошлабди. Бориб келай деса йўл узоқ, бормай деса шамни эриб қолишини ўйлаб юраги увишиб кетибди. Охири чидолмай йўлга тушибди. Халлослаб уйига келиб, эшикни тақиллатибди. Хотини чиқиб, эшикни очмоқчи бўлган экан... Бой: — Эшикни очма, ҳадеб очиб ёпилаверса эшик емирилиб кетади. Уйдаги шамни учириб қўй, шуни айтишга келган эдим. Мен шундоқ изимга қайтиб кетаман. Тайёр ошдан қолмай. Хотини: — Вой дадажониси-ей, менку шамни аллақачон ўчириб қўйганман, сиз шу гапни айтиш учун шунча йўл босиб келдизми, ковушингизни тагини емириб? Бой: — Хавотир олма хотин, ковушим қўлтиғимда! (© https://latifa.uz/show/309)