Don't have Telegram yet? Try it now!

Ишхонада мажлис. Бошлиқ: — Бугун жума. Бу кичкина шанба дегани. Ишламаймиз. Кечки пайт ўтириш! Эртага шанба – ўтиришни давомини қиламиз! Якшанба куни бош оғриғига давом эттирамиз! Душанба – ишхонада бош оғриғига оламиз ва уйга кетамиз! Сешанба – ичмаймиз. Лекин бундай дам олишлардан кейин ишлаш ҳам нотўғри бўлади! Чоршанба – ишга чиқамиз ва жон бериб ишлаймиз! Пайшанба куни жума кунига тайёрланамиз ва ишламаймиз! Жума куни эса аввал айтганимдек – кичик шанба! Ҳаммага тушунарлими? Залдан овоз эшитилди: — Кечирасиз—ку, лекин шу чоршанба кунидаги ахмоқгарчилик қачон йўқ бўлади? (© https://latifa.uz/show/9542)