Don't have Telegram yet? Try it now!

Нафақага чиқган бой амаки ов қилгани йўл олибди. Ов қилиб юрса, олдидан бир қурбақа чиқиб, тилга кирибди: — Мени ўзингиз билан олиб кетинг. Уйингизга олиб бориб, менга бўса ҳадья этсангиз, мен гўзал қизга айланаман... Амаки ўйланиб туриб: — Майли уйга олиб кетаман. Лекин бўсани ҳаёлингдан чиқар! Гўзал қизлар тиқилиб ётибди. Гапирадиган қурбақа эса ҳеч кимда йўқ! (© https://latifa.uz/show/10335)