Don't have Telegram yet? Try it now!

Учта ғирт маст бир таксини тўхтатиб чиқишибди. Таксичи ҳазиллашиб машинани ўт олдириб жойидан жилдирмай беш дақиқача туриб, кейин машинани учириб: — "Етиб келдик тушинглар" — деса. Биринчи маст раҳмат айтиб тушиб кетибди. Иккинчи маст йўлкирани тўлаб тушибди. Учинчиси таксичини бошига бир шапатдан берибди. Таксичи ичида буниси сезиб қолди деб ўйлаб турса... Учинчи маст — "Сен одамларнинг ҳаётига жавобгарсан! Иккинчи бунақа тез ҳайдамагин" — дермиш. (© https://latifa.uz/show/246)