Don't have Telegram yet? Try it now!

Шарбат сиқиб чиқариш бўйича мусобақа уюштирилибди. Иштирокчилар бир қўли билан апельсиндан ким кўпроқ шарбат олишга беллаша бошлабдилар. Биринчи иштирокчи 100 гр. шарбат, иккинчи иштирокчи 200 гр. шарбат, учинчиси эса 500 гр. шарбат сиқиб олибди. Ғолиб бўлган иштирокчига савол беришибди. “Касбингиз нима?” дейишса, у “Солиқ идораси ходимиман” деб жавоб берибди. (© https://latifa.uz/show/9386)