Don't have Telegram yet? Try it now!

Ҳарбий хизматга кетишдан аввал мактабда ўқитувчилик қилган аскар армияга бориб, ўт ўрибди, оғир юк ҳам ташибди, ер ҳам қазибди, ҳамма ёни супуриб ҳам чиқибди. Командирлар унга: — Бўлди, энди сени махсус қисмга хизматга ўтказамиз. Синовдан яхши ўтдинг, - дейишса, аскар уларга: — Йўқ, менга шу ер ҳам бўлаверади. Мен ўзи ўрганиб қолганман, - дермиш. (© https://latifa.uz/show/13221)