http://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-36917548
Бу йил Қийноқларга қарши халқаро кунида бошланган кампания давом этар экан, ҳуқуқ фаоллари бухоролик ака-ука Ибодовлар ишига эътиборни тортишга ҳаракат қилмоқдалар. Ҳуқуқ фаолларига кўра, Ибодовларни мунтазам равишда шафқатсиз калтаклашган ва қийноқлар натижасида оғир жисмоний шикастлардан Илҳом Ибодов 13 сентабрда ҳибсхонада жон берган.