https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan/2016/02/160215_cy_uzbek_salaries
Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги мамлакатда маошларни вақтида бермаслик ҳоллари кенг тарқалганини тан олган. Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси вакилига кўра, ўтган йили 1700 дан ортиқ ишчиларнинг маошлари ундирилган.