https://www.bbc.com/uzbek/world-39587935
Европа инсон ҳақлари маҳкамаси 2004 йилдаги Беслан фожиасида ҳалок бўлган болаларнинг ота-оналари ҳамда воқеаларда омон қолган, аммо жароҳатланганларнинг шикоятларини қондирган. Маҳкама аризачиларнинг Россия ҳукумати уларнинг яшаш ҳуқуқларини (Европа конвенциясининг 2-банди) поймол этгани ҳақидаги даъволарини асосли, деб топган. Қарорда айтилишича, Россия ҳукумати Бесланда қурбон бўлганларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун етарли чораларни кўрмаган.