ИБРАТЛИ ДУНЁ
120K subscribers
6.63K photos
8.88K videos
14 files
25.6K links
📚 Сиз телеграмнинг
энг ибратли каналидасиз

Бизда кун давомида:👇

📚 Ибратли ҳикоя ва ривоятлар
📚 Ибратли хикмат ва иқтибослар
📚 Ибратли аудио ва видеолар

Биз ибрат улашамиз


Реклама админи: @Saxiy_Sodiqjon

Админ: @Ibratli_admini
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ассалому_алайкум

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор. Ризқ Аллоҳдан. Бугунги кун ҳам аслида ризқ. Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар қандай нарса ҳам ризқ...

Бугунги ризқимиз яхшилар ва яқин инсонлар даврасида яхши ниятлар ила ёзилган файзли дастурхонларга қўшилган бўлсин дея ният қилганларга

КУН ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

•┈
┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯХШИМИСИЗ,
ЯХШИ ИНСОНИМ?


Йироқлашиб кетдингиз бироз,
Сизни ўйлаб ўтмоқда оним,
Ҳол сўрашлар энди жуда оз,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Кўринмайсиз гуруҳларда  ҳам,
Ҳувиллаган каби ҳар ёним.
Тўлдирайлик бўлса бирор кам,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Ҳафамисиз кимдан дилда дод,
Недир бўлган комил имоним,
На ўзингиз на бордир ижод,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбдан ишонч гули сўлмасин,
Дил оғритсам оғрийди жоним,
Шоир учун ижод ўлмасин,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Оҳири йўқ ўйлайман ўйнинг,
Сабаб излаб ўтмоқда оним,
Бир он бўлсин кўриниб қўйинг
Яхшимисиз яхши инсоним?

Қалбим тўрин ҳасратлар олди,
Сиз эмасми қувонч бўстоним,
Йўқлигингиз сезилиб қолди,
Яхшимисиз яхши инсоним?

Бегонадай кетманг йўқ бўлиб,
Суҳбати зўр меҳрга коним,
Соғинябман меҳрга тўлиб,
Яхшимисиз яхши инсоним?


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
.
СОҒЛИК – энг буюк ҳадядир
ҚАНОАТ – энг буюк бойлик.
ИШОНЧ – энг буюк яқинлик.
МУҲАББАТ – энг буюк бахт.

Ҳар лаҳзангиз меҳр-муҳаббат, бахт ва ҳузур-ҳаловатга тўлсин !


Кунингиз хайрли ўтсин...



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
ОНАМНИНГ ЁНИГА КЕТЯПМАН

Ҳаётда не бўлса мақсадим,
Дуоси сабабли етяпман...
Бориб бир бағримга босай деб,
Онамнинг ёнига кетяпман...

Юрагим ғамлардан эзилди,
Битмаган камлардан безиди,
Соғиниб қолганим сезилди,
Онамнинг ёнига кетяпман...

Дардимни бошқаси билмайди,
Билса ҳам назарга илмайди,
Бир Онам устимдан кулмайди,
Онамнинг ёнига кетяпман...

Мен нодон юрибман куттириб,
Соғинчлар, шаробин юттириб,
Кўнглимни, мехрга туттириб,
Онамнинг ёнига кетяпман...

Тўсолмас йўлимни бўронлар,
Дод десин етолмай армонлар,
Тафтидан куйсин-эй, ҳижронлар,
Онамнинг ёнига кетяпман...

Бўлай деб пойига гиламлар,
Кетсин деб дилимдан аламлар,
Керакмас қошлари қаламлар,
Онамнинг ёнига кетяпман...

Бахтимни қучоқлаб олгани,
Қалбимга қувончлар солгани,
Бир умр ёнида қолгани,
Онамнинг ёнига кетяпман...

Дўстларим сизлар ҳам боринглар,
Бориб бир дардингиз ёринглар,
Мен каби кўнглини олинглар,
Онамнинг ёнига кетяпман...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀 СИНГЛИМ,
СЕНГА НИМА БЎЛДИ?


🎙Маржона

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
​​АЙТИШЛАРИЧА

Айтишларича, бир аёл замонасининг пешвоси ҳузурига кириб хожасининг жоҳиллиги, аҳлу-аёлига қаттиққўллиги, фарзандларига зулми, оиласига инсофсизлиги, рўзғорига эътиборсизлиги, бола-чақасига меҳрсизлиги, кулбасига ҳам бефарқлигидан ўта ҳароб ҳолга келганлиги, оила даврасидан йироқлиги, суҳбати йўқлиги, ўз юмушлари билан ўзи овворалиги, аёли, фарзандларига нафақа ажратмаслигидан улар оч қолиб кетишлиги, қийинчилик бисёрлигидан ночор аҳволда қолишганлиги ва ҳар кун хонадонда уруш-жанжал аримаслигидан шикоят қилди...
Шайх у одамни чақиртирдилар. Келиб тавозеъ билан салом берди. "Аҳлу-аёлинг хузурига кирганингда ҳам салом берарсан?" дедилар. Саволга жавоб йўқлигидан каловланиб қолди. "Касбинг не?" дедилар, "Чорва боқаман, семиртираман, кўпайтириб сотаман" деди. "Емиши ҳақида айт!?" дедилар. "Қиш учун баҳордан уринаман. Экин экаман, дон сепаман, ёзи билан меҳнат қиламан. Ер чопаман, сув қўяман, кузда мисқоллаб йиғиб оламан". "Парваришидан сўзла" дедилар. "Тонг сахардан юваман, тарайман, яхши қарайман, ем, сув бераман, таналарига парвариш қиламан, тагини тозалайман, устини юваман, кундузи билан назардан қочирмайман, кечалари ухламайман" деди. "Қайсарлик қилса урарсан?" дедилар. "Йўқ, урмайман, баданига озор етишин истамайман" деди. Эшитишимча, бозордаги ҳайвонлар ичида сеники энг кўрками, энг чиройлиси, энг сардори эмиш?" дедилар, "Ҳа, чунки мен МEҲР БEРАМАН" деб жавоб берди...

Сўз шу ерга келганда Шайх ҳайбат ва ғазаб билан унга шундай дедилар: "Эй нодон! Шу меҳрингни, парваришингни, ризқ учун ҳаракатингни, тарбия учун жаҳдингни, даромад учун сабрингни, чорпо учун шафқатингни бирор қисмини ўз аҳлинга, фарзандинга, оиланга, рўғоринга сарф қилдингми? Бири бетоб бўлганда парвариш қилдингми? Аёлинг оч қолса ачиндингми? Рўзғоринг бутлиги учун кечалари ухламай чиқдингми? Оиланг фаровонлиги учун баҳордан қишга қадар вақт ажратдингми? Бир ҳайвонга, бир молга берган меҳрингни солиҳа аёлинга ҳам бердингми? Сенга катта бўлганда ёрдамчи бўладиган, қўлингдан ишинги оладиган, бетоб бўлсанг атрофингда парвона бўладиган, кексайган чоғингда мадор бўладиган, вақтийки оламдан ўтсанг, ортингдан мағфиратингни сўраб дуо қиладиган зурриëд келтиргувчи рафиқанга жонингни куйдирдингми? Эй бетавфиқ! Билгил-ки, сен борингни, умрингни, буткул эътиборингни ўзидай солиҳ ва солиҳа фарзанд келтирадиган аёлинга эмас, айнан ўзидай ҳайвон, ҳудди ўзидай мол туғиб берадиган ҳайвонга бериб қўйдинг!"...
Бу сўзларни эшитган молфурушнинг бошига мисоли гурзи урилди. Ҳаёлидан эса, оро берилган боқувдаги моллари билан оч, юпун, қаровсизликдан нимжон ва касалманд ҳолга келган фарзандларининг таққоси ўтарди...

Салим АЙЮБИЙ


📖 Telegram.me/IBRATLI
- Ҳикоя ва ҳаётий воқеалар
​​АЁЛ БЎЛИШ ОСОНМАС...

Аёл киши фамилясини ўзгартиради,
Уйини ўзгартиради,
Оиласини ўзгартиради,
Сиз билан бошқа уйга кўчади.
Сиз билан бир ўчоқ қуради,
Сиз учун хомила бўлади,
Хомиладорлик уни вужудини ўзгартиради.
Танадаги шишилар, оғриқлар, чидаб бўлмас тўлғоқ азоби,
Икки йўл орасида қолиб соғлом чақалоқ дунёга келтиради.
Хаттоки туғилган чақалоқ хам сизнинг наслингизни давом эттиради.
Ўладиган кунига қадар қиладиган барча иши, емак пишириш, уйингизни тозалаш,
Онангиз ва отангизнинг хизматида бўлиш,
Фарзандингизни катта қилиш, тарбия бериш,
Сизнинг феълингизга мослашиш,
Бутун оила муносабатларини бир маромда ушлаб туриш,
Сизга фойдаси бўладиган барча нарсалардан хатто соғлигидан,
Гўзаллигидан,
Қизиқишларидан кечиб бўлса хам қилади. Шунча нарсалардан кегин хам у сиз учун гўзал ва бетакрор бўлиб қолиши керак.
Буни уддалаши керак,
Бу орада унинг хам оғриб қоладиган боши, томоғи, тиши, бузуладиган асаби, хузурсиз бўладиган кўнгли бор.
Санаб ўтилмаган фазилатлари хали бисёр, Аллохнинг амирларини жой-жайига қўйиб бажарадиган, илм талабида бўладиган Аёл хақида хали гапирмадим хурматли Эркаклар!
Хаётингиз шериги умр йўлдошингиз бўлган Аёлингиз қийматини билинг.

Аёл бўлиш осон эмас!


📖 Telegram.me/IBRATLI 
- Ҳикоя ва хаётий воқеалар...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар куни тонгда 1 стакандан ушбу маззали ичимликни ичиб модельлардек қоматга эга бўлдим!
(Эрим айти ☺️) Қойилмисиз?

Бу оддий рецепт орқали нафақат озасиз! тирноқларингиз ва сочларингизни хам тезроқ ўстириб гўзал кўринишга келтиради!

Бу оддийгина ичимликни уй шароитида тайёрлаб эрингизга гўзал кўринишни истасангиз рецепт орқали билиб олинг афсусланмайсиз...😊👇
АЁЛ ДУОСИ

Бир аёл ҳар куни дуосида Аллоҳга шукр қилади. У ўтган кеча ҳам уйқудан олдин шундай шукр дуосини қилди:

— Аллоҳим! Шукрлар бўлсин, тонгга қадар эримнинг хуррагини эшитаман. Демак, у яшаяпти!

Аллоҳим! Шукрки, қизим ҳар куни ювиқсиз идишларни ювгани ва уй тозалагани учун шикоят қилади. Демак, у уйда, кўча-куйда санғимайди.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, солиқ тўлайман. Демак, касбу-корим бор ва ишсиз эмасман.

Аллоҳим! Шукрки, кийимларим менга тор келаяпти. Демак, озиқ-овқатим етарли.

Аллоҳим, шукрлар бўлсинки, кун охирида қаттиқ чарчаб қолаяпман. Демак, оғир ишларни бажаришга куч-қувватим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳовли супураман ва деразаларни артаман.
Демак, уйим-жойим бор.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, баъзан бетоб бўлиб қоламан. Демак, кўп вақт соғлом бўламан.

Аллоҳим! Шукрлар бўлсинки, ҳадяларга пул сарфлайман.
Демак, ҳадя улашадиган яқинларим ва дўстларим бор!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УМР ЙЎЛДОШИМ...

Ҳар муслима илк бор аёллик ва оналикка умр йўлдошининг уйида қадам қўяди. Ўша илк қадамида қоқилса куюнадиган, ўргатиб далда берадиган, ишонгани умр йўлдоши бўлсин ёнида...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Азиз аёллар, рўзғор ташвишида жони халак ёрингизни йўлдалигида, рулдалигида кўпам безовта қилманг...

Балки ким биландир... деган ўйни номи гумон, онаси Шайтон... Ёрингизни Аллоҳга тавваккул топширинг! У Зот асраса асраб беради, қийшиқ бўйинни қайириб беради, оғган қалбни сизга мойил қилиб, чап йўлдан ўнг йўлга солиб беради!

Ўн кунлаб, хафталаб кўзидан нари бўлманг, дўпписини ечмаган бош, кўзойнагини қўймаган кўз, ярим қаноти парвоз юкини иккинчи қанотга қолдирмай, бир-бирига ўрганганидек, ўрганинг, ўргатинг... Жуфтингизнинг ёмон одатларини йўқотолмасангиз, ҳеч бўлмаса сезилмайдиганроқ қилишга уриниб кўринг...

Яхши аёлни билмас эканми?! Ҳар эркак бу нозик баҳони бермаса ҳам беради, тан олмаса ҳам олади, устингизга юрса ҳам, бировлар олдида бир пул қилса ҳам, уриб сўкса ҳам, ичида бир қарорида туради. Бу қарорни номини оила дейдилар, никоҳ деган ришта дейдилар, орада уч-тўрт полапони бор, банданинг лойидан бўлган қисматига, тақдир қўшган қисматдошга кўникиши бор...

Яхши аёл бўлолмаган бўлсангиз, олдиндаги беш йилни мўлжалини олинг, ўтган ўтди, энди ютқазишга кўниш йўқ, бир кунни кулиб, ёрингизга очилиб, унга мойдек ёқар гапни топиб гапириб бошланг, қолган умрингизда ҳам бир ҳимматингизни кўрсатиб яшанг-чи, қани нима бўларкин...

Жамиятда омадли, фаол, оилапарвар эркакнинг фақат битта сири бор: оиласи тинч, аёли оқила ва яхши амалларга рухлантирувчидир.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

🎙Марҳабо Каримова

Эрининг кўнглига йўл топиб, ҳақ йўлига бошлаш илинжида юрган оқила аёлларимизга Аллоҳ мададкор бўлсин...

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
😅 Саволни ёмони: 3 дақиқада топишиз керак!

🧔🏻‍♂️ 2-хотин олишга қарор қилган эр хотинига:
– 4 пачка туз солиб менга шундай овқат тайёрлагинки, шунда ҳам тузи ошиб кетмаган бўлсин, шунда мен бошқа хотин олмайман дебди.

🧕 Хотини жуда ақлли аёл экан 4 пачка туз билан шунақа овқат тайёрлабдики, овқатланиш вақтида ҳайратда қолган эри нега буни тузи кам деб ҳатто овқатни яна тузлабди.

Диққат савол: Аёл қандай овқат қилиб эрини мот қилган?👇
✔️ Эр хотинининг иффатини сақлаши, уни ҳаромдан ҳимоя қилиши керак. Айниқса қўшилиш чоғида хотинининг хоҳишини инобатга олиши лозим.

✔️ Эр хотинини на сўз билан, на феъли билан сўкиб, айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб, пастга урмаслиги, унинг жисмию хулқини, оиласию яқинларини камситмаслиги зарур. Зеро, бу мусулмон одобига мутлақо тўғри келмайди.

Эр хотинини яхши кўрса, уни ҳурматлаши, қадрлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса, чидаб яшасин, ёки яхшиликча ажрашсин. Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди.

📚 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ. "Ижтимоий одоблар" китобидан.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга узатинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар оқшом қайтар манзилимиз аниқ ва бу бизнинг мўъжизага бой масканимиз - уйимиздир.
Ҳаловатнинг кони бўлган  бу масканда туйғулар асл, меҳрлар жўшқин, муҳаббат ва соғинчлар чин, табассумлар самимийдир.

Шундай бўлингки, борлигингиз масканингизга нур, яқинларингиз қалбига қувонч бўлсин, қадрдон...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларингизга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртанги кунингиз бугунги кунингиздан афзал бўлсин!
Атрофингизга назар солсангиз, чексиз неъматлар ичра эканлигингизни англайсиз.
Аллоҳ барча ёмонликлардан омон сақлаб, тонгга саломат етказсин. Аллоҳга омонатсиз!

ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг👇
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг, қадрдон!
Янги хафтанинг илк  куни барчамизга муборак булсин!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизга ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака бериб, барчамизни Ўзи қўллаб, ишларимизни осон ва унумли қилсин!

Беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга поклик берсин!

Дойимо яхшилик ва яхшилар ҳамроҳимиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуои саломлари ила тонгларга  файз  бахш  этган қадрдоним,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Душанба тонги муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатга тўлсин!

📖 Telegram.me/IBRATLI
    - Асл ибрат макони
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Янги кун - янги имкониятдир. Агар кеча муваффақиятсизликка учраган бўлсангиз, бу ҳали ҳаммаси тугади дегани эмас. Сизда бугун қайтадан бошлаш имкони бор!

Яхши ниятлар билан бошлаган кунингизни Аллоҳ муваффақият ва зафарлар билан тўлдирсин!


ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!!!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.

Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.

Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.

Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA