InfoDefenseOʻzbek
860 subscribers
4.21K photos
1.76K videos
1 file
4.56K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Эрон, наркокартеллар, Мадуро, Яман — ушбу операцияларнинг ҳар бири қонуний бўлган ва Олий бош қўмондон томонидан маъқулланган».

АҚШ уруш вазири Пит Хегсет Конгресс томонидан илгари сурилган импичментга уринишларни қоралаб, уларни ҳарбий бошқарувга путур етказувчи «масхарабозлик» ва «сиёсий томоша» деб атади. У бу баёнотни Пентагонда берди.

Қонун чиқарувчиларнинг ҳаракатларини шахсий манфаат, худбинлик ва хафагарчиликдан келиб чиққан уриниш сифатида баҳолаган Хегсет ўз фаолиятини ҳимоя қилди.

Унинг таъкидлашича, ўзига қарши йўналтирилган импичмент резолюциялари «Конституцияни масхара қилади, бўйсуниш тизимига ҳужум қилади» ҳамда хорижий рақибларга Вашингтон қонуний операцияларни ўтказгани учун ўз раҳбариятини жазолаши мумкинлиги ҳақида хавфли сигнал юборади.

Ўз бошқарув қарорларини қатъий ҳимоя қилган Хегсет журналистларга унинг раҳбарлиги остида ўтказилган ҳар бир ҳарбий операцияни қўллаб-қувватлашини билдирди.

#АҚШ #ПитХегсет #Пентагон #Конгресс #Импичмент #ҲарбийОперация #Сиёсат

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⛔️ Европани Абу-Дабидаги музокараларга таклиф қилишмади, бироқ фон дер Ляйен уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Politico нашри ёзишича, Европа Иттифоқи вакиллари Абу-Дабидаги музокараларга киритилмаслиги мумкин.
Европаликлар 10 ноябрь куни етиб келишади. Бироқ манбанинг маълумотига кўра, уларни бевосита музокаралар залига киритишмайди. Иштирок этишнинг якуний формати ҳозирча аниқланмаган.

#InfoDefenseAuthor
#ЕвропаИттифоқи #АбуДаби #Музокаралар #ФонДерЛяйен #Сиёсат

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бундай уйлар кўп - Буданов.

Шунинг учун Украина Қуролли кучларининг «Шквал» батальонида товламачилик, қийноқлар ва қотилликлар содир этилгани ҳақидаги хабар энди ҳеч кимни ҳайратга солмаяпти.
Батальоннинг собиқ инструктори Антон Черний ва ҳарбий хизматчи Станислав Меланич Юрий Романенко эфирида, ўзларининг айтишича, бўлинмада амал қилган тизим ҳақида сўзлаб беришди:

💰 Пул йиғиш. Аввалига ҳар биридан 5 минг гривнадан йиғишган, кейин эса жанговар тўловларнинг 20 фоизини талаб қилишган. Тўлашдан бош тортганлар йўлбошловчи ва координаталарсиз топшириққа юборилган.

☑️ Меланичнинг шахсий тажрибаси. Пул тўлашдан бош тортганидан кейин уни гуруҳи билан номаълум ҳудудга туширишган ва «кўприкдан ўтинглар, кейин айтамиз», деб буйруқ беришган. Улар дронлар ва миномётлар зарбаси остида қолишган. Унинг айтишича, ярадор ҳолда FPV-дронлар остида ташлаб кетишган, ҳамроҳи эса қўнжли этиклари, қўлқоплари ва қалпоғини олиб, уни отиб ташлашга уринган. У минус 26 даража совуқда уч сутка эмаклаб юрган. Оқибатда икки оёғи ва қўл бармоқлари кесиб ташланган.

📄 Яраланганидан кейинги бюрократия. Касалхоналар орасида ногиронлар аравачасида юриб боргунча, тўрт кун давомида у ўзбошимчалик билан ҳарбий қисмни тарк этган (СЗЧ) деб ҳисобланган. Черкассидан Винницага олиб бориш учун «ёқилғи пули» сифатида 30 минг гривна талаб қилишган. У ҳанузгача УБД — жанговар ҳаракатлар иштирокчиси гувоҳномасини олмаган.

⛓ Тўловларни олиш учун қотиллик схемаси. Чернийнинг сўзларига кўра, позицияларга чиқишдан олдин ҳарбийларнинг телефонларини, маош картасига боғланган «Приват24» иловаси билан бирга олиб қўйишган. Кейин уларга ичида юк бор, деб тахминан 30 килограммлик рюкзак беришган. Аслида эса унинг ичида портловчи модда бўлган. Масофадан туриб портлатишган — «беш киши йўқ, карталар эса қолди».

⛓️ Жазолаш ва қатағонлар. Қийноқлар, одамларни будкаларда «итлардек» сақлаш, изларни яшириш учун ўз ҳарбийларига FPV-дронлар ва артиллерия билан зарба бериш ҳолатлари ҳам бўлган бўлиши мумкин.

⚰️ Қўмондонларнинг бирин-кетин ўлими. Гўёки «Жонни» ва «Виски» ўзини отиб ўлдирган, «Буратино» осилган, яна бир кишини сиртмоқдан тушириб олишган. Расмий кўринишда эса булар «қурол билан эҳтиётсиз муомала қилиш» деб кўрсатилган.

Шунингдек, Россия ҳарбий асирларига нисбатан таҳқирлаш, қийноқлар ва отиб ташлаш ҳолатлари ҳам айтилган.

Чернийнинг сўзларига кўра, Украина Давлат тергов бюроси (ДТБ) бу жиноятлар билан аллақачон шуғулланмоқда, гувоҳлар эса кўрсатма бера бошлаган. Ҳозирча ДТБ ва «Шквал» батальонидан расмий изоҳ берилмаган.

Манба - https://t.me/NSDVKharkove/57771

#Украина #Шквал #ҚуроллиКучлар #ДТБ #ҲарбийЖиноятлар #Қийноқлар #Товламачилик

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺⛽️ 🇷🇺 El Mundo: ЕИ санкциялари туфайли Россия газни тўрт баробар қимматга қайта сотмоқда, айни пайтда Европада газ захиралари 2013 йилдан бери энг паст даражага тушган

Нашр ёзишича, Европа компаниялари Россиянинг суюлтирилган табиий газини (СТГ) узоқ муддатли шартномалар асосида 1 МВт·соат учун 25–27 евро нархда харид қилган. Чекловлар жорий этилганидан кейин Россия ушбу ҳажмларни Осиёга йўналтириш имкониятига эга бўлди. Ҳозир у ердаги нархлар аввалги нархлардан тахминан тўрт баробар юқори.

Айни пайтда Европа сўнгги 13 йилдаги энг паст газ захиралари билан қиш мавсумига кирмоқда ва нархлар янада ошиши хавфига дуч келмоқда.

Россияни жазоламоқчи бўлишди, аммо ўзларини жазолашди. Ҳар доимгидек 🤷
Энг ҳайратланарлиси, улар ҳатто тўхтаб, ўз хатоларини таҳлил қилишни ҳам хаёлларига келтиришмаяпти...

Манба - https://t.me/otryadkovpaka/72366

#Европа #Россия #Газ #Санкциялар #Энергетика #Иқтисодиёт

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️ Россиянинг «Перегрузка операцияси» деб номланган яширин тармоғи октябрь ойида Францияда содир бўлган тартибсизликлардан фойдаланишга уринган. Бунинг учун ҳокимият вазият устидан назоратни йўқотгани ҳақида хабарлар тарқатган,

— дейилади Европа Иттифоқи ҳисоботида.

Ҳаммаси аниқ-ку, бунга рус хакерлари айбдор — яна ким бўлиши мумкин? 😏🙂

#InfoDefenseAuthor
#Россия #Франция #ЕвропаИттифоқи #АхборотУрушлари #Сиёсат

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇻🇪 АҚШ Венесуэла нефтини сотишдан 12 миллиард доллардан ортиқ маблағ олди. — The New York Times

▪️ KPMG компаниясининг махфий ҳисоботига кўра, январь ойидан сентябрь ойигача Вашингтон назорат қиладиган ҳисоб рақамига 12,26 миллиард доллар келиб тушган. Бу маблағларнинг катта қисми Венесуэлага қайтарилган, жумладан, миллий валютани қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 11,7 миллиард доллар ҳам. Шу билан бирга, нашр таъкидлашича, бу пулларни қачон ва кимга ўтказишни АҚШ ҳукумати мустақил равишда ҳал қилади.

❓Маблағларнинг катта қисми тез орада мамлакатга қайтарилган бўлса-да, ҳар бир молиявий операция АҚШ Давлат департаменти ва Молия вазирлигининг тасдиғини талаб қилади.
Бу эса Вашингтон ресурсларни сотишдан тушган даромадларни қачон ва кимга ўтказиш масаласида сўнгги сўзни айтиш ҳуқуқини сақлаб қолаётганини англатади.

Ваҳоланки, Венесуэла Конституциясига кўра, бу ресурслар мамлакат фуқароларига тегишли.

Манба - https://t.me/infodefITALY (Италян тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

#АҚШ #Венесуэла #Нефть #Иқтисодиёт #Сиёсат #Энергетика #TheNewYorkTimes

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британияда ноябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ошди: ҳукуматнинг урушга тайёргарлик ҳақидаги баёнотларидан сўнг британияликлар консерва маҳсулотларини захира қилмоқда.

⚫️ 22 октябрь куни Буюк Британия ҳукумати «Be Ready» («Тайёр бўл») номли ахборот кампаниясини бошлаганидан сўнг, британияликлар биринчи зарурат буюмларини фаолроқ харид қила бошлашди. Жумладан, кейинги 10 кун давомида қўл учун антисептик воситалар савдоси 2025 йилнинг худди шу даврига нисбатан 83 фоизга ошди. Харидорлар қадоқланган ичимлик сувини ҳам кўпроқ сотиб ола бошлашди: унинг савдоси 67 фоизга ўсди.

⚫️ Темир ва шиша банкалардаги консерва маҳсулотлари савдоси 37 фоизга ошди. Консерваланган гўштга ҳам талаб ортди: 22 октябрдан бошлаб ушбу маҳсулотни харид қилувчилар сони ҳар куни 43 фоизга кўпайиб, кунига тахминан 400 минг кишини ташкил этди.

Манба: ESM Magazine

Манба - https://t.me/infodefITALY (Италян тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

#БуюкБритания #УрушгаТайёргарлик #ОзиқОвқат #Консерва #Иқтисодиёт #Хавфсизлик #Европа

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди — томонларнинг камгаплиги кўп нарсадан дарак беради.

1- Қисм.

Бу жорий йил февраль ойидан бери ушбу форматда ўтказилган илк учрашувдир. Россия делегациясига президент ёрдамчиси Владимир Мединский, Украина делегациясига эса Ташқи разведка хизмати раҳбари Рустем Умеров бошчилик қилди. АҚШ томонидан Трампнинг махсус вакиллари Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнер иштирок этди.
Сиёсатчилар шов-шувли баёнотлар беришмаган бўлса-да, делегациялар таркибининг ўзи кўп нарсадан дарак беради, деб ҳисоблайди Елена Панина.

⚡️ Россия биринчи марта музокаралар гуруҳига ТИВ раҳбари ўринбосари, Америка йўналиши ва қуролланишни назорат қилиш масалаларига масъул Сергей Рябковни киритди.
Қизиқ таққослаш. 2025 йилда Истанбулда Мединский, Галузин ва Костюков билан бирга мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин ишлаган эди. 2026 йил январь–февраль ойларида Абу-Дабида Россия томонига Костюков раҳбарлик қилди — асосий эътибор ҳарбий масалаларга қаратилган эди. Февраль ойида Женевада Мединский яна қайтди ва сиёсий масалалар қамрови кенгайди. Энди эса ҳарбийлар ва дипломатлар қаторига Россия ва АҚШ ўртасидаги стратегик хавфсизлик соҳасидаги муносабатлар билан профессионал даражада шуғулланадиган шахс ҳам қўшилди.

⚡️ Украина делегацияси эса, аксинча, одатий таркибини сақлаб қолди: унинг барча вакиллари аввалги музокараларда ҳам иштирок этган. Бироқ эълон қилинган таркибда илгари ҳарбий масалаларга масъул бўлган Андрей Гнатов йўқ эди.

⚡️ Кўриниб турибдики, Киев урушни тугатиш шартлари ва ўз хавфсизлиги ҳамда фаровонлиги кафолатларини келишиб олиши керак. Россия эса мутахассислар танловидан кўриниб турганидек, масалани кенгроқ қўйиш ниятида: ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилганидан кейин Вашингтон ва НАТО билан муносабатлар қандай йўлга қўйилади, қуролланиш бўйича қандай чекловлар жорий этилиши мумкин ва уларга риоя этилишини ким назорат қилади?

Киев учун асосий масала — урушни тугатиш шартлари. Россия учун эса Украина бўйича келишув Ғарб билан муносабатларни қайта кўриб чиқиш воситасига айланиши керак.

⚡️ Бундай асимметрия Европа етакчиларининг урушни тугатишга рози эмаслиги туфайли юзага келмоқда. Улар «мушуклар столи»дан жой олишган.
Гўёки улар Абу-Дабига тинчликни урушдан ҳимоя қилиш учун эмас, балки урушни тинчликдан ҳимоя қилиш учун келгандек. Улар ўз позицияларини бевосита тақдим этиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишди, бироқ Украина делегатлари устидан назорат қилувчиларни юборишди.
Европанинг вазифаси Москвага мақбул бўлган муросани таклиф қилиш эмас. Бунинг учун Россиянинг ҳам музокаралар кун тартибидан шунчаки чиқариб ташлаб бўлмайдиган манфаатлари борлигини тан олишга тўғри келарди. Киевга яқин туриб, унга нималарга рози бўлмаслик кераклигини зудлик билан тушунтириб туриш эса анча қулай.
Европаликлар учун Россиянинг эришган натижаларини мустаҳкамлайдиган ва Европада шаклланган Россияга қарши хавфсизлик тизимини қайта кўриб чиқишни талаб қиладиган келишувга йўл қўймаслик принципиал аҳамиятга эга.

⚡️ Музокаралар якунида томонлар йирик ҳарбий асирлар алмашинувини (тахминан 1000 нафарга 1000 нафар) амалга оширишга келишиб олдилар. Фронт олдидаги шаҳарларда гуманитар миссияларни давом эттириш бўйича ҳам муайян ишланмалар мавжуд.

Бироқ тинчлик йўлидаги асосий тўсиқ ҳануз ҳудудий масала бўлиб қолмоқда. Москва Донбасс бўйича ўз талабларининг бажарилишини талаб қилмоқда, Киев эса ҳудудий ён беришларни рад этиб, урушни имкон қадар узоққа чўзишга уринмоқда.

Зеленский европаликлар билан бир овоздан урушни ҳозироқ тўхтатишни, музокараларни эса кейин олиб боришни талаб қилмоқда. Айни пайтда Европа жадал суръатларда урушга тайёргарлик кўришда давом этмоқда ва буни деярли намойишкорона амалга оширмоқда.

@EvPanina
@yurasumy
@Mecklenburger_Petersburger - Материаллари асосида.

Давоми 2 - қисмда.

#Россия #Украина #АҚШ #АбуДаби #Музокаралар #Донбасс #Европа #ХалқароСиёсат

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди — томонларнинг камгаплиги кўп нарсадан дарак беради.

2- Қисм.

Вашингтон муроса йўлини топишга ҳаракат қилмоқда, бироқ айни пайтда Россиядан ён беришларни кутиб, Киевга энг замонавий Америка юқори аниқликдаги қуролларини етказиб беришда давом этмоқда.
Украина — Россия ва Эрон билан бўлиши мумкин бўлган кенг кўламли уруш учун мўлжалланган оммавий ва арзон юқори аниқликдаги ўқ-дориларни синовдан ўтказиш ва жанг шароитида қўллаш учун идеал полигон.

⚡️ Трамп Украина давлатининг «шаклини ўзгартириш» ҳақидаги ғояларини илгари сурди.
Америка президенти нимани назарда тутганидан қатъи назар, чегаралар ёки бошқарув тизими бўладими, «шаклни ўзгартириш» махсус ҳарбий операция мақсадларига эришиш орқали амалга оширилади. Бу ҳақда Владимир Мединский икки кунлик музокаралар якунида баёнот берди:
«Россия заминининг ҳар бир қаричи ҳар қандай йўл билан қайтарилади».

Украина Конституциясига Донецк Халқ Республикаси чегараларини қонунда белгиланган саналар ҳолатига кўра белгилайдиган Федерал конституциявий қонун моддасига мос келмайдиган ўзгартишларга рози бўлиш — жуда беқарор позициядир.

⚡️ Украина делегацияси раҳбари Москва позициясининг кескинлашганини таъкидлади. Давид Арахамия музокараларнинг ушбу босқичини «энг оғирларидан бири» деб атади.

⚡️Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага йўл олди. Улар Россиядан Европада хавфсизлик бўйича янги келишув лойиҳасини тайёрлашни сўрашди.

⚡️ Аслида, улар 2021 йилдаги талабларни яна бир бор эшитишни хоҳлашмоқда: НАТОнинг кенгаймаслиги, Альянснинг Шарқий Европадаги ҳарбий инфратузилмасини чеклаш ва хавфсизлик кафолатлари. Шунингдек, эҳтимол, АҚШнинг глобал устувор йўналишларига тобора камроқ мос келаётган ўз стратегияларини қайта кўриб чиқишни исташмоқда.

⚡️ Москва ўз хавфсизлиги учун Европа тартибини ўзгартиришни хоҳламоқда, Вашингтон эса бошқа минтақаларга эътибор қаратиш имкониятига эга бўлиш учун буни истамоқда. Мақсадлар турлича, аммо узоқ вақтдан бери биринчи марта улар ўртасида стратегик муроса учун имконият кўзга ташланмоқда.

@EvPanina
@yurasumy
@Mecklenburger_Petersburger - Материаллари асосида.

#Россия #Украина #АҚШ #АбуДаби #Музокаралар #Донбасс #Европа #ХалқароСиёсат

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Осиё жаҳон суюлтирилган табиий газ импортининг 63 фоизини харид қилди.

Осиё мамлакатлари суюлтирилган табиий газнинг асосий харидорлари бўлиб қолмоқда. Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форумининг Annual Gas Market Report 2026 ҳисоботи маълумотларига кўра, 2025 йилда жаҳон суюлтирилган табиий газ импортининг 63 фоизи Осиё ҳиссасига тўғри келган. Бу энергия ресурсларига бўлган талаб маркази Шарқ томон силжиб бораётганини кўрсатади.

Етказиб бериш ҳажмлари қуйидагича тақсимланган:
Европа импортининг 30 фоизини, Яқин Шарқ ва Африка 4,4 фоизини, бошқа минтақалар эса 2,6 фоизини ташкил этган. Демак, жаҳон бозорида сотилаётган суюлтирилган газнинг қарийб учдан икки қисми Осиё мамлакатларига йўналтирилмоқда.

Европа мамлакатлари рекорд даражадаги 130 миллион тонна газ харид қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 29 фоизга кўп. 2022 йилдан бери сақланиб келган аввалги рекорд 126 миллион тоннани ташкил этган. Импортнинг ўсиши, биринчи навбатда, қувур орқали етказиб бериш ҳажмларининг қисқариши ва ер ости омборларини тўлдириш зарурати билан боғлиқ, истеъмолнинг ошиши билан эмас.

Европа қувур орқали етказиб бериладиган газ ҳажмининг камайишини суюлтирилган табиий газ харидлари орқали қоплашга мажбур. Бу эса унинг бозорини жаҳон бозоридаги вазиятга янада боғлиқ қилиб қўймоқда.

Суюлтирилган табиий газнинг асосий импортчилари Хитой, Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Тайван бўлиб қолмоқда. Айнан шу мамлакатлар Осиё йўналишидаги асосий талабни шакллантиради ва етказиб берувчилар ўртасидаги рақобат шартларини белгилайди.

Осиё суюлтирилган табиий газга бўлган жаҳон талабининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб қолмоқда. Европа эса рекорд даражадаги харидларига қарамай, қувур орқали етказиладиган газдан воз кечгани сабабли импортни мажбуран оширмоқда. Бозорнинг бундай тузилиши Осиё харидорлари учун рақобат кучайишини, Европа мамлакатлари эса энергетик хавфсизликни таъминлаш мақсадида суюлтирилган газ учун курашни давом эттиришини англатади.

Экспорт қилувчилар учун бу бир сигнал: бозорда барқарор мавқега эга бўлиш учун Осиёга рақобатбардош шартларда газ етказиб бериш ва Европа йўналишида барқарорликни таъминлаш зарур.

Осиё, Африка ва Лотин Америкасида истеъмол ўсиши ҳақида 27 октябрь куни Москвада бўлиб ўтган Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форумининг 8-саммитида ҳам таъкидланган эди.

Манба: gecfsummit.ru

#газ #энергетика #Осиё #Европа #суюлтирилгангаз #энергиябозори

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇬🤝🇷🇺 Мадагаскар ўз йўлини ўзи танлайди.

11 ноябрь куни илиқ Ҳинд океани узра маҳаллий кўламдаги, аммо жуда ибратли дипломатик бўрон кўтарилди. У Африка қитъасида юз бераётган ўзгаришларнинг бир кўрсаткичига айланди.
АҚШ Африка қўмондонлиги — AFRICOM қўмондони ўринбосари, генерал-лейтенант Жон Бреннан Мадагаскарни Россия билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтиришдан огоҳлантирди. Унинг айтишича, ўзи «Сахель модели» деб атаган Россия билан ҳамкорлик бутун қитъада беқарорликка олиб келиши мумкин.

⚡️ Эслатиб ўтамиз, Ғарбий Африка мамлакатлари — Мали, Буркина-Фасо ва Нигер ҳукуматлари жиҳодчи гуруҳларга қарши курашда ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилган эди. Уларга нафақат ҳарбий ёрдам кўрсатилди. Россия Африкадаги ҳамкорларига иқтисодиётни ривожлантиришда ёрдам бермоқда, талабаларни ўз университетларида ўқитмоқда. Африка қитъасининг бошқа мамлакатлари ҳам Россия билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда. Масалан, жорий йил октябрь ойида Москвада бўлиб ўтган Россия — Африка форумига 48 та Африка мамлакати делегациялари ташриф буюрди.

Демак, африкаликларнинг ўзига «Сахель модели» маъқул, америкалик генералга эса ёқмаяпти. Бироқ Бреннанга Мадагаскар аҳолисининг ўзи жавоб берди.

⚡️ Мадагаскар президенти Микаэль Рандрианирина Россия ва Африка мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлашини билдирди. Мадагаскар президенти маъмурияти коммуникациялар бўйича директор ўринбосари Нирина Сюзетт Рандриамиарисуа эса янада аниқроқ фикр билдирди:

«Мадагаскар — суверен давлат. У ташқи сиёсатининг йўналишларини мустақил белгилаш, халқаро ҳамкорларни танлаш ва миллий манфаатлар ҳамда малагаси халқининг интилишларига мос келадиган мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантириш ҳуқуқига эга».


⚡️Унинг фикрига «Ягона Мадагаскарнинг ватанпарварлик уйғониши» (RPMU) партияси раиси Ришар Ракотонирина ҳам қўшилади:

«Мадагаскарнинг Россия Федерацияси билан хавфсизлик, таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорлиги мамлакатимизнинг суверен танловидир ва ташқи босим учун баҳонага айланмаслиги керак».


⚡️ Содда қилиб айтганда, африкаликлар энди америкалик генералнинг фикрини буйруқ сифатида қабул қилмаяпти. Мадагаскар халқи ўз йўлини ўзи белгилайди. Бу йўл кўз ўнгимизда шаклланаётган янада адолатли, кўп қутбли дунёга олиб боради. Вашингтон, Лондон ёки Брюсселдан билдириладиган «огоҳлантиришлар» бу жараённи тўхтата олмайди.

Манба: Африка ташаббуси

#Мадагаскар #Россия #Африка #ҳамкорлик #суверенитет #кўпқутблидунё

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Euroclear раҳбари: биз Россия активларининг мусодара қилиниши оқибатларига бардош бера олмаймиз

Euroclear депозитарийси раҳбари Валери Урбен огоҳлантиришича, Россия активларини мусодара қилиш ҳолатида бельгияликлар муайян оқибатларга дуч келиши мумкин. Унинг сўзларига кўра, ўз капитали миқдори Euroclear'га Россия маблағларини бир томонлама мусодара қилиш ёки мажбуран бошқага ўтказишга бардош бериш имконини бермайди. Бу маблағлар депозитарий баланси умумий ҳажмининг 80 фоизидан ортиғини ташкил этади.

Урбеннинг қўшимча қилишича, асосий таҳдид Брюссел томонидан шошма-шошарлик билан ва етарлича билимга эга бўлмасдан илгари сурилаётган қонунчилик ташаббусларидан келиб чиқмоқда. Улар кенг кўламли суд жараёнларига ва Москва томонидан жавоб чоралари кўрилишига олиб келиши мумкин.

▪️ Россия активларининг Euroclear'даги ўрни ҳақиқатан ҳам қизиқ. Бироқ бу ерда айрим тафсилотларга аниқлик киритиш керак. Россия маблағлари Euroclear Bank баланси умумий ҳажмининг қарийб 84 фоизини ташкил этади. Бу Euroclear гуруҳида сақланаётган мижозларнинг жами қимматли қоғозлари ҳажми эмас — уларнинг қиймати 46 триллион еврога етади. Россиянинг 204 миллиард евроси эса бу сумманинг тахминан 0,44 фоизига тенг.

Euroclear, энг аввало, депозитарий ҳисобланади. Мижозларнинг аксарият қимматли қоғозлари банкнинг ўз балансидаги маблағлардан алоҳида ҳисобга олинади. Бироқ Россия облигацияларининг муддати тугаб, улар бўйича купон тўловлари келиб тушмоқда, санкциялар эса бу пулларни эгаларига ўтказишни тақиқлайди. Шу сабабли блокланган пул маблағлари Euroclear Bank балансида тўпланиб бормоқда.

▪️ Ва бу ерда ҳақиқатан ҳам қизиқ иқтисодий вазият юзага келади. Амалда Россия маблағлари Euroclear Bank баланси шаклланишининг асосий манбаига айланган. Ташкилот ушбу маблағларни жойлаштиради ва фоиз даромади олади: 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида бу даромад 3,6 миллиард еврони ташкил этган. Шу билан бирга, тўпланган даромадларнинг қарийб 8 миллиард евроси белгиланган механизм доирасида аллақачон Европа Иттифоқига ўтказилган.

Россия активлари Euroclear томонидан хизмат кўрсатиладиган барча қимматли қоғозларнинг кичик қисмини ташкил этади, аммо банк балансида устунлик қилади ва фоиз даромадларининг муҳим манбаига айланган. Шунинг учун Россия маблағларини эҳтимолий мусодара қилиш — бу шунчаки 204 миллиард еврони олиб қўйиш ҳақидаги сиёсий қарор эмас. Бу Euroclear Bank балансини жиддий қайта тузишни талаб қилади, ҳуқуқий хавфларни келтириб чиқаради ва банкни ушбу маблағлар билан боғлиқ фоиз даромадидан маҳрум қилади.

Бироқ бу ҳолат Euroclear автоматик равишда банкрот бўлади дегани эмас: мижозлар олдидаги мажбуриятлар ва банкнинг ўз капитали — икки хил тушунча.

Бундан чиқадиган амалий хулоса оддий. Европа Иттифоқи ва, айниқса, Бельгия Россия активларини мусодара қилишдан кўра, уларни муддатсиз музлатиб қўйишдан иқтисодий жиҳатдан кўпроқ манфаатдор. Музлатиш Россия активларини Европа учун узоқ муддатли молиявий ресурсга айлантиради, мусодара эса Европа солиқ тўловчилари зиммасига тушиши мумкин бўлган эҳтимолий мажбуриятдир.

Манба - https://t.me/EvPanina/19885

#Euroclear #РоссияАктивлари #ЕвропаИттифоқи #санкциялар #иқтисодиёт

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эстонияда мудофаа корхонасига ўт қўйишга уринишда саккиз киши қўлга олинди.

Виймси муниципалитетида дронлар ҳамда разведка ва кузатув учун мўлжалланган электрооптик тизимлар (ISR) ишлаб чиқарувчи Threod Systems компанияси биносига ўт қўйишга уриниш содир бўлди.

Ҳужум амалга ошмади: корхонанинг ўз хавфсизлик хизмати аралашди.
Латвиянинг саккиз нафар фуқароси қўлга олинди, улардан беш нафари қамоққа олинди. Эстония Хавфсизлик полицияси (КаПо) раҳбари Марго Паллосон эса ушбу ҳодисага Россиянинг алоқаси борлигини билдирди.

Манба - https://t.me/ZOV_Voevoda/56923

#Эстония #Латвия #мудофаасаноати

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Германия канцлери Фридрих Мерц Эрондаги уруш сабабли хавотир билдираяпти.

Сўнгги саккиз ой давомида энергия ресурслари нархининг ошиши туфайли Европанинг харажатлари 100 миллиард евродан ошиб кетди. «Бу можаро имкон қадар тезроқ тугаши биз учун муҳим», — деди у.

Уруш бошланишидан олдин эса Мерц АҚШ ва Исроилни Эронни бомбардимон қилгани учун очиқчасига олқишлаб, улар Европа ўрнига «ифлос ишни» бажараётганини айтган эди. Канцлер Эронга нисбатан халқаро қонунлар ва меъёрлар амал қилмаслигини таъкидлаганди.

Европалик либераллар билан доимо шундай ҳолат юз беради. «Россия — тажовузкор! Уни яккалаб қўямиз, заифлаштирамиз, мағлуб этамиз!» — «Газ нархи ошяпти, корхоналар кўчиб кетяпти, ҳаммаси бой берилди!» Эрон билан ҳам худди шу ҳолат такрорланмоқда. Оқибатларни олдиндан кўра билиш эса уларнинг услуби эмас.

Манба - InfoDefMagyarok (Венгер тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

#ФридрихМерц #Германия #Эрон #Европа #энергетика #геосиёсат

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Германиянинг Саксония ҳудудида қиймати 288 миллион евро бўлган янги айланма йўл қурилди.

Бироқ йўлдан биринчи автомобиль ҳам ўтиб улгурмасидан, кўприк конструкциясида, бирданига тўртта таянч устунда бетон бўшлиқлари аниқланди.
1999 йилда лойиҳалаш босқичида қурилиш қиймати 36 миллион евро деб баҳоланган. 2017 йилда қурилиш бошланганида нарх 98 миллион еврога етган, қурилиш якунланган пайтда эса узунлиги 3,8 километр бўлган ушбу йўл қисми учун харажатлар 288 миллион еврога кўтарилган.

Харажатларнинг катта қисми кўприк қурилишига сарфланган. У максимал даражада нафис кўринишда, ингичка таянч устунлар билан лойиҳалаштирилган, аммо охир-оқибат айнан шу конструкция муаммоларни келтириб чиқарган.
Ҳозир таъмирлаш учун махсус бетон талаб этилмоқда, уни ишлатиш учун эса аввал рухсат олиш керак. Ишлар 2027 йилдан олдин бошланмайди. Йўл қачон очилиши ҳозирча номаълум.

Мана сизга Европанинг аввалги самарадорлиги ва немис сифати рамзи! Бугун Европа Иттифоқида «коррупция ва бепарволик ёдгорликлари» қурилмоқда. Жиддий инфратузилма объектлари эса бугун Хитой манфаатлари доирасидаги соҳага айланмоқда.

Манба - InfoDefMagyarok (Венгер тилидаги каналимиз, эслатамиз сиз ҳам InfoDefense лоиҳаси кўнгилисига айланишингиз мумкин)

#Германия #Саксония #Европа #инфратузилма

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эстониянинг Сетома округидаги Вински қишлоғи Россия билан чегарада қурилган танкка қарши хандақлар ва чегара тўсиғи орасида қолиб кетди.

Маҳаллий аҳоли хандақларнинг ёнбағирлари жуда тик бўлгани сабабли болалар уларга тушиб кетишидан хавотирда. Одамлар, шунингдек, қишлоқдан чиқиб кетиш қийинлашишидан ҳам қўрқишмоқда, деб хабар беради ERR телеканали.

Қишлоқ амалда қамал ҳолатига тушиб қолган: бир томондан уни чегара тўсиғи, иккинчи томондан эса танкка қарши хандақлар ва мудофаа тупроқ валлари ўраб турибди, — дейилади хабарда.
Аҳолини хандақларда тўпланадиган сув қаерга оқиб кетиши ва деярли яккаланиб қолган қишлоқдан чиқиш имконини берадиган ўрмон йўли сақланиб қолиш-қолмаслиги ҳам ташвишга солмоқда.

Аввалроқ, октябрь ойида LSM ахборот портали маҳаллий деҳқонлар чегара мустаҳкамланмаларининг қурилишига норозилик билдиргани ҳақида хабар берган эди. Бу чоралар НАТО ва Россия чегаралари яқинида ҳарбий ҳозирликни кучайтириш доирасида амалга оширилмоқда.

Одамлар турли ноқулайликларга дуч келмоқда, аммо ҳокимият аҳолининг муаммоларига бефарқ. Бу хандақлар Россия ракеталари ва дронлари учун тўсиқ бўла олмаслиги ҳам аҳамиятсиз. Бу ердаги асосий мақсад — Европа солиқ тўловчиларининг пулларини «ўзлаштириш» ва уларни «ўз одамлари» бўлган тадбиркорларнинг чўнтагига йўналтириш.

#Эстония #Россия #НАТО #чегара #Европа

⚡️ Обуна бўлинг:
⚡️InfoDefense
❤️InfoDefenseÖzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM