САВОЛ — ЖАВОБ
Ислом банкларида ликвидлик хатари қандай бошқарилади?
💡 Қисқа жавоб:
Ликвидлик хатари — банк ўзининг муддати келган тўлов мажбуриятларини ўз вақтида бажара олмаслиги ёки бунинг учун активларини катта йўқотиш билан сотиши эҳтимоли.
Ислом банкларида бу хатарни бошқариш анъанавий банкларга нисбатан бир қадар мураккаброқ. Сабаби — банк ҳар қандай фоизли ёки Шариатга номувофиқ пул бозори воситасидан фойдалана олмайди.
🏦 Ислом банки ликвидликни қандай бошқаради?
1️⃣ Етарли ликвид активларни сақлайди
Банк кутилмаган маблағ чиқиб кетишларини қоплаш учун нақд пул ва юқори сифатли ликвид активлар захирасини шакллантиради.
Бунда сукук каби Шариатга мувофиқ, бозорда айланиши мумкин бўлган воситалар муҳим аҳамиятга эга.
2️⃣ Исломий пул бозоридан фойдаланади
Банкда вақтинча ортиқча маблағ бўлса, уни бошқа исломий молия муассасаларига мудораба каби Шариатга мувофиқ механизмлар асосида жойлаштириши мумкин.
Маблағ етишмаса, товар муробаҳа ёки банклараро мушорака каби воситалардан фойдаланиш амалиёти ҳам мавжуд.
3️⃣ Сукук портфелини шакллантиради
Сукук нафақат сармоялаш воситаси, балки айрим ҳолатларда ликвидликни бошқариш учун ҳам муҳим восита ҳисобланади.
Айниқса, давлат ёки юқори сифатли эмитентларнинг ликвид сукуклари банкка зарур пайтда маблағ жалб қилиш ёки гаров сифатида фойдаланиш имконини бериши мумкин.
4️⃣ Марказий банк механизмларидан фойдаланади
Ислом банклари учун марказий банкнинг Шариатга мувофиқ ликвидлик бериш механизмлари муҳим.
Бундай механизмларга:
🔹 қисқа муддатли ликвидлик ёрдами;
🔹 махсус ликвидлик воситалари;
🔹 сукукни гаров сифатида қабул қилиш;
🔹 Шариатга мувофиқ «охирги инстанция кредитори» механизмлари
кириши мумкин.
⚠️ Нега бу муаммо жиддий?
Ислом банкларининг асосий муаммоларидан бири — қисқа муддатда ликвид бўлган мажбуриятлар билан узоқ муддатда қайтувчи активлар ўртасидаги номутаносиблик.
Яъни:
қисқа муддатли маблағлар → узоқ муддатли молиялаштириш
Агар омонатчилар бир вақтнинг ўзида маблағларини қайтаришни талаб қилса, банкда тезда пулга айлантириладиган активлар етарли бўлмаса, ликвидлик хатари юзага келади.
Энг муҳим хулоса
Ислом банки учун ликвидликни бошқариш фақат «кўпроқ нақд пул сақлаш» дегани эмас.
У:
ликвид активлар + сукук + исломий пул бозори + банклараро операциялар + марказий банк механизмлари + актив ва мажбуриятларни мувофиқлаштириш
каби элементларнинг яхлит тизимидир.
IFSB бу йўналиш учун махсус IFSB-12 — Liquidity Risk Management тамойилларини ишлаб чиққан. Унда ислом молия муассасаларининг ликвидлик хатари, ликвидликни қўллаб-қувватлаш механизмлари ва Шариатга мувофиқ воситаларга алоҳида эътибор берилган.
📚 Манбалар:
— Islamic Financial Services Board (IFSB), IFSB-12: Guiding Principles on Liquidity Risk Management.
— IMF, Ensuring Financial Stability in Countries with Islamic Banking.
— IMF, Monetary Operations and Islamic Banking in the GCC.
@IslomMoliyasi

👍10❤1🎉1
#хабар
🌍 ЖАҲОН ИСЛОМ МОЛИЯСИ АКТИВЛАРИ $6,5 ТРИЛЛИОНГА ЕТДИ
📊📊 LSEG ва ICDнинг 2026 йилги Islamic Finance Development Report ҳисоботига кўра, 2025 йилда глобал ислом молияси активлари 9% ўсиб, $6,5 триллионга етган.
🔮 Таҳлилчилар прогнозича, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич $10,5 триллиондан ошиши мумкин.
🌐🌐 ЎСИШНИНГ АСОСИЙ ДРАЙВЕРЛАРИ:
🔹 ислом банк хизматларининг кенгайиши;
🔹 сукук чиқарилишининг ўсиши;
🔹 исломий сармоя фондларининг ривожланиши;
🔹 янги меъёрий-ҳуқуқий базанинг шаклланиши;
🔹 FinTech ва очиқ банк хизматлари;
🔹 токенлаштирилган сукук;
🔹 барқарор ва экологик молиялаштириш.
📍📍Ҳисобот 140 та мамлакатни қамраб олган.
🏆 Ислом молияси энг ривожланган бозорлар:
🇲🇾 Малайзия
🇸🇦 Саудия Арабистони
🇦🇪 БАА
🇮🇩 Индонезия
🇵🇰 Покистон
🇺🇿🇺🇿Ўзбекистон ҳам сезиларли ўсиш қайд этган мамлакатлар қаторида.
Бу айниқса муҳим: ҳисоботда ислом молияси анъанавий марказлардан ташқари Марказий Осиё ва Африка бозорларида ҳам жадал ривожланаётгани таъкидланган.
📌📌Энг муҳим сигнал:
Ислом молиясининг келажаги фақат исломий банклар билан чекланмайди. Сукук + рақамли технологиялар + FinTech + барқарор молия соҳанинг кейинги ўсиш босқичини белгиламоқда.
📌 Шу билан бирга, соҳадаги ўсиш суръатига мос равишда малакали мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.
Манба: ICD — Islamic Finance Development Report 2026

👍6❤4
#хабар
🇮🇩 ИНДОНЕЗИЯДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА 3 МУҲИМ ТАШАББУС
Индонезияда ислом молиясини фақат молиявий маҳсулотлар эмас, балки яхлит экотизим сифатида ривожлантиришга қаратилган янги қадамлар ташланмоқда.
📍 ISEF 2026 доирасида Bank Indonesia ислом молия бозори, ижтимоий молия ва инсон капитали йўналишларини қамраб олган учта муҳим ташаббусни илгари сурди.
1️⃣ 📜 ИСЛОМИЙ МОЛИЯ БОЗОРИ УЧУН ХУЛҚ-АТВОР КОДЕКСИ
Islamic Financial Market Code of Conduct (ICoC) — исломий молия бозори иштирокчилари учун касбий хулқ-атвор, ҳалоллик, шаффофлик ва бозор интизомини мустаҳкамлашга қаратилган.
Бу каби механизмлар бозорда нафақат Шариат талабларига мувофиқликни, балки ишончли ва масъулиятли бозор муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
2️⃣ 🤲 ZAKAT CORE PRINCIPLES 2.0
Zakat Core Principles 2.0 — закотни бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган янгиланган ёндашув.
Бу ташаббус закот маблағларини йиғиш, бошқариш ва тақсимлаш жараёнларида бошқарув, шаффофлик, самарадорлик ва ҳисобдорликни кучайтириш нуқтаи назаридан муҳим.
Эътиборли жиҳати — ислом молияси экотизимида ижтимоий молия алоҳида эмас, балки молиявий тизимнинг бир қисми сифатида қаралмоқда.
3️⃣ 🎓 ИНСОН КАПИТАЛИГА САРМОЯ
ISEF 2026 доирасида халқаро стипендия дастури ҳам илгари сурилди.
Бу ташаббуснинг мақсади — ислом иқтисодиёти ва молияси учун замонавий билим ва профессионал кўникмаларга эга мутахассислар авлодини шакллантириш.
Чунки кучли инфратузилма фақат қонунлар ва молиявий воситалар билан эмас, балки малакали инсон капитали билан ҳам яратилади.
🔎 АСОСИЙ ХУЛОСА
Индонезия тажрибасида эътиборли жиҳат — ислом молияси бир нечта ўзаро боғлиқ йўналишлар орқали ривожлантирилаётганидир:
📈 Бозор инфратузилмаси
➕ ⚖️ Бошқарув ва бозор интизоми
➕ 🤲 Ижтимоий молия — закот
➕ 🎓 Инсон капитали
➡️ Натижада ислом молияси алоҳида банк маҳсулотлари йиғиндиси эмас, балки яхлит иқтисодий-молиявий экотизим сифатида шакллантирилмоқда.
🇺🇿 Ўзбекистон учун сабоқ: исломий банкчиликни ривожлантириш билан бир қаторда Шариат бошқаруви, бозор инфратузилмаси, ижтимоий молия, кадрлар тайёрлаш ва аҳоли ишончини бир вақтнинг ўзида кучайтириш муҳим.
Манба: https://www.bi.go.id/en/publikasi/ruang-media/news-release/pages/sp_2821826.aspx

www.bi.go.id
ISEF 2026: “Goodness for All” to Advance Indonesia’s Islamic Economy and Finance
👍6❤3👏2
#тафаккур
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن جَاءكُمْ فَاسِقٌ بِنَبَأٍ فَتَبَيَّنُوا أَن تُصِيبُوا قَوْماً بِجَهَالَةٍ فَتُصْبِحُوا عَلَى مَا فَعَلْتُمْ نَادِمِينَ
“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло “фосиқ хабар келтирса, аниқлаб” хабарнинг собитлигини текшириб кўришга амр қилмоқда. Афсуски, кўпчилик бу оятга амал қилмаганлари оқибатида катта мусибатларга дучор бўлади. Бир хабарни эшитиши биланоқ, суриштирмай, бирор иш қилинса, кейин хабарнинг ёлғонлиги ёки хатолиги аён бўлса, ҳақиқатдан афсус-надоматга сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло “бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”, демоқда. (Ҳужурот сураси, 6-оят).
✈️ @IslomMoliyasi

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥24😢2❤1
Markaziy bank tomonidan islomiy bank faoliyati uçun ilk litsenziya berildi
📄 Markaziy bank Boşqaruvining 2026-yil 23-oktabrdagi 28/1-sonli qaroriga muvofiq, “Open bank” aksiyadorlik jamiyatiga islomiy bank faoliyatini amalga oşiriş huquqini beruvçi 1-I-sonli litsenziya berildi. Bu — Özbekistonda islomiy bank faoliyati uçun berilgan ilk litsenziya.
@IslomMoliyasi
Eslatib ötamiz, bank xizmatlaridan foydalanişdan avval bankning tegişli litsenziyaga ega ekanini Markaziy bankning rasmiy veb-sayti orqali tekşirişingizni söraymiz.🛡 Mazkur litsenziya Özbekiston Respublikasining “Banklar va bank faoliyati töğrisida”gi Qonuni 5¹-moddasida nazarda tutilgan islomiy moliya operatsiyalarini qamrab oladi.
@IslomMoliyasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34🔥12👏5❤3🤔2🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
27–28-oktabr kunlari Samarqand şahrida Xalqaro islomiy moliya forumi bölib ötadi
Forum doirasida mahalliy va xorijiy mutaxassislar iştirokida islomiy moliyaning dolzarb masalalari, sohadagi xalqaro tajriba va istiqbolli yondaşuvlar muhokama qilinadi.
Forumning asosiy tadbirlarini Markaziy bankning rasmiy sahifalarida jonli efirda kuzatib borişingiz mumkin.

Bugun esa forumning asosiy sessiyalari oldidan bank vakillari uçun islomiy bankçilik böyicha bilim va könikmalarni oşirish, şuningdek, xalqaro tajribani örganishga qaratilgan master-klasslar ötkazilmoqda.
Forumning asosiy tadbirlarini Markaziy bankning rasmiy sahifalarida jonli efirda kuzatib borişingiz mumkin.
👍13🔥6🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli obunaçilar!
“Samarkand Islamic Finance Forum 2026” forumi boşlandi!
@IslomMoliyasi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥5🤔2
#таҳлил
Ислом молия ҳуқуқидаги “ваъда”ни “дастлабки шартнома” сифатида расмийлаштириш қанчалик тўғри?
Муробаҳа ва ижара амалиётларидан хабари бор киши ислом молиясида ишлатиладиган “ваъда” ҳақида тушунчага эга.
Ҳозирги кунда амалиётда айрим молия муассасалари (ММТ, банк, лизинг компаниялари) томонидан исломий деб тақдим этилаётган ижара (лизинг), насия савдо (муробаҳа) амалиётларида “ваъда”ни расмийлаштириш учун Ўзбекистон қонунчилигида, хусусан, Фуқаролик кодексида назарда тутилган “дастлабки шартнома” тузилмоқда.
Хўш, дастлабки шартнома бир томонлама ваъданинг ўрнини боса оладими? Улар ўртасида қандай фарқлар бор? Амалиётда қандай муаммолар келиб чиқиши мумкин?
Қуйида ушбу саволларга жавоб бўладиган қисқа хулосани тақдим этамиз.
Масалани молиялаштирувчи — банк ва ваъда берувчи — мижоз мисолида кўриб чиқамиз.
1. Ҳужжат мажбурийлиги
🔹 Ваъда:
Бир томонлама ваъда фақат ваъдани берган томон — мижоз зиммасига мажбурият юклайди. Банк ваъданинг бажарилишини талаб қилиши ёки бу талабдан воз кечиши мумкин.
Мижознинг ваъдаси банк зиммасига асосий шартномани (муробаҳа/ижара) тузиш мажбуриятини юкламайди.
(AAOIFI, 49-стандарт, 3/4–3/5-бандлар.)
🔹 Дастлабки шартнома:
Тарафлар келгусида асосий шартномани тузиш мажбуриятини олади. Бир тараф асосий шартномани тузишдан асоссиз бош тортган тақдирда, бошқа тараф уни шартнома тузишга мажбурлаш талаби билан судга мурожаат қилиши мумкин.
(Фуқаролик кодекси, 361 ва 377-моддалар.)
❗️Шу сабабли ваъда ўрнига дастлабки шартнома тузишда ФКнинг юқоридаги нормалари эътибордан четда қолса, ҳужжат иккала томонга ҳам асосий шартномани тузиш мажбуриятини юклаши мумкин.
2. Бажармаслик оқибати
🔹 Ваъда:
Банк мижознинг ваъдасига асосан мол-мулк сотиб олган ва мижоз уни сотиб олишдан, яъни муробаҳа/ижара шартномасини тузишдан бош тортган тақдирда, мижоз банкка банк кўрган ҳақиқий зарарни қоплайди.
Бунда бой берилган фойда ундирилмайди.
(AAOIFI, 49-стандарт, 3/4-банд.)
🔹 Дастлабки шартнома:
Умумий қоида бўйича зарар ҳақиқий зарар ва бой берилган фойдани ҳам қамраб олади.
Қонун ёки шартномада чеклов бўлмаса, ҳуқуқи бузилган тараф иккинчи тарафдан исботланган бой берилган фойдани ҳам талаб қилиши мумкин.
(Фуқаролик кодекси, 14, 361 ва 377-моддалар.)
3. Ҳужжат шакли: оддий ёзма шакл ва нотариал тасдиқлаш
🔹 Ваъда:
Оддий ёзма шаклда тузилади.
🔹 Дастлабки шартнома:
Асосий шартнома учун белгиланган шаклда тузилади.
Агар асосий шартнома учун нотариал шакл талаб қилинса, дастлабки шартнома ҳам шу шаклда тузилиши керак.
(Фуқаролик кодекси, 361-модда.)
Қонуннинг ушбу нормаси ҳам амалиётда муайян муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Масалан, қонунчиликка кўра, транспорт воситаси ёки уй-жой олди-сотди (муробаҳа) шартномаси нотариал расмийлаштирилиши керак.
Бу дегани, мижознинг ваъдаси сифатида расмийлаштириладиган дастлабки шартнома ҳам нотариал тасдиқланиши лозим.
Бироқ банк ҳали транспорт ёки уй-жойнинг эгаси бўлмаганлиги сабабли, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиб-таомилларига кўра, нотариус бундай дастлабки шартномани тасдиқламаслиги мумкин.
(Вазирлар Маҳкамасининг 726-сон қарори, 2-илова, 19 ва 22-бандлар; 3113-сон нотариал йўриқнома, 73-банд.)
Хулоса
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, дастлабки шартномани ҳар доим ҳам ислом молия ҳуқуқидаги ваъданинг ўрнида ишлатиб бўлмайди.
🔰 Таклиф
Келгусида исломий молия муассасалари ва мижозлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш мақсадида, Марказий банк исломий молия стандартларини ишлаб чиқишда ваъда институтининг тўғри қўлланилиши учун аниқ ҳуқуқий асос яратиши мақсадга мувофиқ.
ФКнинг 8-моддасига асосан, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек, гарчи қонунда назарда тутилмаган бўлса-да, унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
Ваъда ҳам аслида битим ҳисобланади.
Шу сабабли, Марказий банкнинг тегишли меъёрларида ушбу муассаса мустаҳкамлаб қўйилса, уни “дастлабки шартнома” деб эмас, балки ўз номи билан “Ваъда” сифатида расмийлаштириш учун тўлақонли ҳуқуқий асос яратилади, деб ўйлаймиз.
📌 Манба: Ислом молия ҳуқуқи

❤12👍5
#хабар
🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМИЙ МОЛИЯНИ АМАЛИЙ ЖОРИЙ ЭТИШ БОСҚИЧИГА ЎТМОҚДА
📍 Самарқанд | 27 октябрь 2026 йил
Самарқандда ўтказилган Халқаро исломий молия форумида Марказий банк раиси Тимур Ишметов Ўзбекистонда исломий молияни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
📌 2026–2030 йилларга мўлжалланган йўл харитаси ишлаб чиқилган бўлиб, у 5 та устувор йўналиш ва 39 та чора-тадбирни қамраб олади.
Улар қуйидаги йўналишларни ўз ичига олади:
🔹 исломий молия қонунчилигини такомиллаштириш;
🔹 малакали мутахассислар тайёрлаш;
🔹 аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш;
🔹 халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
🔹 исломий банк инфратузилмасини ривожлантириш.
🏦 БАНКДАН ТАШҚАРИ ИСЛОМИЙ МОЛИЯ
Айни пайтда Ўзбекистонда ўндан ортиқ микромолия ташкилоти исломий молия хизматларини кўрсатмоқда.
Уларда:
▫️ муробаҳа;
▫️ ижара;
▫️ мудораба;
▫️ мушорака
каби молиявий маҳсулотлар қўлланилмоқда.
Бу амалиёт мамлакатда исломий молия маҳсулотларини синовдан ўтказиш ва амалий тажриба шакллантириш имконини бермоқда.
🕌 ИСЛОМИЙ МОЛИЯНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ
Ўзбекистонда исломий молия учун икки босқичли бошқарув модели шакллантирилмоқда.
Шунингдек, 5 нафар аъзодан иборат Марказий Ислом молия кенгаши ташкил этилган.
Кенгашнинг асосий вазифалари:
🔹 Шариат меъёрларига риоя этилишини таъминлаш;
🔹 қарорлар сифатини ошириш;
🔹 молиявий хатарларни бошқаришни такомиллаштириш.
Форумда маълум қилинган муҳим янгиликлардан яна бири — сукук бозорининг ҳуқуқий асосини яратиш.
Капитал бозори тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририда сукукка бағишланган алоҳида боб киритилган.
Ушбу қонун қабул қилинганидан сўнг:
🔸 суверен сукук;
🔸 корпоратив сукук
чиқариш учун ҳуқуқий асос яратилиши кутилмоқда.
🌍 Шу билан бирга, Ўзбекистон IFSB ва AAOIFI билан ҳамкорликни кучайтирмоқда. Бу мамлакатда халқаро исломий молия меъёрларини жорий этиш учун муҳим қадам ҳисобланади.
📌 ХУЛОСА
Ўзбекистонда ислом молия энди фақат қонунчиликни шакллантириш босқичида эмас.
Қонунчилик → лицензиялаш → ислом банк → сукук → Шариат бошқаруви → кадрлар → халқаро меъёрлар
занжири асосида яхлит исломий молия экотизими шакллантирилмоқда.
Айниқса, Open Bank'ка биринчи исломий банк лицензияси берилгани ва сукук учун алоҳида ҳуқуқий база тайёрланаётгани Ўзбекистон исломий молия бозорининг янги босқичга ўтаётганини кўрсатади.
Мақоланинг асл нусхаси — UzDaily

👍18❤7🎉4🔥2
🌍 САМАРҚАНДДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ХАЛҚАРО ФОРУМ ЯКУНЛАНДИ
Самарқандда ислом молиясининг бугунги ҳолати ва келажагига бағишланган муҳим халқаро мулоқот ўз ниҳоясига етди.
🤝 Форум давомида исломий капитал бозорлари, ликвидлик, аҳоли ишончи ва ислом молиясини кенг омма учун янада очиқ қилиш масалалари муҳокама қилинди.
🇺🇿 Айниқса, Ўзбекистонда ислом молияси шаклланаётган янги босқичда халқаро тажриба ва маҳаллий ташаббусларни бирлаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
🎤 Форумда «Ислом молияси» лойиҳаси асосчилари Хондамир Нусратхўжаев ва Жаҳонгир Имамназаров ҳам иштирок этиб, ислом молияси бўйича ўз фикр ва амалий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
📌 Самарқанд форуми — ислом молияси бўйича фикрлар, тажриба ва янги имкониятлар бирлашган муҳим майдон бўлди.
Ислом молияси Ўзбекистонда энди фақат муҳокама мавзуси эмас — у амалиётга кириб бормоқда.

👍23🔥5❤3
#таҳлил
Ислом молияси бўйича саводхонликни қандай ошириш мумкин? Ҳамкорлик нима учун муҳим?
27-28 октябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтган ислом молияси бўйича халқаро форумнинг иккинчи кунида Ўзбекистонда ислом молияси бўйича саводхонликни ошириш тажрибамиз ва келгусидаги режаларимиз ҳақида фикр билдириш имконияти бўлди. Халқаро ва маҳаллий ислом молия ташкилотлари вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида билдирилган фикрларимизни обуначиларимиз билан ҳам бўлишишга қарор қилдик.
Форум сессияси бошловчиси (модератор), Малайзия ислом банки ижтимоий молия департаменти директори Dr. Mohd Zikri томонидан берилган савол:
Ўзбекистонда ислом молияси бўйича саводхонликни ошириш борасидаги тажрибангиздан келиб чиқиб, аҳоли ва кичик бизнес вакилларининг ислом молиясига бўлган қизиқишини ушбу хизматлардан онгли равишда фойдаланиш даражасига олиб чиқиш учун қандай ахборот тарқатиш каналлари ва амалий таълим усуллари энг самарали бўлиши мумкин? Уларнинг самарадорлигини қандай баҳолаш керак?
“Ислом молияси” лойиҳаси ҳамасосчиси, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жаҳонгир Имамназаров томонидан берилган жавоб:
2019 йилда ҳамфикрларимиз билан биргаликда ислом молияси соҳасида саводхонликни оширишга қаратилган ижтимоий лойиҳани бошлаган эдик. Ушбу лойиҳа доирасида ўзбек тилида Telegram саҳифа (@IslomMoliyasi) ва веб-сайт (islommoliyasi.uz) ташкил қилдик. Telegram иловасини танлашимиз бежиз эмас, бу илова Ўзбекистон аҳолиси орасида жуда оммабоп бўлиб, аҳоли ва тадбиркорларга бевосита етиб бориш имконини беради.
Бироқ, бугун ёшлар Instagram ва YouTube'дан фаол фойдаланмоқда. Шу боис ислом молияси тушунчалари ва маҳсулотларини содда тилда тушунтирадиган қисқа, қизиқарли видеолар тайёрлаб тақдим қилиш яхши натижа бериши мумкин.
Яна бир муҳим йўналиш — ҳамёнбоп ўқув курсларини кўпайтириш. Зеро, саводхонликни оширишдаги энг муҳим вазифалардан бири – ислом молиясига оид билимларни аҳоли учун тушунарли, амалий ва ҳамёнбоп қилишдир.
Айниқса, тадбиркорлар нафақат ислом молияси нима эканини, балки ундан амалда қандай фойдаланишни ҳам билишлари керак. Молиявий маҳсулотлар қандай ишлайди? Мижознинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари нималардан иборат? Шартнома имзолашдан олдин қандай саволларни бериш лозим?
Албатта, бундай ташаббусларни кенгайтириш учун халқаро ташкилотларнинг техник кўмаги катта ёрдам бериши мумкин. Бу ўзбек тилида сифатли ўқув материалларини кўпайтириш, кўпроқ аҳоли ва тадбиркорларни қамраб олиш ҳамда ҳамёнбоп таълим дастурларини ташкил этиш имконини беради.
Натижани қандай ўлчашимиз керак?
Фақат ижтимоий тармоқлардаги обуначилар, кўришлар ёки ўқув курсларида қатнашганлар сонига қараб эмас. Энг муҳими — одамлар ислом молияси маҳсулотларини ҳақиқатан ҳам тушуняптими, улардан онгли равишда фойдаланишга тайёрми? Буни аҳоли ўртасида мунтазам равишда сўровномалар ўтказиш, билим даражасидаги ўзгаришларни ва молиявий қарорларнинг қай даражада онгли қабул қилинаётганини ўрганиш орқали баҳолаш мумкин.
Яна бир муҳим фикр: соҳа вакиллари сифатида биз кўпроқ ҳамкорлик қилишимиз керак.
Албатта, ҳар бир ташкилот даромад олишга ҳаракат қилади. Буни ёмон томони йўқ. Аммо бизнинг мақсадимиз бундан каттароқ бўлиши керак.
Ҳаёт фақат пул топиш ёки шуҳрат қозонишдан иборат эмас. Унинг мазмуни жамият ривожига қандай ҳисса қўшаётганимизда ва бошқаларга қанчалик ёрдам бера олишимизда ҳам намоён бўлади.
Биз ижтимоий ташаббусларда бирлашишимиз, ўқув материалларимиз билан ўртоқлашишимиз ва ислом молиясига оид билимларни кўпроқ инсонлар учун очиқ қилишимиз мумкин. Айниқса, қиммат ўқув дастурларида қатнашиш имкониятига эга бўлмаган аҳоли қатламига эътибор қаратишимиз лозим.
Бозорда рақобатлашишимиз мумкин, аммо молиявий саводхонлик ва ижтимоий манфаатлар йўлида рақобатчи эмас, ҳамкор бўлишимиз керак.
Ишончим комил, биз биргаликда ҳаракат қилсак, халқимиз учун ҳар биримиз алоҳида ҳолда эриша оладиган натижадан анча кўпроғига эришишимиз мумкин.

👍12❤8
#хабар
🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ БЎЙИЧА ЯНГИ МЕЪЁРЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ
Ўзбекистон Марказий банки 2026 йил якунига қадар ислом молияси соҳасида дастлабки миллий меъёрларни қабул қилишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Марказий банк вакили Санжар Насиров Самарқандда бўлиб ўтган Ислом молияси форумида маълум қилди.
📌 Асосий янгиликлар:
🕌 1. Шариат бошқаруви
2026 йил охиригача исломий молия муассасаларида Шариат бошқарувини тартибга солувчи тизим жорий этилиши кутилмоқда.
📚 2. Муробаҳа, ижара ва мудораба меъёрлари
Марказий банк ҳузуридаги Ислом молияси кенгаши учта асосий молиявий восита бўйича миллий стандартларни ишлаб чиқмоқда:
▫️ Муробаҳа
▫️ Ижара
▫️ Мудораба
Уларнинг учаласини ҳам 2026 йил охирига қадар қабул қилиш режалаштирилган.
📊 3. Исломий амалиётлар учун алоҳида бухгалтерия ҳисоби
Исломий молиявий амалиётларни банк ҳисоботларида тўғри акс эттириш учун алоҳида баланс ҳисобварақлари ва ҳисоб юритиш қоидалари ишлаб чиқилади.
💧 4. 2027 йил — исломий ликвидлик инструментлари
2027 йилнинг биринчи ярмида Марказий банк исломий банклар учун ликвидликни бошқариш воситаларини ишга туширишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, Марказий банк сукукини чиқариш механизмлари ҳам ишлаб чиқилмоқда.
💰 5. Сукук бозори
Ўзбекистонда давлат ва корпоратив сукук чиқариш учун ҳуқуқий асос яратиш ишлари давом этмоқда.
Бу ислом молиясини банк тармоғидан ташқари капитал бозорига ҳам олиб чиқиш имконини беради.
👥 6. Мутахассислар тайёрлаш
Марказий банкнинг 30 нафардан ортиқ ходими Ислом тараққиёт банки дастури доирасида хатарларга асосланган назорат бўйича таълим олган.
Яна 9 нафар мутахассис INCEIFда магистратурада таҳсил олмоқда. Ислом молияси кенгаши аъзоларини эса AAOIFI меъёрлари бўйича ўқитиш режалаштирилган.
📌 ХУЛОСА
Ўзбекистон ислом молиясида энди:
қонунчилик → миллий меъёрлар → Шариат бошқаруви → бухгалтерия → ликвидлик → сукук бозори
занжирини шакллантириш босқичига ўтмоқда.
Бу эса ислом молиясининг Ўзбекистонда алоҳида ва тизимли молиявий тармоқ сифатида шаклланаётганини кўрсатади.
📖 Манба: Kapital.uz — «ЦБ Узбекистана планирует внедрить стандарты исламских финансов до конца года»

👍19❤8🤝3
#закот
ТИЖОРАТ МОЛИДАН БОЗОР НАРХИГА КЎРА ЗАКОТ ЧИҚАРИШ
САВОЛ: Тижорат молидан закот молнинг савдодаги қийматига кўра чиқарилади. Энди, агар баъзи моллар ўзи сотиб олинган нархда ёки ундан ҳам паст нархда сотилса, у ҳолда закот шу сотилган нархдан чиқариладими ёки бошқа молдан келган фойда каби ҳисобланадими?
Масалан: 10 миллионга мол сотиб олинди, ундан беш миллионлик мол етти миллионга сотилди. Қолган беш миллионлик мол эса сотилмай турибди. Улар сотиб олинган нархида, ҳатто ундан ҳам паст нархда сотилиши мумкин. Шу ҳолатда кейинги беш миллион сўмлик молнинг закоти қандай чиқарилади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тижорат молининг закотини адо этишда сотиб олинган нархда ҳам, сотмоқчи бўлган нархда ҳам ҳисобланмайди, балки бозор нархи эътиборга олинади. Бунинг маъноси шуки, закот бериш вақтида мавжуд бўлган тижорат моли бозорда ўша пайтдаги сотилиш нархи қандай бўлса, шу ҳисобдан закоти адо этилади.
Сотиб юборилган молга келсак, қайси мол қандай нархда сотилган бўлса, ўша нарх эътиборга олинади. Лекин бу ўринда қуйидаги ҳолат эътиборга олинади: агар ўша молларни сотишдан келган пул закотни адо этиш вақтида ўз эгасида мавжуд бўлса, у нисобга қўшиб ҳисобланади; агар у эҳтиёжларга сарфланиб юборилган бўлса, унга закот вожиб бўлмайди.
Ҳижрий ҳисоб бўйича тўлиқ бир йил бўлган кунда (масалан: Рамазон ойининг биринчи кунида) ўша куни дўкондаги сотиладиган барча молларнинг бозордаги сотилиш нархи бўйича қиймати аниқланади ва ана шунга мувофиқ закот адо этилади. Валлоҳу аълам.
Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

👍8❤2
#закот
ЯШАШ УЧУН ҚУРИЛГАН УЙНИ КЕЙИНЧАЛИК СОТИШ НИЯТИ ПАЙДО БЎЛИШИ
САВОЛ: Ўғлим яшаши учун икки йил давомида коттеж уй қурган эдим. Лекин уч ой олдин бу уйни сотиб, пулини савдо-сотиққа (масалан, автомобил олиб-сотишга, бозорда савдо қилишга ёки бошқа ҳовли қуришга) сарфлашни ният қилдим. Ушбу уйдан закот ажратишим керакми? Агар закот беришим керак бўлса, сотиш ниятини қилганимга уч ой бўлди. Бу ният қилинганига тўлиқ бир йил ўтиши керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда сотишни ният қилишнинг ўзи билан мазкур уйга закот вожиб бўлиб қолмайди. Чунки тилла-кумуш ва пуллардан бошқа буюм ва мол-мулкларга закот вожиб бўлиши учун уларни сотиб олишда тижорат нияти бўлиши керак. Бошқа мақсадда сотиб олгандан кейин сотиш нияти пайдо бўлиб қолса, сотмагунича у закот моли ҳисобланмайди. Сотгандан кейин унинг эвазига олган суммаси закот молига айланади ва мазкур суммага бир йил ўтгандан кейин закот вожиб бўлади. Агар уни тижоратга киритса, тижоратдаги айланмасидан закот беради. Валлоҳу аълам.

👍13❤2
📢 DIQQAT, E’LON!
🎓 CPSS sertifikati imthoni uchun ro‘yxatdan o‘tish boshlandi!
2026-yil dekabr oyida CPSS xalqaro sertifikat imtihonini Ingiliz / Rus / Arab tillarida topshirishni rejalashtirayotgan nomzodlar 7-noyabr 2026-yilgacha ro‘yxatdan o‘tishlari kerak.
📋 Ro‘yxatdan o‘tish uchun talab etiladigan hujjatlar:
📄 Diplom (Bakalavr / Magistr) , sertifikat va baholar ilovasi (transkript) yoki tegishli litsenziyalarning tasdiqlangan nusxalari.
📸 Yaqinda olingan pasport formatidagi fotosurat.
🪪 ID-karta yoki pasport nusxasi.
📩 Ro‘yxatdan qanday o‘tiladi?
Yuqorida ko‘rsatilgan hujjatlarni @IsBF_admin telegrami orqali yoki
+99833 888 00 59 raqamiga telefon qilib to'liq ma'lumot olishingiz mumkin.
✅ Hujjatlaringiz asosida sizni CPSS imtihoniga ro‘yxatdan o‘tkazib qo‘yamiz.
⏳ Ro‘yxatdan o‘tishni kechiktirmang!

🎉6👍4❤3
#хабар
🇲🇾 МАЛАЙЗИЯДА ИСЛОМ МОЛИЯСИ БОЗОРИ $800 МЛРДАН ОШДИ
Fitch Ratings баҳолашига кўра, Малайзияда ислом молияси тармоғи 2026 йил III чораги якунига келиб $800 млрддан ошган.
Бу кўрсаткич мамлакат ЯИМининг 150 фоизидан кўпроғига тенг.
📊 Бозор таркиби:
💰 Сукук — 47%
🏦 Ислом банк активлари — 42%
📈 Исломий фондлар — 8%
🛡 Такафул — 3%
🌍 Малайзия нима учун етакчи?
Малайзия 2026 йил III чораги якунида ҳам дунёдаги энг йирик сукук бозори бўлиб қолмоқда.
Жаҳондаги муомаладаги сукукнинг 33%и Малайзия ҳиссасига тўғри келади. Сукук мамлакат ички қарз капитал бозорининг қарийб 64%ини ташкил этади.
Шунингдек, мамлакат ҳукумати беш йиллик танаффусдан сўнг халқаро бозорга қайтиб, $1,5 млрдлик доллар сукукини жойлаштирди.
💻 КЕЙИНГИ КУЧЛАНТИРУВЧИ ОМИЛ (ДРАЙВЕР) — РАҚАМЛАШТИРИШ
Fitch Ratings ислом молияси ўсишининг кейинги манбалари сифатида рақамлаштириш ва барқарор молияни алоҳида қайд этмоқда.
Малайзияда:
🔹 токенлаштирилган сукук лойиҳалари;
🔹 чакана инвесторлар учун токенлаштирилган жамғарма сукуки;
🔹 рақамли исломий капитал бозори
ривожланмоқда.
🌱 ESG қарз инструментлари ҳажми ҳам бир йилда 27%га ошиб, $21 млрдга етган. Унинг 92%и сукук ҳиссасига тўғри келади.
🏦 ИСЛОМ БАНК ТАРМОҒИНИНГ УЛУШИ ОРТМОҚДА
2026 йил август ойида исломий молиялаштириш Малайзия банк тизимидаги жами молиялаштиришнинг 44,3%ини ташкил этган.
2025 йилда бу кўрсаткич 44% эди.
Fitch бу улуш ўрта муддатда яна ўсишини кутмоқда, чунки банклар исломий молия стратегияларига тобора кўпроқ эътибор қаратмоқда.
🇺🇿 ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ҚАНДАЙ САБОҚ БОР?
Малайзия тажрибаси шуни кўрсатадики, ислом молияси фақат ислом банкларидан иборат эмас.
Барқарор экотизим учун:
Ислом банклари
⬇️
Сукук бозори
⬇️
Ислом фондлари
⬇️
Такафул (ислом суғурта тизими)
⬇️
Рақамли ва токенлаштирилган молия
⬇️
Яшил ва ижтимоий молия
бир-бири билан узвий боғланган ҳолда ривожланиши керак.
📌 Ўзбекистонда ҳозир шаклланаётган исломий банк лицензияси + миллий меъёрлар + сукук қонунчилиги + ликвидлик амалиётлари айнан шундай экотизим учун дастлабки пойдевор бўлиши мумкин.
Малайзия тажрибасининг энг муҳим сабоғи: ислом молиясини ривожлантириш — битта маҳсулот эмас, балки бутун молиявий экотизимни шакллантиришдир.
📖 Манба: The Star — Islamic finance market depth set to deepen

👍8❤5
🌿 КУН ИҚТИБОСИ
«Савдо — молни арзон нархда сотиб олиб, қиммат нархда сотиш орқали сармояни кўпайтириш ва фойда олишга интилишдир».
— Ибн Халдун (1332–1406)
📚Манба: «Ал-Муқаддима», «Савдонинг моҳияти, усуллари ва турлари ҳақида».
💡 Ислом молияси нуқтаи назаридан:
Бу ёндашув замонавий ислом молиясидаги муҳим ғоя билан уйғун:
реал актив → савдо → хатар → фойда
Яъни савдо орқали фойда олиш учун мавжуд мулк бўлиши, меҳнат/тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва хатарларни зиммасига олиш лозим бўлади.

👏7❤5👍2
Forwarded from
AAOIFI IMTIHONLARIGA RÖYXATDAN ÖTIŞ UÇUN 1 HAFTA QOLDI!
Islomiy moliya sohasidagi bilim va malakangizni xalqaro sertifikat bilan tasdiqlang!
🇺🇿 AAOIFIʼning Özbekistondagi rasmiy imtihon markazi Mezon Taʼlim orqali quyidagi imtihonlardan birini tanlaşingiz mumkin:
➡️ Imtihon yönalişlari:
🌐 Imtihon tillari: 🇬🇧 ingliz, 🇸🇦 arab va 🇷🇺 rus tillari.
Röyxatdan ötişning oxirgi muddati — 7-noyabr!
🚩 Röyxatdan ötiş va batafsil maʼlumot uçun:
@mezontalim_admin
Imkoniyatni qöldan boy bermang!
Islomiy moliya sohasidagi bilim va malakangizni xalqaro sertifikat bilan tasdiqlang!
🇺🇿 AAOIFIʼning Özbekistondagi rasmiy imtihon markazi Mezon Taʼlim orqali quyidagi imtihonlardan birini tanlaşingiz mumkin:
🔹 CPFAS — Moliyaviy hisob standartlari bo‘yicha malaka sertifikati (7-dekabr)
🔹 CPAAGE — Audit, kafolat, boshqaruv va axloq bo‘yicha malaka sertifikati (8-dekabr)
🔹 CPSS — Shariat standartlari bo‘yicha malaka sertifikati (9-dekabr)
Röyxatdan ötişning oxirgi muddati — 7-noyabr!
@mezontalim_admin
Imkoniyatni qöldan boy bermang!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥4❤1
#оят
Қуръони каримда Нуҳ алайҳиссалом тилидан шундай дейилади:
“Ва мен дедим: “Бас, ўз Роббингизга истиғфор айтинг, албатта, У гуноҳларни кўплаб мағфират қилувчидир”.
“У зот осмондан устингизга кетма-кет барака ёмғирини юборадир”.
“Ва сизга молу мулк ва бола-чақа ила мадад берадир ва сизларга боғу роғлар ҳамда анҳорларни берадир”.
(Нуҳ сураси, 10-12 оятлар).
Ибн Касир ушбу оятлар тафсирида айтади: “Яъни, агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий тавба қилсангиз, истиғфор айтсангиз ва У Зотга итоат этсангиз, ризқингиз кўпаяди. Аллоҳ осмоннинг баракасидан устингизга ёмғир ёғдиради. Ернинг баракасидан ўсимликлар ва турли набототларни ундириб чиқаради. Сизларга кўп фарзанд ва бойликлар ато қилади. Шунингдек, Аллоҳ сизларга турли мевалари бор ва ўртасидан дарёлар оқиб турувчи гўзал боғлар ато қилади”.
Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг олдига бир киши қурғоқчиликдан шикоят қилиб келганида, у зот унга: “Истиғфор айтгин!” деб маслаҳат берди. Бошқа одам келиб камбағаллик, яна бошқаси фарзандларининг камлиги, тўртинчиси эса, ерининг унумдорлиги паст эканидан шикоят қилиб келганида, Ҳасан Басрий уларнинг барчаларини кўп истиғфор айтишга амр қилди. Шунда Робийъ ибн Субайҳ: “Сизнинг олдингизга турли тоифадаги одамлар келиб, ҳар хил масалада шикоят қилишган бўлсалар-да, уларнинг ҳаммасини истиғфор айтишга буюрдингиз. Бунинг сабаби нима?” деб сўради. Унинг саволига жавоб сифатида Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ юқоридаги оятларни ўқиб берган экан (“Тафсийрул қуртубий”, “Тафсийрун насафий”, “Тафсийрул кашшоф”).

👍14❤6😢2🤝2