Muxlis.uz
17K subscribers
13.7K photos
4.31K videos
24 files
20K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓ Ихлосли банда қандай бўлади?

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍12❤8😭7🔥2😢1
#hikmat #rahm #mehr #şafqat #muhabbat

Раҳм-шафқатдан бебаҳра инсон, аввало, ўзига зулм қилади. Аллоҳнинг раҳматига эришган кишилар эса барча мавжудотга меҳр билан муносабатда бўладилар. Улар гўё тиканлар ичида ҳам ифор таратадиган гул кабидир.

Мавлоно Жалолиддин Румий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек:

"Ой қоронғи тунга сабр қилгани учун кечаларни ёритувчи тўлин. ойдин ойга айланди.

Тиканнинг дўстлигига бардош бериб, чиройли сабр қилгани учун гулга хушбўй ифор ва нафис ранг насиб қилди.

Бир-бирингиздан ўпкалаб, ранжиш учун баҳоналар ўрнига, меҳрли бўлиш учун чоралар қидиринг".


Ой қоронғуликдан қочмагани учун порлайди. Гул тиканлар орасида ўсгани учун ҳам ўзининг гўзаллиги ва ифорини сақлайди.

Демак, инсон ҳам муҳитнинг ёмонлигига эргашмасдан, эзгулиги билан атрофини гўзал қилиши керак.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤24💯4👍3🤯1
💐 Ё Расулуллоҳ, Сизни яхши кўраман

🌹 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени учратиб: “Эй Муоз, мен сени Аллоҳ учун яхши кўраман”, дедилар. Мен: “Аллоҳга қасамки, мен ҳам сизни Аллоҳ учун яхши кўраман”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сенга ҳар намоздан сўнг айтиладиган калималарни ўргатайми: “Робби аъинний ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик ”, дедилар.

💠 Маъноси: Роббим, Сени зикр қилишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал адо этишда менга ёрдам бер.

♻️ Улашинг
https://t.me/muxlisuz
❤37👍7😭3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tun #oyatul #kursiy

📖 УХЛАШДАН ОЛДИН УШБУ СУРАНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ

🌙 Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ухлашдан олдин оятул курсий оятини ўқимаганлардан ажабланаман. Агар бу оят нақадар улуғ эканини билишганида, уни ўқишни асло беэътибор қолдирмаган бўлардилар. Бу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Арш хазинасидан берилган. Оятул курсий Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдинги пайғамбарларнинг ҳеч бирига берилмаган. Оятул курсийни ётишдан олдин уч марта ўқимай бир кеча ҳам ўтказмаганман".

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤41👍4🔥3
#Robbim #Alloh #banda #hikmat

Банда "Роббим" дейишдан тўхтамаса, Аллоҳ таоло ҳам "бандам" дейишдан тўхтамайди.

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤20🔥6😢6💯5😭1
#eslatma #sms

Телефон:
ўқилмаган - 1 та хабар (смс)
Мусҳаф: ўқилмаган - 6236 та хабар (Қуръон оятлари сони)

"Биз сенга ушбу Қуръонда ваҳий қилган нарсамиз ила энг гўзал қиссани ҳикоя қилурмиз. Гарчи ундан олдин бундан бехабарлардан бўлсанг ҳам"
(Юсуф сураси, 3 - оят).

Изоҳ: Баъзи (кўпчилик) инсонлар телефонга келган биттагина хабарни қолдирмай, дарҳол очиб ўқишга шошилади. Лекин ўз жавонида турган, Аллоҳ томонидан юборилган 6236 та оят-хабарни (Қуръонни) ўқимай, эътиборсиз қолдиради.

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
😢23❤11😭8👍3💯3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#taskin_nasihat_musibat

😔 УСТИНГИЗДАН КУЛИБ, СИЗНИ МАЗАҲ ҚИЛАДИЛАР....

🎙 Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍16❤8😢4💯2😭1
#juma #muborak #salavot #sura

ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!

{إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا}

📿 "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтинг!" (Аҳзоб сураси, 56-оят).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала аали Муҳаммад.

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤19👍6🎉2🔥1
#hadis

АЛЛОҲГА ЭНГ СЕВИМЛИ АМАЛ


Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан "Қайси амаллар Аллоҳга маҳбуброқ?" деб сўрашди. У зот алайҳиссалом: "Оз бўлсада давомлироғи", дедилар" (Имом Бухорий ривояти).

✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤36👍4🔥1
#taskin #ofiyat #qalb #gunoh

Инсонни тушкунликка туширадиган энг катта сабаб ва омил бу – гуноҳ.

Бу ҳақда психотроп ёки гиёҳванд модда истеъмол қилган ёш йигитдан сўраб кўринг. У дастлаб осмонларда, булутлар узра учиб юради.

Аммо ўзига келганда шундай тушкунликка тушадики, унинг кўзига фақатгина икки йўл кўринади: биринчиси: ўз жонига қасд қилиш, иккинчиси: яна дориларни қабул этиш...

Инсонни тинчлантирувчи дорилар вақтинчалик алдовдир. Бу билан ўзингизни-ўзингиз алдайсиз. Ҳақиқатни яшираётганингизни ўзингиз яхши биласиз. Бундай ниқоб орқали сиз барибир тинчликка эриша олмайсиз, муаммодан чиқмайсиз.

Сизнинг бу ҳолатингиз гўёки машина устасига бориб, "машинамдан қандайдир овоз чиқяпти, лекин муаммо нимада эканини топа олмаяпман" деган кишига ўхшайди. Уста ҳам машинани текшириб кўриб, у ҳам муаммо нимада эканини топа олмайди. Шунда ҳайдовчига бир таклиф беради. "Мен бу муаммони ҳал қилиб бера оламан. Агар машинангизни ҳайдаганингиздаги овоз сизни қаттиқ безовта қилаётган бўлса, радио овозини бироз кўтариб қўйинг, холос. Бу билан ваъда бераман сизнинг муаммоингиз текинга ҳал бўлади".

Аммо бу билан сиз муаммони ҳал қилганингиз йўқ! Фақатгина унга ниқоб кийдирдингиз, беркитиб, яширдингиз. Лекин муаммо сизнинг ўй-ҳаёлингизда тураверади, кун сайин катталашиб, ёмонлашиб кетаверади.

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤15👍4🔥2😢2
#hadis #hikmat #tosh #jannat

Жаннатдан тушган тош

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳажари асвад жаннатдан тушди. У сутданда оппоқ эди. Бас, уни одам боласининг хатолари қорайтирди”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Фойда: Қора тошда гуноҳларни тортиб олиш хусусияти мавжуддир.

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤20👍7🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар» (Имом Бухорий ривояти)

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤16👍2
💰 Бойлиги бор, лекин ибодати йўқ - халовати йўқ!

👤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
❤17👍3🔥1😢1💯1
#hadis #sura #voqea #boylik #faqirlik

🕯 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиса, унга зинҳор фақирлик етмайди”, деганлар.

💰 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу қизларига ҳар кеча у(сура)ни ўқишга буюрар эди (Имом Байҳақий “Шўъабул иймон”да ривоят қилган).

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤38🔥3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёмат куни барча инсонлар бир-бирларидан қочадилар.
Фақатгина Қуръон ҳофизлари ота-оналарининг бошига тож кийдириш учун уларни излашади.

😢 Қиёмат куни Сиз ҳам ота-онангизни излайсизми❓

♻️ Яқинларингизга улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
😢28❤20👍10🔥1🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xotira #şayh #mozor #qabriston

🕌 Нега Шайх МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ раҳимаҳуллоҳ ҳазратлари Кўкча мозорига дафн қилинганлар?

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍39❤22😢13😭4🔥1
#maqola #sahobiya #tabassum #hadis

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ КУЛДИРГАН САҲОБИЯ

Савда розияллоҳу анҳо хушчақчақ ва очиқкўнгил аёл эдилар. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "Ё Аллоҳнинг Расули, кеча сиз билан намоз ўқидим. Сиз рукуни шу қадар узоқ қилдингизки, ҳатто бурнимдан қон оқиб кетмасин деб ушлаб турдим", дедилар. Бу гапдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар.

Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо бутун умрларини тақво, саховат ва юксак ахлоқ билан ўтказдилар. У киши ўз даврларида ҳам, бугунги кунда ҳам мусулмон аёллари учун ибрат намунаси бўлиб қолмоқдалар.

Оиша розияллоҳу анҳо: "Савдадан кўра ўзимни унга ўхшатишни кўпроқ истайдиган бирор кишини билмайман", деганлар.

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤30👍5🔥2⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😔 Ота-онасига қўл кўтарадиган "фарзанд"лар

🎤 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли

♻️ Улашинг
https://telegram.me/Muxlisuz
❤16😢8👍3🔥1😁1
❓ Нега Аллоҳ таоло "шифо ва раҳмат" деди, "раҳмат ва шифо" демади?

Қуръон - дардга шифодир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз" (Исро сураси, 82-оят).

❓Савол: Нега Аллоҳ таоло "шифо ва раҳмат" деди, "раҳмат ва шифо" демади?


Жавоб: Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳ бундай дейдилар: Бу жуда нозик илоҳий ҳикматдир!

Шифо - касаллик бор бўлганидан кейин келади.
Раҳмат - эса касалликни бошиданоқ олдини олишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рисолат олиб келган пайтда инсонлар “касал” эди - залолат, ширк ва куфр ичида эдилар. Шунинг учун Қуръон аввал шифо бўлиб келди - дардни даволаш учун.
Сўнг: Улар ширкдан тузалганидан кейин раҳмат келди - яхши, саодатли ҳаёт сифатида.

Қоида: Зарарни даф қилиш манфаатни жалб қилишдан олдин туради.
Шунинг учун: Аввал - шифо (касалликни даволаш). Сўнг - раҳмат (бахтли ҳаёт).
Қуръон эса ҳар бир замонда инсоният учун доимий “дорихона” бўлиб қолади!

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤44👍1🔥1