#ibrat_ona
🌙 ПАЙҒАМБАРНИНГ ОНАСИ
✨Иброҳим алайҳиссаломнинг қиссасини эсланг. Иброҳим алайҳиссалом аёллари Ҳожар онамиз ва фарзандлари Исмоил алайҳиссаломни чўлда ташлаб кетаётганларида аёллари: "Буни Аллоҳ сизга буюрдими?" деб сўрайдилар. Иброҳим алайҳиссалом: "Ҳа", деганларидан кейин Ҳожар онамиз хотиржам бўлдилар.
✨ Ҳеч ким йўқ чўлда она-бола ёлғиз қолишди. Исмоил алайҳиссаломнинг тарбияси билан ёлғиз Ҳожар онамиз шуғуллана бошладилар.
✨Қаранг, Ҳожар онамизнинг берган тарбияларини олиб улғайган солиҳ фарзанд отасининг сўровига қандай гўзал тарзда жавоб берди.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ "Фарзандим солиҳ инсон бўлсин" деб ният қилган яқинларингизга жўнатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: "Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дерсан?" деди. У: "Эй отажон, сенга амр этилганни бажар, иншоаллоҳ, мени сабр қилгувчилардан топурсан", деди» (Соффаат сураси, 102-оят).
✨Қаранг, Ҳожар онамизнинг берган тарбияларини олиб улғайган солиҳ фарзанд отасининг сўровига қандай гўзал тарзда жавоб берди.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ "Фарзандим солиҳ инсон бўлсин" деб ният қилган яқинларингизга жўнатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍32❤15😢12😭3
#ibrat_ona_tarbiya
✨ОЛИМ ЕТИШТИРГАН ОНА
Ислом оламининг йирик олимларидан Робиъа ар-Райнинг отаси Фаррух жангчи ва моҳир чавандоз, саҳоба Робиъа ибн Зиёд Ҳорисий розияллоҳу анҳунинг ёрдамчиси эди. Жангларда унга ҳамроҳлик қиларди. Урушлар ниҳоясига етгач Фаррух Мадина шаҳрига келиб, оила қуради. Ёш оила тинч ва бахтли ҳаёт кечира бошлайди.
Орада кунлар ўтади. Фаррух яна урушга чақирилади. У кўзи ёриши арафасида турган аёлига бир неча минг дирҳамни қолдириб кетади.
Вақти етиб фарзанд дунёга келади. Онаси уни оқ, ювиб, оқ тарайди, ўзи емай, едиради, таълим ва тарбия беради. Фарзанди ҳали ёш бўлишига қарамай уни турли устозларнинг ҳузурига олиб боради. Натижада, фарзанди Қуръони каримни ва бир қанча ҳадисларни тўлиқ ёд олади.
❇️ Давоми бор...
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг

👍31❤9👎1🔥1
#ibrat_ona_tarbiya
✨ОЛИМ ЕТИШТИРГАН ОНА
Орадан йиллар ўтади. Фарзанд отасини жуда интиқлик билан кутар, аммо отаси ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ эди. Кунларнинг бирида бир тўда аскарлар жангдан қайтишди, лекин Фаррух уларнинг орасида кўринмасди.
Қаттиқ ғамга ботган Она фарзандининг илмли бўлиши учун ҳаракат қилишда давом этади. Она тунлари таҳажжудда фарзандининг ҳаққига дуо қиларди, кундузи эса ўғлини дарсга олиб борарди. Ён-атрофдагилар унга ачиниб, "ўзингга ҳам раҳминг келсин" десалар, у: "устозларимиз сен илмга борингни бермагунингча илм сенга бир бўлагини ҳам бермайди деб айтишарди" деб айтарди.
Соатлар ортидан кунлар, ойлар кетидан йиллар ўтди. Она бутун умрини фарзандининг камоли учун бағшида қилган Робиъа ар-Рай етук олим бўлиб етишди. У Мадина масжидида дарс берарди.
Она турмуш ўртоғи қолдирган дирҳамларни дунёнинг ўткинчи матоҳларига эмас, балки фарзанди олим бўлиши учун сарфлади.
❇️ 1 қисми

👍28❤16😢7🔥2😭2
#ibrat_ozor_çumoli_namoz
ЧУМОЛИГА ҲАМ ОЗОР БЕРМАГАН АЛИШЕР НАВОИЙ
Ҳазрати Алишер Навоийнинг ҳар кунги одатлари шу эдики, аср намозини адо қилгандан кейин намозда бўлмаганларни суриштирар, бетоб бўлганлар ёки ҳожатмандлар бўлса, улардан ҳол-аҳвол сўрар, беҳад меҳрибонликлар кўрсатарди.
Бир куни бу одатига хилоф равишда намоздан кейин тезлик билан бошқа томонга қараб кетди ва бирор жойда тўхтамади. Одамлар бу ишдан ҳайрон бўлдилар.
Ҳазрат Навоий бу ҳолни бундай изоҳлади:
– Мен масжидга келаётганимда, фалон жойда таҳорат қилгандим. Намозда турганимда елкамда бир чумолини кўрдим.
Билдимки, таҳорат қилган жойимда у менга илашган экан. Мабодо у менинг елкамдан тушиб, озор топса ва уясининг йўлини тополмаса, шу сабабдан уволга қоларман, деб қўрқдим. Шунинг учун намоздан кейин тезлик билан таҳорат олган жойга бориб, уни ўз уяси олдига қўйдим, озор етказиш ташвишидан қутулдим.
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли

👍37❤14😢12⚡4💯4😭3🔥2🤯2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ibrat_hikoya_ixlos
🏡 ҚУРГАН УЙИНГИЗДА ЎЗИНГИЗ ЯШАЙСИЗ....
🔰 Ибратли ҳикоя
♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🏡 ҚУРГАН УЙИНГИЗДА ЎЗИНГИЗ ЯШАЙСИЗ....
🔰 Ибратли ҳикоя
♻️ Тарқатинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤18👍11💯2🔥1
#ibrat_nukta_taskin
🔥 ШОШИЛИШ ШАЙТОНДАН!
Яратган шошмайди, сен шошяпсан, шунинг учун сен ғамдасан, чарчадинг, ҳавотирдасан, ҳафсаланг пир бўлди.
Ишон, бўлиши керак бўлган нарса сеники бўлади, шошилишни ва ташвишланишни бас қил.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🔥 ШОШИЛИШ ШАЙТОНДАН!
Яратган шошмайди, сен шошяпсан, шунинг учун сен ғамдасан, чарчадинг, ҳавотирдасан, ҳафсаланг пир бўлди.
Ишон, бўлиши керак бўлган нарса сеники бўлади, шошилишни ва ташвишланишни бас қил.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤33👍13🔥4💯2
#ibrat_namoz_ota_ona
БАХТСИЗЛИКНИНГ 5 САБАБИ:
• Намозни ташлаб қўйиш;
• Ота-онага итоатсизлик қилиш;
• Қуръон тиловатидан йироқлашиш;
• Ёмон кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлиш,
• Қазои қадарга норозилик.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
БАХТСИЗЛИКНИНГ 5 САБАБИ:
• Намозни ташлаб қўйиш;
• Ота-онага итоатсизлик қилиш;
• Қуръон тиловатидан йироқлашиш;
• Ёмон кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлиш,
• Қазои қадарга норозилик.
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍35😢12❤9⚡1🔥1🤯1
#ibrat_laa_ilaha_illa_Alloh
ТИЛИМНИ ТАРОЗИНИНГ ТОШИ БОСИБ ТУРИБДИ
Бир солиҳ одам ўлим тўшагида ётиб қолган биродарини зиёрат қилиш учун кириб, унга «Лаа илаҳа иллаллоҳ» калимасини эслатди.
Биродари: «Буни айтолмаяпман! Чунки тилимни тарозининг тоши босиб турибди», деди.
Шунда солиҳ одам: «Тарозидан урармидингиз?!» деб сўрган эди, «Йўқ, Аллоҳга қасам, ҳеч қачон тарозидан урмаганман, лекин тарозимни текширтириб турмасдим», деб жавоб берди.
Тарозиси тўғри тортяптими, йўқми – шуни текширтириб турмаган инсоннинг аҳволи шу бўлса, тарозидан бемалол уриб қоладиганларнинг ҳоли не кечаркин?

👍27😭23😢7❤3🔥1😱1
#ibrat_ibodat_tafakkur
БАҲОНА ҚИЛАВЕРМАНГ❗️
1️⃣ Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғиллари пайғамбар хонадонида бўла туриб, ўзгаришни хоҳламади, иймон келтирмади.
2️⃣ Фиръавннинг аёли Осиё розийаллоҳу анҳо энг катта золим, бадбахтнинг уйида бўлатуриб, ўзгаришни хоҳлади, иймон келтирди. Осиё розийаллоҳу анҳо ўз иймонида собит қадам эдилар. Ибодат вақти келганида бир баҳоналарни топиб, хонага кириб, махфий равишда Аллоҳ таолога ибодат қилар эдилар.
❗️ Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоилни қурбонликка сўйишини айтганда, ўғли унга сўзсиз итоат этди.
❗️ Нуҳ алайҳиссалом ўғлини тирик қолишга чақирганда бош тортди.
🚫 Шароитни баҳона қилаверманг! Ўз йўлингизни ўзингиз танлайсиз.
🤲 Аллоҳим бизни Ўзинг тўғри йўлингда собитқадам қилгин!

👍26❤19😢4💯3😭2
#ibrat #qaşşoq #kambağal #boylik
🔰 КАМБАҒАЛЛИКНИНГ ЭНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ:
🔹 Дангасалик
🔹 Қарздорлик
🔹 Қўрқоқлик
🔹 Бахиллик
Ҳадис: "Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман".
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🔰 КАМБАҒАЛЛИКНИНГ ЭНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ:
🔹 Дангасалик
🔹 Қарздорлик
🔹 Қўрқоқлик
🔹 Бахиллик
Ҳадис: "Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, қўрқоқлик ва бахилликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман".
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍34❤25🔥4💯4🤯1
#ibrat #umr #farişta
Унутма! Елкангда кўтариб юрган икки оператор ҳаётингни фильм қилиб ишламоқда ва асло эсингдан чиқмасин, бугун олинган ишларинг эртага катта экранларда кўрсатилади...
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
Унутма! Елкангда кўтариб юрган икки оператор ҳаётингни фильм қилиб ишламоқда ва асло эсингдан чиқмасин, бугун олинган ишларинг эртага катта экранларда кўрсатилади...
✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
😢42❤22💯9👍5⚡2
#nukta #ibrat #gumon #gunoh
ГУМОН ҚИЛМАНГ!
Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳи дедилар:
"Биргина гуноҳим учун беш ой таҳажжуддан маҳрум бўлдим".
"У қайси гуноҳ эди?" деб сўрашди. Йиғлаб дуо қилаётган кишини кўриб, ичимда: "Бу киши риё қиляпти, дегандим…".
Имом Макҳул раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Бир кишини намозда рукуъ ва сажда қилиб йиғлаётганини кўрдим ва ичимда "у риё қиляпти!" деб унга туҳмат қилдим ва ўзим бир йил йиғлашдан маҳрум бўлдим".

😢35❤11👍5😭3💯2🤯1
#ibrat #nukta #hayot #dunyo
ОХИРАТНИ УНУТМАНГ!
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Дунё ҳаётида қўлга кирита олмаган нарсаларинг учун қанчалик ачинсанг, охират тушунчаси қалбингдан шунчалик ўчирилади".
Бу дунёда моли омонат, ўзи меҳмон бўлмаган бирон киши йўқ.
Шундай экан, улуғларнинг сўзларидан ибрат олиб, ўткинчи дунёнинг алдамчи жилвасига алданмайлик, яхши ва эзгу амаллар қилайлик, атрофимиздаги инсонларга қўлимиздан келганича ёрдам кўрсатайлик.

❤28👍8🔥3🤯1
#ibrat #titanik
"ТИТАНИК" НИМА УЧУН ЧЎККАН?
Тарихдаги иккинчи машҳур кема денгиздаги илк сафаридаёқ ғарқ бўлди.
“Титаник” илк сувга туширилганда мухбирлар кема муҳандиси Томас Эндрюсга кеманинг қуввати ва хавфсизлиги ҳақида саволлар беришди.
Томас Эндрюс бундай деди: “Бу кема чўкмайди. Уни ҳатто Яратган ҳам чўктира олмайди!”.
Озгина муддатдан кейин Томас Эндрюс Аллоҳнинг қудратига гувоҳ бўлди.

👍47❤20🔥7💯7⚡1
#ibrat #prezident
АЛЛОҲ БУЮК...
Бразилия президенти Танкреду Невис сайловдаги орзулари ҳақида гапириб: “Агар беш юз минг овоз тўпласам, ҳатто Яратган ҳам мени президентлик курсисидан йиқита олмайди!” деган эди.
Невис ўзи айтган овозни тўплади. У хизматга тайинланишидан бир кун олдин беморликка йўлиқди.
Бир ой ўтиб, вафот этди. Президентлик курсисига бир кун ҳам ўтира олгани йўқ!

👍61❤17🔥8💯3😭3🤯2
#ibrat #shukr
Аристотел Сократ Онассис 25 ёшида миллионер бўлган.
500 миллион АҚШ долларидан ортиқ сармояга эга миллиардер Онассис миастения гравис (myasthenia gravis) яъни мускулларнинг тез толиқиши билан кечувчи сурункали аутоиммун касаллигига чалинади.
Мускулларини ўзи мустақил равишда ишлата олмас, ҳатто кўзларининг юқори қовоғини ҳам кўтара олмасди.
Вафоти олдидан миллиардердан орзуси ҳақида сўрашганда "Энг катта орзуим – бир марта бўлса ҳам кўзимни очиб-юмишни хоҳлайман, бунинг учун бор бойлигимни бераман" деб жавоб беради.
Бир маротаба кўзни очиб-юмишнинг неъмат эканини афсуски яхши англамаймиз.
Аллоҳнинг неъматлари беминнат ва беҳисобдир, уларнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди.
Набий алайҳиссалом: "...касаллигинг олдидан саломатлигингни ғанимат бил”, деганлар.
Жунайд Бағдодий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ҳақиқий шукр – Аллоҳ берган неъматни У ҳаром қилган ишларга ишлатмаслик".
Аллоҳ берган неъматларидан Ўзи рози бўладиган амалларга фойдаланишимизга тавфиқ берcин.

❤43👍16🔥2😭2🤯1
#ibrat #hikoya #farzand #tarbiya
"ТЕЛЕФОН"ГА АЙЛАНИБ ҚОЛСАМ ЭДИ...
Ҳикоямиз мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган аёл ҳақида. Унинг турмуш ўртоғи фабрикада ишлайдиган жуда банд инсон эди. Унинг кундузи ҳам, кечаси ҳам деярли бўш вақти бўлмасди.
Кунларнинг бирида ўқитувчи ўқувчиларига ўз орзулари ҳақида иншо ёзиш вазифасини берди. Болалар иншо ёзишга киришдилар. Дарс тугагач, устоз барча иншоларни йиғиб олиб, баҳолаш учун уйига олиб кетди.
Ўқитувчи иншоларни бирин-кетин ўқиб чиқар экан, тўсатдан бир иншога кўзи тушиб, қаттиқ йиғлаб юборди. Шу пайт эри хонага шошилиб кириб:
— Нима бўлди? — деб сўради.
Аёл:
— Мана шу иншони ўқиганим учун йиғлаяпман, — деди.
— Нега? Иншо нима ҳақида экан? Қани, бир кўрайчи.
— Сизга ўқиб берайми?
— Майли, ўқинг.
— Бир боланинг орзуси телефон бўлиш экан.
— Нима?!
— Ҳа, у шундай деб ёзибди: «Телефон бўлишни хоҳлайман».
Аёл иншони ўқишда давом этди:
«Аллоҳим, мени телефонга айлантириб қўй. Шунда бутун оилам — ота-онам, ака-укаларим ва опа-сингилларим менга эътибор беришади.
Аллоҳим, мени телефонга айлантир. Чунки отам ишдан уйга келганда менга қарамайдилар, аммо телефондан бошларини кўтармайдилар. Соатлаб видеолар томоша қиладилар.
Аллоҳим, мени телефонга айлантир. Шунда онам уйга келганларида менга бақирмайдилар. Ахир телефон билан кулиб, мамнун бўлиб вақт ўтказадилар-ку!
Аллоҳим, мени телефонга айлантир. Токи телефоннинг ўрнини мен эгаллай.
Аллоҳим, мен кўп нарса сўрамайман. Фақат оилам атрофимда тўпланиши учун телефон бўлишни хоҳлайман, холос».
Ота аёлининг йиғлаётганини кўриб:
— Қандай бечора бола экан! Унинг ота-онаси жуда ҳам бепарво кўринади, — деди.
Бу гапни эшитган аёл янада қаттиқроқ йиғлай бошлади.
Эри ҳайрон бўлиб:
— Нега яна йиғлаяпсиз? — деб сўради.
Аёл кўз ёшлари ичида жавоб берди:
— Ўғлимиз менинг синфимда ўқишини ва мен унинг ўқитувчиси эканимни унутдингизми? Бу иншони сизнинг ўғлингиз ёзган...
Ҳурматли ота-оналар!
Илтимос, фарзандларингизга вақт ажратинг. Ҳеч қачон уларни ҳис-туйғулардан маҳрум деб ўйламанг. Болалар жуда таъсирчан бўладилар. Улар ҳатто энг кичик нарсаларга ҳам эътибор берадилар.
Фарзандингизнинг юзидаги умид ва қувонч табассумини кўришни хоҳлайсизми? Бу сиз уларга қанча пул берганингизда ёки қандай ўйинчоқ, велосипед олиб берганингизда эмас. Балки уларга кўрсатадиган меҳрингиз, эътиборингиз ва ажратадиган вақтингиздадир.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар бирингиз мутасаддидир ва ҳар бирингиз қўл остидагилари учун масъулдир", деганлар.

❤28👍4🔥2
#ibrat_ona_muhabbat
🥀 ЖАННАТИМ ОНАМ
😔 Онаси дафн этиб бўлингач: "Бугун биринчи бор хотиржам ухлайсиз" деди...
🤲 Жойингиз жаннатда бўлсин, онажоним
📖 Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро

😢85😭36❤17🔥2⚡1👍1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ona #ibrat #farzand #duo
🌺 ОНА ЮРИНГ...
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
🌺 ОНА ЮРИНГ...
🎙 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
😢17❤8👍1🔥1