Muxlis.uz
17K subscribers
13.7K photos
4.31K videos
24 files
20K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ
Download Telegram
#sura #baqara #kahf #duxon #ixlos #falaq #naas

СИЗ ҚАЙСИ СУРАНИ ЎҚИДИНГИЗ?


1. Ким "Каҳф" сурасини ўқиса...
Абу Саид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, икки жума оралиғида унга нур ато этилади", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

2. Ким "Бақара" сурасини ўқиса...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Бақара сурасини ўқиса, жаннатда тож кийдирилади", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

3. Ким "Ёсин" сурасини ўқиса...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Ёсин сурасини Аллоҳ розилиги учун ўқиса, аввалги гуноҳлари кечирилади. Сизлар уни ўликларингиз ҳузурида ўқинглар", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Ёсин сурасини кечаси ўқиса, гуноҳлари кечирилган ҳолда тонг оттиради", дедилар (Имом Абу Нуайм ривояти).

4. Ким "Духон" сурасини ўқиса...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Духон сурасини ҳар жума кечаси ёки жума куни ўқиса, Аллоҳ у учун жаннатда уй бино қилади", дедилар. (Имом Табароний ривояти).

5. Ким "Воқеа" сурасини ўқиса...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Воқеа сурасини ҳар кеча ўқиса, унга ҳеч ҳам муҳтожлик етмайди", дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

6. Ким "Фотиҳа" ва "Ихлос" сураларини ўқиса...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни имом салом бериб, оёқларини ёзишидан олдин Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Наас сураларини етти марта ўқиса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Имом Абул Асъад Қушайрий ривояти).

7. Ким "Фотиҳа" сураси ва "Оятул Курсий" оятини ўқиса...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Фотиҳа сураси ва Оятул Курсийни бирор банда бир ҳовлида ўқиса, ўша куни инсон ёки жиннинг кўзи тегмайди", дедилар (Имом Дайламий ривояти).

✍️  Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤30👍6🔥4💯1