#smartfon_depressiya_miya_xotira
ТЕЛЕФОНСИЗ 2 ҲАФТА – МИЯНИ 10 ЙИЛГА ЁШАРТИРАДИ
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мобил интернетдан воз кечиш ақл бовар қилмайдиган натижалар беради:
- Руҳий саломатлик антидепрессантларга қараганда яхшиланди.
- Одамлар кўпроқ ҳаракат қилиб жонли мулоқотлар қилади, бу эса умумий ҳолатни яхшилайди
- Диққатни жамлаш яхшиланди уйқусизлик пасаяди ва кун давомида тетиклик ошади.
✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли
♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy

👍33❤6🔥2🤯1💯1
#farzand #telefon #smartfon #televizor #miya #refleks
БОЛАГА ОВҚАТ ПАЙТИДА ТЕЛЕФОН БЕРИШНИНГ 5 ЗАРАРИ
Овқатланиш пайтида, айниқса, болаларга мултфилм қўйиб бериб овқат едириш овқат ҳазм қилиш тизими бузилишига, семиришга ва бола ривожланишининг секинлашишига олиб келади.
Ушбу одатнинг асосий зарарлари:
1. Тўйиш ва оч қолиш сигналларининг бузилиши: Мия бутунлай мултфилмга қаратилгани сабабли, ошқозондан келаётган "тўйдим" сигналини қабул қилмайди. Бу келажакда семириш ёки аксинча, сурункали вазн етишмовчилигига сабаб бўлади.
2. Овқатнинг таъмини ҳис қилмаслик: Бола нима еяётганини, унинг таъми ширин ёки шўрлигини, иссиқ ёки совуқлигини англамайди. Бунинг оқибатида унда соғлом овқатланиш маданияти шаклланмайди.
3. Чайнаш ва ютиш рефлексининг сустлашиши: Экранга тикилиб қолган бола овқатни яхши чайнамай ютади ёки оғзида узоқ вақт ушлаб туради. Бу эса тишларнинг чиришига ва ошқозон-ичак касалликларига (дам бўлиш, қабзият) йўл очади.
4. Неврологик ва диққат муаммолари: Тез алмашадиган кадрлар бола асаб тизимини толиқтиради. Натижада бола реал ҳаётда диққатини бир жойга жамлай олмайдиган, тез аччиқланадиган бўлиб қолади.
5. Иштаҳасизлик ва инжиқликнинг ортиши: Ота-оналар "телефон қўйсам кўп ейди" деб ўйлашади, лекин аслида бола фақат экран узатилаётгандагина овқатланадиган мажбурий одатни (рефлексни) орттириб олади. Телефон олиб қўйилса, умуман овқат емай инжиқлик қилади.
Ота-оналарга тавсия
1. Овқатланиш вақтида телефон, планшет ва телевизорни ўчиринг.
2. Оила аъзолари билан бир дастурхон атрофида овқатланишга ҳаракат қилинг.
3. Болангиз билан суҳбатлашинг ва уни мустақил овқатланишга рағбатлантиринг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомланиш пайтида бутунлай сукут сақламаганлар, балки саҳобалари билан гўзал ва фойдали суҳбатлар қуриб, биргаликда овқатланганлар. Шу боис, Ислом маданиятида овқат устида яхши гаплардан гапириш суннат амаллардан ҳисобланади.
♻️ Тарқатинг

❤20👍4🔥2