Muxlis.uz
17K subscribers
13.7K photos
4.31K videos
24 files
20K links
Muxlis.uz Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг давлат рўйхатидан ўтган диний-маърифий канали. Гувоҳнома №0979.

❗️Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

https://www.instagram.com/muxlis.uz?utm_source=ig_web_button_share_sheet&igsh=ZDNlZ
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #musobaqa
📢 Саудиядаги халқаро Қуръон мусобақасида ҳамюртларимиз иштирок этмоқда

📖 Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ишлари, даъват ва иршод вазирлиги томонидан 45-халқаро Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда.

🇺🇿 Мазкур мусобақада Ўзбекистон номидан Шукурбек қори Шухратбеков ва Достонбек қори Содиқов қатнашмоқда.

🤲 Аллоҳ таоло икки ҳамюрт қоримизни юзларини ёруғ қилиб, муваффақият ва зафар ато этсин!

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤61👏13👍11🔥6💯2👎1🤯1😢1
#xabar #zakot #fidya #fitr #fidya

🌙 2026 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2026 / ҳижрий 1447 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди.

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍14❤10🔥2🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #hayit

📢 РАМАЗОН ҲАЙИТИ 20 МАРТ КУНИ НИШОНЛАНАДИ

✍️ Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги қарорни имзолади.

📄 Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу йилги Рамазон ҳайити 20 март – жума кунига тўғри келиши ҳақидаги ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2026 йил 20 март куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланган.


🤲 Барчамизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤24👍5🔥3🎉2
#xabar #hayit #namoz #vaqtlar

РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ:

1. Андижон вилояти 06:40
2. Фарғона вилояти 06:40
3. Наманган вилояти 06:40
4. Тошкент шаҳар 06:50
5. Тошкент вилояти 06:50
6. Сирдарё вилояти 06:55
7. Жиззах вилояти 07:00
8. Самарқанд вилояти 07:00
9. Навоий вилояти 07:05
10. Бухоро вилояти 07:05
11. Қашқадарё вилояти 07:05
12. Сурхондарё вилояти 07:05
13. Хоразм вилояти 07:25
14. Қорақалпоғистон Рес. 07:30

♻️ https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
👍13❤2🔥1😁1🎉1
#zulhijja #xabar #mutolaa

ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ БОШЛАНДИ, БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?

Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447-йил Зулҳижжа ойининг 1 куни 2026-йил 18-май душанба кунига
тўғри келмоқда.

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.

Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир", деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).


Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан", деганлар (Имом Муслим ривояти).

Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).


✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

♻️ Улашинг
https://t.me/+nkho490OE8I3Y2Uy
❤32👍13🔥3🤯1