100 млрд сўмдан ортиқ пахта толаси маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган “WHITE GOLD KLASTER” МЧЖга нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди
🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган.
📃 Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тақиқлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, “WHITE GOLD KLASTER” МЧЖ томонидан 104 млрд сўмлик 5 000 тоннадан ортиқ пахта толаси маҳсулотни биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилганлиги аниқланди.
✈️ Шунингдек, ушбу маҳсулотни биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда нархларини юқори қўллаш натижасида жами 700 млн сўмдан ортиқ асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланди.
✈️ Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “WHITE GOLD KLASTER” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш натижаси юзасидан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Шу билан биргаликда, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР УЧУН 127 МИНГДАН ОРТИҚ ФУҚАРОДАН 285,4 МЛН СЎМ ОРТИҚЧА ТЎЛОВ ОЛИНГАНИ АНИҚЛАНДИ
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғи ижроси доирасида Рақобат қўмитаси томонидан 8 та тиббиёт муассасасида 2023–2025 йилларда қўлланилган пуллик тиббий хизматлар нархларининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги ўрганилди.
🔎 Ўрганишлар Вазирлар Маҳкамасининг 722-сон қарори ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 150-сон буйруғи талаблари асосида амалга оширилди. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда Тахиатош тумани тиббиёт бирлашмасида пуллик тиббий хизматлар нархларининг шакллантирилиши ва қўлланилиши таҳлил қилинди.
📁 Таҳлиллар давомида нархлар ошишига таъсир кўрсатган қатор омиллар аниқланди. Хусусан, тушумларнинг 2 фоизини рағбатлантириш жамғармасига ажратиш, амортизация харажатларини ҳисобга олиш, рентабелликнинг энг юқори миқдорини қўллаш, хронометраж меъёрларини белгиланган тартибда келишмасдан тасдиқлаш ҳамда айрим солиқ харажатларини ҳисоб-китобга киритиш ҳолатлари қайд этилди.
🟢 Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан 6 та тиббиёт муассасасига нисбатан иш қўзғатилди. Шунингдек, қонунчилик талаблари бузилишини бартараф этиш, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ҳамда истеъмолчилардан асоссиз ундирилган 285,4 млн сўм маблағни 127 мингдан ортиқ фуқарога қайтариш бўйича кўрсатмалар берилди.
🤝 Қўмита томонидан кўрилган чоралар натижасида пуллик тиббий хизматлар нархларини сунъий оширувчи омиллар бартараф этилди. Натижада аҳоли учун пуллик тиббий хизматлар нархларининг ўртача 5–10 фоизга арзонлашиши таъминланди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси томонидан "VFS Global Services UBKN" ва «Vizametric» МЧЖлар устун мавқега "TLS Contact" МЧЖ эса устун музокара кучига эга деб эътироф этилди
🔴 Қўмита томонидан товар ва хизмат бозорларида рақобат муҳитини таҳлил қилиш ҳамда рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш доирасида чет эл давлатларига чиқиш учун виза хизматларини кўрсатиш бозори таҳлил қилинди ва таҳлил натижаларига кўра:
👍 "VFS Global Services UBKN" МЧЖ Австрия, Венгрия, Люксембург, Нидерландия, Дания, Белгия, Болгария, Хорватия, Чехия, Эстония, Финландия, Греция, Ирландия, Латвия, Литва, Буюк Британия, Швейцария, Янги Зеландия, Исроил ва Малта давлатларига, «Vizametric» МЧЖ Америка Қўшма Штатларига чиқиш учун виза хизматларини кўрсатиш бўйича “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига асосан устун мавқега эга деб эътироф этилди.
🔘 «TLS Contact» МЧЖ Германия ва Франция давлатларига чиқиш учун виза хизматларини кўрсатиш бўйича “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
✈️ Эслатиб ўтамиз, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг:🔘 13-моддасига асосан товар ёки молия бозоридаги хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг унга ўз фаолиятини рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд ушбу бошқа субъектларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолати устун мавқе ҳисобланади;🔘 14-моддасига асосан устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ва нархни белгилашга бир томонлама таъсир кўрсатиш имкониятининг мавжудлиги устун музокара кучи деб эътироф этилади;🔘 18-моддасига асосан устун мавқега ёки устун музокара кучига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатлари, устун мавқени ёки устун музокара кучини суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси қисқа рақамларга боғланишда кўп вақт йўқотилиши ва уланишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифларини Рақамли технологиялар вазирлигига юборди
📎 Бироқ, кейинги пайтларда аҳоли билан ишловчи барча турдаги ташкилотларнинг қисқа рақамларни доимий бандлиги, оператор билан уланиш учун узоқ вақт кутишга тўғри келинаётгани, қўнғироқларга жавоб берилмаслиги, навбат яқинлашганда техник узилишлар каби ҳолатлар долзарб муаммоларидан бирига айланмоқда.
✈️ Рақобат қўмитаси ўтказган ўрганишларда, мобил алоқа абонентларидан энг кўп қўнғироқлар электр тармоқлари, газ ва сув таъминоти ва хизматларнинг бошқа ҳаётий муҳим бўғин рақамларига амалга оширилган ҳамда умумий ўртача кутиш давомийлиги ҳатто айрим ҳолатларда 10-30 дақиқагачани ташкил этган.
✈️ Хусусан, ўрганишлар таҳлили яна шуни кўрсатадики, коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатларнинг 80-90 фоизидан ортиғи қўмитанинг 1159 ишонч рақами орқали қабул қилинган ва уларнинг сони қуйидаги тарзда кескин ортиб борган:
🔘 газ таъминоти бўйича - 4,5 баробар;
🔘 маиший чиқинди хизматлари бўйича - 2,4 баробар;
🔘 ичимлик суви ва қурилиш хизматлари бўйича - 1,2 баробар.
✈️ Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар алоқа марказларида фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмаслиги, бу эса жисмоний ва юридик шахслар тегишли ишонч телефонларидан тўлиқ ва самарали фойдалана олмаслиги ҳамда кўплаб вақтини йўқотаётган фуқароларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиб, натижада муаммоларини тўғридан-тўғри, қисқа вақтда ечим топишига тўсқинлик қилаётгани аниқланди.
📃 Юқоридагиларга асосан, Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, уларнинг беҳуда йўқотган вақтларини қадрлаш, хизмат кўрсатиш корхоналари қисқа рақамига ишончини ошириш мақсадида ишонч телефонларидаги техник ва ташкилий муаммоларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар белгиланган тартибда Рақамли технологиялар вазирлигига юборилди.
✈️ Таъкидлаш жоизки, мазкур таклифларни амалиётга жорий этиш аҳолининг ишонч телефонлари орқали мурожаат қилиш жараёнини янада тезкор ва қулай қилиб, ортиқча вақт сарфининг олдини олиш ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотларга бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Истеъмолчининг асосий ҳуқуқларидан бири – товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олишдан иборатдир.
💬 Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 ноябрдаги 790-сонли қарорида белгиланган алоқа марказлари фаолиятини баҳолаш тартибини аҳоли билан ишловчи барча ташкилотларга татбиқ этиш, камчиликлар учун аниқ жавобгарлик белгилаш ҳамда натижаларни очиқ эълон қилиб бориш таклиф этилмоқда.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“TREND” БРЕНДИ ОСТИДАГИ ПИСТА МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИСИГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
🟢 Рақобат қўмитасига “MEGA” бренди остида ишлаб чиқарилаётган писта маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси мурожаат қилиб, “TREND” бренди остида ишлаб чиқарилаётган писта маҳсулоти ишлаб чиқарувчиси томонидан инсофсиз рақобат ва номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйилганлигини маълум қилган.
📁 Мурожаатда қайд этилишича, “TREND” брендининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида жойлаштирилган реклама роликларида мазкур маҳсулотнинг “MEGA” бренди маҳсулотидан устунлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилувчи ифодалардан фойдаланилган. Шунингдек, рекламада “MEGA” брендини обрўсизлантиришга олиб келувчи лавҳалар қўлланилгани ҳамда мазкур ҳолат ишлаб чиқарувчининг ишчанлик обрўсига зарар етказгани билдирилган.
✈️ Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 16-моддасига мувофиқ, номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйилмайди.
👍 Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “OZIQ OVQAT STANDART KARTON” МЧЖга (“TREND” бренди) нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, унинг номақбул (нотўғри) рекламага йўл қўйгани эътироф этилди.
✈️ Натижада жамиятга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўлланилиб, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
✈️ Шунингдек, ушбу иш доирасида “Реклама тўғрисида”ги қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйиб, тармоқларга аксилреклама материалларини жойлаштирган блогер (фуқаро Абдураҳмон Фазилов)га нисбатан маъмурий жавобгарлик чораларини белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
❗️ Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“ANOR BANK” АЖга РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
🟢 Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати асосида “ANOR BANK” АЖ томонидан Instagram ижтимоий тармоғида жойлаштирилган реклама ахбороти ўрганилди.
✈️ Хусусан, мазкур мурожаатда банк томонидан акция доирасида эълон қилинган ахборотларда акция шартлари тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилмаганлигига эътироз билдирилган.
🔴 Ўрганишларда рекламада молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг муҳим шартларидан бири — акциянинг амал қилиш шартлари, унга қўлланилган лимит ҳамда лимитдан ошган ҳолларда комиссия тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
✈️ Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16, 21 ва 43-моддалари талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “ANOR BANK” АЖга нисбатан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўлланилди.
👍 Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси томонидан дори воситаларига белгиланган устамаларни ошириб қўллаш ҳолатлари аниқланди
🔴 Хабарингиз борки, дори воситаларига белгиланган чекланган савдо устамаларини ошириш ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарликлар Солиқ органлари тизимида аниқланиб, Қўмитанинг “Fair Tech” ягона ахборот тизимига хабар юбориш тизими йўлга қўйилган.
🖥 2026 йилнинг II чораги давомида Қўмитанинг “Fair Tech” ягона ахборот тизимига келиб тушган хабарлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилмоқда. Жумладан,
📊 237 та дорихонада (33 та улгуржи ва 204 та чакана) 148 810 та ҳолатда 1,9 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди ҳамда истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўрилди.
✈️ Қўмита томонидан мазкур йўналишдаги ишлар давом эттирилиб, қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган дорихоналарга нисбатан чора кўриш давом эттирилади ҳамда уларнинг рўйхати очиқ тарзда эълон қилиб борилиши маълум қилинади.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархларини юқори қўллаш натижасида асоссиз даромад олган “T.O-MOXIDIL” ХКга тегишли таъсир чораси қўлланилди
🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган.
✈️ Рақобат қўмитасининг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан биржа савдоларини ўтказишда рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни тақиқлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари бузилишлари юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, “T.O-MOXIDIL” ХК томонидан 5 ҳолатда пахта шрот ива шелуха маҳсулотларини биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда нархларини юқори қўллаш натижасида жами 100 млн сўмга яқин асоссиз даромад олганлик ҳолатлари аниқланди.
✈️ Юқоридаги аниқланган ҳолатларга мувофиқ, Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “T.O-MOXIDIL” ХКга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Шу билан биргаликда, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси сўрови билан "Food City Tashkent" МЧЖнинг устун музокара кучидан фойдаланиб асоссиз оширган йиғими бекор қилинди
✅ Рақобат қўмитасига "Food City Tashkent" МЧЖ ҳудудида муз маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор мурожаат қилиб, бозор маъмурияти томонидан сунъий тўсиқлар яратилаётганини билдирган.
🔍 Хусусан, бозор ҳудудига қадоқланган ва қадоқланмаган муз олиб кириш учун тўлов миқдори бир неча баробар оширилиб, бир кун учун тўлов 737 минг сўм этиб белгилангани ҳамда бу орқали тадбиркорни бозордан сиқиб чиқаришга уринилаётгани қайд этилган.
🔍 Мурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан Қўмита томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, бозор маъмуриятига сўров юборилди. Ишни кўриб чиқиш жараёнида ўтказилган мулоқотлар натижасида "Food city Tashkent" МЧЖ ҳамда тадбиркор ўртасида келишувга эришилди. Натижада мурожаатда кўтарилган муаммо ижобий ҳал этилиб, асоссиз оширилган тўлов миқдори бекор қилинди.
🔴 Ушбу ўринда, Рақобат қўмитаси мулкчилик шаклидан қатъий назар барча устун музокара кучига эга субъектларни огоҳлантиради.
✅ “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартларини, товарлар реализация қилинадиган ҳудудни ёки нархни бир томонлама белгилаш имкониятининг мавжудлиги устун музокара кучи деб эътироф этилади. Устун музокара кучини суиистеъмол қилиш “Рақобат тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда молиявий санкциялар қўлланилишига сабаб бўлади.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
20 ДАН ОРТИҚ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИГА НИСБАТАН РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ ТАЛАБЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМАЛАР ҚЎЛЛАНИЛДИ
🚛 Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
📈 Олиб борилган мониторинг ва таҳлиллар натижасида оммавий ахборот воситалари, интернет сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқларда қонунчилик талабларига зид, истеъмолчиларни чалғитувчи ёки нотўғри ахборотни ўз ичига олган рекламаларни жойлаштириш ҳолатлари ҳамон учраб тургани аниқланди. Бундай қонунбузилишларнинг асосий қисми молиявий хизматлар рекламаси ҳиссасига тўғри келмоқда.
🟢 Хусусан, ўтган давр мобайнида Қўмита томонидан молиявий хизматларга оид нотўғри реклама тарқатган 20 дан ортиқ тижорат банки ва микромолия ташкилотига нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарималар қўлланилди.
🪧 Амалдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ, молиявий хизматларга оид реклама:
📄 Бироқ ўрганишлар давомида айрим рекламаларда омонатлар ва кредитлар бўйича фоиз ставкалари, амал қилиш муддати, минимал талаблар, қўшимча тўловлар, микроқарз шартлари, воситачилик ёки суғурта тўловлари каби муҳим маълумотлар умуман келтирилмагани ёки жуда қисқа, ноаниқ ва истеъмолчи учун тушуниш қийин бўлган шаклда берилгани аниқланди.
🟦 Шу билан бирга, молиявий хизматлар рекламаларида икки маъноли иборалардан фойдаланиш, хизмат шартларини бўрттириб кўрсатиш ёки бошқа ташкилотлар номи ва товар белгиларига тегишли калит сўзлардан фойдаланиш орқали истеъмолчиларни чалғитиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Бу эса истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) тўғрисида тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумот олиш ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлмоқда.
🇺🇿 Рақобат қўмитаси огоҳлантиради!
Молиявий хизматларга оид рекламаларда маълумотлар аниқ ва тўлиқ бўлиши, истеъмолчилар учун осон ўқиладиган ва тушунарли шаклда тақдим этилиши, фон билан уйғунлашиб кетадиган, ўқилиши қийин бўлган майда шрифтларда ёки яширин матн кўринишида берилмаслиги шарт.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
✈️ молиявий хизматлар рекламаси ёки улар ҳақидаги реклама хусусиятига эга ахборот сифатида бошқа ахборотдан аниқ ажралиб туриши;✈️ рекламадан фойдаланувчиларнинг ишончини суиистеъмол қилмаслиги ҳамда уларнинг тажрибаси ёки билим етишмаслигидан фойдаланишга қаратилмаган бўлиши;✈️ реклама қилинаётган молиявий хизматларга бевосита алоқадор бўлмаган маълумотларни ўз ичига олмаслиги;✈️ шартнома тузишда муҳим аҳамиятга эга бўлган шартларни тўлиқ очиб бериши лозим.
Молиявий хизматларга оид рекламаларда маълумотлар аниқ ва тўлиқ бўлиши, истеъмолчилар учун осон ўқиладиган ва тушунарли шаклда тақдим этилиши, фон билан уйғунлашиб кетадиган, ўқилиши қийин бўлган майда шрифтларда ёки яширин матн кўринишида берилмаслиги шарт.
❗️ Шунингдек, молиявий хизматлар рекламаларида нотўғри ёки чалғитувчи ахборотларни жойлаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли молиявий санкциялар қўлланилишини маълум қиламиз.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси томонидан бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат харидларида бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги амалдаги санитария-гигиеник ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Сифатсиз маҳсулотларни муомалага чиқариш орқали қонунбузилишга йўл қўйган шахсларга, шунингдек сақлаш тартибларига риоя этмаган сотувчиларга нисбатан тегишли таъсир чоралари белгиланмоқда.
Мисоллар вилоят ҳудудий бошқармалари кесимида:
📍 Самарқанд вилояти
📍 Навоий вилояти
📍 Бухоро вилояти
📍 Жиззах вилояти
📍 Фарғона вилояти
✈️ Рақобат қўмитаси томонидан назорат харидлари мунтазам равишда амалга ошириб борилмоқда.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Мисоллар вилоят ҳудудий бошқармалари кесимида:
9 турдаги озиқ-овқат ва халқ истеъмоли товарларининг назорат хариди ўтказилди. Лаборатория текширувига кўра, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “555 МУКА” ун маҳсулоти санитария талабларига жавоб бермаслиги ва истеъмолга яроқсиз экани аниқланди. Маҳсулотни савдодан олиб ташлаш бўйича тадбиркорларга мажбурий кўрсатмалар берилди.
Ўтказилган назорат хариди давомида “FORDES GROP” МЧЖга тегишли савдо дўконидан Хоразм вилоятида ишлаб чиқарилган “Saodat” ёдланган ош тузи лаборатория синовларида хавфсизлик талабларига мос келмаслиги аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ваколатли органга ишлаб чиқарувчига нисбатан чора кўриш учун юборилди.
Лабораторияга топширилган “Sulaymon Nafosat Fayz” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Sulaymon Fayz” биринчи навли буғдой уни санитария-гигиеник меъёрларга мос эмаслиги аниқланди. Ун маҳсулоти сотувидан тушган 5,7 млн сўм маблағни истеъмолчиларга қайтариш бўйича кўрсатма берилди.
Назорат хариди учун “Javhar Flour Trade” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Ardus” ун маҳсулоти намуналари лабораторияга топширилганда унда темир ва рух миқдори белгиланган меъёрларга жавоб бермаслиги аниқланди. Ушбу маҳсулотнинг савдосига чек қўйилиб,сотувчига нисбатан таъсир чоралари кўрилмоқда.
“Troyka” номли буғдой уни намунаси лаборатория текширувларида меъёрий талабларга номувофиқ деб топилди. Ҳолат бўйича материаллар ваколатли органга кўриб чиқиш тақдим этилди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси томонидан тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги мурожаатлар таҳлил қилинди
✈️ Рақобат қўмитасига тиббиёт хизматлари ва фармацевтика соҳаси бўйича 2026 йилнинг ўтган вақти давомида 900 дан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 2 баробарга ошганини кўрсатмоқда.
✈️ Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида товар ва хизматлар учун тўланган 300 млн сўмдан ортиқ маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
🖥 Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, истеъмолчиларни қийнаётган айрим муаммолар тиббиёт ва косметология соҳасида ҳалол ҳамда қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Хусусан:
✈️ Шунингдек, мазкур ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ҳудудларда тасдиқланган режа-жадвал асосида “сирли мижоз” тадбирлари ўтказилмоқда.
🖋 Ушбу тадбирлар доирасида тиббиёт хизматлари ва фармацевтика соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларининг олди олинмоқда ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
🇺🇿 Рақобат қўмитаси тиббиёт ва фармацевтика соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда Қўмитага мурожаат қилиш лозимлигини эслатади. Мурожаатлар асосида қонунчиликда белгиланган тартибда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича тегишли чоралар кўрилишини маълум қиламиз.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Хусусан:
➡️ хусусий тиббий хизмат кўрсатиш қоидаларининг ягона ва очиқ тартибда шаклланмаганлиги;➡️ косметология соҳасида тиббий ва жарроҳлик амалиётларини бажаришда ходимларнинг малака талабларига тўлиқ риоя этмаслиги;➡️ косметологик муолажаларда фойдаланилаётган айрим тиббий буюм ва препаратларнинг давлат рўйхатидан ўтмаганлиги;➡️ хусусий клиникалар томонидан ЭКО муолажалари бўйича истеъмолчиларга етарли ва тушунарли маълумот берилмаслиги;➡️ муолажаларнинг эҳтимолий оқибатлари ва ўзига хос хусусиятлари олдиндан тўлиқ тушунтирилмаслиги асосий муаммолар сифатида қайд этилмоқда.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ РЕКЛАМА ҚИЛГАН БЛОГЕР МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ
🏛 Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган реклама материалларининг реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан тизимли ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
🖥 Ўрганишлар давомида блогер Н.Собировнинг ижтимоий тармоқдаги @nurbek_sobiroff саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилганлиги аниқланди.
📁 Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддасига мувофиқ, ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликларнинг рекламаси тақиқланган. Фақат пиво, табиий ва кўпикланадиган виноларни қонунчиликда белгиланган вақт, шакл ва аудиторияга оид чекловларга риоя қилинган ҳолда реклама қилишга йўл қўйилади.
❗️ Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда алкоголли ичимликлар рекламасини ҳар қандай шаклда тарқатиш тақиқланган.
⏺️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Қўмита томонидан реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлиги учун блогер Н.Собиров белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли ҳужжатлар судга юборилди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Подкаст #AdliyaTV #Sayilgoh
🇺🇿 Ўзбекистон — кўп миллатли давлат сифатида миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мамлакатимизда барча учун тенг ҳуқуқий муҳит яратиш масалаларига бағишланган подкаст Рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Олий суд ҳамкорлигида ташкил этилди.
🟦 Подкаст давомида "Қонунларнинг маҳаллий аҳоли ва чет элликларга бир хил қўлланилиши, ҳеч кимда алоҳида мақомнинг мавжуд эмаслиги, барча хорижий компанияларнинг мамлакат қонунчилигига риоя қилиши шартлиги, инсофсиз рақобатга йўл қўймаслиги ҳамда юзага келган муаммоларнинг қандай тушунтирилиши ва ҳал этилиши" юзасидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилади.
▶️ Батафсил "AdliyaTV"нинг "SAYILGOH" подкастида, шунингдек, Рақобат қўмитасининг "YouTube" саҳифасида томоша қилишингиз мумкин!
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Давлат органлари веб-сайтларида тижорат рекламасига оид қонунчилик талаблари
🚛 Сўнги пайтда ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва улар муассислигидаги ташкилотларнинг веб-сайтларида товарлар (иш, хизматлар) ҳақида реклама берилиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
🔴 Шунингдек, давлат органларига алоқадор бўлган веб-сайтларда айнан битта корхонага тегишли бўлган товар ёки хизматларга оид рекламаларни жойлаштиришда устунлик берилиши бошқа бошқа рақобатчиларга нисбатан адолатсиз ҳаракатни юзага келтириши мумкинлиги қайд этилмоқда.
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг мақсади рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унинг 32-моддасига мувофиқ, давлат органларининг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мактабгача таълим ташкилотларининг, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг биноларига ички рекламани жойлаштириш тақиқланади.
🟢 Ўз навбатида, давлат органи биносида ички реклама воситасида турли товар ёки хизматларни реклама қилиниши, ушбу ташкилотга келган шахсларда реклама қилинаётган товарга нисбатан унинг ишончли эканлиги ҳақида таассурот уйғотиши мумкин.
✈️ Ҳудди шунингдек, давлат органларига оид веб-сайтларда тижорат рекламасини жойлаштирилиши аҳоли ўртасида айнан ушбу рекламага нисбатан бошқа товарларга нисбатан юқори эътиборни қаратиши, реклама қилинаётган товарлар ёки хизматлар давлат ташкилотлари томонидан маъқулланганлиги (тавсия этилганлиги) ҳақида ёлғон тасаввурни уйғотиши мумкин.
🔍 Шунга кўра, ички рекламаларга нисбатан қўйилган талаблардан ҳамда рекламада товар давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш таъқиқланганлигидан келиб чиқиб, давлат органларига оид веб-сайтларда тижорат рекламасини жойлаштирилиши мақсадга мувофиқ эмас, ахборот тизими имкониятлари ва давлат хизматларига оид маълумотлар, шу жумладан ижтимоий рекламалар бундан мустасно.
✅ Рақобат қўмитаси реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишга чақириб, Қўмита томонидан ўтказилаётган мониторинглар натижасида қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланган ҳолларда белгиланган тартибда тегишли таъсир чоралари кўрилиши юзасидан огоҳлантиради.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee
ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА
🇺🇿 Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, миллий брендларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ривожлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
🟦 Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат қўмитаси миллий брендларнинг эгалари бўлган ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар фаолиятида учраётган қуйидаги салбий ҳолатлар бўйича мурожаат ва таклифларни қабул қилади:
✈️ Тадбиркорлар мурожаат ва таклифларини Қўмитанинг расмий @rquzbot телеграм боти орқали юборишлари мумкин.
✈️ Қўмита томонидан барча мурожаатлар ўрганилиб, аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилади.
#тадбиркорлар_диққатига
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
✅ маҳаллий маҳсулотларга нисбатан инсофсиз рақобат, шу жумладан:
• демпинг нархлар қўллаш,
• товар белгисини қалбакилаштириш,
• миллий брендни обрўсизлантириш, нотўғри таққослаш,
• тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, хусусан, фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотни эгасининг розилигисиз олиш, ундан фойдаланиш, уни ошкор этиш,
• товар ёки молия бозорига киришига тўсқинлик қилиш ёки бозордан четлаштириш ва бошқалар.✅ Бундан ташқари, импортдан келтирилган контрафакт маҳсулотлар;✅ фаолиятни юритишдаги турли бюрократик тўсиқлар;✅ ички ва ташқи бозорларга чиқишдаги муаммолар;✅ рақобатни чеклаётган бошқа муаммолар.
#тадбиркорлар_диққатига
Telegram | Press_service | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Ўрта Чирчиқ туманида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиёти 3 карра ошгани, 2030 йилга қадар унинг ҳажмини 240 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олинганини таъкидлади.
Бугун Ўзбекистон ҳудудидан халқаро аҳамиятга эга 4 минг километр транзит йўл ўтган. Айни пайтда халқаро йўлларнинг 30 фоизи тўлиқ қувватда, яна 25 фоизи ортиқча юклама билан ишламоқда.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон темир йўллари ишга тушгач, Ўзбекистон Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг асосий бўғинига айланади. Шунингдек, Покистон портлари орқали Ҳинд океани ва қарийб 2 миллиард аҳоли яшайдиган Жанубий Осиё бозорларига чиқиш имконияти очилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон йилига қўшимча 15–20 миллион тонна халқаро транзит юкини қабул қилса, 400–600 миллион доллар даромад олинади, логистика марказлари ва терминаллар қурилишига 3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади, камида 50 мингта барқарор иш ўрни яратилади.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Давлатимиз раҳбари сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиёти 3 карра ошгани, 2030 йилга қадар унинг ҳажмини 240 миллиард долларга етказиш бўйича катта марра олинганини таъкидлади.
Бугун Ўзбекистон ҳудудидан халқаро аҳамиятга эга 4 минг километр транзит йўл ўтган. Айни пайтда халқаро йўлларнинг 30 фоизи тўлиқ қувватда, яна 25 фоизи ортиқча юклама билан ишламоқда.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон темир йўллари ишга тушгач, Ўзбекистон Тинч океанидан Европагача бўлган энг қисқа қуруқлик йўлагининг асосий бўғинига айланади. Шунингдек, Покистон портлари орқали Ҳинд океани ва қарийб 2 миллиард аҳоли яшайдиган Жанубий Осиё бозорларига чиқиш имконияти очилади.
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистон йилига қўшимча 15–20 миллион тонна халқаро транзит юкини қабул қилса, 400–600 миллион доллар даромад олинади, логистика марказлари ва терминаллар қурилишига 3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади, камида 50 мингта барқарор иш ўрни яратилади.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
«Xorazm Profi School» МЧЖ ва «Bilimintertrans» МЧЖ брендлари ҳуқуқлари тикланиб, инсофсиз рақобат ҳолатларига чек қўйилди
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан миллий брендларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда инсофсиз рақобат ҳолатларининг олдини олиш юзасидан тизимли чоралар кўриб келинмоқда.
➡️ Жумладан, «Xorazm Profi School» МЧЖ мурожаати асосида ўтказилган ўрганишларда «Nexus School» НТМ томонидан «nexus_maktab» ижтимоий тармоқ саҳифаси ҳамда «Nexus International School» ёзувидан фойдаланилиши истеъмолчиларни чалғитиши ва рақобатчининг ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатиши аниқланди.
➡️ Шунингдек, «Bilimintertrans» МЧЖ мурожаати асосида ўтказилган ўрганишда «Bilim Trans School» МЧЖ корхона номи «Bilimintertrans» фирма номи билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш экани аниқланиб, мазкур ҳолат истеъмолчиларни хизмат кўрсатувчи ташкилотни танлаш жараёнида чалғитиши ҳамда соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши қайд этилди.
🔎 Юқоридагиларга кўра, «Nexus School» НТМ ҳамда «Bilim Trans School» МЧЖга нисбатан «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан белгиланган тартибда ишлар қўзғатилди ҳамда молиявий жарималар қўлланилиб, қонунбузилишларни бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши мажбурий кўрсатмалар берилди.
🔴 Кўрилган чоралар натижасида «Xorazm Profi School» МЧЖ ва «Bilimintertrans» МЧЖ брендларининг ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг қонуний манфаатлари таъминланди ҳамда инсофсиз рақобат ҳаракатларига чек қўйилди.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
👍 Эслатиб ўтамиз, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ, рақобатчининг фирма номи, товари, иши ёки хизматига ўхшаш белгилар орқали истеъмолчиларни чалғитиш, нотўғри таққослаш ёки рақобатчининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатларни содир этиш инсофсиз рақобат ҳисобланади ва қонунчиликда тақиқланади.
FACEBOOK|TELEGRAM |INSTAGRAM |X|YOUTUBE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM