This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😭14😢13❤🔥7❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт уйқудир, ўлимла уйғонур инсон. Сeн шошил, ўлмасдан аввал уйғон.
✍️Мавлоно Румий
🌷Ассалому Алайкум Ва
Раҳматулоҳи Ва
Барокатуҳи!
Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга
эришганларга янги тонг
муборак!🌹🍃Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲
@Ramazon🍃

❤🔥10❤7🥰2
102. Ёки куфр келтирганлар мени қўйиб бандаларимни валий-илоҳ қилиб олишни гумон қилдиларми?! Албатта, Биз жаҳаннамни кофирларга манзил этиб тайёрлаганмиз.
Бу инкорли сўров жумласи кофирларнинг жаҳаннамга тушишларининг яна бир сабабини, яъни, Аллоҳга ширк келтирганларини баён қилмоқда.
«Ёки куфр келтирганлар мени қўйиб бандаларимни валий-илоҳ қилиб олишни гумон қилдиларми?!»
Кофирлар орасида бу дунёда Аллоҳнинг бандаларини ўзларига худо қилиб олганлари ҳам бўлди. Бунинг оқибатида ўзлари учун Аллоҳ томонидан тайёрлаб қўйилган манзилга–дўзахга тушадилар.
«Албатта, Биз жаҳаннамни кофирларга манзил этиб тайёрлаганмиз».
Сураи кариманинг хотимасидаги оятларда ишлар ва кишилар қадрининг ўлчови ҳақида сўз кетади:
Эй Пайғамбар!

❤11❤🔥3
Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Қиёмат куни башарият амаллари савобидан парда кўтарилса (яъни ҳисоб-китоб қилинса), Аллоҳнинг зикридан афзалроқ савобни кўрмайдилар.
Ўшанда қавмлар ҳасрат-надомат қилиб, дейдилар: "Бизга зикрдан кўра енгилроқ нарса йўқ эди".
Зикр қилиш учун таҳорат ҳам, қиблага юзланиш ҳам шарт эмас. Зикрнинг ҳайъати ҳам, муайян вақти ҳам йўқ. Шунга қарамасдан, фақат камгина инсонлар унга муваффақ бўладилар.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр этувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни жаннатни) тайёрлаб қўйгандир» (Аҳзоб сураси, 35 оят).
Аллоҳ таоло менга ва сизларга Ўзининг зикрини, шукрини ва ибодатларини гўзал тарзда адо этишни насиб айласин!

❤11❤🔥1
Ҳазрати Робиянинг атига иккита рўмоли бўлган экан.
Уларнинг бирини фақат намозда ўрар экан.
Ундан бунинг сабабини сўрашганида :
Чунки наргиси билан кўчага чиқаман, унга эркакларнинг назари тушган, буни эса Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмаган:деб жавоб берган экан.
Субҳаналлоҳ...

❤23😢17🍓3❤🔥2💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨Агар сен бугунинг чегарасида яшамасанг, зеҳнинг сочилади, ҳар ишда изтиробга тушасан, ғам-қайғуларинг кўпаяди. Тонгга кирсанг тунни кутма, тунга кирсанг тонгни кутма.
🍃 Келажак ҳақида бош қотирма, чунки у ғайб оламидир, келажак келгунга қадар у ҳақида ўйлашни тарк қил.
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌ДУШАНБА ТОНГИ 🌺🍃ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бошланган янги ҳафтада барчангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.

❤11❤🔥4
#Савол_жавоб
Қайнона бешик олиб келиши шартми?
❓Cавол: Она қизи фарзандли бўлгандан кейин бешик олиб келиши шартми? Олиб келмаса “у дунёда ёстиқ қучоқлаб ётаркан” деган гап бор экан. Мен “Онамга олиб келманг, уйда бешик бор” дегандим, улар шу гапни айтдилар.
📨Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатда ундай гап йўқ. Фарзанд туғилса, унинг нафақалари бевосита ўша фарзанднинг отасини зиммасига вожиб бўлади. “Нафақа” деганда фарзандларнинг емоқ-ичмоқлари, кийим-кечаклари ва шунга ўхшаш зарурий эҳтиёжлари назарда тутилади. Жамиятимизда ношаръий шаклланган бидъат-хурофотлардан бири сиз саволда айтган “бешик тўйи” масаласидир. Яъни боланинг бешиги ва яна унга қўшимча бир талай нарсаларни қиз томоннинг зиммасига юклаб қўйишдир. Аслида буларнинг бари отанинг зиммасидадир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
«...Уларни (фарзандларни) маъруф ила едириб, кийинтириш туғдирганнинг зиммасидадир...» (Бақара сураси, 233-оят). Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.

❤7❤🔥4💯4⚡3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар тонгда сенга икки эшик очилади:
бири — нолиш эшиги, бири — шукр эшиги.
Қайси биридан кирсанг кунни шундай ўтказасан.”
✍️Мавлоно Румий
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
💐СЕШАНБА ТОНГИ💐
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Алҳамдулиллаҳ! Ўтган кундан ибрат олиб, бугунни яхшилик билан бошлашимиз учун яна бир неъмат берилди.
Ҳар тонг — Аллоҳнинг раҳмати ва синови.
💐Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!

❤15
“ЎСПИРИНЛИК” ЁЛҒОНИ
Ҳозирда 1️⃣4️⃣ёшдан 2️⃣0️⃣ ёшгача бўлган ёшларни “ўсмирлар” дейилади. “Ўсмирлик” ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини хаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелaр қилишмаган:
1. Абдурраҳмон Носир. 2️⃣1️⃣ ёш. Яшаган асри Андалуснинг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Шунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб, илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишарди.
2. Муҳаммад Фотиҳ. 2️⃣2️⃣ ёш. Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ваҳоланки, бу ишга қанчалаб катта ёшлилар йиллар давомида уринишган, аммо уддалай олишмаганди.
3. Усома ибн Зайд. 1️⃣8️⃣ ёш. Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо каби улуғ саҳобалар бўла туриб, ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар лашкарини бошқарган.
4. Муҳаммад Қосим. 1️⃣7️⃣ ёш. Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.
5. Саъд ибн Абу Ваққос. 1️⃣7️⃣ ёш. Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: “Бу – менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғaнгизни кўрсатинг”, деган эдилар.
6. Арқам ибн Абул Арқам. 1️⃣6️⃣ ёш. Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.
7. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 1️⃣6️⃣ ёш. Арабларнинг энг олижаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб, қўли ишламай қолганида гавдаси билан қалқон бўлган.
8. Зубайр ибн Аввом. 1️⃣5️⃣ ёш. Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.
9. Амр ибн Кулсум. 1️⃣5️⃣ ёш. Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: “Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўярди”, дейишган.
10. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 1️⃣3️⃣ёш. Муаввиз ибн Афро. 1️⃣4️⃣ ёш. Бадр жангида мушриклар қўшини қўмондони Абу Жаҳлни ўлдиришган.
11. Зайд ибн Собит. 1️⃣3️⃣ ёш. Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.
12. Аттоб ибн Усайд. 1️⃣8️⃣ ёш. Набий алайҳиссалом уни Маккага волий қилиб қўйганлар.
13. Молик ибн Анас. 1️⃣7️⃣ ёш. Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: “Фатво айтишимга Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман”, деган.
14. Абдулҳай Лакҳнавий. 1️⃣7️⃣ ёш. Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ “Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила” , “Тибён фий шарҳил мезон” номли китобларини ёзган. У зот 110 та асар битиб, 3️⃣9️⃣ ёшида вафот этган.
Агар бу рўйхатни давом эттираверсам, зерикиб қолишингиздан қўрқаман.
Шунча нарсадан хабар топдик, энди “бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, ўспирин” каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб, фарзандларимизга ёшлигидан диний, дунёвий билимларни (аслида илм диний ва дунёвийга бўлинмайди) ўргатиб борайлик. Ана шунда, иншааллоҳ, уларнинг буюк инсонлар бўлиб етишганини кўриб, "сал улғайсин, ёш-да барибир” сингари тушунчалар ўғил-қизларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканига гувоҳ бўламиз.
📚"Қалблардан сўранг" китобидан.

❤16
Forwarded from UmarAlQatami
Кўзларни ёшлатган ҳадис
• Расулуллоҳнинг зуҳдлари
• Расулуллоҳ охиратни ихтиёр қилиб дунёни тарк қилганлиги
Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинади: У киши айтади:
— Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим. У зот бўйра (палос) устида эдилар. Мен ўтирдим. Кўрдимки, таналарида фақат биргина изори (пастки кийими) бор бўлиб, бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Бўйра эса таналарида из қолдирган (яъни, қаттиқлигидан ботиб кетган) эди.
Хонада бир муштчадек арпа (тахминан бир соъ), бурчагида эса бироз япроқ (қўйларга озуқа) бор, Деворда эса бир тери осиқ турар эди.
Кўзларимга ёш келди!
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан сўрадилар:
— Эй Хаттобнинг ўғли, нима сизни йиғлатди?
Айтдимки:
— Эй Аллоҳнинг Расули! Қандай йиғламай?! Бу бўйра (палос) танангизда из қолдирган (ботган), уйингизда эса кўрган нарсамдан бошқа ҳеч нарса йўқ. Лекин Кисрою Қайсар (рум ва форс подшоҳлари) мевалару-анҳорларда яшамоқдалар. Сиз эса Аллоҳнинг Пайғамбари ва Унинг суюкли бандаси бўла туриб уйингиз эса шундай ҳолатда!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:
— Эй Хаттобнинг ўғли (Умар)! Сиз рози эмасмисиз, дунё уларники бўлиб, охират бизники бўлса?!
Айтдимки:
— Ҳа, розиман (Ё Расулуллоҳ).
Ҳадиснинг ҳукми: саҳиҳ
Манба: тарғиб ва тарҳиб
👥 Do‘stlaringiz va yaqinlaringiz bilan ham ulashing.
@UmarAlQatami

😭15❤12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Коинотта ҳамма нарса ўз вақти соатини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Сен сабр қил! Сеники бўлган нарса, албатта сенга келади.”
✍🏼Мавлоно Румий
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿
ВА БАРАКАТУҲУ🕊
Чоршанба тонги хайрли бўлсин!
🤲🏻Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
☘️🌹🤲🌿🌹🍃🤲🌹

❤14😁2🌚2💯2
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ўзингиз учун фақат яхшиликни сўраб дуо қилинг. Чунки фаришталар сизлар айтаётган нарсага "Омин!" деб туришади».
Имом Муслим ривояти.

❤13🌚3❤🔥2⚡1
ОНАНИ КЎНГЛИНИ ШОД ҚИЛИШ 50 МАРТА ҲАЖ ҚИЛГАНДАН АФЗАЛДИР
«Исмоил Даббос дедиким, ҳаж нияти қилиб, борурда Шерозга етишдим. Бир масжидга кирдим. Шайх Мўминни кўрдимки, ўлтуруб хирқасин ямайдур эрди, салом қилдим ва ўлтурдум. Мендан сўрдиким, не ниятинг бор? Дедим: ҳаж ниятим бор. Деди: онанг борми? Дедим: бор.
Деди: ёниб онанг мулозаматига бор. Мен эллик ҳаж қилибмен — бош яланг, оёқ яланг ва зоду ҳамроҳсиз. Барчасини сенга бердим, сен онанг кўнгли шодлиғин менга бер!».
✍️Алишер Навоий

❤19❤🔥2🌚2