Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.93K subscribers
4.79K photos
6.17K videos
15 files
9.45K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩🏻‍🏫Агар муаллим уч нарсани ўзида жамласа, ўқувчида нe’мат мукаммал бўлибди: Сабр, тавозe’ ва гўзал хулқ.
✍️Агар ўқувчи уч нарсани ўзида жамласа, муаллимда нe’мат мукаммал бўлибди: Ақл, одоб ва гўзал фаҳм.

🕌
🌺АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БУГУН 1 - Октябрь - Устоз ва Мураббийлар куни
муборак бўлсин!
💐🌹🌸

🕊
🎁🕊🌸🕊🍃🕊👏🕊🎁🕊
🤲Аллоҳ умрингиз ва илмингизни зиёда, муродингизни хосил, мушкулларингизни осон қилсин, қилган яхши ниятларингиз ижобат бўлиб, ҳайру-барокатларини тухфа этсин…

@Ramazon🍃
❤10🥰1
МУАЛЛИМ ИЛМ МАЖЛИСИНИ ТАНЛАЙДИ

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларидан чиқиб, масжидга кирдилар ва у ерда икки гуруҳга дуч келдилар: бири, Қуръон ўқиб, Аллоҳ таолога дуо қилишса, иккинчиси, илм ўрганиб, уни таълим беришарди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Ҳаммалари яхшилик узрадир. Булар Қуръон ўқиб, Аллоҳга дуо қилишмоқда, Аллоҳ хоҳласа (улар сўраган нарсани) беради ёки хоҳласа (ундан) уларни маҳрум қилади. Мана булар эса илм ўрганиб, уни таълим беришмоқда. Мен фақат муаллим қилиб юборилганман, дедилар-да, уларнинг мажлисига қўшилдилар”».

Имом Ибн Можа ривояти.

@Ramazon🍃
❤13⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Очликка сабр қилсанг, унга Рўза дейилади. Қийинчиликка сабр қилсанг, унга Матонат дейилади. Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади. Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёши дейилади. Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади. Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.

✍️Шамс Табризий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊ПАЙШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🍀

Ҳар тонг саҳарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...
🌼
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, бошланган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли ўтсин!
@Ramazon🍃
❤‍🔥9❤5🌚3
Forwarded from UmarAlQatami
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rosululloh sollallohu alayhi vasallamning Masjidlari va Madinalari💚

@Umaralqatami
❤17❤‍🔥4
Иблис айтади:
- "Эй Раббим, иззатинг ва улуғлигинга қасамки, то одам болаларининг руҳи жасадларида экан, уларни йўлдан ураман".

Аллоҳ таоло айтади:
- Иззатим ва улуғлигимга қасамки, то улар Менга истиғфор айтишар экан, уларнинг гуноҳини кечиравераман".

Раббим, Сен нақадар буюк Зотсан!

@Ramazon🍃
❤‍🔥15❤8😢8⚡1💯1🏆1
Аллоҳим! Раҳматингдан умидворман. Бир лаҳза бўлсин мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин. Менинг ҳолимни ислоҳ қилгин! Сендан бошқа илоҳ йўқ!

✅Яқинларингизга улашинг!

@Ramazon🍃
❤‍🔥13⚡6❤5
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 Ramazon🍃
❤7❤‍🔥6⚡3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

📲@Ramazon🍃
❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ЖУМА МУБОРАК
БЎЛСИН! 🕋
🌙

💐 Ғанимат уйғонинг
ўтмасин фурсат,
Тавбалар қилайлик
умр ғанимат.
Орқага қайтмайди
ўтган ҳар фурсат,
🤲Мусулмон аҳлига
Жума муборак!

Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин,
Ризқимизга барака берсин!
Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🕋ЖУМА МУБОРАК!

@Ramazon🍃
❤11
ТАҲОРАТ ДУОЛАРИ

"Таҳорат боби"

- Таҳорат бошланиб, икки қўл ювилаётганда қайси дуо ўқилади?

Ушбу дуо ўқилади: «Aлҳамду лиллаҳиллази жаъалал маа таҳуран вал ислама нуран».

Маъноси: «Сувни ҳам, Ислом динини ҳам поклик манбаи қилиб яратган Aллоҳга ҳамд бўлсин».

Оғиз чайилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма таҳҳир накҳати ва асқини мин ҳавзи набийика».

Маъноси: «Илоҳим, оғзимни пок қил, Пайғамбар ичган «Ҳавзи кавсар» сувидан ичишни насиб эт».

Бурунга сув тортилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ариҳни роиҳатал жаннати ва ла туриҳни роиҳатан-нари».

Маъноси: «Илоҳим, жаннат ҳидидан баҳраманд эт, дўзах исидан нари тут».

Юз ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:

«Aллоҳумма баййиз важҳи би нурика явма табяззу вужуҳу улаика ва ла тусаввид важҳи явма тасвадду вужуҳу аъдоик».

Маъноси: «Илоҳим, севимли бандаларинг юзлари пок ҳолатда турувчи куни менинг юзимни ҳам ёруғ қил. Гуноҳкорлар юзи қора бўлгувчи кундан асрагил”.

Ўнг қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади:

«Aллоҳумма аътини китаби биямини ва ҳосибни ҳисабан ясирон».

Маъноси: «Илоҳим, қиёмат куни амалларим ёзилган дафтарни ўнг тарафимдан бериб, ҳисобимни енгиллатгин».

Чап қўл ювилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ла туътини китаби бишимали ва ла мин варои зоҳри ва ла туҳосибни ҳисабан шадидан».

Маъноси: «Илоҳим, амаллар ёзилган дафтарни чапимдан ҳам, ортимдан ҳам бермагил, қаттиқ ҳисоб-китоб қилмагил».

Бошга масҳ тортилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ғашшини бироҳматика ва анзил ъалайя мин барокатика».

Маъноси: «Илоҳим, Ўз раҳматинг билан бошимни силагин, устимга баракотларингни ёғдиргин».

Қулоққа масҳ тортилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ижъални миналлазина ястамиъунал қовла фаяттабиъуна аҳсанаҳу».

Маъноси: «Илоҳим, мени яхши сўзларга тобеъ қилгил ва эргаштиргил».

Бўйинга масҳ тортилганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма аътиқ рақобати минаннари ваҳфазни минассалосили вал ағлали».

Маъноси: «Илоҳим, мени дўзах азобидан асрагил ва занжирларда судрамагил».

Ўнг оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма саббит қодамайя ъалас сироти явма тазиллу фиҳил ақдаму».

Маъноси: «Илоҳим, қиёматда – оёқлар тойгувчи кунда оёқларимни тойдирмагил».

Чап оёқ ювилаётганда ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ижъал саъйи машкурон ва занби мағфурон».

Маъноси: «Илоҳим, қилган ишларимни савоб йўлига бургил ва гуноҳларимни авф этгил».

Таҳорат якунида ушбу дуо ўқилади: «Aллоҳумма ижъални минат-таввобинал мутатоҳҳирина важъални мин ъибодикас-солиҳиналлазина ла ховфун алайҳим ва ла ҳум яхзанун».

Маъноси: «Илоҳим, мени Ўз тарафингга юзланувчи покиза инсонлар сафига сол, қиёмат куни яхши бандаларинг қаторида қўллагил, азоблардан асрагил».

@Ramazon🍃
❤20❤‍🔥2🥰1
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Табассум қилинг! Ризқингиз тақсимланган, тақдирингиз битилгандир. Дунёнинг аҳволи қайғуришга арзимайди. Чунки у Ҳай ва Қойюм бўлган Зотнинг қўлидадир».
@Ramazon🍃
❤12❤‍🔥6🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Biz nafsimizni aytganlarini bajarib yubormayabmizmi?
@Ramazon🍃
❤14💯4🔥3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Эй Кўнгил!
Ҳар нарса келиб-кетувчидир.
Қара, бироз олдин олган нафасинг ҳам келиб-кетди.
Сен Боқий бўлганга рози бўл!

✍️Жалолиддин Румий

🕌Ассалому алайкум
ва рахматуллоху
ва барокатух.
Шанба тонги хайрли
бўлсин!

🕊
Имконингиз борича бугун ота-онангиз, яқинларингиз холидан хабар олинг! Оилангизга кўпроқ вақт ажратинг, берилган бу имкон ва ҳаётни бугун яқинларингиз кўнгил уйини чароғон этмоққа сарф этинг...

@Ramazon🍃
❤‍🔥7❤6🌚2
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
«Киши учун энг катта мусибат шуки, у ўзида камчиликларни кўра туриб, уларни бартараф этмайди ва қайғурмайди ҳам».
@Ramazon🍃
❤12⚡1❤‍🔥1