Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.93K subscribers
4.79K photos
6.17K videos
15 files
9.45K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
69. Сўнгра ҳар бир гуруҳдан Роҳманга ашаддий осий бўлганини суғуриб оламиз.
Ниҳоятда қўрқинчли ва даҳшатли манзара. Кофирлар, осийлар ва уларнинг шайтонлари жаҳаннам атрофида хору зор бўлган ҳолларида тиз чўкиб ўтирибдилар. Жаҳаннам қизигандан қизиб, келганни ютишга шай бўлиб, гувиллаб ёнмоқда. Атрофда ўтирганларнинг бари шу жаҳаннамга улоқтирилишларини яхши биладилар. Фақат қай тарзда жаҳаннамга ташланишларини кутиб турибдилар, холос. Ана шундай аянчли пайтда улар мансуб бўлган
«...ҳар бир гуруҳдан Роҳманга ашаддий осий бўлганини суғуриб оламиз».
Анчайин чорлаб ёхуд таклиф қилиб эмас, шиддат билан суғуриб олинади. Демак, кофирлар шайтонлари билан жаҳаннам атрофига ўтқазиб қўйилиб, қилган гуноҳларига қараб бирин-кетин дўзахга ташланадилар. Қолганлари навбат кутиб, ўзидан олдин тушганларнинг дўзахда қандай азобланишини кўриб, кузатиб турадилар.
@Ramazon🌙✨
❤‍🔥7❤6⚡1
РАЖАБ ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ражаб қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари ушбу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис у “ражаб” деб аталган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни, осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг” (Моида сураси, 2-оят).

Уламолар ушбу оятдаги “ҳаром ой”дан мурод: ражаб, зулқаъда, зулҳижжа ва муҳаррам ойларидир, деганлар. Ражаб ойида маълум бир ибодатлар саҳиҳ ривоятлар билан келмаган. Ражаб ойи аслида Рамазон ойига тайёргарликдир.

Ражаб ойи кирганда қандай дуо қилиш тўғрисида Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қуйидаги саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган: “Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона”, (яъни: Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва бизни рамазон ойига етказгин), дер эдилар” (Имом Байҳақий ривояти).

Ражаб ойида муҳим тарихий воқеалар юз берган. Жумладан:
– Нуҳ алайҳиссалом тўфон бошланганда ражаб ойининг биринчи куни кемага минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Исро ва Меърож воқеаси ҳам, машҳур қавлга кўра, ражаб ойида содир бўлган.

Саҳиҳ ҳадисларда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Меърожга чиққан кунлари аниқ айтилмаган. Бу борада турли ривоятлар бор. Шунга кўра, Ражаб ойининг 27-куни тутиладиган рўзанинг фазилати ҳам бошқа кунларда тутиладиган нафл рўзанинг фазилати билан бир хил, деган эътиқод билан нафл рўза тутиш мумкин. Аммо ушбу кунни хослаб рўза тутиш бидъат ҳисобланади. Бу ҳақда уламолар: “Кимки Ражаб ойининг 27-кечасини алоҳида эътибор билан нишонласа, бидъат ишга қўл урган бўлади”, деганлар.

Савоб тўплайман деб, гуноҳ ҳосил қилмаслик керак. Ражаб ойида Меърож ва Исронинг муҳимлиги бор. Чунки бу иккаласи бизга намоздек буюк ибодатни олиб келди. Бу кечада бизга намоз фарз қилинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хушхабар ва тасалли бўлди. Биз бу ойда кўпроқ хайрли ишлар билан машғул бўлмоғимиз керак. Алллоҳ таоло бу ойда бандаларига ҳисоб-китобни ўргатади. Мақсад бу дунёнинг ҳою ҳавасларига берилиб, умрни зое қилмаслик учундир.

✍️Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

@Ramazon🌙✨
❤‍🔥11❤8⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀Япроқсиз қолдим, деб танангни кестирма. Зеро, олдинда баҳор бор.
✍️Мавлоно Румий

🕊Ассалому алайкум, барчамизни яна бир гўзал тонгга етказган, Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!🕊

🕌Аллоҳнинг берган неъматлари биздан узилиб қолмасин!
Барчамизга бошланган янги ҳафта барокатли, файзли, манфаатли ўтсин!🕊


@Ramazon🌙✨
❤11❤‍🔥9⚡2
90% Muammolaringizni hal qiluvchi 100 ta ENG MUHIM HAYOT QOIDALARI…
@Chaqqon_robot
90% Muammolaringizni hal qiluvchi 100 ta ENG MUHIM HAYOT QOIDALARI | Donolik sari
Juda foydali ma'lumot uzingizga kerakli maslahat olasiz Menga uxshab😅
@Ramazon🌙✨
❤‍🔥7❤5🔥2💯1
САДАҚА БАЛОНИ ҚАЙТАРАДИ.

Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, халиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса.
Ўша куни кечга яқин иккита қўйни сўйиб, қўшнилар ва қариндошларни уйига чақирди. Улар учун шоҳона зиёфат уюштирди. Ҳамма гўштни тарқатиб, ўзида қўйнинг биргина оёғи қолди. Қалбини тўлдирган қўрқув, тинчини бузган безовталик сабабли ўзи хали таом ва гўштдан тотиб кўрмаган эди. Бояги оёқни нонга ўради-да, ейиш учун энди оғзига олиб келган ҳам эди, бир қари кампир қўшниси эсига тушиб қолди. У заифлиги ва қарилиги туфайли зиёфатга кела олмаган эди. Бояги киши ўзини маломат қилиб: “Сен у кампирни эсдан чиқарибсан. Мана шу оёқ унинг насибаси бўлади” деди-да, тезда ўша кампирнинг уйига чопди. Бориб, қуй оёғини кампирга тутқазди ва бундан бошқа гўшт қолмаганини айтиб, узр сўради. Қария аёл бундан жуда севинди ва гўштни еб, суягини ташқарига улоқтирди. Ўша кечаси халиги оёқ суягидан келаётган ёқимли ҳидга бир илон судралиб келди ва суякда қолган гўшт қолдиқларини ея бошлади. Бир пайт суякнинг бир учли жойи илоннинг бўғзига тиқилиб қолди. Ҳар қанча уринса ҳам илон ундан қутула олмади. Унинг барча уринишлари бесамар кетди. Суяк унинг томоғига санчилиб қолган эди.
Эртаси куни тонг отгач, халиги одамнинг ўғиллари уйларининг орқасида бир нарсанинг ҳаракат қилганини ва шитир-шитир қилган овозини эшитдилар. Оталарига бунинг хабарини етказдилар. Бояги киши дарҳол воқеанинг тафсилотини билиш учун уйининг орқа тарафига ўтди. Қараса, бир илон ерда типирчилаб ётибди, оғзида эса тиқилган суяк. Дарров уни ўлдирди ва ундан қутқаргани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтди. Уйига кириб, оиласига бўлган воқеани гапириб берди. Кейин кўчага чиқиб, қўни-қўшниларига ҳам ўша ҳодисани сўзлаб берди. Бу қисса тилдан тилга кўчиб, мана бугунги кунгача етиб келди.


Одамлар бу қиссадан қуйидаги мақолни пайдо қилишган:
“Луқманинг кўплиги балони қайтаради”. Яъни кўп садақа қилиш, кишиларга кўп таом улашиш сендан балоларни даф қилади.


@Ramazon🌙✨
❤‍🔥7❤6⚡1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Haqiqat ham shu emasmi aslida🔥
@Ramazon🌙✨
💯19❤18❤‍🔥4👏3⚡1
Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
Haqiqat ham shu emasmi aslida🔥 @Ramazon🌙✨
Aslida hammasiga ko'z yumamiz nima uchun Alloh borligi va Allohning adolatli bo'lishini bilganimiz uchungina jilmayamiz holos😊
Boshqa sababimiz yo'q...
💯16❤10❤‍🔥8🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹
Хайрли тонг!
Ҳар қандай фасл ва ҳавода қалб ҳароратимиз қайноқ бўлсин!Муҳаббат тарк этмасин!

❄️🌺
Ҳаётингиз ёдингизга асло келмайдиган бир лаҳза ила бошланди.
Ва сиз асло била олмайдиган бир лаҳза билан ниҳоя топади.

Ўзгартира олмайдиган ўтмиш ва Аллоҳ сизга битганидан ортиғини қила олмайдиган келажак ғамида яшаманг.

Сиз Роббингиз олдида, заифлигингизни, Унга муҳтож эканлигингизни эътироф этинг!
Унга дуо қилинг! 🤲🏻
❄️
🌸
Кунингиз хайрли - баракали ўтсин!

@Ramazon🌙✨
❤7❤‍🔥4🥰1
«Эй Одам боласи!
Албатта, сен кунлар(дан иборат)сан.
Кун ўтган сайин сенинг ҳам баъзинг кетади».

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ

@Ramazon🌙✨
❤‍🔥10❤8🐳1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шекспир айтган эди:
Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласанми нега?
🍃 Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! Кутиш бу — азоб.
🍃 Ҳаёт қисқа. Шундай экан, ўз ҳаётингизни севинг!
🍃 Ҳамиша кулиб боқинг!
🍃 Гапиришдан олдин тингланг!
🍃 Аразлашдан олдин кечиришни билинг!

🕌Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва
барокатуҳ!
Муродбахш чоршанба тонги хайрли бўлсин!


Қийинчилик абадий эмас. Агар ниятингиз соф бўлса — барака сиз томонда бўлади.

Тонгингиз ёруғ, кунларингиз баракали, ниятларингиз ижобат бўлсин!

@Ramazon🌙✨
❤13❤‍🔥4👏3🥰1
Siz yonidan ko'rmasdan o'tib ketadigan mana shu mato, bir kuni ajalingiz yetganida kafaningiz bo'ladi!
@Ramazon🌙✨
💯16😭16❤7❤‍🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Odamlar nima deb yashaydi o'zbek...
@Ramazon🌙✨
💯13❤8❤‍🔥3🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Очликка сабр қилсанг, унга Рўза дейилади. Қийинчиликка сабр қилсанг, унга Матонат дейилади. Инсонлардан етадиган озорларга сабр қилсанг, унга Бардош дейилади. Тилакларга сабр қилсанг, унга Дуо дейилади.
Туйғуларга сабр қилсанг, унга Кўзёши дейилади. Соғинчга сабр қилсанг, унга Хасрат дейилади. Севгига сабр қилсанг, унга Ишқ дейилади.

✍️Шамс Табризий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕊ПАЙШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🍀

Ҳар тонг саҳарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...
🌼
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, бошланган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли ўтсин!

@Ramazon🌙✨
❤13💯5❤‍🔥2
ЖАҲЛ ШИРИНМИ?!

Жаҳл чиққанда ақл кетади, оқибат дилга шикаст етказувчи аччиқ сўз айтилди. У ўша дамда нафсимизга жуда маъқул бўлади. Лекин унинг ортидан бахтсизлик келади. Игна билан қудуқ қазигандай топган ҳамма яхши нарсаларингизни жаҳл бир зумда сувга оқизади. Жаҳл кишининг энг катта душманидир. Буни асло ёддан чиқармаслик лозим. Жаҳлдорлик - ўткинчи телбаликдир. Шунинг учун жаҳл отидан тушмагунча, бирор қарор қабул қилманг, бировга бир оғиз ҳам гапирманг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидай: "Ҳақиқий иродаси мустаҳкам, кучли киши - рақибини енгган эмас, балки жаҳлини (ғазабини) енга олган кишидир".
Бирор нарсадан асабийлашиб турган кишини жаҳл отидан тушириш, унга яхши гапириб ғазабига сув сепиш - чин мўминнинг ишидир. Аксинча, аччиғи чиқиб турганида баттар гиж-гижлаб, яқин кишиларни уриштириб қўядиган нокаслар ҳам учраб туради, бу ҳаётда! Ҳатто, жаҳл кишини иймондан айиришгача боради.
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
• Эр-хотин орасида тушунмовчилик туфайли жанжал чиқса, ҳақоратлашга йўл қўйманг. Бунинг ўрнига ўз фикрингизни уқтиринг. Аммо турмуш ўртоғингизни ҳақорат қилманг. Жаҳл устида айтилган ҳақорат қалбни жароҳатлайди ва бир умрга меҳрибон умр йўлдошингизни йўқотасиз.
• Жаҳлингиз чиқиб уришаётганингизда турмуш ўртоғингизнинг қариндошлари ёки дўстлари номини асло тилга олманг.
• Мавзудан четлашманг. Эр-хотин уришаётганда юз йил олдинги можароларни қўшманг. Акс ҳолда жанжал катталашиб кетади.Фақат жанални келтириб чиқарган мавзуни муҳокама қилинг.
• Жаҳл иймондан айиради. Асло болалар олдида жанжаллашманг. Улар ёнида бир-бирингизни камситманг, ҳақорат қилманг. Фарзандингиз сизни тушунмай нотўғри хулоса чиқаради. Жаҳл устида шундай қилсангиз, фарзандингиз олдида ҳурматингизни йўқотасиз ва у сизнинг насиҳатларингизни инобатга олмай қўяди.
• Уришаётганингизда турмуш ўртоғингиз нима деётганига ҳам қулоқ солиб кўринг: балки у ҳақдир.
Ўзаро тушунмовчилик ёки аламдан сўнг айбдор кечирим сўраса, урушнинг нимадан келиб чиққани ҳам эсдан чиқади. Жаҳл устида бир-бирини ранжитгандан кўра, ширин гап билан вазиятни юмшата олиш ақлли кишининг ишидир. Жаҳл ҳам ҳаётда кўп муаммоларга сабаб бўлади. Шундай экан, ўзингизни иймонли санасангиз, ақл билан иш юритинг. Нафсингиз ҳукмига кирсангиз, жаҳлга берилиб, кўп нарсани йўқотасиз. Ҳаётингиз гўзал бўлиши шу оддий ҳақиқатга боғлиқ эканлигини унутманг. Ҳамма гап ўзимизда, қилаётган ниятимизда! Ҳаёт сизга кулиб боқмаса, сиз ҳаётга кулиб боқинг...

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.📚

@Ramazon🌙✨
❤15❤‍🔥6⚡1🥰1🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤10⚡3😁1
Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
Video message
Bog'chaga kelsamikkan😂
😁11❤4❤‍🔥2