РевиZorro
2.7K subscribers
1.64K photos
177 videos
121 files
535 links
Пулларни сарфланишини жамоатчилик назорат қилиши керак. Агар буни ҳам ярмини ўғрилайдиган бўлишса, сиёсатга хиёнат бўлади - Шавкат Мирзиёев:

Мурожаат: @Revizorro_xabar_bot
Download Telegram
Миллиардлар сарфланаётган йўл: Пудратчи ташкилотнинг имкониятлари лойиҳа ҳажмига мосми? ёҳуд 🤷‍♂️ Ҳамма орзу қиладиган шартнома

"ҚАШҚАДАРЁ МИНТАҚАВИЙ ЙЎЛЛАРГА БУЮРТМАЧИ ХИЗМАТИ" ДМ билан “AVTOYOʼL INNOVATSION” МЧЖ ўртасида Чироқчи тумани “Чироқчи-Шўрқудуқ” автомобил йўлининг 30 км таъмирлаш объекти умумий фойдаланишдаги 4К342 “А378 автоўли - Уйшуқ қ.-4Р84 автойўли” автомобил йўлининг 0-30 км қисмини реконструкция қилиш бўйича объектни фойдаланишга топширишга доир 2025 йил 31 июлдаги 08-25/RB-сонли пудрат шартномаси тузилган.

2026 йил 18-майдаги қўшимча келишув асосида эса “Объектнинг” умумий қиймати, барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларини ўз ичига олган ҳолда жорий нархларда 269 932 999 519 (Икки юз олтмиш тўққиз миллиард тўққиз юз ўттиз икки миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз минг беш юз ўн тўққиз) сўм этиб белгиланган.
👉https://shaffofxarid.uz/tender/reyestr/single-contract?page=1&q=%2226411066254442%22

Асос, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг 2026 йил 03 апрелдаги 01-13/1-139-сонли хулосаси.

Энг қизиғи, «Шаффоф харид» платформаси маълумотларига кўра пудратчи ташкилот “AVTOYOʼL INNOVATSION” МЧЖнинг соҳавий қурилиш-пудрат ва лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингидаги бугунги кундаги рейтинги 1-қуйи даража "DDD", бали эса 16 ҳам эмас. (базада рейтинг янгиланган сана 11.09.2026)
👉https://shaffofxarid.uz/reyting/ratings/1/310105954

сайт 08-25/RB-сонли пудрат шартномаси тузилган 2025 йил 31 июлда ҳам унинг рейтинги "DDD" бўлганлигини кўрсатмоқда.

👉https://shaffofxarid.uz/reyting/ratings/1/310105954?is_visible_diff=false&date=%222025-07-30T19%3A00%3A00.000Z%22

Расмий база маълумотларига кўра, ушбу пудратчи ташкилотнинг ихтиёрида ҳозирги кунда бирорта ҳам махсус техника мавжуд эмас. База 2025 йил 31 июлда ҳам бирорта техникаси бўлмаганлигини кўрсатмоқда.

"DDD", 16 балл ва бирорта техникасиз қарийб 270 миллиард сўмлик шартнома пудратчиси бўлишни ким орзу қилмайди???

@RevizorUz
🔥7👍2👎1
Forwarded from 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Яқинимизда бўлаётган уруш қанча тез тугаса, бизгаям жуда катта иқтисодий барқарорлик, манфаат олиб келади - Президент Шавкат Мирзиёев

Батафсил Gorizontда...
Forwarded from 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nyu-York | sentabr, 2026-yil

—

Нью-Йорк | сентябрь, 2026 год
👍2
Forwarded from 
Давлат боғчалари раҳбарлигини йиллар давомида бермай келаётган мудира, хўжалик мудири ва бош тарбиячилар лавозим талашиб бир-бирининг устидан ёзиб муҳитни расво қилишига қачон чек қўйилади?

Таълим масканида салбий энергия бўлмаслиги лозим.

@u_generalissimus
👍26
Қурувчилар шошилинг... 60 млрдлик қурилиш энг яхши таклиф,"этендер"да...

Вазирлар Махкамаси хузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Қашқадарё вилояти Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасини макаммал таъмирлаш ишлари учун жаъми бошланғич нархи 60,087,505,441 UZS бўлган танлов эълон қилибди.

https://etender.uzex.uz/lot/513042

@RevizorUz
👍4
Рухсатномасиз қурилиш бошлаганларга жазо кучайтирилди

Маъмурий жавобгарлик (99-модда) Рухсатномасиз қурилганда жарима миқдори: • фуқароларга: базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари • мансабдор шахсларга: 450 баравари (198 млн).

Жиноий жавобгарлик (229³-модда) • Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна шундай ҳаракат содир этилса: 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш • Ҳаракат одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса: 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Молиявий жарима- Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатномасиз бошлаганлик юридик шахсга 200 БҲМ (88 млн).

@RevizorUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Xaromxór va qasamxór, firmalar bilan kelishib ularni dorisi savdosini uchirib katta katta bonuslar oladigan shifokorlar haqida zór video ishlashibdi.

@RevizorUz
👍15👎3
DXMAP маъмуриятига...

сайт суммани нотуғри кўрсатаётганига эътибор беринг ва иложи борича тезроқ носозликни бартараф этиб қўйинг.

@RevizorUz
👍2
Қашкадаре вилоят Чиқиндиларни
бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш бошқармаси Давлат муассасаси ҳамда

BREND CTROY TA`MIRLASH мчж ўртасида

30 квт қуёш станциясини (3 та 10 квтдан) 189 900 000 сўмга сотиб олиш учун шартнома чиққан.

Бу ҳар бир квт учун 6 330 000 сўмдан дегани.

Қиммат эмасми?

@RevizorUz
👍8👎3
Forwarded from 
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

🔴Инспекция рухсатисиз кўп квартирали уй қуриш — жиддий жавобгарликка сабаб бўлади

Шаҳарсозлик нормаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ҳамда қурилиш соҳасида давлат назоратини кучайтиришга қаратилган қонун имзоланди.

Унга кўра, қурилиш жараёнларида қонунийликни таъминлаш мақсадида бир қатор янги талаблар ва жавобгарлик чоралари белгиланди.

Энди қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин ҳудудий назорат қилиш инспекцияларидан тегишли рухсатнома олиш шарт.

Рухсатномасиз кўп квартирали уй қуриш — жаримага сабаб бўлади. Бундай ҳолат учун фуқароларга БҲМнинг 400 баравари, мансабдор шахсларга эса 450 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилади.

Агар Рухсатсиз қурилиш одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

✅Эслатиб ўтамиз: мазкур қонун ҳужжати расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

@u_generalissimus
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from 
Ахборот сиёсатидаги нўноқлик

"Ўчир", "Бу мавзуни ёритма", "Расмий манбаларга таяниб ёрит" каби цензурага йўғрилган босимлар шу кунларда одатий ва оддий ҳолга айланиб бормоқда. Маҳаллий нашрлардан тортиб блогерларгача бўлаётган бундай таъқиқлар "қора туш" давридагидек Би-Би-Си", "Озодлик" каби  чет эл  ОАВлари тегирмонига сув қўймоқда – аудиториясини кенгайтиштиришга хизмат қилмоқда.

Истаймизми-йўқми, ёпиқлик, биқиқлик ҳолатида миш-мишлар урчийверади, омма илгаригидек маҳаллий ОАВга эмас, ташқи манбаларга мурожаат қила бошлайди.

Бу ҳолга келишимиз нимани англатади: ахборот майдонини бой беришда давом этаяпмиз.  Турли мафкура ва ташқи кучлар манфаатларига хизмат қилувчи ОАВларнинг миллий ахборот маконимизда "жавлон" уришига (билиб) билмай ўз қўлимиз билан шароит яратиб бераяпмиз.
Аслида буни тушуниш учун катта салоҳият ва юксак заковат соҳиби бўлиш шарт эмас.

Гоҳида миллий ахборот сиёсатига масъулларнинг мақсади нима эканлигини тушунмай қоляпман.

@u_generalissimus
👍4
Nima bu?
Nmasan san?

Shahrisabzda deyishmoqda...

Ilon maskka otvet qilishganmi deyman 😄😄😄

Baribir nexia-2 legenda...

@RevizorUz
👍8🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг яхши таклиф...

Ким ўзини кўрди?

@RevizorUz
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙЎЛ БОР, ТРОТУАР ЙЎҚ! ПИЁДАЛАР ҚАЕРДАН ЮРСИН?

Сенатда йўл қурилишидаги жиддий камчиликлар танқид остига олинди. Гап шундаки, янги йўллар қуриляпти, асфальт ётқизиляпти, аммо пиёдалар учун тротуар қуриш унутиб қўйиляпти.

Йўлнинг икки томони тупроқ! Болали оналар, ёш болалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар қаердан юриши керак? Болалар аравачасини кўтариб, тупроқда юришга мажбур бўлишяпти.

Энг қизиғи, йўл қурилишидаги коррупция ҳолатлари ҳам муҳокама қилинди. Сенатор: «Асфальт қуйган одам қора икрани ҳар куни ейди», дея кескин фикр билдирди.

Аслида, йўл қуриш фақат асфальт ётқизишдан иборат эмас! Пиёдалар хавфсизлиги, тротуарлар ва қулай ҳаракатланиш шароити ҳам лойиҳанинг ажралмас қисми бўлиши керак.

❗️Сизнинг шаҳар ёки қишлоғингизда ҳам шундай ҳолат кузатиляптими? Янги қурилган йўл бор, аммо тротуар йўқми? Бефарқ бўлманг! Муаммони суратга олинг, тегишли идораларга мурожаат қилинг ва масъуллардан жавоб талаб қилинг.

Manba: @u_generalissimus

@RevizorUz
⚡2👍2