Aktam XAITOV | rasmiy kanal
10.7K subscribers
11.4K photos
2.19K videos
22 files
5.63K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: uzlidep@uzlidep.uz
Download Telegram
☑️ Инсон қадри учун ислоҳотлар: маҳалладаги ўзгаришлар аҳолига муносиб турмуш шароити яратмоқда

Маҳаллаларни обод қилиш, аҳоли учун қулай шароит яратиш ва одамларнинг даромадини ошириш юртимиздаги ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Чим маҳалласида амалга оширилган ишлар ҳам бу борадаги ўзгаришларнинг амалий ифодасидир.

Давлатимиз раҳбари Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташрифи давомида ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги натижалар билан танишди. «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» сифатида ривожланаётган ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш учун 55 миллиард сўм йўналтирилиб, мактаб, боғча, маҳалла ва ёшлар марказлари ҳамда истироҳат боғи барпо этилди.

Маҳаллада ёшларнинг билим олиши, китобхонлик маданиятини ошириши ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида улғайиши учун шароитлар яратилган. Давлатимиз раҳбари ёшлар билан мулоқотда ўзбек тили, миллий адабиёт ва аждодлар меросини асраш муҳимлигини таъкидлади.

Аҳоли даромадларини ошириш мақсадида гиламчилик, каштачилик, иссиқхона ва лимончилик ривожлантирилмоқда. Натижада 80 дан ортиқ ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. Маҳаллада 70 та тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтирди, яна 20 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Автомагистраль бўйидаги хизмат кўрсатиш шохобчалари сони 31 тадан 137 тага кўпайиб, 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.

Чим маҳалласи тажрибаси ободлик, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини биргаликда ривожлантириш орқали одамлар фаровонлигини ошириш мумкинлигини кўрсатмоқда.

@a_xaitov
☑️ Илмга асосланган инновация, илғор тажриба, манфаатдорлик ва рағбатлар ютуқларнинг бош омили бўлмоқда

Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ғузор туманидаги «Қашқадарё Жингу» агрокластери фаолияти билан танишув бу борадаги илғор тажрибаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва аграр соҳада самарадорликни ошириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.

Корхона далаларида 2,2 минг гектар майдонга чигит Хитойнинг Шинжон технологияси асосида плёнка остига қўш қаторлаб экилган ва томчилатиб суғориш тизими жорий этилган. Бу усул сув ва ўғит сарфини камайтириш, ҳосилни эртароқ етиштириш имконини бермоқда. Мазкур технология орқали анъанавий усулдаги 30–35 центнер ўрнига гектаридан 60–70 центнергача пахта олиш мумкин. Айни пайтда агрокластер далаларида ўртача ҳосилдорлик гектарига 55 центнерни, ялпи ҳосил эса 12,3 минг тоннани ташкил этмоқда.

Хитой сармояси иштирокида ташкил этилган агрокластер Косон, Нишон, Ғузор, Кўкдала ва Миришкор туманларидаги 18,3 минг гектар майдонни қамраб олган. Лойиҳага 128 миллион доллар инвестиция киритилган бўлиб, илгари фойдаланилмаган чўл ва қаровсиз ерларни ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Корхонада 50 та иш ўрни яратилган, экспорт ҳажми эса 8,5 миллион долларни ташкил этади.

Ташрифнинг аҳамияти шундаки, илғор хорижий тажриба ва замонавий агротехнологиялар асосида қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш имкониятлари намоён бўлмоқда. Бундай лойиҳаларни кенгайтириш орқали сув тежамкорлигига эришиш, ерлардан унумли фойдаланиш, маҳсулот таннархини камайтириш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини ошириш мумкин. Бу эса аграр соҳанинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлади.

@a_xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 Чирчиқда ёшларнинг креатив ғоялари ва стартап лойиҳалари намойиш этилди

Чирчиқ давлат педагогика университетида O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан “Креатив тадбиркор ёшлар” лойиҳаси доирасида “Креатив ғоялар ярмаркаси” ташкил этилди. Унда ёшлар ўз стартап лойиҳалари, ахборот технологиялари соҳасидаги янгиликлари, муҳандислик ишланмалари, маҳсулот ва хизматларини тақдим этди.

#uzlidep #XalqBilanBirga #yoshlar

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😎 Болалар фаровон келажаги йўлида халқаро ҳамкорлик

🔍 Батафсил

Самарқандда «Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт сари» халқаро саммити бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати унда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, таълим олиши, муносиб шароитларда улғайиши ва келажакда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинган.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда илгари сурилган ташаббусларнинг аҳамияти муҳокама қилинди.

Депутатлар келгуси уч йилда вилоятда 20 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ва 50 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилганини алоҳида таъкидладилар. Шунингдек, умумий қиймати 6 миллиард доллардан зиёд бўлган 161 та лойиҳанинг 69 таси иш бошлагани ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва тадбиркорликни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Фракция аъзолари Янги Қарши шаҳри ва «Янги Насаф» экомажмуасини барпо этиш, ёшларни замонавий касбларга ўқитиш, уларнинг Германияда ҳақ тўланадиган амалиётини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш каби ташаббусларнинг аҳамиятига тўхталдилар. Шунингдек, ичимлик суви, йўл ва электр таъминотини яхшилаш, туризмни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш муҳим вазифалардан экани таъкидланди.

Муҳокамада белгиланган режаларнинг амалга оширилишида ЎзЛиДеП депутатларининг фаол иштироки, жойларда аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот олиб бориши ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиши зарурлиги қайд этилди.

Зеро, Қашқадарёда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади — ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва инсонлар учун муносиб турмуш шароитларини яратишдир.

@a_xaitov
☑️ Ўзбекистон ва Қатар: стратегик шериклик халқ фаровонлиги йўлида

Президентимиз мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида таъкидланди. Бу икки давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстлик мустаҳкамланиб, ҳамкорлик янги босқичга чиқаётганидан далолат беради.

Учрашувда савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш, аввал эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда ижтимоий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистоннинг Қатар билан стратегик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодий имкониятларни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш учун муҳим замин яратади.

Энг муҳими, бундай ҳамкорликдан кўзланган асосий мақсад — иқтисодиётни ривожлантириш билан бирга, халқимиз фаровонлигини ошириш ва аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишдир.

@a_xaitov
☑️ Инсон саломатлиги — ислоҳотларнинг бош мезони

Президентимизнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда мен ҳам қатнашдим. Унда аҳоли саломатлигини асраш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ва замонавий даволаш усулларини жорий этиш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Давлатимиз раҳбари инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Учрашувда бирламчи тиббий ёрдамни кучайтириш, касалликларни эрта аниқлаш, бепул дори воситалари ва тиббий текширувлар қамровини кенгайтириш, тиббиётни рақамлаштириш ҳамда сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, шифокорлар тайёрлаш сифатини ошириш, резидентурани бепул ташкил этиш ва тиббиёт ходимларини рағбатлантириш бўйича янги чоралар белгиланди.

Хусусий тиббиётни ривожлантириш ва тадбиркорларни соҳага кенг жалб қилиш ҳам муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланди. Хусусий клиникалар учун қулай шароитлар яратиш, давлат шифохоналарида хусусий сектор имкониятларидан фойдаланиш ва фармацевтика маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини оширади.

Белгиланган вазифалар O‘zLiDePнинг сайловолди дастуридаги инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, хусусий тиббиёт ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби мақсадларга ҳамоҳангдир.

Энг муҳими, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг замирида инсон қадрини улуғлаш, аҳоли саломатлигини асраш ва халқ розилигини таъминлаш мақсади мужассам. Белгиланаётган янги вазифа ва ташаббуслар нафақат соҳани ривожлантириш, балки инсон ҳаётини асраш, умр сифатини яхшилаш ва аҳолининг тиббий хизматлардан розилигини таъминлашга хизмат қилади.

@a_xaitov