☑️ Аҳоли яшаши учун қулайликлар кўпаяди, тадбиркорлик ва замонавий инфратузилма билан уйғунлашган яшил ҳудудлар ривожлантирилади
Қашқадарёда 500 минг аҳолига мўлжалланган янги Қарши шаҳри барпо этилади: вилоятда шаҳарсозликнинг янги босқичи бошланади.
Бу ҳақида давлатимиз раҳбари кеча Қашқадарё фаоллари билан учрашувда айтдилар.
Мен ҳам қатнашдим.
Қашқадарё вилоятида аҳоли сонининг ортиб бориши замонавий уй-жойлар, қулай инфратузилма ва яшил ҳудудларга бўлган талабни оширмоқда. Шу боис, ҳудудни комплекс ривожлантириш мақсадида 500 минг аҳолига мўлжалланган Янги Қарши шаҳри барпо этилади. Шунингдек, канал бўйида 235 гектар майдонни эгаллаган «Янги Насаф» экомажмуасининг қурилиши бошланади.
Янги Қарши шаҳри Қарши шаҳри, Кўкдала ва Қарши тумани чегарасидаги 5 минг гектар майдонда ташкил этилади. Лойиҳаларни замонавий талаблар асосида амалга ошириш учун нуфузли архитектура компаниялари жалб қилиниб, икки ой ичида бош режа ишлаб чиқилади. Бу мақсадлар учун дастлаб 20 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилган. Янги ҳудудларда турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари «яшил» ҳамда «ақлли» шаҳар тамойиллари асосида барпо этилади.
Мазкур ташаббуслар вилоятда нафақат уй-жойлар сонини кўпайтириш, балки аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иқтисодий имкониятларни очишга ҳам хизмат қилади. Айниқса, замонавий инфратузилма билан уйғунлашган яшил ҳудудлар келгусида шаҳарларнинг экологик барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, вилоятда кўкаламзорлаштириш ишларини кенгайтириш бўйича «Қашқадарё тажрибаси» жорий этилади. Ҳар йили Наврўз арафасида «Энг яшил маҳалла» танлови ўтказилиб, ғолиблар электромобил ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Бу эса маҳаллаларда экологик маданиятни ошириш, аҳоли ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва яшил ҳудудларни кўпайтиришга рағбат беради.
@a_xaitov

ПАРТНЕРСТВО РАДИ РАЗВИТИЯ РЕГИОНА
Визит Государственного секретаря США Марко Рубио и министерская встреча в формате «С5+1» стали важным событием для Узбекистана и всей Центральной Азии. Они придали новый импульс: связи крепнут, экономическое сотрудничество расширяется, региональный диалог набирает силу. Самарканд вновь принял страны, которые обсуждают общие интересы и ищут практические решения. Это отдельный весомый итог.
👉 № 219 (31066) газеты «Правда Востока» от 22 октября 2026 года.

МИНТАҚАВИЙ ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК
Эътироф этиш керакки, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи ҳамда “С5+1” форматидаги вазирлар учрашуви Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё учун, шубҳасиз, муҳим воқеага айланди.
Кейинги ўн йилда Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати янада очиқ ва фаол хусусият касб этиб бораётир. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз
яхши қўшничилик муносабатларини изчил мустаҳкамлаб, кўп векторли алоқаларни ривожлантирмоқда, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик
кўламини кенгайтирмоқда. Бундай изчил курс савдо, инвестициялар, технологиялар, таълим ва янги иш ўринлари яратиш учун кенг имкониятлар очмоқда.
👉 “XXI asr” газетасининг 2026 йил 22 октябрь сонидан.

☑️ Болалар фаровон келажаги йўлида халқаро ҳамкорлик
Самарқандда «Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт сари» халқаро саммити бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати унда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, таълим олиши, муносиб шароитларда улғайиши ва келажакда ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинган.
Саммит доирасида Болалар онкологияси ва гематологияси бўйича II халқаро конгресс ҳам ташкил этилиб, 300 нафардан ортиқ иштирокчи, жумладан, халқаро ташкилотлар, етакчи тиббиёт марказлари ва илмий муассасалар вакиллари қатнашгани унинг нуфузи анча юқори эканидан далолат беради.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган инсон қадри учун ислоҳотлар аҳолининг барча қатламини, жумладан болаларга гамхўрлик қилишни ҳам қараб олган. Айниқса болаларда саратон касаллигини эрта аниқлаш, замонавий даволаш усулларини жорий этиш, реабилитация ва бемор оилаларини қўллаб-қувватлаш масалаларига давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Бу борада партиямиз дастурида ҳам муҳим вазифалар белгиланган.
Мазкур тадбирда мутахассислар бу борада Ўзбекистон тажрибасини алоҳида эътироф этишгани, тадбирлар доирасида оғир ва ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Глобал тармоқ ташкил этилгани диққатга сазовор.
Шунингдек, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илмий изланишларни ривожлантириш ва сифатли тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятларини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. «Меҳрли мактаб» ўқувчиларининг чиқишлари эса даволаниш жараёнида болаларга нафақат тиббий ёрдам, балки таълим ва руҳий кўмак ҳам зарурлигини яна бир бор кўрсатди.
Саммит якунида Самарқанд декларацияси қабул қилиниб, унда болаларни қўллаб-қувватлашда алоҳида тадбирлар билан чеклаб қолмай, ҳомиладорлик давридан бошлаб боланинг улғайиши ва меҳнат фаолиятига киришгунига қадар бўлган жараённи қамраб оладиган узлуксиз тизимни шакллантириш муҳимлиги қайд этилган.
Самарқандда ўтказилган халқаро тадбирлар болалар саломатлиги ва фаровонлиги бутун жамиятнинг умумий масъулияти эканини яна бир бор намоён этди. Халқаро тажриба ва ҳамкорликни бирлаштириш, тиббий хизмат сифатини ошириш, ҳар бир боланинг таълим олиши ва соғлом ҳаёт кечириши учун имконият яратиш барқарор ва адолатли келажак сари муҳим қадамдир.

Касб байрамингиз муборак, ички ишлар органлари ходимлари!
Қадрли ҳуқуқ посбонлари, сизларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташкил этилганининг 35 йиллиги ҳамда 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ички ишлар органлари халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасида муҳим кучга айланди. Бугун соҳада замонавий ёндашувлар, рақамли технологиялар ва аҳоли билан яқин ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва халқимизнинг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги хизматингиз ҳар қанча эътирофга муносиб. Ҳар бир фуқарога ҳурмат билан муносабатда бўлиш, қонун устуворлигини таъминлаш ва Ватанга садоқат билан хизмат қилишдек шарафли бурчингизда сизларга куч-ғайрат ва матонат тилаймиз.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан барчангизни яна бир бор табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака, масъулиятли хизматингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз. Эл-юрт осойишталиги йўлидаги фидокорона меҳнатингиз ҳамиша қадр топсин!

ПАРА ОСИЁ ЎЙИНЛАРИДА ТАРИХИЙ НАТИЖА: ЎЗБЕКИСТОН — КУЧЛИ УЧЛИКДА!
Япония мезбонлигида ўтказилган Пара Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси тарихий натижани қайд этиб, умумжамоа ҳисобида фахрли 3-ўринни эгаллади!
Спортчиларимиз мусобақаларда жами 145 та медални қўлга киритиб, мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Жумладан, 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медали билан медаллар сони ва сифати бўйича янги рекорд ўрнатилди.
Бу юксак натижа спортчиларимизнинг матонати, тинимсиз меҳнати, кучли иродаси ва ғалабага бўлган интилишининг ёрқин ифодасидир. Ўзбекистон илк бор Пара Осиё ўйинларида кучли учликдан жой олиб, ўз тарихидаги энг яхши натижага эришди.
Барча спортчиларимизни, мураббийлар ва спортимиз фидойиларини ушбу тарихий ғалаба билан чин қалбдан табриклаймиз! Юртимиз байроғини халқаро майдонда баланд кўтарган чемпионларимизга янги зафарлар, мустаҳкам соғлиқ ва улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтачиликда хитой тажрибаси — юқори ҳосил гарови
Пахтачиликда илғор хорижий тажрибалар ва замонавий агротехнологияларни жорий этиш юқори ҳосилдорликка эришиш, сув ресурсларини тежаш ҳамда фермерлар даромадини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, Хитой тажрибаси асосида синжон усулида пахта етиштиришни амалиётга татбиқ этиш ўз самарасини бермоқда.
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ҳам жорий йилда 4 минг гектар майдонда Хитой тажрибаси асосида қўш қатор усулида, плёнка остида ҳамда томчилатиб суғориш технологияси ёрдамида пахта етиштирилди. Натижада айрим майдонларда ҳар гектардан 80 центнергача ҳосил олишга эришилмоқда.
Жумладан, «Назокат олтин даласи» фермер хўжалигида 36 гектар майдонда мазкур усул асосида пахта парваришланди. Фермерларнинг таъкидлашича, аввал ушбу майдонларда гектаридан 35 центнер атрофида ҳосил олинган бўлса, бу йил янги технологиялар самарасида ҳосилдорликни 80 центнергача етказиш имконияти яратилди.
Хитой тажрибаси асосида қўлланилаётган технологиялар сувни тежаш, пахтанинг ўсиши учун қулай шароит яратиш ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда. Фермерларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, субсидия ва кредитлар ажратиш ҳам соҳадаги ютуқларга замин яратмоқда.
Айни пайтда туманда пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари жадал давом этмоқда. Ҳосилнинг 91 фоиздан ортиғи замонавий пахта териш машиналари ёрдамида йиғиб олинмоқда.
Бу тажриба замонавий технологиялар ва деҳқонлар меҳнати уйғунлиги пахтачиликда юқори самарадорликка эришишнинг муҳим омили эканини кўрсатмоқда.

☑️ Инсон қадри учун ислоҳотлар: маҳалладаги ўзгаришлар аҳолига муносиб турмуш шароити яратмоқда
Маҳаллаларни обод қилиш, аҳоли учун қулай шароит яратиш ва одамларнинг даромадини ошириш юртимиздаги ислоҳотларнинг муҳим йўналишларидан биридир. Чим маҳалласида амалга оширилган ишлар ҳам бу борадаги ўзгаришларнинг амалий ифодасидир.
Давлатимиз раҳбари Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташрифи давомида ҳудуддаги бунёдкорлик ишлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги натижалар билан танишди. «Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла» сифатида ривожланаётган ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш учун 55 миллиард сўм йўналтирилиб, мактаб, боғча, маҳалла ва ёшлар марказлари ҳамда истироҳат боғи барпо этилди.
Маҳаллада ёшларнинг билим олиши, китобхонлик маданиятини ошириши ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида улғайиши учун шароитлар яратилган. Давлатимиз раҳбари ёшлар билан мулоқотда ўзбек тили, миллий адабиёт ва аждодлар меросини асраш муҳимлигини таъкидлади.
Аҳоли даромадларини ошириш мақсадида гиламчилик, каштачилик, иссиқхона ва лимончилик ривожлантирилмоқда. Натижада 80 дан ортиқ ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. Маҳаллада 70 та тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтирди, яна 20 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Автомагистраль бўйидаги хизмат кўрсатиш шохобчалари сони 31 тадан 137 тага кўпайиб, 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Чим маҳалласи тажрибаси ободлик, тадбиркорлик ва аҳоли бандлигини биргаликда ривожлантириш орқали одамлар фаровонлигини ошириш мумкинлигини кўрсатмоқда.

☑️ Илмга асосланган инновация, илғор тажриба, манфаатдорлик ва рағбатлар ютуқларнинг бош омили бўлмоқда
Президентимизнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда пахтачиликда ҳосилдорликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ғузор туманидаги «Қашқадарё Жингу» агрокластери фаолияти билан танишув бу борадаги илғор тажрибаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ва аграр соҳада самарадорликни ошириш нуқтаи назаридан муҳим аҳамиятга эга.
Корхона далаларида 2,2 минг гектар майдонга чигит Хитойнинг Шинжон технологияси асосида плёнка остига қўш қаторлаб экилган ва томчилатиб суғориш тизими жорий этилган. Бу усул сув ва ўғит сарфини камайтириш, ҳосилни эртароқ етиштириш имконини бермоқда. Мазкур технология орқали анъанавий усулдаги 30–35 центнер ўрнига гектаридан 60–70 центнергача пахта олиш мумкин. Айни пайтда агрокластер далаларида ўртача ҳосилдорлик гектарига 55 центнерни, ялпи ҳосил эса 12,3 минг тоннани ташкил этмоқда.
Хитой сармояси иштирокида ташкил этилган агрокластер Косон, Нишон, Ғузор, Кўкдала ва Миришкор туманларидаги 18,3 минг гектар майдонни қамраб олган. Лойиҳага 128 миллион доллар инвестиция киритилган бўлиб, илгари фойдаланилмаган чўл ва қаровсиз ерларни ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилмоқда. Корхонада 50 та иш ўрни яратилган, экспорт ҳажми эса 8,5 миллион долларни ташкил этади.
Ташрифнинг аҳамияти шундаки, илғор хорижий тажриба ва замонавий агротехнологиялар асосида қишлоқ хўжалигида юқори натижаларга эришиш имкониятлари намоён бўлмоқда. Бундай лойиҳаларни кенгайтириш орқали сув тежамкорлигига эришиш, ерлардан унумли фойдаланиш, маҳсулот таннархини камайтириш ва экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини ошириш мумкин. Бу эса аграр соҳанинг рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлади.