Abror Pir Muhammad
1.25K subscribers
884 photos
43 videos
6 files
40 links
ЎФА Тиббий Қўмита раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали.

instagram.com/abrorpirmuhammad
Download Telegram
Куни кеча Тошкент вақти билан бир пайтда бўлиб ўтган 2 та муҳим ўйиннинг бирини телевизорда, иккинчисини қўл телефонида кўриб, натижасини туни билан муҳокама қилиб чиққан мухлислар бисёр бўлса керак.

Мезбон сифатида футзалчиларимиз учун ЖЧ йўлланмаси чўнтакда, олимпиячиларимиз учун эса Париж томон бир довон қолди холос. Бу довондан кимдир осон ўтиб оламиз деса, кимдир рақибнинг Кореяга қарши ўйинига таяниб, жиддий курашни кутмоқда.

Хуллас, барчамиз учун юрак ҳовучлаб чин дилдан мухлислик қиладиган палла.
Олға ва омадимизни берсин!

@abrorpirmuhammad
👍21🔥5
Barakalla! Tasanno!
Historical day!
Bonjour Paris...

@abrorpirmuhammad
👍18❤8🔥1
"Бир пайтлар", деган сурат...

@abrorpirmuhammad
👍23❤1🔥1🤔1
Умрининг сўнгги кунларини яшаётган тиб илмининг отаси Ибн Синодан беморлари сўрашибди:
– Эй табобат султони, бу оламдан ўтсангиз биз дардимизга шифони қаердан оламиз?
– Мен ўрнимга қатиқни қолдиряпман, – деган экан Ибн Сино.

Қатиқнинг фойдали хусусиятларини такрорлашдан эринмайман:
у ичакларни токсинлардан халос этиб бу орқали организмни тозалайди;
қатиқ кальцийга бой бўлиб у болаларда суякларнинг тўғри ривожланишига кўмаклашса, катталарда остеопороз хавфининг олдини олади;
унинг таркибидаги К2 витамини юрак ва қон томирлар фаолияти учун ўта фойдали;
қатиқнинг саратон касаллигига тўсқинлик қилиши исботланган;
турли аллергик ҳолатлардан қутқаради; у жигар ва ичаклар фаолиятини меъёрлаштириб иммун тизимга далда бўлади.

Хуллас, саломатлигингиз ўзингиз учун қадрли бўлса "табиий табиб" – қатиқ ҳақида унутиб қўйманг!

@abrorpirmuhammad
👍21❤5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤7
Ўтган кун ўртоғимникига бордим. Ўғли 5 дақиқада келиб қолишини айтган онахон мени дастурхонга таклиф қиларкан, иккала кўзи телевизорда эди. Телевизорда эса интерет орқали узатилаётган видео: Жўраев ва Қодировлар можароси.

-Бу машмашага тааллуқли видеоларни кетма-кет улаб, сериал қилса бўларкан, - кулимсираб деди онахон.
-Яхши ғоя! – қисқа жавоб қилдим, мавзуни давом эттиришни истамай.
-Охири нима билан тугаркан-а? Бирпасда ДНК ўлгурини текшириб қўяқолса бўлмасмикан ҳаммани гумонда ушламай...

Шу пайт ўртоғим кириб келди ва мен билан сўрашибоқ, онасига юзланди:
-Она, бу амаки гапирган гапларни кеча кечқурун кўриб бўлганидик-ку.
-Уйқусираб, у-бу муҳим сўзларини эшитмай қолмадимми, деб кўряпманда болам...

Ортга қайтаётиб ўзимга ўзим дейман: “Яхшиям инсониятнинг илк бора коинотга чиқиши шу кунларга тўғри келмаган экан, акс ҳолда ушбу можаро деб, оламшумул хабардан аниқ чалғиган бўлардик”.

@abrorpirmuhammad
👍18🔥4❤1
Футбол ҳақиқатини айтиб қўяй.

Хоҳ футболчи, хоҳ мураббий бўлсин – футболда бирор жамоага қандай йўл ила келмоқ муҳим, аммо қай тарзда кетмоқ ундан-да муҳимроқдир!

Мбаппе кетишни эплай олмади!

@abrorpirmuhammad
👍16❤1
Донолар бисоти туркумидан:

Кўп одамлар билан суҳбатлаш, оз кишилар билан фикрлаш, лекин танҳо ўзинг қарор қабул қил! (Конфуций).

Биринчи узр сўраган – энг ботир, биринчи бўлиб кечирган – энг кучли ва биринчи бўлиб унутган энг бахтли инсондир.

Кема соҳилда хавфсиз туради, аммо кема соҳилда туриш учун яралмаган. (Эйнштейн)

Илм саҳрода дўст, ҳаёт йўлларида таянч, ёлғизликда йўлдош, даврада зийнат, зулматда қалқондир. (ҳадисдан)

Китобга ошно эмас экансиз, билингки ҳаётда жуда кўп нарсадан мосуво экансиз!

@abrorpirmuhammad
👍15❤7
Куни кеча Андижонда бўлиб ўтган футбол баҳсида мухлислардан бири отган бетон бўлаги “Металлург” тиббий ходимининг бошини ёрди. Бу ҳам етмагандай рақиб жамоа футболчиси уни майдон четига улоқтиришга ҳаракат қилгани куракка сиғмайдиган ҳолат бўлди.

Мухлислар ўз йўлига, уларнинг ҳаракатларига баҳо берувчи мутасаддилар бор. Аммо футбол ичидаги инсонларнинг, хоҳ у юлдуз футболчи бўлсин хоҳ мураббий ёки бирор мутасадди бўлсин – уларнинг шифокорларга нисбатан ҳурматсизлик қилиши, фаолиятига тўсқинлик қилиши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Зеро, футбол шифокорлари учун бош ташкилот томонидан футбол оламида ўзига хос мавқеъ белгиланган. Бу ҳам бўлса энг аввало дахлсизлик.

Хуллас, бу масалада нўноқлигини кўрсатган легионер футболчига ҳам тегишли тарзда чора кўрилиши зарур!

@abrorpirmuhammad
👍14❤8
Бу мавсум Алп тоғларидаги об-ҳавони эслатувчи баҳор бўлди. Мириқиб футбол ўйнайдиган ҳаво.

Эртага ёз жазирамасида кондиционер тагида ўтириб бугунгидай ҳавони қумса-аб ўтирмаслик учун, тўйиб-тўйиб нафас олишга ундовчи ёмғир ҳавосида сайр қилишни унутманг.

@abrorpirmuhammad
👍15❤5
"Локо"да "сўнгги қўнғироқ" нафаси

Барча мактаблардаги сингари “сўнгги қўнғироқ” нафаси жамоамизда ҳам сезилди. Чунки асосий таркибдаги футболчимиз Лазизбек Мирзаев эндигина мактабни тугатди. Аммо бошқа битирувчилардан фарқли равишда у мактаб шаҳодатномаси билан бир қаторда “Халқаро тоифадаги спорт устаси” деган унвонга ҳам эга бўлди.

Футбол бўйича спорт устаси эканини халқаро майдонларда исботлашга улгурган Лазизбекнинг билими қай тоифага лойиқ эканини аниқлаш борасида шахсан ўзим алоҳида имтиҳон қилишимни айтиб қўйдим. Натижасини.., шаҳодатноманинг орқа муқовасига белгилаб қўяман.

@abrorpirmuhammad
👍15🔥11
Ajoyib o'yin. Ikkala jamoaga ham tasanno!

Nasaf muxlislarini g'alaba ila, Paxtakorni esa unib kelayotgan yangi avlod bilan tabriklayman!

@abrorpirmuhammad
❤11👍5🔥3
Инсон ҳужайраси. Курраи заминнинг жуда кичрайтирилган кўринишидек...

Ўн саккиз минг олам ичра яшаётган биз одамзот вужудида яна неча минг олам мавжуд-а?!

@abrorpirmuhammad
👍19❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥6❤1🤔1
Жамоада мураббий ўзгариши турлича кечади. Баъзи мураббийлар шов-шув билан келиб, худди шундай тўс-тўполон билан кетишади, айримлари дабдаба билан келиишади-ю қачон ва қандай кетиб қолганини ҳам сезмай қоласан. Яна бир турлари навбатдаги бекатда бироз қўним топиш учун тўхтаган йўловчидай тинч келиб тинч кетишади ва ҳ.

Шу билан бир қаторда айрим мураббийлардан кейин жамоа – яхшигина тезлик олиб, қай вазиятда бўлса ҳам етарли масофагача юриб бера оладиган машина сингари анчагача пастламайдиган ҳолатда қолса, баъзи мураббийлардан кейин жамоа учишга қийналаётган қушдай сезиларли фусатгача ўзига келолмай юради.

Бу гал янги мураббийлар штаби “Локо”га тез, шу билан бирга сокин кириб келишди. Кун келиб жамоа билан қай ҳолатда хайрлашишларини эса вақт кўрсатади. Келгусида бу ҳолат мураббий ва жамоа учун хайрли кўриниш олишидан умидвор ҳолда мавсумни давом эттирамиз...

@abrorpirmuhammad
👍18❤3
Ёз кунларида кўча ёки спорт мажмуаларида турфа ўйинлар билан машғуллар сони талайгина. Шу ўринда спорт, хусусан футбол билан шуғулланаётган ёшлар ва ҳаваскорлар!

Билиб олинг, мабодо машғулот ёки ўйин маҳали (мушак, бойлам, бўғин ва ҳ.) ҳаракат-таянч аъзоларида жароҳат орттириб олсангизу ёнингизда шифокор бўлмаса биринчи ва тўғри ёрдам доимо муздир. Жароҳатнинг илк маҳалида жароҳат жойига совуқ босиш – муз қўйиш тиббий муаммонинг авж олиб кетмаслигига, оғриқ ва шишнинг камайишига, тузалиш ва реабилитация учун сарфланадиган даврнинг анча қисқаришига ёрдам беради.

Ёдда тутинг! Ўзингиз ёки болангиз спорт ўйинларини ўйнаб жароҳат олдими биринчи ёрдам спирт билан туз эмас, балки оддий муздир, айниқса ҳозирги иссиқ кунларда. Одатда музни ҳар соатда ўн беш дақиқадан қўйилади. Кейин, зарурият бўлса шифокорга мурожаат қиласиз.

@abrorpirmuhammad
👍30❤4
Бу дунё гавҳари эрурки инсон,
Қалбида жо бўлса эътиқод, иймон.
Ҳар бир дил илоҳий нурларга тўлсин,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!

@abrorpirmuhammad
❤34👍5🔥1
Куни кеча ўйинда Мбаппе жароҳат олиб майдонни тарк этди. Илк маълумотларга кўра футболчининг бурни синган. Мухлисларни Килианнинг қачон майдонга қайтиши қизиқтирмоқда.

Футболчи бурни синганда жароҳатнинг оғир-енгиллик даражасига қараб реабилитация жараёни ўртача 1-3 ой вақтни олади. Оғир ҳолларда 6 ойгача чўзилиши мумкин. Чунки гап фақат бурун суягининг синиши ёки унинг битиши ҳақида эмас, балки ҳолат ортидан бош мияга етказилган жароҳат даражаси ва уни тўлиқ тузалиш даври ҳам инобатга олинишидадир.

Килианга тўхталсак. Ҳозирги маълумотларга таяниб айтиш мумкин-ки, агарда Мбаппе операция столига ётадиган бўлса у учун Европа чемпионати тугайди ва мухлислар суюклисини ўртача 2 ойдан кейин майдонда кўришлари мумкин бўлади. Агарда жароҳат операция талаб қилмаса ҳам Килиан учун Европа чемпионати сўроқ остида қолаверади. Мухлисларга таскин сифатида энг яхши тахминларга таянсак ҳам футболчи финалга яқин ўйинлардагина (агарда жамоаси етиб борса) янги имиджда – ҳимоя ниқобида майдонга тушиши мумкин бўлади.
👍412🤔53❤23🔥15
Кўпчилик сингари “Мбаппенинг бурни” тушликка йиғилган жамоамиз аъзолари орасида ҳам муҳокамага сабаб бўлди:

-Унинг бу ҳолга тушишига “ПСЖ” нинг қарғиши сабаб! – деди ёрдамчи мураббий, -Тўғри-да, шунча ўйнаб, нон еган жамоаси билан одамга ўхшаб хайрлаша олмаган футболчи...
-Унақа деманг, “Реалчи”лар хафа бўлишади, - гап ташлади девқомат дарвозабонимиз.
-Энди ҳимоя ниқоби тақиб ўйнарканми? – сўради жамоа сардори.
-Ҳимоя ниқоби у ёқда турсин, Жим Керрининг яшил маскасини тақса ҳам Евро да майдонга тушиши амри маҳол.., - мутойиба қилди тағин дарвозабонимиз.

Шу маҳал эшик очилиб, кечаги мағлубиятдан аламзада бош мураббий кириб қолди. Ҳамма сергак тортди. Шу маҳал кимдир пичирлади:
Буёғига ўзимизни бурнимиз ҳақида ўйлашимиз керак..!

@abrorpirmuhammad
🔥37👍20❤3🤔2