Abror Pir Muhammad
1.25K subscribers
884 photos
43 videos
6 files
40 links
ЎФА Тиббий Қўмита раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали.

instagram.com/abrorpirmuhammad
Download Telegram
"Qortepa"ning taftli manzaralari...

@abrorpirmuhammad
👍10❤4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤3🔥1
Ajoyib o'yin.

Balli yigitlar!!!

Hammasi oldinda...

@abrorpirmuhammad.
🔥19👍5
Ён қўшни - жон қўшни.

Йиғин охирида меҳмонхонамизда жамоалар сони кўпайди. Жумладан, қўшни туркман жамоаси "Ahal".

Билдик-ки, қўшниларимиз Туркияга киришда чегарада муаммога йўлиқишган, яъни ўзлари билан олиб келишаётган барча тиббий дори-дармонлар олиб қўйилган.
Жамоа менежерининг 2 кунлик саъй-ҳаракати бесамар кетиб, чорасиз қолишди.

Хуллас, йўлга чиқишдан аввал, ўзимизда мавжуд барча дори-дармон, витамин ва боғлов материалларини туркман жамоасида қолдирдик.

Миннатдор қўшнилар билан қуюқ хайрлашарканмиз, клубимиз бухгалтери олдидаги ҳисобот хаёлимда гир айланаверди.

Раҳбарият бизни тўғри тушунар.., нима дедингиз?!

@abrorpirmuhammad
👍35🔥7
Олимпиячиларимизнинг гуруҳдан чиқа олмаслиги аниқ бўлиб улгуриши ортидан, камина учун бу олимпиада ўз аҳамиятини йўқотгандек гўё...

"Илк бор Олимпияда – очилиш маросимиданоқ қалбга илиқлик эмас, балки алланечук нохуш туйғу билан кириб келди. Ташкилий камчиликлар-у, йўл қўйилган хатолар эмас, балки олимпиядадек улкан воқеа инсоният учун нималарни тарғиб қилишга интилаётгани зеҳни уйғоқ кишини ўйга толдиргани аниқ.
Тинчлик, дўстлик, умумбашарий қадриятлар ила мардлик ва адолатпарварликни улуғловчи бу залварли мусобақа наҳотки инсонийлик меъзонларига мос келмайдиган, алланечук қарашларни тарғиб қиладиган майдонга айланиб қолган бўлса..." (Лирик чекиниш)

Спортнинг бошқа турлари бўйича олимпиадада иштирок этаётган спортчиларимизга омад!
👍23
Ёз кунларида суюликни меъёрида қабул қилиш муҳим. Тарвуз – биз учун жуда мазали ва энг фойдали сув манбаидир.

Тарвуз ўзида С, А ва В гуруҳ витаминларни; калий, магний ва цинк каби микроэлементлар ҳамда цитруллин номли муҳим аминокислотани мўл ушлагани боис қатор фойдали хусусиятларга эга. Тарвуз организмдаги токсин ва “шлак”ларни ювади; юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, жигар ва буйрак фаолиятини яхшилайди; қон томир, саратон ва диабет касалликлари хавфини кескин камайтиради; ичак фаолиятини меъёрлаштириб моддалар алмашинуви-ю тери ҳолатини яхшилайди.

Қисқаси, муздек рангли газланган ичимликлардан тийилиб, мавсумида арзонгина тарвузни хоҳ ўзини, хоҳ шарбат тарзида истеъмол қилиб, роҳат олинг ҳамда соғлом юринг!

@abrorpirmuhammad
👍17❤3
👍15❤2🔥1
Kecha oqshom Olmaliq osmonida alanga olib botgan quyosh tafti bugun yashil maydonga ko'chishi aniq.

Ikki alamzada jamoa, neytral maydon va eng odil hakam...
Bugun bizni qizg'in bellashuv kutmoqda.

@abrorpirmuhammad
👍9🔥3🤔2
Майдон четида паришонхотир турган жамоамиз маъмуридан "шахматга қизиқмайдиган" бухгалтеримиз сўради:
- Кеча ўйин қанақа бўлди?
- Э-э, нимасини сўрайсиз, - клубдошига юзланди маъмур. - 1-тайм бошиданоқ судя ўйинни бузди-қўйди..
- Ия, эшитишимча аксинча, ўйин аввалидан рақиб ўйинчисини майдондан четлатибди-ю? - ҳайрон сўради ҳисобчи.
- Айнан шуни айтаман-да, - жиддий деди маъмур, - ҳакам рақиб жамоа ўйинчисини майдондан четлатгач, улар 10 киши бўлиб қолишдими!? Биз бўлсак йиғин давомида 11 футболчига қарши тўп суриш устида ишлагандик-да!.. )))
👍23🤔5🔥1
Барча спорт турларига ҳурмат сақлаган ҳолда қўлни юракка қўйиб ихтиёрий мухлис: “Спорт олами ичра Футбол бу ўзга бир дунё”, дейиши тайин. Футбол оиласида бевосита яшаб кўрмаган инсон, гарчи у спортчи бўлса-да, жамоа ички муҳити, унинг тўлақонли фаолияти учун зарур омиллар борасида тўғри мулоҳаза юрита олмайди...

Умуман олганда, ФИФА мутасаддилари футболни олимпиададан юлиб олишса, ҳамда аксинча, айнан шу мусобақага параллел ҳолда мазкур ёшдаги футболчилар орасида жаҳон кубогини ташкил қилишса, менимча мақбул бўларди. Шу орқали юқори футбол ташкилоти мусобақани ўз талаблари асосида юқори савияда ва сифатли ташкиллаштиришга эришарди.

Сиз-чи, бу борада сиз қандай фикрдасиз?

@abrorpirmuhammad
👍26
Олимпиаданинг бокс йўналишида ажойиб бир ҳолат диққатга сазовор. Мураббий Акмал Ҳасанов секундантлик қилаётган қирғизистонлик боксчи финалга чиқди. Финалда эса у ўзбек боксчисига қарши рингга кўтарилади...

Қайси боксёр ғолиб бўлса ҳам, биз бунда ютиб бўлдик.., дўстлик ютди, қўшни-қардошчилик ютди, биродарлик ютди.

Аслида мураббий ва шогирдлар аллақачон чемпионликдан-да юксакроқ бўлган унвонга эга чиқиб бўлишди!

@abrorpirmuhammad
👍18🔥7
Shunchaki "respect"! 🇺🇿

Faxr tuyishga arzigulik natijalar...

@abrorpirmuhammad
🔥15👍6❤4
Илмга етган оёқ қанотга айланур.

Сабри йўқнинг иймони ҳам бўлмайди.

Сабр – инсонни мақсадига энг тез олиб борадиган йўл кўрсатувчидир.

Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.

Ойнинг кечага сабр қилиши уни ойдинлатур. Гулнинг тиконга сабр қилиши гулга ёқимли ҳид берур.

Бутун дунёни қидириб, гўзал хулқдан кўра яхшироқ лаёқатни топмадим.

@abrorpirmuhammad
❤9👍4
Бир пайтлар бўри эдик,
Чемпионат тўри эдик,
Жамоалар зўри эдик...
Эҳ жўралар, эҳ жўралар...

Энди эса остонада,
Эшик каби кошонада,
Мехмондирмиз "тўйхона"да,
Эҳ жўралар, эҳ жўралар...

@abrorpirmuhammad
👍21🤔4🔥3❤2
Иссиқ кунларда сув истеъмоли ҳам ортиши табиий. Шу ўринда бир муҳим масала. Даво хусусияти мавжуд минерал сувларни оддий сув ўрнида ҳам ичиб юрганларни кўп кўрамиз. Бу тўғрими?

Илгари фақат дорихоналарда сотилган – ҳазм, ҳаракат ва бошқа тизим касалликларига даво ҳисобланувчи маъданли сувлар бугунда оддий дўконларда ҳам сотилмоқда. Тўғри, улар меъёрида – қандай ва қанча ичишни англаб қабул қилинса фойда. Аммо, бундай минерал сувларни билиб-билмай, ихтиёрий ҳажмда ичиш организмда муаммолар туғдириши тайин. Чунки улар ўз таркиби ва хусусиятига кўра баъзиларга фойда бўлса, айрим инсонларга зарар келтириши мумкин.

Сиз даво хусусиятига эга минерал сувлар ичишни одат қилган бўлсангиз илтимос, эринмай бир маротаба ўз шифокорингиз билан маслаҳатлашинг, ўзингиз учун қандай таркибли минерал сувни истеъмол қилиш фойда эканини аниқлаб олинг ва умр бўйи, ичаётган маъданли сувингиз сизга фақат фойда бераётганига амин бўлиб кўнгил хотиржамлигида саломат юринг.

@abrorpirmuhammad
👍16❤3
Маймун чечаги. Бу қандай касаллик?

Маймун чечаги – вирусли инфекция. Бемор билан яқин суҳбатда ҳаво-томчи йўли б-н юқади. Африкадан чиқиб келган маймун чечаги, халқимизда аввалдан маълум чинчечакнинг қариндоши.

Касалликнинг белгилари гриппга ўхшайди ва қўшимчасига тошмалар тошади. Инкубацион даври ўртача 1-2 ҳафта. Юқори ҳарорат, совуқ қотиш, кучли ҳолсизлик, мушаклардаги оғриқдан сўнг 1-3 кун ичида тошма пайдо бўлади. Ташхис – ПЦР тест. Касаллик ўртача 2-4 ҳафта давом этади. Специфик даво йўқ, даво усули чинчечак каби. Тошма тўлиқ йўқолмагунча бемор касаллик юқтиришга хавфли саналади. Касалликни қай тариқа кечишию, асорат қолиш-қолмаслиги ёшга, иммунитетга, сурункали касалликлар бор-йўқлигига боғлиқ.

Профилактика – касалликдан сақланишнинг самарали усулидир. Бу 1) Вакцина. 1980 йилгача туғилиб, чинчечакка қарши эмланганларда маълум даражада иммунитет мавжуд. Шу боис ёш авлодда касалланиш хавфи юқори саналади. 2) Шахсий гигиена ва ҳар доимгидек вирусли касалликлардан сақланиш чора-тадбирларига риоя қилиш.
👍17🔥2