Жамоамизнинг аксари Улуғбек Бақоевни шахсан танигани сабаб, куни-кеча кўпчилик “Бухоро”га мухлислик қилди.
Ўйин сўнгида Бақоев томон афсуслар, “Турон” томон эса олқишлар янгради.
Хуллас, 2 йил аввалги анъанани такрорлаб, Бақоев жамоасига яна битта тиббий сумка совға қилишга қарор қилинди!
@abrorpirmuhammad

👍8❤2
Ёз кунларида севиб истеъмол қилинувчи қовун зaрур элементларга бой ва организм учун кони фойда!
Атига бир тилик қовун истеъмоли организмингизни А, С, В гуруҳ витаминларига анча тўйинтиради. Шунингдек у кальций, йод, фтор, темир каби кўплаб микроэлементларни ўзида сақлайди. Энг асосийси – қовун таркибидаги пектин моддаси организмнинг қариш жараёнини анча секинлаштиради.
Алқисса, мудом навқирон, яшариб юришни истасангиз мавсумида қовундан тўйиб олинг. Зеро, тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино айтганидай: “Кимки юз кун давомида қовун истеъмол қилса, бутун йил мобайнида соғлом юришни кафолатлаган бўлади”.

👍9❤4
Донолар бисоти туркумидан:
Кўп одамлар билан суҳбатлаш, оз кишилар билан фикрлаш, лекин танҳо ўзинг қарор қабул қил! (Конфуций).
Биринчи узр сўраган – энг ботир, биринчи бўлиб кечирган – энг кучли ва биринчи бўлиб унутган энг бахтли инсондир.
Кема соҳилда хавфсиз туради, аммо кема соҳилда туриш учун яралмаган. (Эйнштейн)
Илм саҳрода дўст, ҳаёт йўлларида таянч, ёлғизликда йўлдош, даврада зийнат, зулматда қалқондир. (ҳадисдан)
Китобга ошно эмас экансиз, билингки ҳаётда жуда кўп нарсадан мосуво экансиз!

👍14
Иқлим ўзгаришлари ўз йўлигаю, аждодларимиз белгилаган чилла чегараси ўша-ўша...
Бугунги ёз ёмғири ажойиб табиат манзарасини тақдим этди. Бунақа "тўлиқ" камалакни илк бор Минскда кўргандим, энди эса бугун...
@abrorpirmuhammad
Бугунги ёз ёмғири ажойиб табиат манзарасини тақдим этди. Бунақа "тўлиқ" камалакни илк бор Минскда кўргандим, энди эса бугун...
@abrorpirmuhammad
👍16❤6
Ёзнинг иссиғида организм кўп суюқлик йўқотиб, оқибатда қоннинг турли даражада қуйилиб қолиши кўпчиликка маълум хақиқат. Кўплаб тиббий муаммоларнинг дебочаси эса айнан қон айланишидаги муаммодир.
Хуллас қонни суюлтирувчи, биздаги баъзи маҳсулотларни санаб ўтмоқчиманки, буларни меьёрида истеьмол қилиш фақат фойда келтиради.
Саримсокпиёз, лавлаги, зайтун мойи, пиёз, лимон, қора шоколад, "овсянка", анжир, помидор, имбирь ва б.
Ҳар куни етарлича сув ичишдан ташқари, ушбу маҳсулотлардан ҳеч бўлмаганда 2 таси рационингизда бўлишига эътибор қаратинг; қонингиз қуюлиб қолишининг олдини олиб, доимо соғ-саломат юринг!

👍10❤6
Данагидан мағзи ширин.
Пишиқчилик мавсумида мева-сабзавотдан кўп тановул қилиб, акс ҳолларда уруғини ташлаб юборамиз. Аммо ўша уруғ – фойда жиҳатдан мева-сабзавотнинг ўзидан қолишмайди.
Масалан, тарвуз уруғи – цинкка бой, қовоқ уруғи – магний кўп ушлайди, олма уруғи – йодга бой, ўрик данагида магний ва калий бисёр, узум доначалари ўзида организм учун фойдали мойларни сақлайди ва ҳ.
Хуллас, мева, сабзавот тановулида уларнинг уруғи ҳақидаги маслаҳатларимни ҳам унутманг!

👍10❤4
Ўйин ёки машғулот маҳали футболчи ҳаракат-таянч тизими маълум тиббий қонуниятлар асосида фаолият юритади. Аммо Месси каби "ўзга сайёралик"лар ҳам борки, уларнинг ҳаракатлари спорт тиббиётига оид анжуманларда муҳокама даражасигача чиқади. Айнан шу мавзу халқаро ҳамкасблар орасидаги мунозара сабабчиси...
https://www.instagram.com/reel/Cvr1sDUtLd8/?igshid=YWYwM2I1ZDdmOQ==

👍13❤3
Нукус сафари қабул қилиб олинган мағлубиятдан ташқари И.В. Савицкий музейига саёҳат ҳамда Футбол академияси фаолиятига назар солиш билан эсда қоладиган бўлди.
@abrorpirmuhammad
@abrorpirmuhammad
❤10👍5
Аслида, ишонмоқ учун кўрмоқ даркор. Аммо, айрим ҳолларда ишонмасдан туриб кўриб бўлмас!
(Конфуций)
Ҳаётда ҳаракат билан кўп нарсага эришиш мумкин, аммо Ҳаққа фақат илм билан етишмоқ мумкин.
(Донолар бисотидан)
@abrorpirmuhammad
(Конфуций)
Ҳаётда ҳаракат билан кўп нарсага эришиш мумкин, аммо Ҳаққа фақат илм билан етишмоқ мумкин.
(Донолар бисотидан)
@abrorpirmuhammad
👍9❤5🔥1
Ўзида кўп миқдорда калий ва магний сақловчи шафтоли мавсумини шунчаки ўтказиб юборманг!
Анемия, юрак хасталиги ва стрессдан химояловчи, ажин тушишдан асраб тери яшаришига сабаб бўлувчи шафтолидан хозир тўйиб олмасангиз, кун келиб терингиздаги ажинларни кўриб, асабингиз бузилиб, юрагингиз сиққанда кеч бўлади.

👍14❤2
Азиз юртдошим. Мустақиллик байрами муборак бўлсин. Билим ва салоҳиятингиз ила ҳур юртимиз равнақига ўз ҳиссангизни қўшган кўйи фарзандларингиз камоли-ю, яқинларингиз ютуқларидан шод-хуррам ҳолда узоқ йиллар соғ-омонликда умргузаронлик қилиш насиб этсин.
Озод ватан ичра яшамоқ лазиз,
Унда камол топган ҳар инсон азиз.
Мадҳига битмагин қанчайин ашъор –
Шунча кам. Олдида, бисёр қарзимиз.
Эркли бўлмоқ шараф ҳар битта элга,
Ҳилолли, юлдузли туғин ол қўлга.
Абадий истиқлол муборак бўлсин,
Лойиқсан шундайин иқболли йўлга.
Аброр ПИР МУҲАММАД
Озод ватан ичра яшамоқ лазиз,
Унда камол топган ҳар инсон азиз.
Мадҳига битмагин қанчайин ашъор –
Шунча кам. Олдида, бисёр қарзимиз.
Эркли бўлмоқ шараф ҳар битта элга,
Ҳилолли, юлдузли туғин ол қўлга.
Абадий истиқлол муборак бўлсин,
Лойиқсан шундайин иқболли йўлга.
Аброр ПИР МУҲАММАД
❤12👍1
Шерали Жўраев ўзбек шеъриятининг дурдоналарини барчага бирдек ёқувчи оҳангда халққа етказувчи етук ҳофиз эди. Нафақат санъат ўзининг бетакрор куйчисидан, балки адабиёт ҳам илғор тарғиботчисидан айрилди.
Эркин Воҳидовнинг машҳур қасидасини ҳар бир ўзбек қалбига оҳанг-ла жойлаб, миллат руҳини кўтара олган буюк ҳофиз, Охиратингиз обод бўлсин!
Радиоприёмникда қадрдон овоз соҳиби куйламоқда:
Тарихингдир минг асрлар
Ичра пинҳон, ўзбегим,
Сенга тенгдош Помиру
Оқсоч Тиёншон, ўзбегим.
Сўйласин Афросиёбу
Сўйласин Ўрхун хати,
Кўҳна тарих шодасида
Битта маржон, ўзбегим...

👍12❤3
Куз бироз эрта келгани боис бўлса керак, ўқув йили бошланар-бошланмас шамоллаш ҳолатлари ҳам анчагина кўпайиб қолди. Одатий вирусли инфекциялар каби ўтаётган бу касалликнинг олдини олиш ва даволаш ҳам одатий.
-Ёз аллақачон тугаб улгурганини ёдга олган ҳолда уйдан чиқаётиб (тонг ва тун учун) эгнингизга у-бу нарса илиб олишни унутманг.
-Вақтида овқатланинг ва рационда витаминга бой сабзавотлар бўлишига эътибор қаратинг.
-Иссиққина новвот чойни лимон ёки витамин С билан ичиш айни муддао.
-Касаллик аломатлари бошланиши билан дорихонага эмас, шифокор кўригига шошилинг.
Асосийси бу касалликни енгиб ўтишга ҳар бир организм қодир, фақат ўзбошимчалик билан турфа антибиотик ёки бошқа кучли дорилар қабул қилиб унга халақит бермасангиз бўлгани.

👍15❤1
Ёпирилган чанг бўрони пойтахт учун янгилик эмас. Сабаб ва чоралар алоҳида мавзу. Ҳозир эса бундай шароитда нима қилиш кераклиги ҳақида:
• Зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик;
• Кўчада тиббий ниқоб тақиш;
• Кўчадан келганда бурун ва оғизни чайиш;
• Очиқ ҳаводаги жисмоний машғулотларни бекор қилиш;
• Чанг босилмагунига қадар деразаларни очмаслик.
• Хонани “намли уборка” қилиб туриш;
• Ҳовлида бўлсангиз яшилликка сув пуркаш;
• Тез-тез суюлиқ, яхшиси кўк чой ичиб туриш.

👍10❤7
МТЖнинг Мексика термаси билан ажойиб ўйини АҚШ жамоаси билан беллашув ҳисоби тасодиф эканини кўрсатиб берди.
Шу ўринда, 2 маротаба ЖЧ саралаш босқичида бизга панд берган, 2 та мана-ман деган мураббий истеъфосига сабабчи бўлган сунъий қоплама бу гал “технар” йигитларимизга жуда қўл келгандек.
Ш.Корея ва Фаластин сунъий чимни “Мерседес Бенц”дан олмаган экан-да...
Хуллас, жамоа ва ташкилотчиларга тасанно!!!

👍11🔥6
Тиббий мақоллар:
Меъёр – соғликнинг онасидир.
Узоқ чайнаган узоқ яшайди.
Саримсоқ еганнинг тани соғ,
Куч-қуввати бўлар тоғ.
Сиҳат тиласанг, кўп ема,
Иззат тиласанг, кўп дема.
Пул йўқотдинг – ҳеч нима йўқотмадинг, Вақт йўқотдинг – кўп нарса йўқотдинг, Соғлик йўқотдинг – барчасини йўқотдинг.
Соғ олма шохидан тушмас.
Соғ танда — соғлом ақл.
Тани соғга кунда тўй.
Тиши кемтик оғиз — тишалмаган тегирмон.
Касаллик ботмонлаб киради, аммо мисқонлаб чиқади.
Қорнинг оғриса томоғингни тий,
Кўзинг оғриса қўлингни.
Дорини тотмони ҳам, ботмони ҳам бир.