Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Корхонанинг асосий фаолият тури аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш бўлиб, у хусусий тиббиёт муассасаси ҳисобланади. 2021 йилда корхона даромадининг 85 фоизи тиббий хизматлардан, қолган 15 фоизи эса биноларни ижарага беришдан келиб тушган. ПҚ-2863га асосан 2022 йил 1 январгача барча солиқлардан имтиёз берилган эди.
Ушбу ҳолатда хусусий тиббиёт муассасаси биноларни ижарага беришдан келиб тушган 15% даромаддан солиқ тўлайдими?
Президентнинг 2017 йил 1 апрелдаги №ПҚ-2863-сон қарори 8-банди «а»-кичик бандида бундай дейилган:
Қуйидагилар 2022 йил 1 январгача аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари) хусусий тиббиёт муассасалари, жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари тиббий хизматлар қисмида, бўшайдиган маблағларни хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари, инвентарь ва бошқа буюмлар харид қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга мақсадли йўналтирган ҳолда, барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилсин.
Яъни барча солиқ турлари бўйича мақсадли имтиёз айнан тиббий хизматлар қисмига берилган.
2021 йилда корхона биноларни ижарага бериш фаолиятидан келиб чиқадиган солиқларни тўлаши керак эди.
Ходимларнинг соғлиғини сақлаш учун корхоналар COVID-19 бўйича ўтказиладиган тестлар, ҳимоя воситалари ва бошқа профилактика чораларини кўриш учун харажатлар қиладилар.
Бундай харажатлар бўйича солиқ оқибатлари юзага келадими?

COVID-19 га қарши харажатлар
Иш берувчининг мажбурияти – хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитларини яратиш МК 211-м.
COVID-19га қарши курашиш учун мажбурий гигиена талаблари ўрнатилган. Улар ташкилий-ҳуқуқий шакли, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар, барча ташкилотларга шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам тегишли Вақтинчалик санитария қоидалари ва меъёрлари, 11.05.2020 й. 0372-20-сон СанҚваМ.
Масалан, бу қоидалар ниқоб, қўлқоп, антисептик, ювиш ва дезенфекцияловчи воситалардан фойдаланишни назарда тутади. Шунингдек, дастлабки (ишга қабул қилишдан олдин) ва даврий тиббий кўриклар ўтказилади.
COVID-19 бўйича ўтказиладиган тестлар ҳам пандемияга қарши курашиш чора-тадбирлари жумласига киради.
Корхонанинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича харажатлари қонун ҳужжатлари қоидаларидан келиб чиқади, улар хавфсиз меҳнат шароитларини яратишга қаратилган, шунинг учун улар:
ходимнинг даромади сифатида қаралмаслиги ва ЖШДСга СК 369-м. 2-қ. 5-б. ва ижтимоий солиққа СК 403-м. СК 404-м. тортилмаслиги лозим;иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди ва фойда солиғини ҳисоблашда чегирилади СК 305-м.
Агар барча шартларга мос келса бундай харажатлар бўйича ҚҚС ҳисобга қабул қилиш мумкин СК 266-м.
Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашда харажатлар ҳисобга олинмайди СК 463-м. СК 464-м.
Сизнинг корхонангиз фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиқиб харажатларни асослаш учун, уларни СанҚваМ ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талаблари билан солиштиринг. Фойда солиғини ҳисоблашда сиз фақат қонун қоидалардан келиб чиқадиган харажатларни чегириб ташлашингиз мумкин.
Хавфсизликни таъминлаш ва гигиена чоралари харажатларини ҳужжатли асослаш учун уларни корхонанинг локал ҳужжати билан тасдиқланг.
Куз мавсумида кўплаб корхоналар ишчилари ва уларнинг қариндошларини грипп ва бошқа инфекцияларга қарши эмлашни ўз ҳисобларидан амалга оширадилар.
Агар сиз соғлиқни сақлаш ташкилоти билан тиббий хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузган бўлсангиз ва унга кўра ходимлар ҳамда уларнинг болалари эмланса, сиз ЖШДС бўйича имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эгасиз СК 378-м. 3-б.
Вакциналар сотиб олиниб, кейинчалик мустақил эмланиш учун ишчиларга тарқатилган тақдирда, сизда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш юзасидан ҳужжатли асос бўлмайди.
Дори воситаларини сотиш айланмаси ҚҚСдан озод қилинган СК 243-м. 1-қ. 13-б.
Иш берувчининг эмлаш учун харажатлари ходимларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари таркибига киради СК 376-м. 1-қ., шунинг учун улар:
ижтимоий солиққа тортилмайди СК 403-м СК 404-м;
фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди СК 317-м. 3-қ. Манба: Buhgalter.uz
Россия ва Украина ўртасидаги уриш оқибатида доллар курси 10850 дан 11 000 сўмга кўтарилди. Корхонанинг 500000 АКШ доллари дебиторлик карзи мавжуд. Курс фарки буйича бухгалтерия ўтказмасини беринг?
Anonymous Quiz
29%
Дт 9620 Кт 4015 75 000 000
24%
Дт 6015 Кт 9610 75 000 000
34%
Дт 4015 Кт 9620 75 000 000
13%
Дт 4015 Кт 93 90 75 000 000
Корхонанинг савдо дукони мавжуд савдо дуконида 05.03.2022 йил куни терминал оркали 1,0 млн сумлик товарлар сотилди. Бухгалтерия утказмасини беринг?
Anonymous Quiz
18%
Дт 5010 Кт 9020
39%
Дт 5110 Кт 9020
33%
Дт 5710 Кт 9020
10%
Дт 5610 Кт 9020
Россия Ўзбекистондан помидор ва қалампир етказиб беришга қўйилган барча чекловларни бекор қилди ва фермер хужалиги 10 млн рубллик махсулот экспорт килди, бухгалтерия утказмасини беринг?
Anonymous Quiz
35%
Дт 4015 Кт 9010
23%
Дт 6010 Кт 9010
22%
Дт 9010 Кт 2810
20%
Дт 5215 Кт 2810
Forwarded from Buxgalter.uz ўзбек тилида
Президентнинг 7.03.2022 йилдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони хотин-қизлар ва улар ишлайдиган ташкилотлар учун имтиёзлар тақдим этади. Хусусан, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб хусусий корхоналар ва ташкилотларда охирги 6 ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси иш берувчи томонидан эмас, балки давлат томонидан - ҳар ой учун минимал истеъмол харажатлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда тўланади. https://bit.ly/34wgY4v
Норезидент жисмоний шахснинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромади кандай шкалада соликка тортилади?
Anonymous Quiz
38%
12%
12%
5%
40%
20%
10%
Соликка тортилмайди
Forwarded from SAVOLJAVOB.UZ
Қисқа савол жавоблар. 27.12.2021 йил. 2-қисм.

1. Ассалому алайкум , таъсисчи ўз улушини товар коринишида олиб чиқиб кетса , бир томонлама фактура қилиш керакми ёки қилинмайдими?

Жавоб: Бир томонлама электрон ҳисоб варақ фактура жўнатилади.

2. Ассалому алейкум. Ишлаб чикаришда брак булган товарларни товар таннархининг ярим нархига сотса буладими ( масалан: ишлаб чикарилган брак махсулот таннархи 30 млн. 15 млн.га сотилса) ва буни кандай минус томонлари бор?

Жавоб: Солиқ кодекси 248-моддасига асосан 15 млнга сотилса шу суммадан ҚҚС ҳисобланади. Агар брак махсулотлар нормадан юқори
бўлса, Солиқ кодекси 317-моддасига асосан фойда солиғи базасидан чегирилмайди.

3. Шартнома тузишдан олдин, контрагентни "ЗАНЖИР коэффициент" нечалигини кандай билса булади?

Жавоб: Электрон хисоб варақ фактура яратиш жараёнида билса булади.

4. Дивидендни бир кисми туланган,колган кисмини канча вакт оралигида туласа булади? Срокини факат когозда белгилаб куйсак буладими ёки конуний сроклари борми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси “МАСЪУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ҲАМДА ҚЎШИМЧА МАСЪУЛИЯТЛИ ЖАМИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА” ги Қонунининг 25-моддасига асосан дивидендларни тўлаш муддати жамият иштирокчилари ўртасида фойдани тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан ошмаслиги керак.
#sorovnoma

ANONIM SO‘ROVNOMA

📣Sizni soliq organlarida korrupsion holatlar yuzasidan anonim so‘rovnomada ishtirok etishga taklif etamiz. Sizdan o‘zingiz haqingizda hech qanday maʼlumot yozish talab etilmaydi.

📈 Yanada yaxshi bo‘lishimizga yordam berish uchun 👤 anonim so‘rovnomada ishtirok eting.
___________
#опрос

АНОНИМНЫЙ ОПРОС

📣Предлагаем Вам принять участие в анонимном опросе о проявлении коррупции в налоговых органах. Вам не требуется предоставлять никакую информацию о себе.

📈Примите участие в опросе, чтобы помочь нам стать лучше.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Siz soliq organlarida korrupsion harakatlarga (taʼmagirlik, pora berish) duch kelganmisiz ?
Anonymous Poll
35%
Ha
65%
Yo‘q
Сталкивались ли Вы с проявлениями коррупции (вымогательство, взяточничество) в налоговых органах?
Anonymous Poll
36%
Да
64%
Нет
Davlat soliq xizmati organlarida korrupsiyaning qaysi ko‘rinishiga duch kelgansiz? (bir va undan ko‘p javoblarni tanlash mumkin).
Anonymous Poll
17%
Mansabdor shaxsga sovg‘a berish
21%
Taʼmagirlik, poraxo‘rlik
33%
Mansabdan foydalanib xizmatlar talab qilish
49%
Bunday holatlarga duch kelmaganman
14%
Boshqa holatlar
С коррупцией в каком ее проявлении Вы столкнулись в органах государственной налоговой службы? (можно выбрать несколько вариантов ответа)
Anonymous Poll
18%
Подарок чиновнику
23%
Вымогательство, взяточничество
33%
Злоупотребление служебным положением
48%
Не встречал никаких подобных случаев
13%
Другие случаи
Forwarded from SAVOLJAVOB.UZ
Савол: 2022 йил 01 апрелдан ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга ўзгаряптими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.01.2022 йилдаги "ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" ги ПҚ-104-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгиланган.

Бунда:
мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг мазкур кичик бандда кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади;

ушбу кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.

@SJMASNAD
2022 йил 01 апрелдан ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга ўзгаряптими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.01.2022 йилдаги "ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" ги ПҚ-104-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар чакана савдо ва умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари, автотранспортда йўловчи ва юк ташиш, транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, компьютер хизматлари, маиший техникани таъмирлаш, агро ва ветеринария хизматларини кўрсатувчи ҳамда кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз этиб белгиланган.

Бунда:
мазкур солиқ имтиёзи тадбиркорлик субъектлари томонидан, агар уларнинг мазкур кичик бандда кўрсатилган фаолият турларини амалга оширишдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60 фоизини ташкил этса, қўлланилади;

ушбу кўрсатилган фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ходимлар сонини яшириш ҳолатлари аниқланганда, мазкур солиқ имтиёзининг амал қилиши тўхтатилади ҳамда қонунчиликда белгиланган молиявий санкциялар қўлланилади.
Корхонага товарлар текинга берилди кандйа бухгалтерия утказмаси берилади ва кандай бирламчи хужжат расмийлаштирилади?
Anonymous Quiz
22%
Дт 2910 Кт 9390 текинга бериш шартномаси
55%
Дт 2910 Кт 8530 текинга бериш шартномаси, хисоб фактура
9%
Дт 2910 Кт 8820 текинга бериш шартномаси
13%
Дт 2910 Кт 9590 текинга бериш шартномаси
👍1