Forwarded from Advokat Abdullayev | Rasmiy
Умр билан улғайиш мажбурий,
Ақл билан улғайиш ихтиёрийдир!
Генри Форд
Ақл билан улғайиш ихтиёрийдир!
Генри Форд
👍14
Forwarded from YURIST MASLAHATI
#Бизнес_солиқ
ЎЗ МУЛКИМНИ КОРХОНА НОМИГА РАСМИЙЛАШТИРГАНИМДА СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
Ассалому алайкум корхона таъсисчиси узига тегишли булган нотурар мол мулк ва ерни корхонани балансига нотариал идораси оркали хужжатлаштириб кадарстдан утказиб, Устав фонди хисобига балансга олмокчи.Солик туловлар келиб чикадими.
📍ЖАВОБ:
Таъсисчи томонидан киритилган нотурар жой жисмоний шахс номидан юридик шахснинг устав фондига берилиб, юридик шахс номига расмийлаштирилган тақдирда, мулкий даромадлар таркибига киритилади ва солиқ агенти томонидан белгиланган тартибда 12 фоизлик солиқ ставкасида (Солиқ кодексининг 381-моддаси) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади.
Солиқ кодексининг 375-моддаси 4-бандига асосан жисмоний шахс мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати жисмоний шахснинг даромади ҳисобланади.
Яъни мазкур ҳолатда жисмоний шахс 12 фоизлик даромад солиғига тортилади.
Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈

Forwarded from YURISTKADR
2024_йилги_таътил_жадвалидан_намуна.docx
14.8 KB
Ҳурматли "кадровик"лар.
Айтганимдек, айни пайтда 2024 йил учун меҳнат таътили жадвалини ишлаб чиқишни бошлашингиз керак.
Кейин бу жадвални келаётган 29 декабрга қадар тасдиқланишига эришишингиз керак.
Ҳозир юқорида оддийроқ бўлган таътил жадвалидан намуна беряпмиз, буни ўзингизга мослаб фойдалансангиз бўлади.
👉@yuristkadr

👍2
Forwarded from Avantaj|Buxgalteriya (JahonGir)
Жисмоний шахс Юридик шахсга қарз бериши МУМКИН. Банклар мижозга хизмат кўрсатувчи ташкилот, назорат қилувчи эмас!
Кўплаб банк муассасаларида юридик шахсга қарз бериш учун маблағни банк кассасига топширганингизда, "бу мумкин эмас, устав фондини шакллантириш учун ёки айланма маблағни тўлдириш учун деб топширинг" дейишади. Айрим банклар ҳатто номингизга омонат ҳисоб рақам ҳам очтиради. Эмишки, нақд пулни тўғридан тўғри юридик шахс ҳисоб-рақамига қарз сифатида бериш мумкин эмас, омонат ҳисоб-рақамингиз орқали ўтказсангиз бўлади. Бу банк хизмати олиш учун бир "баҳона" холос. Агар ростдан ҳам қарз берилаётган бўлса кўплаб банк ходимлари айтганидек "айланма маблағни тўлдириш учун" деб тушуришга асло рози бўлманг. Бундай тўлов мақсади аслида мавжуд эмас. ФКнинг 733 моддасида қарз шартномасидаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида қарз суммасидан қатъи назар, шартнома ёзма шаклда тузилиши шарт дейилган. Ёзма шаклда қарз шартномаси тузилгандан кейин пулларни банк кассасига топширишга ҳақлисиз ва бунда банк хеч қандай тўсқинлик қилмаслиги керак. Шартнома нусхасини ҳам сўрамаслиги керак (амалда кўп банклар албатта сўрайди). Банклар мижозга хизмат кўрсатувчи ташкилот, назорат қилувчи эмас. Хуқуқингизни талаб қилинг.
@avantaj_buxgalteriya

👍6
Forwarded from Avantaj|Buxgalteriya (JahonGir)
100 милллион сўм моддий ёрдам олса ҳам бўлади, фақат...
Моддий ёрдамнинг максимал ёки минимал миқдори, унинг берилиши мажбурийлиги тўғрисида қонун ҳужжатлари мавжуд эмас. Ҳар бир корхона ўзининг молиявий имкониятига қараб ҳодимларига моддий ёрдам бериши мумкин ёки умуман бермаслиги ҳам мумкин. СКнинг 377-моддасида белгиланган моддий ёрдамлар берилган тақдирда, СКнинг 378-моддасида кўрсатилган миқдордаги қисми даромад солиғидан озод қилинади, ундан ошган қисми эса солиққа тортилади.

Forwarded from Mehnat huquqi (Muhammadamin Karimjonov)
#test 7-dekabrdan 25 kalendar ( 21 kun asosiy + 4 kun 401-moddadagi ta'til) kunga har yilgi mehnat ta'tiliga chiqqan xodimning ishga chiqish sanasini aniqlang.
Anonymous Quiz
10%
30-dekabr
8%
31-dekabr
29%
2-yanvar
27%
3-yanvar
26%
4-yanvar
⚡️Мол-мулк солиғи тўловлари оширилди
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ЎзАга маълум қилишича, 2024 йилнинг 1 январдан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғининг асосий ставкасини (1,5 фоиз) сақлаб қолган ҳолда, солиқ базасини аниқлашда 1 кв.м учун ўрнатилган минимал қиймат индексация қилинмоқда.
Тошкент шаҳри учун – 3 млн сўм (амалда 2,5 млн сўм), Нукус шаҳри ва вилоят марказлари учун – 2 млн сўм (амалда 1,5 млн сўм), бошқа шаҳарлар ва қишлоқ жойлар учун – 1,2 млн сўм (амалда 1 млн сўм).

👍3
Forwarded from Advokat Abdullayev | Rasmiy
18/40/60 қонуни ҳақида эшитганмисиз?
Менга доктор Дэниел Эйменнинг 18/40/60 қонуни жуда ёқади: 18 ёшингизда атрофдагилар сиз ҳақингизда нима деб ўйлашлари сизни хавотирга солади; 40 ёшда эса сиз одамларнинг гапига тупуриб қўясиз; 60 ёшда эса атрофдагилар сиз ҳақингизда умуман ўйлашмаганлигини, ҳамма ўзининг ҳаёти билан овора бўлганлигини тушуниб етасиз.
Джек Кенфилд
«Муваффақият қонунияти»
Каналга уланиш:
👉 @Advokat_Abdullayev

👍10
Forwarded from Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
#AOS
Bugun, 18-dekabr – soliq rejimini o‘zgartirish uchun xabarnoma yuborishning oxirgi kuni
♻️ AOSni qatʼiy belgilangan summada to‘lovchi tadbirkorlar 2024-yil 1-yanvardan soliqni 4% (yoki boshqa soliq stavkalari) stavkada to‘lashga o‘tish uchun;
♻️QQS yoki AOS to‘lovchilari AOSni qatʼiy belgilangan summada to‘lashga o‘tish uchun;
♻️Jami daromadi 1 mlrd so‘mdan oshmagan QQS to‘lovchilari AOS to‘lashga o‘tish uchun 2023-yil 18-dekabrgacha soliq organini xabardor qilishlari kerak.
👉Xabarnoma my3.soliq.uz sayti orqali yuboriladi.
Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter| Threads

Жисмоний шахс номида бўлган нотурар бинони юридик шахсга сотганда, жисмоний шахс даромад солиғини тулайдими? Тўласа Солиқ кодексининг қайси моддасига асосан?
Жавоб: Солиқ кодекси 375-моддасига асосан солиқ тўловчи (жисмоний шахс) га мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар жисмоний шахснинг мулкий даромад хисобланади. Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади. Мазкур қийматни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса – кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади. Агар жисмоний шахс юридик шахсга нотурар бинони сотаётган бўлса, Солик кодекси 387-моддасига асосан жисмоний шахслар даромад солиғини хисоблаб бюджетга тўлаш мажбурияти юридик шахсда бўлади.

#xushxabar Barcha xodimlar (ish haftasining turidan qat’i nazar) Yangi yilda ketma-ket 4 kun dam olishi mumkin.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 23.12.2022 yildagi “2023-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qo‘shimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini ko‘chirish to‘g‘risida”gi PF-270-son Farmoniga ko’ra, 30-dekabr — shanba 6 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun qo‘shimcha dam olish kuni etib belgilangan https://lex.uz/uz/docs/-6324664
✅ Demak, shunda Yangi yilda ish haftasining turidan qat’i nazar barcha xodimlar ketma-ket 3️⃣ kun dam olishlari aniq: 30-dekabr — shanba, 31-dekabr — yakshanba, 1-yanvar — dushanba (Yangi yil).
“2024-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qo‘shimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini ko‘chirish to‘g‘risida” O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmoni loyihasiga ko'ra, 2024-yilda 5 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun dam olish kunlari quyidagi tartibda ko‘chirilishi mumkin:
6-yanvar — shanba kunidan 2-yanvar — seshanba kuniga. Shunda 2-yanvar seshanba 5 kunliklar uchun dam olish hisoblanib, 6-yanvar — shanba esa ish kuni bo'ladi.
6 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun esa 2-yanvar seshanba qo‘shimcha dam olish kuni sifatida belgilanishi mumkin.
⚠️ Yana bir bor qaytaramiz, bu farmon loyihasiga ko'ra. Farmon e'lon qilinsa, barchasi aniq bo'ladi.
Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇 https://t.me/mehnathuquqi

Telegram
Mehnat huquqi
🌐Kanal orqali mehnat, pensiya va b. sohalarda:
⚖️Yangiliklaridan xabar topasiz;
✍️Savollarga javob olasiz;
🎓Ilmiy ishlarini kuzatasiz.
💻 Murojaat, reklama va advokat xizmati uchun:
@MuhammadaminKarimjonov
@miryoqubraximov
@MehnathuquqimurojaatBot

Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Бухгалтерларга амалий маслаҳат...
#фойдали
Агар кундалик ишлар Сизни чарчатган бўлса, ишга иштиёқингиз пасайиб, йиллик ҳисоботни қандай қиларканман деб ўйлаб юрган бўлсангиз, Сизга яхши янгилик. Ишхонадаги фаолиятингизни оширишнинг самарали усуллари бор. Келинг, улардан бештасини кўриб чиқамиз:
✳️ Ўзингизни мукофотланг: агар Сиз ишингизда бирор кўзлаган маррангизга эришсангиз, бироз пауза қилинг, уйда иш ҳақида ўйламанг ёки янги китоб сотиб олиш каби дам олиш учун вақт ажратинг.
✳️ Чалғитадиган нарсаларни олиб ташланг: лойиҳалар устида ишлаётганда телеграм, инстаграм ва бошқа грамларни хаммасини ўчиринг ва электрон почтангизни ёпинг. Ушбу "иш хабарлари" кўпинча Сизни ишингизни якунлашдан чалғитиши мумкин! Ўша хабарларга жавоб ёзадиган аниқ вақтни белгилаб қўйинг.
✳️ Жамоада ишлаш туйғусини ривожлантиринг: ҳамкасбларингизни шахсан яхшироқ билишга ҳаракат қилинг. Бошқалар билан ўзаро манфаатларни топсангиз, бу иш кунини осонлаштириши мумкин.
✳️ Ўзингизни бошқалар билан солиштиришни тўхтатинг: бу ўзингизнинг ҳурматингизни йўқотишнинг энг осон йўли. Вазифаларни бажариш ва лойиҳаларни якунлашда ютуқларингизни рўйхатини тузинг ва тез-тез рўйхатга қаранг.
✳️ Кўникмаларингизни ривожлантиринг: Агар компаниянгиз ўқитиш имкониятларини таклиф қилса, улардан фойдаланинг! Шунингдек, конференция ёки вебинарларда қатнашиш ёки сертификатлаш курсига рўйхатдан ўтиш ҳақида ўйлаб кўринг.
Мазкур тавсиялар Форбес журнали мақоласи асосида тайёрланди. Муаллиф Крис Добстафф.
@auditor_team

Ишончнома берилаётган шахс шу корхона штатида курсатилиши шартми. Ва бу кайси конун хужжатларида курсатилган?
Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 28.04.2021 йилдаги 249-сонли қарори билан тасдиқланган “Товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш тартиби тўғрисида” ги Низомнинг 2-бандида ишонч билдирилган жисмоний шахс — ишончнома расмийлаштирилаётган корхонада меҳнат шартномаси асосида фаолиятини амалга ошириб келаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти деб кўрсатилган. Яъни ишончнома фақатгина корхонада меҳнат шартномаси асосида фаолиятини амалга ошириб келаётган Ўзбекистон Республикаси резидентига берилади.

👏3👍2
Таьсисчи устав фондини пул кўринишида шакллантириб, чиқиб кетаётган вақтда эса шу сумма миқдорида товар олиб чиқиб кетса солиқ чиқадими? Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ёки ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлса?
Жавоб: Айланмадан олинадиган солиқ бўйича. Солиқ кодеси 463-моддаси 3-қисми 1-бандига асосан иштирокчилар таркибидан иштирокчи чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёхуд унинг юридик шахсдаги улуши камайтирилганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан унинг ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг қисми) қайтариб сотиб олинганда ушбу иштирокчига товарларни бериш айланмадан олинадиган солиқ объекти хисобланади ва айланмадан олинадиган солиққа тортилади. Мисол: Таъсисчи корхонага 100 млн сўм киритди. 100 млн сўмлик товарларни киритган суммаси доирасида олиб чиқиб кетди. 100 млн сўмга нисбатан айланмадан олинадиган солиқ хисобланади. ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Солиқ кодекси 239-моддаси 4-қисми 3-бандига асосан юридик шахс иштирокчилари таркибидан иштирокчи чиққанда (чиқарилганда) ёки унинг юридик шахсда иштирок этиш улуши камайганда ёхуд иштирокчидан ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг бир қисми) юридик шахс томонидан қайтариб сотиб олинганда, иштирокчига товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС га тортиладиган айланма хисобланади. Агар таъсисчига улуши доирасида товарларни беришдан даромад бўлса, Солиқ кодекси 297-моддасига асосан фойда солиғи базасига қўшилад

Forwarded from Bektosh Khatamov
Любая бизнес хараша…
Ҳа, ростан ҳам шундай, ҳар қандай иш зўр иш ҳисобланади, жуда кўпчилик ўқишга киришда ёки бирор касбни эгаллашди “бундан қанча пул топаман” деб ўйлайди, яъни мақсад пул топишга қаратилади, касбни мукаммал эгаллашга эмас. Масалан, бухгалтерияга топшираман деган одамнинг миясида биринчи келадиган хаёл “бухгалтерларнинг ойлиги қанча?”, ҳа, палонча, ўқисам бўлади ёки бўлмайди деган хаёл билан ўқийди.
Шахсан ўзим жуда кўп ёшларда шу нарсани кўрганман, палончи палончи ойлик олади, ооо зўр, палончигиям ўқийсанми, унда ўқиганлар пистончиям пул тополмайди дейишганларини. Нега шундай биласизми? Чунки биз касбни эгаллаш ҳақида, уни мукаммал даражада билиш ҳақида ўйламаймиз, ўқишни битириб пул топиш ҳақида ўйлаймиз.
Мен Истанбулда бир ўзбек бола билан танишиб қолдим, шу ерда маклерлик қилар экан, ўзи аудит йўналишида ўқиб аъло баҳоларга битирган экан. Қаранг, касбни мукаммал эгаллаган, лекин “нега ўз соҳангда ишламаяпсан?” десам, мен ўз соҳамда ишлаяпман деб қолди, шу жойда менда стериотипларим ишлашни бошлади, ахир аудитор дегани бир банкдами ёки офисда ўтириб олиб ишламайдими деб сўрадим.
“Ҳа, ака, мен маклер бўлганим билан туркларнинг ўзи мен уларга уй топиб уни аудит қилиб беришим учун ойлаб кутиб туради, мен фақатгина уй топмайман, тўлиқ бозорни таҳлил қиламан, уй олишдаги ва унинг сотилишидаги таваккалчиликларни, яъни қисқача риск менежментини ҳам қиламан, уй олганда уни ижарага берганда ўртача пулнинг қайтиб келиш вақтлари, фойда ва зарар бўлиш ҳолатларини таҳлил қилиб бераман ва буни айнан уларга тушунарли тилда қоғозларга тушириб бераман, шунинг учун менинг хизматим бошқаларга қараганда қимматроқ. Яъни мен бир уйни сотдим, бўлди кетдим эмас, мен мижознинг шахсий аудиторига айланаман. Бу эса фақат маклер эмас, балки пулни бошқарувчиси бўламан. Бунинг нархи эса умуман бошқа.”
Ортиқхўжаевнинг гапларида жон бор: “любая бизнес хараша”
@bektoshkhatamov

Солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширинг.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (МЖТК, 175-модда)

Солиқларни тўлашга ўз вақтида банкка инкассо топшириқномаси юбормаганингиз учун жарима келса, тўлашга шошилманг. Биринчиси "кечирилади".
Юқоридаги постда айтилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим.

Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
“80 фоизгача чегирма”: ҳақиқий акциями ёки нарх манипуляцияси?
Рақобат қўмитаси таҳлилларига кўра, айрим йирик савдо марказлари ва дўконларда дастлаб таклиф қилинадиган товарларнинг нархлари ҳаддан ташқари ошириб юборилади, сўнгра уларнинг баҳоси ҳақиқий нархигача туширилади ва “чегирма” сифатида харидорларга тақдим этилади.
👉 https://kun.uz/42287810
Kun.uz расмий канали

https://tax.uz/en/site/companys Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчи ҳалқаро электон хизмат кўрсатувчи корхоналар тўғрисида маълумот юқоридаги хаволадан кўришингиз мумкин.
👍1