Allaev Uz
11.3K subscribers
2.03K photos
576 videos
19 files
2.07K links
www.asaxiy.uz internet-do'koni ( @asaxiyuz ) va Asaxiy Books nashriyoti ( @asaxiybooks ) asoschisi, tadbirkor.

Bog'lanish: firuzallayev@gmail.com

Anonim murojaat: https://t.me/questianonbot?start=332983-1839_605745778b
Download Telegram
Саудия Арабистони Эронга қарши тургани кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Мана шу жойида оддий кузатувчилар у ёқда турсин, ҳатто бизни сиёсий АНАЛитикларимиз ҳам кўп китоб ўқимагани, тарихий сиёсий контекстни билмаслиги кўриниб қолади.

Эрон Саудия Арабистони учун революциядан бери экзистенциал хавф бўлиб келган. 1979 йилда Оятуллоҳ Хумайний ҳокимиятга келгач, "Ислом инқилобини экспорт қилиш" сиёсатини эълон қилган. Бу Саудия Арабистони ва бошқа кўрфаз монархиялари учун тўғридан-тўғри яшаб қолиш (экзистенциал) хавфи эди. Эрон қироллик оилаларини "ноисломий" деб эълон қилиб, уларни ағдаришга очиқ чақира бошлади. Шу нуқтада Яқин Шарқда шиа ва сунний дунёси ўртасида ўзига хос "совуқ уруш" бошланади.
Шундан бери икки давлат проксилар орқали доимий низога бориб келишган. 1980 йилларда Саудия Арабистони Эронга қарши урушда Саддам Ҳусайнни (Ҳа, у Эрон билан душман бўлган) молиялаштирган. Икки мамлакат Ливан, Сурия, Ироқ ва айниқса Яманда учинчи томонларни қуроллантириш орқали ўзаро кураш олиб борган.

Конфликтда Саудларга жуда оғир ботган воқеа
2019 йилда бўлади. Ўшанда Эрон ёрдами билан Яманлик кучлар Саудиянинг энг йирик "Saudi Aramco" нефть иншоотларига дронлардан даҳшатли зарба беради. Бу дунё нефть таъминотининг 5 фоизини вақтинча тўхтатиб қўйди ва Саудия учун энг катта "уйғониш қўнғироғи" бўлди.
2023 йилда Муҳаммад бин Салмон Хитой воситачилигида Эрон билан музокара олиб бориб бироз вазиятни юмшатади.

Геосиёсатда абадий дўстлар ёки душманлар йўқ — фақатгина прагматик миллий ва иқтисодий манфаатлар бор. Ақлли одамлар минтақавий низоларга диний ёки ҳиссий кўзойнак билан эмас, балки айнан транзит, логистика ва ресурс хавфсизлиги призмасидан қарайди.

Ягона мусулмон дунёси деган сиёсий бирлик йўқ. Халқаро сиёсатда ҳар бир мамлакат ўз манфаатидан келиб чиқиб ҳаракат қилади.
6👍179❤47😁12👎4
Олдинги постимда "экзистенциал хавф" деган терминни ишлатдим. Кўпчилик бу сўзни эшитган ёки ўқиган, лекин асл моҳиятини ҳамма ҳам чуқур тушунмаслиги мумкин.
Экзистенциал хавф — бу шунчаки қандайдир зарар кўриш, пул йўқотиш ёки кимдандир енгилиш эмас. Бу — бутунлай йўқ бўлиб кетиш хавфидир.
Агар бирор муаммо ёки душман сизни ярадор қилса — бу оддий хавф.
Агар у сизни ҳаётдан (ёки бозордан) бутунлай ўчириб ташлаш салоҳиятига эга бўлса — бу экзистенциал хавфдир.

Нима учун Эрон Саудия Арабистони учун экзистенциал хавф эди? Чунки 1979 йилги инқилобдан кейин Эрон Саудиядан шунчаки бирор ҳудудни ёки нефть қудуғини тортиб олмоқчи эмасди. Улар Саудиядаги монархия тузумини бутунлай ағдариб, ўрнига ўзининг тизимини ўрнатишга чақирган. Яъни, бу Саудлар сулоласининг жисмонан ва сиёсий жиҳатдан йўқ бўлиб кетиши масаласи эди. Бундай хавфга қарши давлатлар ҳеч қачон муроса қилмайди, тирик қолиш учун бор имкониятини ишга солиб курашади.

Қоида жуда оддий, оддий хавф туғилганда музокара қилинади, рақобатлашилади ва баъзан ён берилади. Экзистенциал хавф туғилганда эса ҳар қандай қоидалар унутилади — чунки гап борлиқ ёки йўқлик устида кетаётган бўлади.

Эрон Саудияда қироллик оиласини "ноисломий" ва алиштириш зарур деб топганда экзистенциал хавфга айланиб бўлган.
3👍78❤21👎3😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yadro kallaklari bilan qurollangan suvosti kemasi oldida tik turib harbiylar bilan Marseyezani kuylayotgan fransuz prezidenti.
Sahna 2026-yilda boʻlmoqda, 1967 emas.


Bu video hali kelajakda yorqin tarixiy epizod sifatida, dunyo 5-6 yilda qaysi yoʻlga tushganini koʻrsatadigan voqea sifatida koʻp eslanadi.
😢71👍16👎8❤4
Шимолий Корея Яқин Шарқдаги низоларни халқаро ҳуқуқ қоидалари асосида дипломатик йўл билан ечишга чақирибди.
4😁347👍52❤6
Маркетолог ва SMM’чиларга бу оғриқ жуда таниш

Телеграм канал танлашга кетган соатлар, зерикарли Excel жадваллари, ўнлаб чатлар, кечиккан постлар ва тун ярмида йиғилган ҳисоботлар...
Ўринли савол: бунча оворагарчиликдан кейин росмана натижа бўлдими ўзи?

Агар сиз мунтазам равишда блогерлар билан ишласангиз, ёндашувни ўзгартириш вақти келди.

Blogix — Ўзбекистондаги инновацион реклама платформаси. Бу ерда ҳаммаси осон: блогерни танлайсиз, бюджетни шакллантирасиз ва кампанияни ишга туширасиз. Тамом.

Энг муҳими — Telegram, Instagram ва YouTube блогерлари бўйича кампанияни бир ернинг ўзида тузасиз. Турли сервисларга кириб-чиқиш, менежерлар ва админлар ўртасида сарсон бўлиш шарт эмас.

Сиз ғояни яратинг, стратегияни тузинг. Қолган барча техник ва оператив ишларни Blogix’га қўйиб беринг.

❗️Эҳтиёт бўлинг, платформани бир марта синаб кўрсангиз, қўлбола режимга қайтишни истамай қоласиз.

Батафсил: 🔗 blogix.uz
😁11❤6👎4👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муаммоларни ечишнинг ҳар хил йўли бор.


#reels
1😁256😢29👍22❤3
Ижтимоий тармоқлар даврида урушнинг энг хунук трансформацияси — қонли фожиалар шунчаки контентга, навбатдаги интернет трендга айлангани бўлди. Урушга нисбатан ижтимоий қарашнинг ўзи ҳам бу тасирида ўзгармоқда.
Одамлар бу геосиёсий инқирозни худди "Реал" ва "Барселона" ўйинини кўргандек, лайк босиб экран қаршисига ўрнашиб олиб кузатмоқда. Кўпчиликка бу можароларнинг 50 йиллик тарихи, иқтисодий оқибатлари ёки диний ва сиёсий мураккаблиги умуман қизиқ эмас. Омма учун энг осони — битта томонни танлаш, профилига байроқ қўйиб олиш ва изоҳларда "рақиб жамоа" мухлислари билан виртуал жанг қилиш.
Бугун ракеталар учиши ва портлашлар фонида мусиқа қўйилган 15 сониялик "Reels"ларда гўёки компьютер ўйинидагидек тақдим этилмоқда. Уруш таҳлилини ҳайп ва фанатизм эгаллади. Одамлар реал инсонларнинг ўлими, юз минглаб қочқинлар ва вайрон бўлаётган тақдирларни шунчаки томошабин сифатида қабул қилмоқда. Ижтимоий тармоқ алгоритмлари эса бу қутбланишни ва нафратни янада кучайтиради — чунки айнан шу нарса энг кўп "просмотр" олиб келади. Фанатиклар Реал ёки Барсани қариндошидан кўпроқ ҳимоя қилгандек, трендда ўз томонини танлаб, уни ҳатто билмасдан ҳам ҳимоя қилаверади.

Асл фожиа шундаки, бу "ўйин"да фанатлар кутгандек кубок берилмайди, ютқазган томон эса кейинги мавсумгача дам олишга кетмайди.
Омма виртуал оламда кимгадир "мухлислик" қилиб, бир-бирини ҳақорат қилишда давом этади.
Геосиёсат — футбол ёки бокс эмас. Унда севимли жамоалар бўлмайди. Унда фақат қурбонлар ва совуқ манфаатлар бор.

Қулоғининг остида ҳеч қачон бомба портламан, умрида уруш кўрмаган Эшмат бўлса "Роналдо ёрворди, ҳали яна и***ади, давай Роналдо" деб мухлислигини қилаверади.
13👍117😢57❤23😁1
Яна бир янги ваҳима - "Учинчи жаҳон уруши бошланди"!

Эронга берилаётган зарбалар, Оятуллоҳ Хоманаийнинг ўлими ва Яқин Шарқдаги кескинлик қанчалик даҳшатли кўринмасин — бу Учинчи жаҳон уруши эмас.

Хўш, уруш "жаҳон уруши" мақомини олиши учун нималар керак ва нега бу ҳали жаҳон уруши эмас? (Жаҳон тарихи дарслигини эсланг. Адашмасам 10 синф)

Аввало, жаҳон урушида дунёнинг қудратли мамлакатлари бир-бирига қарши расман уруш очиши, улар атрофида бошқа қудратлар иттифоқлашиши керак (тарих дарслигида альянс деб ўқиган бўлсангиз керак). Ҳозирги кун контекстида, АҚШ, Европа, Хитой ва Россия шулардан бирига ўқ узуши ва кейин давлатлар атрофида дунё бўлиниши керак. Масалан, АҚШ ва Хитой бир бирига қарши ўқ очиши ва расман уруш эълон қилиши керак. Ҳозирча улар фақат сиёсий манфаатдан келиб чиқиб қайсидир томонларни қўллаб қувватлашмоқда. Прокси урушлар жаҳон уруши бўлолмайди.

Ундан сўнг, можаро фақат битта минтақада (масалан, Яқин Шарқда) эмас, балки бир вақтнинг ўзида бир нечта қитъаларда ва океанларда (Европа, Осиё-Тинч океани, Атлантика) олиб борилиши зарур. Жаҳон уруши, локал эмас, глобал характерга эга бўлиши зарур.

Ундан ташқари, иштирокчи давлатларнинг бутун иқтисодиёти, заводлари ва аҳолиси фақат уруш учун ишлаш тизимига ўтиши керак. Бугунги глобал капитализм бундай тўлиқ сафарбарликни кўтара олмайди. Амалда, ҳозир ҳарбий харажатлар тарихда энг паст бўлган даврлардан бирида яшамоқдамиз. Агар, 2022 йил Путин дунё мувозанатини бузиб, урушни яна актуалликка қайтармаганда, катта эҳтимол билан харажатлар камайишда давом этарди.

Ҳозирги урушда йирик қудратлар бир-бир қарши ўқ узмади. Россия ва Хитой томошабин ролида. Энг муҳим фактор — АҚШнинг асосий глобал рақобатчилари бу урушга бевосита қўшилмаяпти. Хитой ўз иқтисодиётини ўйлаб, транзит ва савдо хавфсизлигидан хавотирда. Россия эса Украинадаги фронт билан банд. Улар Эронни қўллаб-қувватлаши, қурол сотиши ёки БМТда АҚШни қоралаши мумкин, лекин ҳеч бири Теҳрондаги режимни сақлаб қолиш учун ўз аскарларини Америка ракеталари остига ташламайди.

Яна жаҳон уруши бўлиши учун икки томоннинг кучи қарийб тенг бўлиши керак. Ҳозир эса биз дунёнинг биринчи рақамли ҳарбий қудрати (АҚШ ва иттифоқчилари) ва иқтисодий жиҳатдан мажруҳ, ичидан емирилган Эрон режими ўртасидаги тўқнашувни кўряпмиз. Бу глобал уруш эмас, балки минтақавий "тозалаш" амалиётидир.

Жанглар ва ракета зарбалари фақатгина Яқин Шарқ харитаси ичида ва атрофида (Исроил, Эрон, Яман, Ливан, БАА, Қувайт ва ҳоказо) айланмоқда. Воқеалар қанчалик фожиали бўлмасин, у геосиёсий жиҳатдан изоляция қилинган.

Бу Учинчи жаҳон уруши эмаслиги биз хотиржам ухлашимиз мумкин дегани эмас. Тўғри, ҳарбий ҳаракатлар минтақавий, лекин унинг иқтисодий оқибатлари глобалдир. Нефть нархларининг сакраши, Қизил денгиз ва Ҳурмуз бўғозидаги транзитнинг бўғилиши, таъминот занжирларининг узилиши — булар дунёнинг исталган нуқтасидаги, жумладан Ўзбекистондаги бизнесга ҳам, оддий истеъмолчининг чўнтагига ҳам тўғридан-тўғри урилади. Ундан ташқари Эронда эҳтимолий фуқаролик уруши (ички уруш) таъсири иқтисодий томондан ёмонроқ бўлиши мумкин.

Ҳозирги кунда, урушнинг номи эмас, унинг иқтисодиётимизга берадиган зарбаси муҳимроқдир.

Жаҳон урушлари қандай бошланишини мактабда тарихни ўқиган аксаримиз яхши биламиз. Ўқиганим фақат тестга керак бўлди десангиз адашгансиз))
👍95❤41👎8😁3
АҚШ доллари расмий курси 12 191,25 сўмгача (+15,72 ) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
👎19👍7❤3
Mfaktor да CEO Podcast да қатнашдим.
Мавзу тадбиркор ва менежерларга қизиқ бўлса керак, раҳбар ва тадбиркор сифатида тажрибаларимиз билан бўлишдим:

https://youtu.be/IKNc4O3fQqs?si=Vg5to93FI59i8Nbu
👍22❤13
Сўнгги пайтларда кузатаётган ва ўйлантириб қўйган бир тенденция ҳақида ўртоқлашмоқчиман.

Сунъий интеллект кундалик ишимизга чуқур кириб боргани сари, ундан фаол фойдаланаётган оддий мутахассислар ўз ишининг сифатини сезиларли даражада оширди. СИ имкониятларини ишга солиб, унумдорликни ошира олмаганларнинг ўрнини эса аллақачон СИнинг ўзи ёки ундан самарали фойдаланишни биладиган чаққонроқ кадрлар эгалламоқда. Бу бозорнинг табиий талаби ва буни тўғри қабул қиламиз. Бугун ҳатто клиникаларда врачлар яшириб бўлса-да, анализ натижаларини юклаб ChatGPT дан маслаҳат сўраб кўришмоқда. Қайсидир хатодан асраса, билими етишмаган одам учун фойдалидир.

Аммо мени хавотирга солаётган битта жиддий масала бор. Биз кучли мутахассисларда сифат янада ошишини кутган эдик, лекин айрим ҳолатларда аксинча, пасайиш кузатилмоқда.

Илгари ҳақиқий профессионаллар ўз ишида чуқур мулоҳаза, билим ва йиллар давомида тўпланган тажрибага таянар эди. Ақлий меҳнат талаб қиладиган бирор мураккаб вазифа устида соатлаб, ҳатто кунлаб бош қотирар, аммо якунда ҳақиқий мутахассисга хос, мукаммал ва ҳайратланарли ечим берар эди. Улар айнан шу хусусияти — чуқур фикрлаши ва меҳнаткашлиги билан қадрланган.

Ҳозир эса нима бўляпти? Улар ҳам кўп ишларни шунчаки тайёр промптлар орқали ҳал қилишга ўтиб олишди. AI га ҳаддан ташқари ишониб қолишяпти. Бир неча соатли машаққатли, аммо зўр натижа берадиган меҳнат ўрнини 3-4 дақиқалик, тузатишлар билан бор-йўғи 20-30 дақиқа вақт оладиган ечимлар эгалламоқда. Тўғри, бу натижа ҳам ёмон эмас, талабни қондиради, лекин унда ўша аввалги «юқори сифат» йўқ. Мутахассислар ўртамиёна, «бўлаверадиган» ҳолатга рози бўлишмоқда.

Энг ёмони, бундай ёндашув оқибатида мутахассис ўзини бозорда қадрли қилган асосий кўникмасини — мияни ишлатиб мураккаб ечимлар топиш қобилиятини аста-секин йўқотмоқда. Бирор мавзуни чуқур ўтириб ўрганиш, китоб ва дарс титиб кўникмасини ошириш ҳам шарт эмас. AI саволга хулосани ясаб беради, у орқали промпт ёзадиган даражада ўрганса бўлади. Қулайликка ўрганиб, AI соясида қолиб кетиш — профессионал инқирознинг бошланишидир. Технологиялар бизни кучайтириши керак, бизни ўрнимизга фикрлаши эмас.

Мутахассислар осонлик, қулайлик ва тез натижа учун ўзининг асосий устунлигидан воз кечаётгани хавотирли ҳолат.
👍71❤37
TechCrunch нашри сўнгги етти ойда Uzum 53 фоизга ўсиб, компания қиймати 2.3 миллиард АҚШ долларига етганини айтмоқда. Экотизим фойдаланувчилари 20 миллионтадан ошган:
https://techcrunch.com/2026/03/10/uzbekistans-uzum-valuation-rises-1-5x-in-seven-months-to-2-3b/?utm_source=dlvr.it&utm_medium=twitter
👍43❤10
Асосни эсдан чиқармайлик:

- Ҳар қандай уруш ёмон.

- Суверен мамлакат ҳудудига бостириб кириш, ҳужум қилиш ёмон.

- Бошқа мамлакатнинг легитим ҳукуматини унинг яхши ёки ёмонлигидан қатъий назар ташқи аралашув билан алиштириш ёмон.

- Инсон ҳуқуқларига дахл қилиш, ўз халқини ёки ўзганинг халқини қириш ҳам ёмон.

- Ўзидан фарқли инсонлардан фақат фарқли бўлгани учун нафратланиш ёмон.

Булар асос, томонлар кимлигидан қатъий назар ўзгармайдиган асос.
👍135❤31👎2😁1
Энг муваффақиятли китобларимиздан бири, иқтисодиёт соҳасида ўқиш шарт бўлган Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт" китобига шартномани беш йилга узайтирдик. 2031 йилгача китобни Asaxiy да чоп этишда давом этамиз.
👍82❤8😁4
Сиз "Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китобини ўқиганмисиз?
Anonymous Poll
20%
Ҳа
66%
Йўқ
14%
Харид қилганман, энди ўқийман
👍13❤1👎1
Кундалик иш жараёнида энг кўп дуч келадиган ва очиғи, бироз асабга тегадиган бир одат ҳақида гапирмоқчиман.

Телеграм ёки бошқа мессенжерларда мутлақо бегона одамдан хабар келади: «Ассалому алайкум, яхшимисиз?» ёки шунчаки «Ассалому алайкум». Ва... жимлик. Хабар ёзган одам нариги томондан алик олинишини ёки жавоб қайтарилишини кутиб туради. Ким экан деб профилга кирса, унда ҳам маълумот йўқ.

Бизнес ва бошқарувда вақт энг қадрли ресурс ҳисобланади. Кун давомида турли масалаларда ўнлаб, балки юзлаб мулоқотлар кетади. Бундай тиғиз шароитда фақат саломлашиб, асосий гапга ўтмай кутиб туриш — ҳам ўзининг, ҳам суҳбатдошнинг вақтини ўғирлашдир.

Аслида, оддий иш этикасига кўра, бегона одамга ёзилаётган биринчи хатнинг ўзидаёқ қуйидагилар жамланган бўлиши шарт:

1. Салом бериш;

2. Ўзини танитиш (кимлиги ва қаердан эканлиги);

3. Контактни қаердан олганлиги;

4. Нима мақсадда ёзаётганини аниқ ва лўнда баён қилиш;

"Ассалому алайкум, яхшимисиз? Исмим Бахтиёр, "Барака" компаниясиданман. Контактизни интернетдан топдим. Сизга мана бу муаммо юзасидан ёки мана бу таклиф билан чиқаётган эдим".

Мана шу ёндашув энг тўғри ва маданиятли йўл ҳисобланади. Бу профессионализм, этика ва мулоқот маданиятининг бир қисми.

Агар мурожаат шундай бошланса, биринчи навбатда ўша инсон ҳақидаги дастлабки тасаввур ижобий томонга ўзгаради. Унинг профессионал эканлиги, ўз вақтини ҳам, бошқаларнинг вақтини ҳам қадрлаши кўринади. Бундай тўғри ёндашув билан бошланган мулоқотда ёзаётган томоннинг иши битиши, масаласи тезроқ ҳал бўлиши ёки янги ҳамкорлик бошлаш эҳтимоли каррасига ошади.

Муомала маданияти фақат чиройли сўзлардан иборат эмас, у суҳбатдошнинг вақтини ва диққатини ҳурмат қилишдан бошланади.
👍145❤29😁5👎2
Asaxiy Books да яна ажойиб бир китобга муаллифлик ҳуқуқи харид қилдик. Бу сафар мавзу AI (сунъий интеллект).

Мустафо Сулайман ва Майкл Бхаскарнинг анча шов-шув бўлган "Янги тўлқин: Сунъий интеллект, қудрат ва инсоният келажаги" китобига ўзбек тили учун мауллифлик ҳуқуқини харид қилдик.

Долзарб мавзуда фойдали ва мулоҳазага мажбур қиладиган китоб бўлади деб умид қиламан.
👍82❤45
Forwarded from Bektosh Khatamov
Бир старап лойиҳамизда рўйхатдан ўтишни OneID орқали қилмоқчимиз, жараён анча осонлашди ва қулай деб ўйламоқдамиз. Бир саволда ёрдам сўрамоқчимиз: сиз OneID’дан қанчалик тез-тез фойдланасиз?
Anonymous Poll
87%
OneID менда бор ва ундан тез-тез фойдаланаман, ҳеч бўлмаганда қандай фойдаланишни биламан.
13%
OneID йўқ, умуман фойдаланмаганман, нима эканлигини ҳам билмайман ёки бир-икки марта эшитганман.
👍18😁6❤2
Ta'lim sohasida eng taniqli tadbirkorlardan biri, Registon maktabi asoschisi Avazbek aka Tulovov "Ilk qadam" podkastiga chaqirishgan edi. Tadbirkordan ko'ra ko'proq ota sifatida qatnashdim. O'zim olgan ta'lim va farzandlar tarbiyasi haqida gaplashdik. Hozirgi tarbiya bilan bog'liq muammolarga ayrim xavotirlarimni ham bildirdim.

Ko'rish: https://youtu.be/C6QvqfqDQ1U?si=kx4gtAvMa8sQi6Ra
👍35❤7
Наврўз биз учун китоб байрами. Бу йил Ҳайит ҳам шу кунларга тўғри келган.

Наврўзга биз китобларга чегирманинг энг яхшисини қиламиз. Ўтган йили байрамга китоблар нархи 500 Сўмгача тушган эди.

Биз чегирмаларни, мижозларнинг баҳосини доим ўрганиб борамиз. 500 Сўмлик чегирмада энг кўп эътироз биз кутган китоблар чегирмада эмас экан бўлган эди. Яқиндаги 2+1 акциясида биз совға қилган китоблар мен ўқийдиган китоб эмас экан деган эътирозлар янграган эди. Энг кўп ижобий баҳо олган акция "2+1 - энг арзони совғага" бўлган эди. Бу йил 19-22 март кунларига шу акцияни қайтардик. Пайшанбадан жумагача ўзингиз хоҳлаган мавзуда хоҳлаган китобларни танланг, ҳар учтага орасидан арзони биздан совға. 30та китоб танласангиз, 10та энг арзони биздан совғага.

Акция дан фойдаланиб қолинг:
Дўконлар: манзиллар
Онлайн: Сайт ёки Asaxiy Market иловаси
👍28❤12👎2