QALAM EDUCATION
3.06K subscribers
1.66K photos
691 videos
3 files
112 links
📖 ҚУРЪОНИ КАРИМ ҚИРОАТИ ва ТАЖВИД ҚОИДАЛАРИ.
🧕 Араб тили грамматикаси барча даражалари.
Мурожаат: @QALAM_menejer
✓Ҳар бир ўқувчига алоҳида ёндашув,
✓ Кичик гуруҳлар.
✓Диплом ва ижозали устозлар текшириб ишга олинган.
✓ Йигитлар ва болажонлар гуруҳлари.
Download Telegram
Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган.

Ўша етти хислат қуйидагилардир:

1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш;
2. Олимлар мажлисида бўлиш;
3. Беморни зиёрат қилиш;
4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш;
5. Сув ичириш;
6. Икки кишини яраштириш;
7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш;

Сен ҳам ана шу амалларни бажаришга ғайрат қил.

Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.

@arabtili_Quron_darslai
❤5🔥2
Боласига диний таълим бераётган ё буни хоҳлаётганлар, уларга дунёвий билимларни ҳам беринг!

Боласига фақат дунёвий таълим бераётганлар, уларга дину-диёнатни ҳам ўргатинг!
Таълимнинг бу икки жиҳати қушнинг икки қаноти каби.

Агар қанотларнинг бир томони оқсаса, қуш тўғри уча олмайди. Бир томонга оғиб кетади ва қулайди.

@arabtili_Quron_darslari
❤12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркакнинг баракаси бу  — Аёл

Аёлингизни кўнглига қаранг,
ҳадялар бериб туринг!

Топганингизга Аллоҳ мўл-кўл
қилиб, барака бериб қўяр экан

@arabtili_Quron_darslari
👍12👏1
Бир одам хотинидан: "Мени севасанми?" деб сўраб, қасам ичдирди. Хотини "Йўқ, севмайман", деди. Бунинг хабари Умар розияллоҳу анҳуга етиб келди ва у аёлдан: "Эрига сени ёмон кўраман, деб айтган хотин сенмисан?" дея сўрадилар. Аёл: "Ҳа, у мендан Аллоҳ ҳаққи айт, деб туриб олди. Мен ёлғон гапиришга журъат қилолмадим", дея жавоб қилди. Шунда ҳазрати Умар дедилар: "Ёлғон гапир! Агар сизлардан бирингиз бировни ёқтирмаса, бу ҳақда унга сўзламасин! Чунки жуда кам оилаларгина муҳаббат устига қурилади. Одамлар ислом ва эҳсон асосида яшашади".

Хароитийнинг "Масавиъ" китоблари, 178-бет
---
Ҳазрати Умарнинг фиқҳларига тасаннолар! Яъни, оилалар фақатгина муҳаббат узра бахтли бўлмайди.

Балки гўзал оилавий ҳаёт учун кўпроқ ислом ва бир-бирига яхшилик қилиш ҳам боис бўлади.

@arabtili_Quron_darslari
👍11❤3🔥3
☘️☘️☘️
Фолбин
Эшигида одамлар турнақатор бўлиб тизилиб олишган. Бири бахт сўраб келган, бири эса тахт. Кимнингдир соғлиғи йўқ, яна кимнингдир бойлиги. Фарзанд илинжида илҳақ, узук йўқотган ҳуркак нигоҳлар... Барчаси мана шу аёлдан нажот истаб келишган.
Не ажабки, фолбин аёлнинг на бахти бор, на қувончи. Эри кетиб қолган, фарзанди яримжон. Кароматгўйлиги ўзига кор қилмаса, ўзгаларга қандай наф келтиришини эса биров ўйлаб кўрмасди.

@arabtili_Quron_darslari
🤔6💯6❤1
Олов Иброҳим алайҳиссаломни куйдирмади.

Пичоқ Исмоил алайҳиссаломни кесмади.

Сув Мусо алайҳиссаломни чўктирмади.

Кит Юнус алайҳиссаломни емади.

“Бизга фақат Аллоҳ тақдир қилган ва Лавҳул-маҳфузда битиб қўйилган нарсагина етади. Ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи бизга душманларимиз устидан ёрдам беради. Мўминлар ёлғиз Аллоҳга суянсинлар!”.


@arabtili_Quron_darslari
❤13🔥2
#sertifikat
Толиб, толибаларимиз янги марраларни забт этишда давом этмоқдалар! Машааллоҳ!

Яна 7 нафар сертификат ўз эгаларига топширилди.
Натижалар ҳақида қисқача айтсак: ёз ойларида очилган курсларимизда ўқиган қарийб 60 нафар ўқувчиларимиз сертификат сохиби бўлдилар.
Сертификат нима беради?
•Аввало илм йўлига энди қадам қўйган толибларнинг ўзига ишончини ортишига сабаб бўлади;
•Биздан эса кичик бўлса ҳам эътирофдир;
•Сертификат мухим эмас балки сиз эгаллаган, икки дунёингиз учун фойдали ва манфаатли бўлувчи билим энг ахамиятлиси...
Сиз хам албатта уддалайсиз, ниятингиз ва ҳаракатингиз тўғри бўлса бас!

@arabtili_Quron_darslari
👏8❤7
Эй Исломнинг қизи!

Китоб ўқи. Бугун ўзингни ривожлантирасан, эртага фарзандларингни тарбиялайсан. Жаҳолатнинг қўрқадиган ягона нарсаси - аёлдир! Чунки аёл ўқиса, фарзандларига ҳам ўргатади...)

@arabtili_Quron_darslari
👍6❤4
Иймонсиз бир киши келиб Умар розияллоҳу анҳуга шундай деди:

- «Мен ҳеч намоз ўқимайман, сенинг Аллоҳинг менга ҳеч қандай жазо бермаяпти, Эй Умар...»
Умар розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:

- «Сенга сажда қилишни насиб этмади. Бундан каттароқ жазо бўлармиди?»...

@arabtili_Quron_darslari
😢21❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болани урмасдан жазолашнинг 3 та усули!
Ма ша Аллоҳ деб ёзиб қолдиринг!

@arabtili_Quron_darslari
❤6
Типратикан учадими!?

Эрим ҳар куни ишга кетиш олдидан: "Онаси, типратикан учадими!?" - дейди. Мен эса: "Ҳа, дадаси, албатта учади, лекин сал пастроқ учади…" - дейман.
"Сут-чи, унинг ранги оқми, қорами!?"
"Агар сиз оқ десангиз оқ, қора десангиз қора", - дейман.
Бу сўзлар — менинг яқин дугонамнинг иқрори.

Аввалларига ундан жаҳлим чиқарди: "Нима, ўзингни мустақил фикринг йўқми, эрингга «типратикан ҳам учадими? Сутнинг ранги қора эмас оқ», деб айта олмайсанми?" - дер эдим. У эса: "Эрим ҳам, мен ҳам фитратан биламиз: типратиканнинг учмаслигини, сутнинг ранги оқлигини, аммо бу менинг итоатимнинг рамзий белгиси", - деди у бир куни.

Аёллар ўзи табиатан шикоятчи ва ношукурроқ бўлади. Уч-тўрттамиз йиғилиб қолсак буни исботлашга ҳожат қолмайди. Бир куни бир дугонам эридан шикоят қилиб қолди. Эшитганларнинг кўпчилиги, ажраш шу эрингдан, қўлингда гулдай ҳунаринг бор, битта ўзинг ҳам эплай оласан рўзғорни, дейишди. Аммо мен уларнинг фикрига қўшила олмадим. Унга ўз фикримни айтиб қўя қолдим: Сенга ажраш, деяётганларнинг ҳаммасининг эри бор, улар эрларидан ажрашиб кўрмаган. Гуёки боши йўқ танага ўхшаб қоласан. Ҳунар эр ёки ота бўлмайди. Биласанми, сен ҳозир манзилни йўқотиб қўйдинг, ўзи шикоят қилишимиз керак бўлган манзил бор. Бир марта эримдан шикоят қилиб беш ой ҳаловатимни, итоатимни йўқотиб қўйганман, ишонавер.

Мен яхши эслайман бобом кўп номаъқулчиликлар қилар эди, аммо кечқурун уйга қайтганларида бувим уларни ювиб-тараб ҳеч нима бўлмагандек яшаб кетаверишарди, дейди воҳанинг бир чеккасидан келган дугонам.

Нима учун аёл эрталаб вақтли туриб эри ва болалари учун нонушта тайёрлайди? Оила бўлгани учун, менимча. Чет эл сериаллари ва киноларида томоша қиламиз, хотин ўзи учун қаҳва тайёрлаб ичади эр ўзи учун.
Хотин бўлиш осонми? Бу – жуда қийин. Бу – ўзини фидо қилиш, дегани. Шунинг учун ҳам Ер шарининг айрим ўлкаларида оила тушунчаси буткул йўқолиб кетмоқда.

Европада яшаб юрган ўртоғим дабдурустдан қайтиб келди. "Нега келдинг, ахир одамлар Европага орзу қилиб ета олмаяпти-ку?" - дедим. У: “Қизим 14, ўғлим 13 ёшга тўлди. У ерда 15 ёшдан кейин болалар ота-онасидан алоҳида яшайди. Болангни тергай олмайсан. Ҳар ҳафта бир марта мактабида сўровнома тарқатишади. "Ота-онанггиз сизнинг эркинлигингизга дахл қилмаяптими, агар шундай бўлса бизга мурожаат қилинг, биз сизни ҳимоя қиламиз", деган мазмунда. Ўша юртда бир ажнабий танишим саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди, сабаби ўсмир қизининг истакларига қарши чиққани учун”, - деб жавоб берди.

Бир дугонам Кореяда биттаси Туркияда, болалари уйда отаси билан қолган. Эр уйда хонанишин, албатта. Улар ишлаб пул топаётгандир, аммо пулдан-да қимматроқ нарсаларни йўқотаётганига ишончим комил.

Ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг турмуш ўртоғи Кибриё Қаҳҳор ўз хотираларида шундай ёзади: "Ҳеч қачон исмимни айтиб чақирмаганлар. Бирга бозорга тушар эдик агар мен одамлар гавжум жойда йўқолиб қолсам, “Қанисиз? Қанисиз?” – деб чақирар эдилар". Мана буни шарқона оила деб атайдилар.

“Аёлнинг ватани — унинг эридир!” дейилади илоҳий китобларимизда. Унинг ватани борми, демак масжиди ҳам бор. Оиласининг энг тўри унинг масжидидир. Масжидим ва ватанимдан айрилмаслик учун бемалол иқрор бўла оламан: Типратикан учади, сутнинг эса ранги қора!

Жаноб Камина саҳифасидан
❤12👍5🥰5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😊😊😊

Тушкун аҳволдаман😓

Нима қилсам бўлади, ким ёрдам беради🙁

Жавоб битта: албатта Қур’он


💘 @arabtili _Quron _darslari.
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢Tillo suv bilan yoziladigan nasihat

Imom Ahmad rohimahulloh aytadi:

"Agar siz yaxshi ko‘rgan narsani Alloh davomiy qilishini istasangiz, o‘zingiz ham Alloh yaxshi ko‘rgan narsada bardavom bo‘ling".


Al-Bidoya van-Nihoya, 10/330

@arabtili_Quron_darslari
❤11👍8💯3🕊2
Муҳаббат — қалбдаги бир дарахтдир. Унинг илдизлари маҳбуб олдидаги хокисорлик, танаси Уни таниш, шохлари Ундан қўрқиш, барглари Ундан ҳаё қилиш, меваси Унга итоат этишдир. Уни суғориб турувчи озуқа эса Унинг зикридир. Муҳаббат булардан бирортасидан холи бўлса, у нуқсонли бўлади.

@arabtili_Quron_dasrlari
👍4❤2
Бир қиз айтади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўйни, аёлларни, ҳамда кўзларининг қувончи бўлган қалбларининг ороми бўлган намозни яхши кўрган эканлар.
Буни эшитиб ўзимга хўш мен нималарни яхши кўраман деб савол бериб кўрдим.
Афсуски ҳеч нарса чиқмади.
Ҳаётнинг ба’зи қийинчиликлари туфайли тушкунликдан бетоқат бўлиб юрган пайтим эди.
Кейин билсам шайтон бу ҳаётда ҳеч қандай шодлик туймаслигимни умидсизликка тушиб буткул таслим бўлишимни жуда хоҳлаётган экан.
лекин мен оёққа тура олдим.
Ўзимни бир муддат назорат қилишга ўзим бажаришда бахт туядиган хурсандчиликларимни ёзиб боришга аҳд қилдим.
Дафтаримга кичик шодликлар рўйхати деб сарлавҳа қўйдим.
Ҳар қанча арзимас бўлса-да мени хурсанд қиладиган ҳамма нарсани ёзиб чиқишга қарор қилдим.
Менга қувонч бахш етадиган каттаю кичик сабабларни қидириб ёзиб қўявердим.
Биринчи ҳафта мобайнида қидириб топганим фақат биргина хурсандчилик бўлди.
Охирида еса рақам 16 тага етди. Хурсандчиликларимнинг боши попкорн бўлса охири мени энг кўп қувонтирадиган иш бувамни зиёрат қилиш экан.
Шу тарзда шайтонни қайғуларимни мағлуб этдим ва ниҳоят ўзгача қувонч келажакка умидни ҳис ета
бошладим.

Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътий

Қулоғим сенда қизим
китобидан
👍10❤4
Сен Аллоҳни излаяпсан, ҳолбуки У сенга сенинг ўзингдан ҳам яқинроқдир.

Мавлоно Румий ҳазратлари.

@arabtili_Quron_darslari
🥰7❤5👍4
Айтинг: "Дунё лаззати қисқадир. Тақволи кишига эса, охират яхшидир. Хурмо данагининг ипича ҳам (Аллоҳ тарафидан) зулм қилинмайсиз" (Нисо сураси, 77-оят).

@arabtili_Quron_darslari
😢15❤4🕊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Ота - Онангизга сарфлаган
бир сўм пул сизга минг бўлиб
қайтади...

@arabtili_Quron_darslari
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биласизми нимани ният қиламан..

@arabtili_Quron_darslari
❤8
Бир қиз ҳаётида бўлиб ўтган воқеани келтиради.

Мени қандли диабет билан имтиҳон қилди.
Инсулин бошладим энди бир умр шундай юраман экан да деб қаттиқ сиқила бошладим.
Даволангим ҳам келмай қолди.
Инсулининг оғриғи арзимас бўлса-да уни ҳар куни доим олиб юриш ҳаётимни дахшатли онларига айланди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бандага ҳатто тикан кирса ҳам Оллоҳ у туфайли гуноҳини кечиради, деган сўзларни эшитгунимга қадар ҳаётим шу тарзда рангсиз ўтаверди.
Шунда ўзимга ўзим ахир шприцнинг игнаси ҳам худди тиканнинг ўзи-ку Аллоҳ шу сабабли гуноҳларимни кечирар дедим.
Шундагина кўп укол олиш билан синалганим ортида яширинган ҳикматни кўра олдим.
Бу ўзига хос маҳфират эди, шундан бошлаб инсонлар ҳақидаги фикрим унга муносабатим бутунлай ўзгарди.
Мен уни мағфират тикани деб атайдиган бўлдим аввалига кўп укол олаверганим учун маҳзун бўлиб юрган бўлсам энди уни Аллоҳнинг мағфиратига васила деб билиб хотиржам яшай бошладим.

А.М. Абдулмъутий

«Қулоғим сенда қизим» китобидан.
❤7