2026 йил 22–23 октябрь кунлари Асакабанк раҳбарияти томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида “Юлдуз” ва “Баҳор” маҳаллаларидаги мавжуд муаммолар, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Фуқаролар ва тадбиркорларга банк кредит маҳсулотлари, уларнинг шартлари ва маҳалла дастурлари доирасида молиялаштириш имкониятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг иш жараёнлари ўрганилиб, уларнинг молиявий эҳтиёжлари ва мавжуд муаммоларига эътибор қаратилди. Жумладан, “VITALOR LABORATORIYA” МЧЖ томонидан ПФ-193-сонли Фармон доирасида 50 млн сўм имтиёзли кредит олиш учун ариза юборилгани аниқланди. “EVEREST CREATIVE” МЧЖ фаолиятини кенгайтириш учун 100 млн сўм кредитга эҳтиёж мавжудлиги белгиланиб, кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиш бўйича маҳалла банкирига топшириқ берилди. “ART DECOR BAZAR” корхонаси ҳамда озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор фаолиятида муаммолар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, 22 октябрь куни ўтказилган учрашувлар натижасида 20 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш, шунингдек, айланма маблағларини тўлдириш мақсадида жами 1 млрд 511 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.
Асакабанк раҳбариятининг ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар билан ўтказаётган учрашувлари уларнинг муаммоларини ўрганиш, молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Навфал Пўлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ва маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф доирасида "Agronest" МЧЖ ҳамда "Abbos Osiyo Textile" оилавий корхонаси фаолияти ўрганилди. Мулоқотлар давомида корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятлари, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, фаолиятни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тумандаги Уч тегирмон ва Норбўта маҳаллаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди. Унда фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувлар давомида ҳар бир мурожаатни жойига бориб ўрганиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга мақбул молиявий ечимларни таклиф этиш муҳимлиги таъкидланди.
Асакабанк раҳбариятининг ҳудудлардаги бундай учрашувлари тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Асакабанк” АЖ Бошқарув Раиси ўринбосари Ш.Хайруллаев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида амалий ташрифлар амалга оширилиб, маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасидаги ишлар ўрганилди.
Ўрганишлар давомида маҳаллаларнинг “еттилик”вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида ўтказилган сўровномалар натижалари, ишсиз фуқароларни бандликка жалб этиш, Ижтимоий реестрга киритилган оилалар билан ишлаш ҳамда фуқароларнинг барқарор даромад манбаларини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, Гулбулоқ МФЙда фуқаро Таирова Умида Руслан қизининг хонадондаги шароити, бандлик ҳолати ва даромад манбалари ўрганилди. Фуқаро «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки ривожлантириш учун зарур асбоб-ускуналар харид қилиш мақсадида кредит олиш истагини билдирди. Мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тадбиркорлик ташаббусини қўллаб-қувватлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Шодлик МФЙда маҳалла раиси ва фаоллари билан ўтказилган учрашувда ҳоким ёрдамчиси лавозими вакант эканлиги ҳам маълум бўлди. Мазкур масала туман ҳокими билан муҳокама қилиниб, бўш лавозимни белгиланган тартибда тўлдириш ва маҳалладаги ишларнинг узлуксизлигини таъминлаш юзасидан фикр алмашилди.
Ўрганиш доирасида туман ҳокими К. Муллажонов билан биргаликда Бахмалсой маҳалласида фаолият юритаётган “JO’SHQINLIK XABIB” МЧЖ ва “DONOBOY OTA AGRO HOUS” МЧЖ корхоналари фаолияти билан ҳам танишилди. “JO’SHQINLIK XABIB” МЧЖда мошни қайта ишлаш, саралаш ва қадоқлаш жараёнлари кўздан кечирилди. Корхонанинг ишлаб чиқариш имкониятлари, маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўшимча қиймат яратиш борасидаги фаолиятига эътибор қаратилди.
“DONOBOY OTA AGRO HOUS” МЧЖда эса замонавий агротехнологиялар асосида ташкил этилган иссиқхона хўжалиги, жумладан, гидропоника усули орқали маҳсулот етиштириш жараёнлари ўрганилди. Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мазкур ташрифлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, электрон платформаларга киритилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди. Бу борада масъулларнинг жавобгарлигини ошириш ва маҳаллалардаги ишларни самарали ташкил этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Навфал Пўлатов Андижон видояти Жалакудук туманидаги “Жалакудук” МФЙ раиси билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида маҳалладаги мавжуд муаммолар, аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг даромад манбаларини кенгайтириш ҳамда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, маҳалладаги аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш, ишсиз фуқароларни бандликка жалб этиш ва ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган аҳолига банк хизматлари ҳамда молиявий кўмак имкониятлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш масалаларига эътибор қаратилди.
Учрашув якунида маҳалладаги муаммоларни манзилли ўрганиш, аҳоли вакиллари билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда билдирилган таклиф ва ташаббусларни амалий ҳал этишда ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM