Эълон! «Асакабанк» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади
«Асакабанк» АЖ Кенгашининг 2026 йил 14 октябрдаги қарорига мувофиқ, 5 ноябрь куни соат 15:00 да Банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади.
Йиғилишда «Асакабанк» АЖ Бошқарув раисини тайинлаш масаласи бўйича Банк Кенгашининг тавсияларини кўриб чиқиш, шунингдек, Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинади.
Йиғилиш Тошкент шаҳри, Tashkent City ҳудудида жойлашган Asaka Tower биносидаги Банк бош офисида бўлиб ўтади.
Акциядорларни йиғилиш ҳақида хабардор қилиш учун реестр 14 октябрь, йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри эса 30 октябрь ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар йиғилиш кун тартибига оид материаллар билан Банкнинг бош офисида танишишлари мумкин. Қўшимча маълумот олиш учун «Асакабанк» АЖ Корпоратив муносабатлар хизматига (+998 78) 147-65-65 телефон рақами (ички рақамлар: 1151, 1131) орқали мурожаат қилиш мумкин.
📱 Instagram📱 Facebook📺 Youtube

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун «Асакабанк» АЖнинг 2026 йил тўққиз ойлик фаолияти якунлари, бизнес-режа кўрсаткичларининг бажарилиши ҳамда асосий молиявий натижаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида банкнинг эришган натижалари, молиявий барқарорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалари юзасидан маълумот берилди.
🎥 Банк фаолиятига оид батафсил маълумотлар билан брифинг видеолавҳаси орқали танишишингиз мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Қўшкўпир туманининг Янгиқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида Асакабанк Бошқаруви раиси в.в.б. Сурат Закиров иштирокида ишсиз хонадонларни хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида фуқаро Тожиев Ойбекка касб-ҳунар ўрганиш ва оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича маслаҳатлар берилди. Жумладан, унинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун тикув машинаси харид қилиш имкониятлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, фуқаро Абдукаримова Шаҳноза хонадон даромадини ошириш мақсадида чорва моллари сонини кўпайтириш ҳамда 50 та товуқ харид қилишга эҳтиёж борлигини билдирди. Мазкур масала юзасидан маҳалла банклари ва ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда амалий таклифлар ишлаб чиқилди.
Бундай ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад — ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва хонадонлар даромадини оширишга кўмаклашишдан иборат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Асакабанкнинг Пойтахт банк хизматлари марказида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Ботиржон Эргашев меҳмон сифатида иштирок этди. У ўз чиқиши давомида она тилимизнинг гўзаллиги, бойлиги ва жозибасини тараннум этувчи, қалбларга илиқлик бағишлайдиган ижодига мансуб шеърларини ўқиб берди.
Самимий мулоқот ва шеъриятга бой тарзда ўтган учрашувда ўзбек тилининг миллий ўзлигимиз, тарихимиз ва маънавий қадриятларимизни ифода этувчи бебаҳо мерос экани алоҳида таъкидланди. Она тилимизни ҳурмат қилиш, унинг софлигини асраб-авайлаш, бой имкониятларидан тўғри фойдаланиш ҳамда келажак авлодларга янада бойитган ҳолда етказиш ҳар биримизнинг муҳим вазифамиз экани қайд этилди.
Зеро, она тилимизни ҳурмат қилиш ва уни асраб-авайлаш миллий қадриятларимизга бўлган эҳтиромнинг муҳим ифодасидир. Асакабанк жамоаси учун миллий қадриятларимизга ҳурмат, маънавий меросимизни асраб-авайлаш ва она тилимизни эъзозлаш корпоратив маданиятнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
21-oktabr kuni O‘zbekiston Respublikasining Birinchi xonimi, “Zamin” xalqaro jamoat fondi Vasiylik kengashi raisi Ziroat Mirziyoyeva Samarqand shahrida bo‘lib o‘tadigan “Bolalar farovonligiga investitsiya: Kelajak avlodlar barqaror va adolatli taraqqiyoti sari yo‘l” Jahon sammitida ishtirok etib, nutq so‘zlaydi.
Ikki kun davom etadigan ushbu anjuman 100 dan ortiq davlat vakillarini bir maydonga jamlaydi. Jumladan, BMT, JSST, Xalqaro bolalar onkologlari jamiyati, Yevropa onkologiya maktabi va boshqa xalqaro tashkilot vakillari, qator davlatlarning sog‘liqni saqlash sohasi rahbarlari, shuningdek, olimlar, mutaxassislar hamda jamoatchilik faollari ishtirok etadi.
Sammit doirasida bolalar salomatligi, ta’limi, ijtimoiy himoyasi va xavfsizligiga investitsiyalarni kuchaytirish masalalari muhokama qilinadi.
—
21 октября Первая леди Республики Узбекистан, председатель Попечительского совета международного общественного фонда «Zamin» Зироат Мирзиёева примет участие и выступит с речью на Всемирном саммите «Инвестиции в благополучие детей: путь к устойчивому и справедливому развитию будущих поколений» в Самарканде.
Двухдневный саммит объединит представителей более 100 государств. В нем примут участие представители ООН, ВОЗ, Международного общества детских онкологов, Европейской школы онкологии и других международных организаций, руководители органов здравоохранения ряда стран, ученые, специалисты и общественные деятели.
Участники саммита обсудят расширение инвестиций в здоровье, образование, социальную защиту и безопасность детей.
Facebook|Instagram|X

2026 йил 21 октябрь куни соат 10:00 да "Асакабанк" АЖ Бош офисида банкнинг жорий йилнинг тўққиз ойи давомида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширган ишлари, тадбиркорларга таклиф этилаётган замонавий молиявий маҳсулотлар ҳамда келгуси вазифаларига бағишланган брифинг бўлиб ўтади.
Брифинг давомида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш, кредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишларида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилади.
Шунингдек, тадбиркорларга таклиф этилаётган "Бизнес онлайн кредит", "Осон кредит", "Ёш тадбиркор" ва "Келажакка қадам" каби молиявий маҳсулотлар, бизнес ипотека ҳамда автокредит йўналишларида яратилган имкониятлар хусусида сўз юритилади.
Бундан ташқари, тадбиркорлар учун банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш, QR-кодлардан фойдаланишни ривожлантириш ва масофавий банк хизматларини такомиллаштириш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режалар тақдим этилади.
🎥 Брифинг "Асакабанк" Ахборот хизматининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун «Асакабанк» АЖда 2026 йилнинг 9 ойи давомида кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш йўналишида амалга оширилган ишлар, тадбиркорларга таклиф этилаётган замонавий молиявий маҳсулотлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида банк томонидан кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар, кредитлаш жараёнларини рақамлаштириш, тадбиркорлар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, давлат дастурлари доирасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, мижозлар базасини кенгайтириш, нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва масофавий банк хизматларини ривожлантириш борасидаги натижалар ҳамда келгусидаги режалар хусусида сўз юритилди.
🎥 Банкнинг кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги фаолияти ва эришилган натижалар ҳақида батафсил маълумотни брифинг видеолавҳаси орқали билиб олишингиз мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!
Она тили — миллатнинг ўзлиги, тарихи, маданияти ва маънавий меросини ўзида мужассам этган бебаҳо бойликдир.
1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди. Бугун ушбу сана юртимизда Ўзбек тили байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
🏦 Асакабанк жамоаси ҳам давлат тилимизнинг нуфузини юксалтириш, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда иш фаолиятида ўзбек тилидан кенг фойдаланишни муҳим қадрият деб билади.
Барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этамиз!
Она тилимизнинг қадри ҳамиша баланд, мавқеи янада юксак бўлсин!
Ҳурмат билан, Асакабанк жамоаси.
📱 Instagram📱 Facebook📺 Youtube
Она тили — миллатнинг ўзлиги, тарихи, маданияти ва маънавий меросини ўзида мужассам этган бебаҳо бойликдир.
1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди. Бугун ушбу сана юртимизда Ўзбек тили байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этамиз!
Она тилимизнинг қадри ҳамиша баланд, мавқеи янада юксак бўлсин!
Ҳурмат билан, Асакабанк жамоаси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22 октябрь куни соат 10:00 да "Асакабанк” АЖда Чакана бизнес департаментининг 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари, аҳолига таклиф этилаётган чакана банк маҳсулотлари ҳамда йил якунига қадар белгиланган устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.
Брифинг давомида чакана кредитлаш, автокредит, микроқарз ва ипотека маҳсулотлари, таълим кредитлари, аҳоли омонатлари, халқаро пул ўтказмалари ҳамда банк хизматлари тармоғини кенгайтириш йўналишларида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилади.
Шунингдек, 2026 йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган янги банк маҳсулотлари ва хизматларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда аҳоли учун янада қулай молиявий имкониятлар яратишга қаратилган режалар тақдим этилади.
🎥 Брифинг Асакабанк Ахборот хизматининг Facebook’даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк Бошқаруви раиси в.в.б. Сурат Закиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида бўлиб, Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида Шаҳрисабз шаҳрининг Бўстон ва Зиёкор маҳаллаларида Ижтимоий реестрда турувчи камбағал оилаларнинг яшаш шароити, бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини шакллантириш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.
Шунингдек, шаҳарнинг Пиллакашлик маҳалласидаги саноат зонаси фаолияти билан танишилиб, ишлаб чиқариш имкониятлари ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Китоб туманининг Денов маҳалласида эса лимончилик лойиҳаси ўрганилди. Ушбу йўналишда аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ва хонадонлар даромадини кўпайтириш имкониятларига эътибор қаратилди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — ҳудудлардаги мавжуд имкониятларни ўрганиш, аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 22 октябрь куни Асакабанк Бош офисида банкнинг Чакана бизнес департаменти томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар, аҳолига таклиф этилаётган замонавий банк маҳсулотлари ҳамда йил якунига қадар белгиланган устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш, чакана кредитлаш хизматларини ривожлантириш, кредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишларида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, автокредит, микроқарз, ипотека, таълим ва истеъмол кредитлари бўйича таклиф этилаётган қулай шартлар, янги кредит маҳсулотлари ҳамда аҳоли учун яратилган масофавий хизматлар имкониятлари ҳақида сўз юритилди.
Бундан ташқари, аҳоли омонатларини жалб қилиш, халқаро пул ўтказмалари хизматларини ривожлантириш, банкоматлар тармоғи ва банк хизматлари нуқталарини кенгайтириш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режалар тақдим этилди.
Брифингда 2026 йил якунига қадар янги «Кредит карта» ва «Жамғарма» омонат маҳсулотларини жорий этиш, ипотека ва автокредитлаш кўламини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро пул ўтказмалари бўйича янги ҳамкорлар билан ишлашни йўлга қўйиш каби устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Асакабанк томонидан чакана бизнес йўналишида янги банк маҳсулотларини жорий этиш, аҳоли эҳтиёжларига мос замонавий молиявий ечимларни таклиф қилиш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 22–23 октябрь кунлари Асакабанк раҳбарияти томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида “Юлдуз” ва “Баҳор” маҳаллаларидаги мавжуд муаммолар, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Фуқаролар ва тадбиркорларга банк кредит маҳсулотлари, уларнинг шартлари ва маҳалла дастурлари доирасида молиялаштириш имкониятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг иш жараёнлари ўрганилиб, уларнинг молиявий эҳтиёжлари ва мавжуд муаммоларига эътибор қаратилди. Жумладан, “VITALOR LABORATORIYA” МЧЖ томонидан ПФ-193-сонли Фармон доирасида 50 млн сўм имтиёзли кредит олиш учун ариза юборилгани аниқланди. “EVEREST CREATIVE” МЧЖ фаолиятини кенгайтириш учун 100 млн сўм кредитга эҳтиёж мавжудлиги белгиланиб, кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиш бўйича маҳалла банкирига топшириқ берилди. “ART DECOR BAZAR” корхонаси ҳамда озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор фаолиятида муаммолар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, 22 октябрь куни ўтказилган учрашувлар натижасида 20 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш, шунингдек, айланма маблағларини тўлдириш мақсадида жами 1 млрд 511 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.
Асакабанк раҳбариятининг ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар билан ўтказаётган учрашувлари уларнинг муаммоларини ўрганиш, молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM