🇺🇿 21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни!
Она тили — миллатнинг ўзлиги, тарихи, маданияти ва маънавий меросини ўзида мужассам этган бебаҳо бойликдир.
1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди. Бугун ушбу сана юртимизда Ўзбек тили байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
🏦 Асакабанк жамоаси ҳам давлат тилимизнинг нуфузини юксалтириш, унинг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда иш фаолиятида ўзбек тилидан кенг фойдаланишни муҳим қадрият деб билади.
Барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этамиз!
Она тилимизнинг қадри ҳамиша баланд, мавқеи янада юксак бўлсин!
Ҳурмат билан, Асакабанк жамоаси.
📱 Instagram📱 Facebook📺 Youtube
Она тили — миллатнинг ўзлиги, тарихи, маданияти ва маънавий меросини ўзида мужассам этган бебаҳо бойликдир.
1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди. Бугун ушбу сана юртимизда Ўзбек тили байрами сифатида кенг нишонланмоқда.
Барча юртдошларимизни Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этамиз!
Она тилимизнинг қадри ҳамиша баланд, мавқеи янада юксак бўлсин!
Ҳурмат билан, Асакабанк жамоаси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
22 октябрь куни соат 10:00 да "Асакабанк” АЖда Чакана бизнес департаментининг 2026 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган ишлари, аҳолига таклиф этилаётган чакана банк маҳсулотлари ҳамда йил якунига қадар белгиланган устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтади.
Брифинг давомида чакана кредитлаш, автокредит, микроқарз ва ипотека маҳсулотлари, таълим кредитлари, аҳоли омонатлари, халқаро пул ўтказмалари ҳамда банк хизматлари тармоғини кенгайтириш йўналишларида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилади.
Шунингдек, 2026 йил якунига қадар амалга оширилиши режалаштирилган янги банк маҳсулотлари ва хизматларини жорий этиш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда аҳоли учун янада қулай молиявий имкониятлар яратишга қаратилган режалар тақдим этилади.
🎥 Брифинг Асакабанк Ахборот хизматининг Facebook’даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк Бошқаруви раиси в.в.б. Сурат Закиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида бўлиб, Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф давомида Шаҳрисабз шаҳрининг Бўстон ва Зиёкор маҳаллаларида Ижтимоий реестрда турувчи камбағал оилаларнинг яшаш шароити, бандлигини таъминлаш ҳамда даромад манбаларини шакллантириш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.
Шунингдек, шаҳарнинг Пиллакашлик маҳалласидаги саноат зонаси фаолияти билан танишилиб, ишлаб чиқариш имкониятлари ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Китоб туманининг Денов маҳалласида эса лимончилик лойиҳаси ўрганилди. Ушбу йўналишда аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмини ошириш ва хонадонлар даромадини кўпайтириш имкониятларига эътибор қаратилди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад — ҳудудлардаги мавжуд имкониятларни ўрганиш, аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 22 октябрь куни Асакабанк Бош офисида банкнинг Чакана бизнес департаменти томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлар, аҳолига таклиф этилаётган замонавий банк маҳсулотлари ҳамда йил якунига қадар белгиланган устувор вазифаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Брифинг давомида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш, чакана кредитлаш хизматларини ривожлантириш, кредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва рақамлаштириш йўналишларида эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, автокредит, микроқарз, ипотека, таълим ва истеъмол кредитлари бўйича таклиф этилаётган қулай шартлар, янги кредит маҳсулотлари ҳамда аҳоли учун яратилган масофавий хизматлар имкониятлари ҳақида сўз юритилди.
Бундан ташқари, аҳоли омонатларини жалб қилиш, халқаро пул ўтказмалари хизматларини ривожлантириш, банкоматлар тармоғи ва банк хизматлари нуқталарини кенгайтириш борасидаги ишлар ҳамда келгуси режалар тақдим этилди.
Брифингда 2026 йил якунига қадар янги «Кредит карта» ва «Жамғарма» омонат маҳсулотларини жорий этиш, ипотека ва автокредитлаш кўламини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда халқаро пул ўтказмалари бўйича янги ҳамкорлар билан ишлашни йўлга қўйиш каби устувор вазифаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Асакабанк томонидан чакана бизнес йўналишида янги банк маҳсулотларини жорий этиш, аҳоли эҳтиёжларига мос замонавий молиявий ечимларни таклиф қилиш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2026 йил 22–23 октябрь кунлари Асакабанк раҳбарияти томонидан Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида “Юлдуз” ва “Баҳор” маҳаллаларидаги мавжуд муаммолар, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Фуқаролар ва тадбиркорларга банк кредит маҳсулотлари, уларнинг шартлари ва маҳалла дастурлари доирасида молиялаштириш имкониятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, маҳаллаларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг иш жараёнлари ўрганилиб, уларнинг молиявий эҳтиёжлари ва мавжуд муаммоларига эътибор қаратилди. Жумладан, “VITALOR LABORATORIYA” МЧЖ томонидан ПФ-193-сонли Фармон доирасида 50 млн сўм имтиёзли кредит олиш учун ариза юборилгани аниқланди. “EVEREST CREATIVE” МЧЖ фаолиятини кенгайтириш учун 100 млн сўм кредитга эҳтиёж мавжудлиги белгиланиб, кредит ажратиш масаласини кўриб чиқиш бўйича маҳалла банкирига топшириқ берилди. “ART DECOR BAZAR” корхонаси ҳамда озиқ-овқат савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор фаолиятида муаммолар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, 22 октябрь куни ўтказилган учрашувлар натижасида 20 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш, шунингдек, айланма маблағларини тўлдириш мақсадида жами 1 млрд 511 млн сўм кредит маблағлари ажратилди.
Асакабанк раҳбариятининг ҳудудларда аҳоли ва тадбиркорлар билан ўтказаётган учрашувлари уларнинг муаммоларини ўрганиш, молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Асакабанк Бошқаруви раиси ўринбосари Навфал Пўлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ва маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Ташриф доирасида "Agronest" МЧЖ ҳамда "Abbos Osiyo Textile" оилавий корхонаси фаолияти ўрганилди. Мулоқотлар давомида корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятлари, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, фаолиятни кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тумандаги Уч тегирмон ва Норбўта маҳаллаларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди. Унда фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашувлар давомида ҳар бир мурожаатни жойига бориб ўрганиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларга мақбул молиявий ечимларни таклиф этиш муҳимлиги таъкидланди.
Асакабанк раҳбариятининг ҳудудлардаги бундай учрашувлари тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM