AS'HAB.UZ
1.2K subscribers
10.9K photos
6.67K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
Зикрнинг фойда ва самаралари
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.

2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.

3. Зикр ғам-андуҳларни кетказади.

4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.

5. Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.

6. Зикр қалб ва юзни мунаввар қилади.

7. Зикр ризқни жалб қилади.

8. Зикр зокирга маҳобат, ҳаловат ва гўзаллик тақдим этади.

9. У Аллоҳ таолонинг муҳаббатини касб қилдиради.

10. Зикр Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилдиради. Банда қанча кўп зикр қилса, Аллоҳ таолога шунча яқин бўлади.

11. Зикр зокирга ўзини кузатиб боришни ўргатади. Бу билан у эҳсон эшигидан киради ва Аллоҳга У Зотни кўриб тургандек ибодат қилади.

12. У зокирга Аллоҳ таолога қайтишни ўргатади.

13. Зикр зокирга маърифат эшигини кенг очади.

14. Зикр туфайли зокирни Аллоҳ зикр қилади.

15. У туфайли қалб тирик бўлади.

16. У қалб ва руҳга қувват бўлади.

17. Зикр қалбнинг зангини кетказиб, уни жилолайди.

18. У хатоларни ювади.

19. У банда билан Робби орасидаги жудоликни кетказади.

20. Зикр бандани Аллоҳ таолонинг азобидан қутқаради.

21. Зикр туфайли сакийнат ва раҳмат нозил бўлади.

22. Зикр мажлислари фаришталар мажлисларидир.

23. У зокирни ҳам, унинг ҳамсуҳбатини ҳам саодатманд қилади.

24. У бандани қиёмат кунининг ҳасратидан эмин қилади.

25. Зикр туфайли Аллоҳ зокирга бошқа сўровчиларга берадиган атолардан кўра афзал атони беради.

26. Зикр энг осон, афзал ва улуғ ибодатдир.

27. Зикр жаннатнинг экинидир.

28. Зикр учун ваъда қилинган ато ва фазллар бошқа амалларга ваъда қилинмаган.

29. Робб таборака ва таолони давомли равишда зикр қилиш банданинг икки дунёдаги бадбахтлигига сабаб бўладиган унутилишидан эмин қилади.

30. Зикр зокир учун бу дунёда ва қабрда нурдир.

31. У қалбни ғафлат уйқусидан ва мудроғидан уйғотади.

32. Зикр дарахти маърифат меваларини беради.

33. Зокир ўзи зикр қилган Зотга яқин бўлади. Бу яқинлик муҳаббат, нусрат, тафвиқ ва дўстлик ила бўлади.

34. Зикр қул озод қилиш ва нафақалар қилишга тенг ибодатдир.

35. У шукрнинг бошидир. Ким Аллоҳни зикр қилмаса, У Зотга шукр қилмаган бўлади.

36. Қалбда бир қасоват бўлса, уни Аллоҳ таолонинг зикридан бошқа нарса кетказа олмайди.

37. Зикр неъматларни жалб қилади ва бало-офатларни даф қилади.

38. У зокирга Аллоҳ таолонинг ва фаришталарнинг саловотини жалб қилади.

39. Аллоҳ зокирлар ила ўз фаришталарига мақтанади.

40. Бардавом зикр қилувчи жаннатга кулган ҳолида киради.

41. Аллоҳ таолони зикр қилиш У Зотнинг ибодатини қилишда энг катта ёрдамдир.

42. Зикр зокирда қувват ва ҳаракатчанлик пайдо бўлишига сабаб бўлади.

43. Жаннат ҳовлилари зикр ила бино қилинади. Зокир зикрдан тўхтаса, фаришталар ҳам ҳовлини бино қилишдан тўхтайдилар.

44. Фаришталар зокир учун истиғфор айтадилар.

45. Тоғу тошлар Аллоҳ таолони зикр қилувчилар билан фахрланадилар.

46. Аллоҳ таолони кўп зикр қилувчи банда мунофиқликдан омон бўлади.

47. Амаллар ичида зикрнинг ўзига хос лаззати бор. Шунинг учун ҳам зикр мажлислари жаннат боғлари деб номланади.

48. Йўлда, уйда, ҳазарда ва сафарда зикрни бардавом қилиш банданинг қиёмат кунидаги гувоҳлари кўпайишига сабаб бўлади.

49. Зикр юзга бу дунёда гўзаллик ва охиратда нур ато қилади.

50. У банданинг Робб томонидан тасдиқ қилинишига сабаб бўлади.

51. Зикрни бардавом қилиш нафл амаллар ўрнига ўтади.

52. Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.

Зикр қалбнинг шифоси ва давосидир.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ...🌼

Барчамизга 26- Октябр Янги ҳафтанинг боши Душанба тонги муборак бўлсин...

Беҳисоб неъматлари билан сийлаган Аллоҳимга шукрлар бўлсин...

Бугунги кунимиз ва қиладиган ишларимизга ўзи баракалар ато этсин, ёмонликлардан, ўзини газабига дучор қиладиган гуноҳлардан барчамизни паноҳида асрасин....🤲

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

👇👇👇👇

@Ashabuz
#намозвақтлари 26-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:27
Қуёш: 06:42
Пешин: 12:12
Аср: 15:44
Шом: 17:31
Хуфтон: 18:43
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун_ҳақиқати

Насиб...
Нақадар гўзал сўз! На содир бўлишига аминсан, на умидсизсан... Фақат тақдирингни билгувчига таслимсан!

Зеро такдирга иймон келтирганимиз хаётимизни канчалар гузал ва баракотли булишига сабаб булади.

@Ashabuz
❤2
ОҒЗИДА ЧЎП БИЛАН ЮРГАН ЙИГИТНИНГ СИРИ

Маҳалламизда Самат исмли бир йигит бор эди. Қачон кўрманг, оғзида чўп.
Эрталаб дўконга чиқади — оғзида чўп. Кечқурун йўлак олдида ўтиради — яна ўша чўп.
Ичимда уни айблардим:
«Бу ёшда нима кўргазма бу? Ҳар куни кабоб еяётгани йўқдир-ку...»
У олий маълумотли эди. Ёши ўттизга яқинлашиб қолган. Гоҳида корхоналарда вақтинчалик мардикор бўлиб ишлар, бир ой ишлаб, уч ой иш кутиб қоларди.
Бир куни йўлак олдида унга дуч келдим.
— Ишлар қалай, Самат?
— Иш суриштириб юрибмиз, ака.
— Самат, ўқишни битирганингга йиллар бўлди. Нега ҳалигача сумка кўтариб юрибсан?
— Одат бўлиб қолган, ака, — деди у. — Бирортаси кўрса, талаба деб ўйлайди. Ишсизлигим хаёлига ҳам келмайди.
— Ичида нима бор?
— Ҳеч вақо йўқ, ака.
— Майли, — дедим. — Ҳар ҳолда отангнинг уйидасан, ижара ташвиши йўқ.
Бир куни кечқурун уни дўконда кўриб қолдим. Бир талай тангаларини санади-да, пули етмай, нонни қайтиб қўйди:
— Уйда бор эди ўзи, бекорга олмайин, — деб чиқиб кетди.
Бироз фурсат ўтиб, мен ҳам чиқдим. У йўлак ёнида атрофга қараб турар, чўнтагидан яна ўша чўпни олиб оғзига соларди. Чидолмадим:
— Самат, нега доим оғзингда чўп билан юрасан? Эрта-ю кеч овқат еяпсанми?
Жилмайиши бирдан йўқолди...
— ТЕСКАРИСИ, АКА...
— Қандай қилиб?
— Отам мени оч қолди деб ўйламасин, деб...
Шошиб қолдим.
— Уйда овқат йўқми?
— Бор, ака. Лекин мен емайман.
Суҳбат асносида билдимки, у ўгай онаси билан уришиб қолиб, ўша хонадон дастурхонига бошқа ўтирмасликка қасам ичган экан. Отасини эса дунёда ҳамма нарсадан ортиқ яхши кўради.
— Отам кечқурун ишдан қайтганда хонамдан чиқаман. Оғзимга чўп солиб оламан. «Овқатландингми, ўғлим?» дейди. «Едим, ота», дейман. У кишининг кўнгли хотиржам бўлади...
— Нимага отангга бор гапни айтмайсан?
— Йиллар давомида мени ўқитди. Ҳозир нафақага кун кўради. Ёшим ўттизга кирди, ҳалигача уйидаман. Энди оч юрганимни билса, ўзини айбдор ҳисоблаб, эзилиб кетади...
— Ака, ишсизлик — жуда ғалати нарса. Эрталаб кеч уйғонасан, лекин ҳордиқ чиқармайсан. Уйғонгинг келмайди, чунки борадиган жойинг йўқ.
— Иш қидирмаяпсанми?
— Ҳар куни қидираман. Компьютерни очиб, эълонларга қарайман. Иш сўраб ариза юбораётганимда ичимда «зора бу сафар омадим чопса» дейман.
Жилмайди.
— Кейин телефон жиринглайди. Ҳаяжон билан қарайман — банкдан қарз ҳақида хабарнома...
— Умуман чақиришмайдими?
— Чақиришади, ака. «Аризангиз кўриб чиқиляпти» дейишади-да, кейин ойлаб дом-дараксиз кетишади.
Бироз тўхтаб қолди.
— Энг ёмони нима, биласизми? Бироз вақт ўтиб ўзингиздан шубҳалана бошлайсиз. Университетни битирдим, корхоналарда сменада ишладим, нима иш бўлса бажардим. Лекин энди ҳеч кимга керак эмасман.
Телефонни олиб, оғайниларининг суратини кўрсатди.
— Ўтган ҳафта кўришдик. Бири уй олибди, бири иккинчи фарзандини кутяпти. Ҳамма ишидан, маошидан гапирди. Мендан нима қилаётганимни сўрашди.
— Нима дединг?
— «Янги ишга ўтяпман», дедим.
Бўйнини эгди.
— Олти ойдан бери ишсизман, дея олмадим.
Кейин яна гапида давом этди:
— Илгари жўраларим қўнғироқ қилиб турарди. Ҳозир телефон жирингласа хурсанд бўлиб кетаман — қарасам, реклама. Ҳеч кимдан хафа ҳам бўлолмайман, ҳамма ўз турмуши билан овора, мен бўлсам ҳалигача иш қидириб юрибман...
— Отанг нима дейди?
— «Бирор янгилик борми, ўғлим?» деб сўрайди. Ёмон ниятда сўрамайди, биламан. Лекин ҳар сафар шуни сўраганида гўё кичрайиб бораётганимни ҳис қиламан.
Бироз пойафзалининг учига тикилиб турди.
— Уйда бекор ўтирганда ҳам ўзингни айбдор ҳисоблайсан, ака. Телевизор ёқсам: «Нима каромат кўрсатдингки, ҳордиқ чиқарасан?» дейман ўзимга. Кўчага чиқай десам — пул керак. Уйда ўтирай десам — тўрт девор орасида диққинафас бўлиб кетасан.
— Хўш, нима истайсан ўзи?
— Ишлашни, ака. Фақат ишлашни. Эрталаб турай, бирор жойга борай, чарчай. Кечқурун уйга қайтай. Эртага нима қилишимни билай...
Ўша кеч уни овқатга таклиф қилдим.
— Тўқман, ака, — деди.
❤3
Оғзидаги чўпга қарадим. У ҳам пайқади. Иккимиз ҳам кулиб юбордик.
— Юр, — дедим. — Мен овқатланаман, менга ҳамроҳ бўласан.
Келди.
Олдига шўрва қўйдим.
Жимгина ичишга тушди. Кетидан иккинчи косани сўради...
Бироз индамай ўтирдик.
— Самат, — дедим. — Иш топсанг, биринчи бўлиб нима қиласан?
— Уй ижарага оламан, ака.
— Кейин-чи?
— Отамни меҳмонга чақираман.
— Отангними?
— Ҳа. Кичкинагина уй бўлса ҳам майли. Бир стол, иккита стул бўлса бас. Ўз пулимга бозор-ўчар қиламан, овқат тайёрлайман. Отамни қаршимга ўтқазиб қўяман.
Кўзларига ёш келди.
— Йиллар давомида у мени боқди. Бир сафар мен ҳам унга дастурхон ёзай.
Кейин қўшимча қилди:
— Қолаверса, энди у кишига ёлғон гапиришни хоҳламайман, ака. «Овқатландингми, ўғлим?» деса, чиндан ҳам «Едим, ота» дегим келади...
Ўша кеч уни эшикгача кузатиб қўйдим.
Аёқ кийимини кийди.
Чўнтагидан чўп қутисини чиқарди.
Биртасини оладигандек бўлди-да, қайтиб солди.
— Бугун кераги йўқ, ака, — деди.
— Нега?
Жилмайди:
— Бугун чиндан ҳам қорним тўйди.
Ташқи кўринишига қараб инсонларга баҳо беришга шошилманг. Баъзан биргина оғиздаги чўпнинг ортида — очлик, номус ва отасининг кўнглини оғритмаслик учун айтилган беозор ёлғонлар яширинган бўлади...

@Ashabuz
😢3❤1
❤1
🕌 Мадинада Расулуллоҳ ﷺ меҳмон бўлган тарихий хонадон

📸 Ушбу тарихий суратда Масжид ан-Набавийнинг қадимги кўриниши акс этган. Яшил стрелкалар Абу Аюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг тарихий уйи жойлашган деб кўрсатилаётган ҳудудни белгилайди.

📜 Тарихий маълумотлар:

🤍 Расулуллоҳ ﷺнинг меҳмон бўлишлари

Ҳижратдан сўнг, милодий 622 йилда, Расулуллоҳ ﷺ Мадинаи Мунавварага етиб келганларида, туялари ҳозирги Масжид ан-Набавий ўрнида чўккан эди.

Шундан сўнг, Абу Аюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу у зотни ўз уйларига таклиф қилдилар. Расулуллоҳ ﷺ Масжид ан-Набавий ва у зотнинг оилалари учун ҳужралар қуриб битказилгунига қадар, тахминан етти ой шу хонадонда яшадилар.

🏠 Икки қаватли хонадон

Тарихий ривоятларда Абу Аюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйлари икки қаватли бўлгани баён қилинади. Дастлаб Расулуллоҳ ﷺ пастки қаватда, Абу Аюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ва аҳли оилалари эса юқори қаватда яшаганлар. Кейинчалик улар жойларини алмаштирганлар.

🕌 Бугунги ҳолати

Абу Аюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳунинг тарихий уйи бугунги кунда аввалги кўринишида сақланиб қолмаган. Унинг аниқ жойлашуви ҳақидаги маълумотларни эски суратлар ва тарихий манбалар асосида ўрганиш лозим.

🤲 Бу хонадон бизга Расулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббат, меҳмондўстлик ва у зотга хизмат қилишнинг гўзал намунасини эслатади.

📌 Сиз бу тарихий воқеа ҳақида аввал эшитганмидингиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

📚 Манба: сийрат ва тарихий маълумотлар. Суратнинг асл манбаси ва ундаги белгиларнинг аниқлиги алоҳида тасдиқланиши лозим.

@Ashabuz
❤1👍1
Гапирувчи сурат

Ушбу суратдаги ёш бола узини кимларгадир курсатиш учун эмас, Аллох учун ибодат килмокда.

Бола огир бемор, лекин шунга карамасдан Аллоҳ билан уртадаги хакни адо килиш болани ибодатдан тусгани йук!

Афсус орамизда жуда куплаб турт мучаси сог инсонлар бор ибодат килиш улар учун жуда мушкул иш булиб куринади.

Намоз ибодатдан гапирсангиз турли хил бахоналарни сизга рукач килиб узларини худди юз фоиз узурли кишилардай килиб курсатадилар.

Мухаммад Равшан домла ибни Рахимкул

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимиздан утган буюк уламоларимизни Аллох рахматига олсин! Охиратда хам азиз ва мукаррам айласин!

@Ashabuz
👍5
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбондан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон кишига (қуйидагилар) ҳалол эмас: бировнинг уйи ичига изн берилишидан олдин кўз ташлаш, агар буни қилса, батаҳқиқ, кирган бўлади; қавмга имом бўлиб, тамомлашдан олдин уларни қўйиб, фақат ўзига дуо қилиш; таҳоратда танг бўлиб турганда, енгиллаб олмасдан намоз ўқиш».
Абу Абдуллоҳ: «Бу бобда ривоят қилинган энг саҳиҳ ҳадис шудир», деди».

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан мўмин-мусулмонлар учун қатъий ман қилинган учта амални билиб олдик.
1. Бировнинг уйи ичига изн берилишидан олдин рухсатсиз назар солиш. Агар буни қилса, батаҳқиқ, кирган бўлади.
2. Қавмга имом бўлиб, намозни тамомлашдан олдин уларни қўйиб, фақат ўзига дуо қилиш;
3. Таҳорати танг бўлиб турганда, енгиллаб олмасдан намоз ўқиш.

«Одоблар хазинаси, 4-жуз» китобидан.

---------------------------- /////////////////

«ЭНГ МАҚБУЛ ДУОЛАР»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан сўнг дуо қилар ва буни саҳобаларига ҳам ўргатар эдилар.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва: «Аллоҳумма антас-салаам ва минкас-салаам табарокта яа Зал Жалали вал Икром», дер эдилар».

• • •
Бошқа бир ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам салом берсалар, «Аллоҳумма антассалам...» ни айтиш миқдоричагина ўтирар эдилар», дейилган.
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Намозни ўқиб бўлиб, салом бергандан кейин қимирламай туриб уч марта «Астағфируллоҳ» дейиш ва «Аллоҳумма антассалом» ни охиригача ўқиш ҳозирда расм бўлган ва унга амал қилинади.

• • •
Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳунинг котиби Варроддан ривоят қилинади:
«Муғийра ибн Шуъба Муовияга ёзган мактубида менга шундай имло қилдирди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам фарз намозидан кейин: «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр. Аллоҳумма лаа мааниъа лимаа аътойта ва лаа муътия лимаа манаъта ва лаа янфаъу зал-жадди минкал-жадду», дер эдилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
•Имло - бир киши айтиб турган нарсани иккинчи кишининг ёзиши.
Кўпчилик кишилар ушбу набавий дуони ёдлаб олиб, ўқиб юрадилар. Билмаганлар ёдлаб олсалар, яхши бўларди.

• • •
Муъоз ибн Жабал розияллоҳи анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб:
«Эй Муъоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўраман. Эй Муъоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъинний ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика», дейишни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар.
Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

«Ихтилофлар - Сабаблар - Ечимлар» китобидан.

@Ashabuz
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌼 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌼

Сешанба тонги муборак бўлсин.

Яна бир гўзал тонгига саломат уйғотган АЛЛОҲ АЗЗА ва ЖАЛЛАга битмас,туганмас ҳамду-санолар бўлсин..
Барчамизни Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин...🤲

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

👇👇👇👇

Обуна булишни унутманг!

@Ashabuz
🤝1
Тафаккур

Сенга гап олиб келган одам сендан ҳам гап олиб кетади.

@Ashabuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥲 Отанг бор ховлига, кирасан
эркин.
Онанг бор илинар, дастурхон
тўкин.
Ишонгин биродар, улардан
кейин.
Ийманиб қоласан, мехмон
бўлишга....

@Ashabuz
Одам фарзанди тонг оттирса, унга Аллоҳ 10 нарсани фарз қилади:

1. Уйғонган вақтида Аллоҳни зикр қилиш.

“...(Тонгда уйқудан) турган пайтингизда, Раббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг!” (Тур, 48).

“Эй, имон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилингиз” (Аҳзоб, 41).

2. Авратни беркитиш.

“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!..” (Аъроф, 31). Зийнатнинг энг кам даражаси авратни беркитишдир.

3. Таҳоратни вақтида, мукаммал қилиш.

“Эй, имон келтирганлар! Намоз (ўқиш)га турар экансиз, албатта, юзларингизни, қўлларингизни тирсакларигача ювингизлар, бошларингизга масҳ тортингизлар ва оёқларингизни тўпиқларигача (ювингизлар)!..” (Моида, 6).

4. Намозларни вақтида мукаммал адо этиш.

“...Зеро, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз этиб) битилгандир” (Нисо, 103).

5. Ризқ ҳақида Аллоҳ берган ваъдага ишониш.

“Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!..” (Ҳуд, 6).

6. Аллоҳнинг тақсимотига қаноат қилиш.

“...Уларнинг дунё ҳаётидаги тирикчиликларини ҳам уларнинг ўрталарида Биз тақсимлаганмиз...” (Зуҳруф, 32).

7. Аллоҳ таолога таваккул қилиш.

“Ўлмайдиган Тирик зотга таваккул қилинг...” (
Фурқон, 58).

“...Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!” (Моида, 23).

8. Аллоҳнинг амрига ва тақдирига сабр қилиш.

“Бас, (эй, Муҳаммад,) Раббингизнинг ҳукмига сабр қилинг...” (Қалам, 48).

“Эй, имон келтирганлар! Сабр қилингиз, бағрикенг бўлингиз ва (Аллоҳ йўлига) тахт бўлиб турингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, зора (шунда) толе топсангизлар!” (Оли-Имрон, 200).

9. Аллоҳнинг неъматига шукр қилиш.

“...агар Аллоҳга ибодат этувчи бўлсангизлар, Унинг неъматларига шукр қилинглар!” (Наҳл, 114). Аллоҳнинг неъматлари кўп: саломатлик, фарзанд, бойлик... энг улуғи Ислом неъматидир.

10. Ҳалол ейиш.

“...Сизларга ризқ сифатида берилган пок нарсаларни енглар...” (Бақара, 57). Яъни, ҳалол енглар.

@Ashabuz
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота онани рози килиш Аллохни рози килишдир.

@Ashabuz
Хадис илми

Қайси мусулмон бошқа яланғоч мусулмонга ки­йим кийдирса, Аллоҳ таоло жаннатда унга яшил ки­йим кийдиради. Қайси мусулмон бошқа мусулмонни оч қолганида таомлантирса, Аллоҳ уни жаннат меваларидан таомлантиради. Қайси мусулмон бошқа мусулмонни чанқаганида сув билан сийласа, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни идишлари муҳрланган май билан сийлайди.

Абу Саид розияллоҳу анҳудан Муслим ривояти

@Ashabuz
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсонларни масхара килиш улкан гунохлиги хакида сухбат.

Фозил кори рахимахуллох!

@Ashabuz