AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣AHLI BAYTLARNI YAXSHI KO'RISH TAVSIYA QILINGANMI?

🎙Ekspert: Bahodirjon domla Bahromjon o’g’li – Toshkent islom instituti "Hadis va islom tarixi fanlari" kafedrasi katta o‘qituvchisi

🎞Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uz da koʼring!

📝 Mazkur podcast Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 9-sentaybrdagi 02-07/7320-sonli xulosasi asosida tayyorlandi
❤1
ҲАР НАМОЗДАН СЎНГ ИНШИРОҲ СУРАСИНИ ЎҚИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Буюк олим Саййид Муҳаммад Алавий ал-Моликий ал-Ҳасаний ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ (мел. 1944-2004 й.) айтадилар:

«Ҳар фарз намозидан сўнг, лоақал бир марта, имкон топсангиз — уч марта "Алам нашроҳ" (Иншироҳ) сурасини ўқишни канда қилманг. Уни тиловат қилаётганда ўнг қўлингизни қорнингизнинг (ёки кўксингизнинг) чап томонига қўйиб туринг.

Шунда Аллоҳ таоло ўша банданинг ҳар қандай мушкулини осон, оғир ва шиддатли кунларини енгил қилади ҳамда унга кутилмаган жойдан ризқ беради.

Кенг маънодаги ризқ — фақатгина егулик, ичимлик ёки мол-дунёдан иборат эмас. Балки у тан сиҳатлик ва офият, ибодатлардаги бардавомлик (истиқомат), янада кучлироқ иймон, оиланинг хотиржамлик, меҳр-муҳаббат ва раҳмат оғушида яшаши ҳамда фарзандларнинг тақводор ва солиҳ бўлишидир».

@Ashabuz
👍4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадина шахрида Масжидуннабавийда 1953-йилда Ватандошимиз Абдулазиз Бухорий томонидан чакирилган Азон Аудио ёзувга ёзиб олинган экан.

@Ashabuz
❤8👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Шанба тонги хайрли бўлсин!

Янги кун, янги имкониятлар ва гўзал кайфият ҳамроҳингиз бўлсин. Роббимиз сизни ва оилангизни Ўз паноҳида асрасин. Хонадонингиздан файзу барака, юзингиздан эса табассум асло аримасин.

Тонгги ҳикмат: Яхши ният — муваффақиятнинг ярмидир. Кунингизни гўзал ниятлар билан бошланг.

Кунлик зикр: «Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад».

Бугун ушбу дуоларни яқинларингиз билан баҳам кўринг!

Хайрли кун!

@Ashabuz
❤2
#намозвақтлари 26-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:55
Қуёш: 06:09
Пешин: 12:19
Аср: 16:27
Шом: 18:19
Хуфтон: 19:30
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤2
Ҳадис

АМАЛЛАРИНГИЗГА ИШОНИБ ҚОЛМАНГ

Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадис: “Тўғри бўлинглар, (амалларда) мўътадил бўлинглар ва (бир-бирингизга) хурсандлик улашувчи бўлинглар. Албатта, бирон кишини қилган амали жаннатга дохил қила олмайди”, — дедилар. Саҳобалар: “Сизни ҳамми, эй Расулуллоҳ?” — дейишди. У зот: “Мени ҳам, фақат Аллоҳ мени Ўз Раҳмат ва Мағфирати билан ўрасагина, (кирурман)”, — дедилар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилганлар.

@Ashabuz
😭4❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатухух.

Хайрли тонг!

Бугун 27- Сентябр хафтанинг Якшанба дам олиш кунингиз хайрлик булсин азизларим!

Бугунги кунингиз сермазмун ва барокотли ўтсин.
Бошланган янги тонг, янги кун муборак бўлсин!

Кунингиз чиройли ўтишини тилаб қоламан. Ушбу бошланган янги кун, сиз ва сизнинг жондан азиз яқинларингизга хайрли ва завқли бўлсин!

Хонадонингизга тинчлик ва осойишталик тилаб қоламан! Бошлаган ишингизга омад!

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кун хикмати

“Қалбингда яхши ният бўлса, ҳаётингда нурли йўл пайдо бўлади. Ҳар бир кун — тавба учун имконият, ҳар бир нафас — яхшиликка чақириқдир.”

@Ashabuz
❤3👏1
Қуйидагилар қўшнилик бурчлари жумласига киради:

1. Қўшни билан учрашганда салом билан сўз бошламоқ;
2. Гаплашганда гапни чўзмаслик;
3. Кўп савол бермаслик;
4. Касал бўлганда кўргани бориш;
5. Бошига мусибат тушганда таъзиясида қатнашиш, унга нисбатан бирга сабрли бўлиш;
6. Севинчли онларида қутлаш унинг севинчи билан севиниш;
7. Хатоларини кўрмасликка олиш;
8. Уйини жосусларча кузатмаслик;
9. Деворига бир нарсалар қўйиб ёки осиб ғашини келтирмаслик;
10. Унга тегишли жойдан сув олмаслик;
11. Уйининг олдига ахлат ва супиринди тўкмаслик;
12. Ўтиш йўлларини торайтирмаслик;
13. Бирон баҳона билан уйига қарамаслик;
14. Қулоққа чалинган оилавий сирларини ёймаслик;
15. Керагида шаънига ёмон сўз айтаётганларнинг гапини бўлиш;
16. Ўзи йўқлигида уйини қўриқлаш;
17. Унга қарши айтилган сўзларга қулоқ солмаслик;
18. Маҳрамига оид хусусларда кўз юммоқ;
19. Хизматчисига қарамаслик;
20. Боласига ширин сўзлар айтиш;
21. Диний ва дунёвий масалаларда билмаганларини билдириш...

@Ashabuz
💯3❤2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда чиройли шеър.

@Ashabuz
👏4❤1🕊1
❤1
🌿 Нима учун Аллоҳ таъоло бир оятни бир суранинг ўзида 31 маротаба такрорлаган?
​Бу шунчаки такрорланиш эмас.
​﴿ فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴾
(«Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқарасизлар?»)
[Ар-Раҳмон]
​🔸 Ушбу оят «Ар-Раҳмон» сурасида 31 маротаба такрорланган. Буни шеърий такрорланиш деб ўйлайсизми? Аслида бу — руҳни даволаш учун мўлжалланган илоҳий шифо баённомасидир (протоколидир).
​━━━━━━━━━━━━━━
​🔹 Биринчидан, «Аълооʼ» (آلاء) нима ва нима учун хитоб иккилик шаклида (мусанно)?
​«Аълоoʼ» — бу неъматлардир. «Раббингиз» деганда инсонлар ва жинлар биргаликда назарда тутилади. Чунки бу сура икки оламга — инсонлар ва жинларга (соқалайга) бирдек хитоб қиладиган ягона сурадир.
​Аллоҳ сиз иккингизга ўз неъматларини санаб беради ва ҳар сафар сўрайди:
​﴿ فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴾
(«Бас, Раббингизнинг қайси неъматларини ёлғонга чиқарасизлар?»)
​━━━━━━━━━━━━━━
​🔹 Иккинчидан, нима учун айнан 31 маротаба?
​Чунки сурада ҳар бир такрордан олдин тилга олинган батафсил неъматлар сони айнан 31 тадир:
​🌱 Инсоннинг яратилиши
📖 Қуръоннинг ўргатилиши
☀️ Қуёш ва ойнинг аниқ ҳисоб билан ҳаракатланиши
🌿 Ўтлар ва дарахтларнинг сажда қилиши
⚖️ Осмоннинг кўтарилиши ва мезоннинг ўрнатилиши
🌍 Ернинг жонзотлар учун тўшаб қўйилиши
🌴 Хурмолар, донлар ва райҳонлар
🔥 Жинларнинг олов тутунидан яратилиши
... ва ҳоказо.
​Ҳар сафар сизга бир неъматни эслатиб, сўнг сизни тўхтатиб сўрайди:
​﴿ فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴾
​Гўёки У сизга шундай демоқда:
«Бу ерга имзо чекинг, ушбу неъматни инкор қила оласизми?»
​━━━━━━━━━━━━━━
​🔹 Учинчидан, бу такрордаги руҳий (психологик) сир нимада?
​🧠 Инсон мияси кўникишга дастурланган: у неъматларни бир неча соат ичида унутади ва фақат ўзида йўқ нарсаларга эътибор қаратади.
​Депрессияни даволашнинг замонавий усулларидан бири «миннатдорчилик терапияси» (шукроналик билан даволаш) деб аталади. Унда кайфиятни ўзгартириш учун 21 кун давомида ҳар куни 3 тадан неъматни санаш тавсия этилади.
​«Ар-Раҳмон» сураси эса бу терапияни сизга 1400 йил олдин тақдим этган. У сизни беш дақиқа ичида 31 та неъматни санашга мажбур қилади ва 31 маротаба сўрайди:
«Нимани инкор қила оласан?»
​Шунда доимо:
❌ «Менинг ҳеч вақоим йўқ» — деб бир айланада айланиб юрган мия ноилож тўхтайди ва жавоб излай бошлайди. Оқибатда атрофидаги ҳар бир нарса бебаҳо неъмат эканини англаб этади.
​━━━━━━━━━━━━━━
​🌸 Шу сабабли Набий ﷺ бу сурани «Қуръоннинг келини» деб атар эдилар.
​Чунки келинга озор ва таҳдид билан танбеҳ берилмайди, балки унга гўзаллик билан муомала қилинади. Сура сизга Аллоҳнинг гўзаллигини эслатади, ҳатто шикоят қилишга ҳам уялиб қоласиз.
​━━━━━━━━━━━━━━
​🤍 Агар қалбингиз сиқилаётган бўлса, уни ўқинг.
​Сурани тугатганингизда кўксингиз кенгайиб, таскин топасиз. Муаммоларингиз тугагани учун эмас, балки Раббингизнинг неъматлари ташвишларингиздан анча кўп эканини эслаганингиз учун.
​﴿ فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ ﴾
​Эй Раббимиз, Сенинг ҳеч бир неъматингни ёлғонга чиқармаймиз, Сега ҳамдлар бўлсин! 🤲
Мақолани ўқиб бўлсангиз Роббингизга хамду-сано ёзинг

@Ashabuz
❤6
ГУНОҲНИНГ ТАЪСИРИ
-------
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: “Мен кишининг ўрганган илмини унутишини ўзи қилган гуноҳ туфайли деб биламан”.

Имом Абу Ҳанифанинг масалани ечиш учун истиғфор айтиши ёки намоз ўқиши

Мулло Али Қорийнинг “Табақотул ҳанафийя” китобида қуйидагилар келтирилган: “Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга бирор масала чигал бўлиб қолса асҳобларига: “Бу фақат ўзим содир қилган гуноҳ учундир”, дер ва истиғфор айтар эди. Туриб намоз ўқиши ҳам мумкин эди. Шунда унга масала ечилар ва: “Менинг тавбам қабул қилинганини умид қилдим”, дер эди. Бу Фузайл ибн Иёзга етиб борганида қаттиқ йиғлади ва шундай деди: “Бу гуноҳи камлиги учун. Аммо ундан бошқаси бунга эътибор бермайди”.

Ҳофиз Ибн Ҳажар Асқалонийнинг “Таҳзибут таҳзиб” китобида Вакиъ ибн Жарроҳ таржимаи ҳолида келтирилган: “Одамлар мажбуран ёдлар, у табиий ёд олар эди. Али Ибн Хашрам айтади: “Вакиъга қарадим ва қўлида бирор китобни кўрмадим. У ёдлар эди. Шунда ҳифзнинг давоси ҳақида сўрадим. ‘Туноҳларни тарк қилиш. Мен у кабисини ҳифз учун синаб кўрмаганман”, деди”.

Имом Шофеъий розияллоҳу анҳу ушбу сўзларни айтган: “(Устозим) Вакиъга хотирам ёмонлигидан шикоят қилдим. Уни мени гуноҳларни тарк қилишга йўллади ва илм нур экани, Аллоҳнинг нури осий кишини ҳидоят қилмаслигини айтди”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг сўзи: савобда нур ва гуноҳца зулмат бор

Муаллиф роҳимаҳуллоҳ бу ерда гуноҳлар таъсирига ишора қилган. Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо савоб ва гуноҳларнинг инсон зоҳири ва ботинига таъсирини таққослаган. У зот айтганлар: “Савобнинг қалбда нури, юзда зийнати, баданда қуввати, ризқда кенгчилиги ва халқнинг қалбида муҳаббати бор. Гуноҳ-нинг қалбда зулмати, юзда шармандалиги, баданда заифлиги, ризқни камайтириши ва халқ қалбида ёмон кўриши бор”.

Матн:

Билгинки, кундузи ёруғлигидан кўр одамни кут-қармаганидек илм нури билан фақат тақво аҳли нур олади. Ўликка дори фойда бермагани каби шикоят аҳлига одоб фойда бермайди. Кучли ёмғир тошни ўстирмагани каби ҳикмат дунёга муҳаббат куйган киши қалбига фойда бермайди.

Имом Ибн Жавзийнинг гуноҳдан огоҳлантириши

У зот роҳимаҳуллоҳ айтади: “Маъсиятлардан ҳазир бўл, эҳтиёт бўл. Чунки улар ёмон оқибатларга олиб боради. Гуноҳлардан, хусусан, хилватлардаги гуноҳлардан қаттиқ эҳтиёт бўл. Чунки Аллоҳ таолога қарши чиқиш банданинг У Зот субҳанаҳу ва таоло кўзидан туширади (яъни, Аллоҳ назар солмай қўяди).

Гуноҳлар лаззатига фақат доимий ғафлатда юрадиган эришади. Мўмин уйғоқ (ҳушёр) бўлади, улардан лаззатланмайди. Чунки уни татиб кўриш олдида унинг гуноҳлигини билиб туради, унинг уқубатидан огоҳ қилиб туради. Агар маърифати кучли бўлса, илм кўзи билан ман қилувчига (Аллоҳга) яқинликни кўради. Уни ушлаган ҳолида яшаши безовталикка учрайди. Агар унга нафсу ҳаво мастлиги ғолиб келса, қалб ушбу муроқабаларга тоқат қила олмайдиган бўлади. Табиат (инсон табиати) унинг истагида бир лаҳза бўлса, бас. Сўнг у доимий хорлик, тўхтовсиз надомат ва кетма-кет йиғи, қилганига афсус-надомат бўлади. Агар у афвга аниқ ишонса, Унинг олдида итоб (танбеҳ)дан эҳтиёт бўлиш туради.

Гуноҳларга суф-э! Унинг таъсирлари қандай ҳам ёмон? Хабарлари қандай даҳшатли? Шаҳватга ғафлат қуввати миқдорига қараб етилади”.

Устоз Сибоий: “Гуноҳида қаттиқ туриб олган гуноҳкор ҳайвондир”, деган

Мустафо Сибоий айтади: “Агар нафсинг маъ-сиятни истаса, унга Аллоҳни эслат. Агар қайтмаса, кишиларнинг ахлоқини эслат. Шунда ҳам қайтмаса, одамлар уни билиб қолса (нима бўлади, деган) шармандаликни эслат. Агар шунда ҳам қайтмаса, билгинки, ўша вақтда сен ҳайвонга айланиб бўлибсан!”. Эй қалб ва кўзларни ўзгартирувчи Зот, қалбларимизни динингда собит қил.

Молик ибн Динор Ҳасан Басрийдан: “Олим дунёга муҳаббат қўйса, унинг уқубати нима?” деб сўради. “Қалбнинг ўлиши. Агар у дунёга муҳаббат қўйиб, уни Охират амали билан талаб қилса, ўша онда ундан илм баракалари кетади ва унинг расми қолади”, деб жавоб берди.

Матн:

Ким нафсу ҳавосига ўрганиб крлса, одоби камаяди. Ким илми далолат қилган нарсага қарши чиқса, нодонлиги кўпаяди. Кимга ўзининг давоси фойда бермаса, бошқани қандай қилиб даволайди?
❤2
Билгинки, одамларнинг руҳи баданлардир. Уларнинг энг ғами камлари дунёда зоҳид бўлганлардир.

Ҳорис Муҳосибийнинг

"Рисолатул мустаршидийн" китобидан

@Ashabuz
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 28- Сентябр хафтанинг ДУШАНБА тонги муборак бўлсин!

Соғ-саломат уйғотган Роббимизга беҳисоб ҳамду санолар бўлсин!

Янги бошланган ҳафта барчамиз учун хайрли бўлсин.

Ишларингизга омад, хонадонларингизга барака, қалбингизга хотиржамлик ёр бўлсин.

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни файзли ва баракали қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашиб, тонгини янада гўзал қилинг!

@Ashabuz
❤1👍1
#намозвақтлари 28-Сетнябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 04:58
Қуёш: 06:11
Пешин: 12:19
Аср: 16:24
Шом: 18:15
Хуфтон: 19:26
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
❤1👍1
Кун хикмати

Ўзининг аҳволидан ғофил кимсагина бировларнинг айбларини қидириб яшайди.

Авн ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ

@Ashabuz
👍3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энг зур баракали бизнес .

@Ashabuz
❤5👍1
Саловат айтиш хосиятлари

Муъмин киши Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламга саловат айтса, Аллох таолонинг амрига буйсунган булади
Саловат айтиш барака,рахмат келтиради.
Саловат йуллаган банда хаққига фаришталар истиғфор айтади
Банданинг бир саловатига Аллох таоло унта саловат айтади
Бир марта саловат айтган банданинг мартабаси ун пағона кутарилади.
Саловат айтган банданинг дцоси қабул бўлади
Росулуллох соллаллоху алайхи васаллам шафоатларига мушарраф булади
Саловат айтган бандани гунохи кечирилади
Куп саловат айтган бандани ғам андухлари арийди
Қиёмат куни Набий соллаллоху алайхи васалламга яқин булади
Ихлос билан саловат айтган банда садақа қилиш савобини олади
Куп саловат айтган бандага улимидан олдин жаннат башорати берилади
Қиёмат куни дахшатларидан саломат булади
Саловат мажлис каффоратидир
Саловат фақирлткни кетқизади
Саловат инсондан бахилликни аритади

Аллохумма солли ва саллим ва баарик алайҳ

@Ashabuz
❤6👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шом намозидан кейин Хуфтонгача жуда фазилатли вакт хисобланади. Тухфаи Расул Солатулаввабийн намози хакида.

@Ashabuz
❤2