AS'HAB.UZ
1.19K subscribers
10.9K photos
6.71K videos
6 files
11.9K links
Бу ерда, сиз ислом тарихи, гўзал ва мукаммал исломий маълумотларни оласиз !
Устоз: Равшанбек домланинг сахифалари:
Download Telegram
#намозвақтлари 3-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:03
Қуёш: 06:16
Пешин: 12:17
Аср: 16:17
Шом: 18:07
Хуфтон: 19:18
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
👍1
Ҳадис

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сен биродаринг билан жанжаллашма ва у билан ҳазиллашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма”, - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бизларни уч нарсадан қайтармоқдалар:
1. Мўмин-мусулмонлар билан жанжаллашиш.
2. Бировларни мазаҳ қилиш.
3. Бировга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Биз бу ҳадисга оғишмай амал қилишимиз, ўзаро жанжаллашмаслигимиз, бировларни мазаҳ қилмаслигимиз ва ваъда берилдими, уни бажаришимиз лозим. Ваъда бериб, сўнг унга хилоф қиладиган бўлса, ваъда бермаслик керак.

@Ashabuz
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турли фарм фирмалар билан "келишиб" ишлайдиган шифокорлар ҳақида яхши видео тайёрлашибди.

8 минг сўмлик дори ўрнига 500 минг сўмлик дор, таъсири бир!

Ҳамма — беморлар ҳам, шифокорлар ҳам, ҲМҚО ходимлари ҳам бу схеманинг қандай ишлашини яхши билади. Лекин негадир бу жирканч иллатга қарши ҳеч бир чора кўрилмайди.

Максимал тарқатинг

@Ashabuz
👍2
Имом Шофеъий айтадилар

Гунохларни тарк этишни изладим ва уни Зухо намозида топдим
Қабрларни нурини изладим ва уни Қуръон қироатида топдим
Сирот купригидан утишни изладим ва уни рўза ва садақада топдим
Аршни соясини изладим ва уни солихларга бўлган мухаббатда топдим
Қабрингиз нурга тўлишни истасангиз Қуръон уқинг.
Сиротдан тезлик билан утишни истасангиз рўза ва садақотларни купайтиринг
Аршнинг соясидан бошқа соя йуқ кунда Махшаргохда уша соя остида бўлмоқчимисиз солихларга мухаббат қуйинг.

@Ashabuz
😭3👏2❤1
МАФИЯНИ ҚУРҚИТГАН 12 ЁШЛИК БОЛА. Унинг исми Иқбол Масиҳ эди. У 1983 йилда Покистоннинг Лаҳор шаҳридан 17 км узоқликдаги Муридке қишлоғида туғилган. Христиан динига мансуб бўлган. Отаси оилани ташлаб кетган, онаси эса фаррош бўлиб ишлаган.
​4 ёшида уни 600 рупия — атиги 12 доллар эвазига қулликка сотиб юборишди. Онаси гилам фабрикаси эгаси Аршаддан қарздор эди. У ўғлини: «Қарзни узмагунча гилам тўқисин», деб топширди.
​4 ёшидан 10 ёшигача у гилам тўқиди.
​Кунига 14 соат, ҳафтада 7 кун, атиги 30 дақиқалик танаффус билан ишларди. Тонг отмасдан туриб, фабрикага пиёда борарди. У ерда қочиб кетмаслиги учун болаларни станокларга занжирбанд қилиб қўйишарди. Хато қилса — калтаклашар ва оёғидан тескари осиб қўйишарди.
​12 ёшида Иқболнинг вазни атиги 27 кг, бўйи эса 120 см эди. У 6 ёшли болага ўхшаб кўринарди. Чунки очлик ва занжирлар туфайли унинг танаси ўсишдан тўхтаган эди.
​Бир куни у қочиб кетиб, полицияга борди. Аммо фабрика эгаси томонидан пора бериб сотиб олинган полициячилар уни яна эгасига қайтариб беришди.
​Иккинчи марта у 10 ёшида қочишга муваффақ бўлди. Уни Қарздорлик қуллигидан озод қилиш фронти (BLLF) фаоллари топиб олишди. У уларнинг мактабига бориб, уларнинг овозига айланди.
​Шундан сўнг ҳаммаси бошланди.
​6 ёшли боладек кўринадиган бу болакай BLLF билан биргаликда фабрикаларга рейдлар уюштиришни бошлади ва 3 000 дан ортиқ қул-болаларни озод қилди.
​1994 йилда у АҚШда Reebok Human Rights Award (Inson ҳуқуқлари мукофоти)ни олди. 12 ёшида у Америкадаги минбарда туриб шундай деган эди: «Бизни эрталаб соат 4 да уйғотишар ва 12 соатлаб ишлашга мажбур қилишарди. Бизни станокларга занжирбанд қилишарди». У минбар ортидан эран-аран кўринарди.
​У бутун дунёга танилди. Ва Покистоннинг «гилам мафияси» — болалар меҳнатига таянган миллиард долларлик индустриянинг ашаддий душманига айланди.
​1995 йил 16 апрель, Пасха байрами куни. Иқбол таътилда туғилган Муридке қишлоғига, онасининг олдига келди. У холасининг ўғиллари билан велосипедда далага, қариндошига кечки овқат олиб кетаётган эди.
​Қишлоқ йўлида унга 12-калибрли ов милтиғидан ўқ узилди. Ортидан, орқасига қараб отишди.
​У ўшанда 12 ёшда эди.
​Полициянинг расмий талқини — «Ашраф исмли фермер бехосдан отиб қўйган». Ҳамма ишонадиган норасмий талқин эса — уни гилам мафияси буюртма асосида ўлдиртирган.
​Қотиллик шу кунгача очилмаган. Унинг дафн маросимига 800 киши келди.
​2000 йилда унга вафотидан сўнг Болалар ҳуқуқлари бўйича Бутундунё болалар мукофоти берилди. Ҳозирда 16 апрель унинг шарафига Халқаро болалар қуллигига қарши кураш куни деб эълон қилинган.
​У атиги 12 йил яшади. Шундан 6 йилини — занжирда, 2 йилини — озодликда ўтказди. Ва шу 2 йил ичида у кўплаб инсонлар 80 йилда қила олмаган ишларни амалга оширди.

@Ashabuz
😢7❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фариштар ухшар менинг онамга.

@Ashabuz
👏3
Ушбу сузларни кайси Пайгамбар уз отасига айтган?

Билмасангиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга битта саловат келтириб куйинг!

@Ashabuz
❤3
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли_тонг

Ассалому алайкум варахматуллохи ва баракатух.

Бугун 4- Октябр хафтанинг дам олиш Якшанба тонги барчага муборак бўлсин.

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли, манфаатли, омадли ва барокатли бўлсин.

Аллохим бизларни дунё ва охират фитналаридан омонда саклагин!

Охиратда Жамолинга ва Хабибингни шафоатига насиб этгин!

Бизларни ушбу сатрларни укиб турганларни хар биримизни 70.000 мингта Жаннатингга хисоб китобсиз кирадиган зотларинг каторидан насиб этгин Эй оламлар Роббиси бутун Жахон Подшохи Роббимиз!

Бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин азизларим!

@Ashabuz
❤1
#намозвақтлари 4-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:04
Қуёш: 06:17
Пешин: 12:17
Аср: 16:15
Шом: 18:05
Хуфтон: 19:16
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
Кун_ояти

«Оламларнинг Роббиси Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар», («Таквир» сураси, 29-оят).

Ҳар бир нарса Аллоҳнинг хоҳишига боғлиқ. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши ила бўлади.

@Ashabuz
Фойда

Истиғфор айтишнинг самаралари

1. Раҳматга эришиш (Аллоҳ таоло томонидан)
2. Бало ва мусибатларнинг даф бўлиши (офатлардан омон қолиш)
3. Гуноҳларнинг кечирилиши (мағфират қилиниш)
4. Куч-қувватнинг зиёда бўлиши (жисмоний ва маънавий қувват ортиши)
5. Баракали ёмғирлар ёғиши (қут-барака ато бўлиши)
6. Аллоҳ таоло эҳсон қилувчиларга Ўз фазли ва яхшиликларини инъом этиши
7. Мол-дунё ва бойлик билан қўллаб-қувватланиш
8. Фаровон ва гўзал ҳаёт кечириш
9. Фарзандлар ва зурриёт билан сийланиш
10. Боғу бўстонлар ва анҳорлар каби ризқларга эришиш.

Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ

@Ashabuz
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нафл намозлар тартиботлари .

@Ashabuz
👍2
«Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қўшниси» - умрини Масжиди Набавийда ўтказган Шайх Муҳиддин ҳазратлари.

Мадинаи Мунавварага борган кўплаб инсонлар Масжиди Набавийда бир нуроний қарияни кўришга одатланган эдилар.
У киши — Шайх Муҳиддин ҳазратлари эди.

Оддий либос, камтарона ҳаёт, сокин нигоҳ... Аммо қалблари Росулуллоҳ ﷺнинг масжидларига шунчалар боғланган эдики, йиллар ўтиб одамлар у кишини меҳр ва эҳтиром билан «Жорун-набий - Пайғамбар қўшниси» деб атай бошладилар.

Шайх Муҳиддин ҳазратларининг қарийб 50 йиллик ҳаётлари Масжиди Набавий билан чамбарчас боғлиқ ўтди. У киши шу узоқ йиллар мобайнида бирорта ҳам жамоат намозини қолдирмаганлари билан танилган эдилар.

Гўё қалблари масжидга ёпишиб қолгандек...

Ҳазрат, Масжиди Набавийдан тахминан 3 чақирим узоқликдаги кичик бир хонада жуда содда ҳаёт кечирар эдилар.

Бу масофа бугун биз учун яқин туюлиши мумкин. Аммо юз ёшни қоралаган бир нуроний инсон учун уни ҳар куни пиёда босиб ўтишнинг ўзи катта машаққат.

Шунга қарамай, Шайх Муҳиддин ҳазратлари йўлнинг узоқлигини ҳам, ёшнинг оғирлигини ҳам баҳона қилмас эдилар.

Пешин намозига етиб келиш учун йўлга чиқар, қарийб икки соат пиёда юриб, севган масжидларига етиб келар эдилар.

Аммо ажабланарлиси ҳали олдинда...

Ҳазрат пешинни ўқиб, яна уйларига қайтиб кетмас эдилар.

Пешин...
Аср...
Шом...
Хуфтон...
Тунги ибодатлар...
Ва ниҳоят, бомдод...

Кўпинча кейинги куннинг бомдод намозидан кейин ҳам Масжиди Набавийда қолар эдилар.

Гўё у кишининг уйлари уч чақирим нарида эмас, балки қалблари ором топган мана шу муборак маскан эди...

Шайх Муҳиддин ҳазратлари Масжиди Набавийда фақат ўз ибодатлари билан машғул бўлиб қолмас эдилар.

У кишининг қўлларида баъзан хурмо, баъзан чой, баъзан сут бўларди.

Масжидга келган зиёратчиларга, намозхонларга, айниқса ифтор пайтларида, борларини илинар эдилар.

Балким берганлари бир неча дона хурмо эди...
Балким бир пиёла чой ёки сут эди...

Аммо унинг ортида Росулуллоҳ ﷺнинг меҳмонларига хизмат қилишдек улкан муҳаббат бор эди.

Йиллар ўтди.
Сочлар оқарди.
Қадамлар секинлашди.
Қомат эгилди.

Аммо Масжиди Набавийга бўлган муҳаббат қаримади...

Шу сабабли одамлар Шайх Муҳиддин ҳазратларини «Жорун-набий - Пайғамбар қўшниси» деб атай бошладилар.

Ҳазратнинг кўп вақтлари Равзаи Шарифга яқин жойларда ўтар, тиллари зикрда, қалблари дуода, нигоҳлари эса муборак масжидда бўлар эди.

У кишини кўрган одам гўё бир насиҳатни сўзсиз эшитарди:

«Аллоҳни севган инсоннинг умри қаерда ва қандай ўтишига қаранг...»

Ниҳоят, 2021 йилнинг июнь ойида, 107 ёшдан ошган Шайх Муҳиддин ҳазратларининг узоқ ва баракали умр сафарлари поёнига етди.

Бир асрдан зиёд умр...

Унинг қарийб ярми Масжиди Набавийга боғланган...
Минглаб пешинлар...
Минглаб асрлар...
Минглаб шом ва хуфтонлар...
Минглаб бомдодлар...
Ва саноғини фақат Аллоҳ биладиган зикрлар, дуолар, саждалар...

Шайх Муҳиддин ҳазратлари бу дунёдан кетдилар.
Аммо ортларидан катта мол-дунё ёки баланд қасрларни эмас, ибодатга садоқат, масжидга муҳаббат ва Росулуллоҳ ﷺнинг масжидларига хизмат билан ўтган бир умр қиссасини қолдирдилар.

Баъзи инсонлар вафот этганларидан кейин ҳам одамларга сўзсиз насиҳат қилишда давом этадилар.

Шайх Муҳиддин ҳазратларининг ҳаётлари ҳам гўё бизга шундай дейди:

«Умрнинг узунлиги эмас, уни қаерда ва нима билан ўтказганинг муҳим...»

Аллоҳ таоло Шайх Муҳиддин ҳазратларини Ўзининг кенг раҳматига олсин. Масжиди Набавийга ва Росулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббатларини у киши учун охират саодатига сабаб қилсин.
У зотниг ҳурматидан Роббим ҳаммамизнинг гуноҳимизни кечирсин!

Бизларга ҳам масжидларга боғланган қалб, ибодатда собитқадамлик ва умримизни Аллоҳ рози бўладиган амаллар билан ўтказишни насиб этсин.
Омин. 🤲

@Ashabuz
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ким тонг отганда ушбу дуони укиса Аллох ундан рози булади.

@Ashabuz
👏5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатуху!

Хайрли_тонг                          

Бугун 5- Октябр хафтанинг Душанба куни муборак бўлсин азизларим!
                            
Бу дунёнинг ишлари Аллохнинг измидадир. Барчамизнинг ризқимиз тақсимланган, тақдиримиз белгиланган экан, бу дунё ташвишлари сиқилишга арзимайди... Шундай экан, хушвақт дамларида шукрда, махзунликда сабрда бўлайлик.

Қадрдонлар, бугунги кунингиз яхшиликларга бой бўлсин!

@Ashabuz
#намозвақтлари 5-Oктябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари

Тонг : 05:05
Қуёш: 06:18
Пешин: 12:16
Аср: 16:14
Шом: 18:04
Хуфтон: 19:15
(Тошкент вақти билан)

Намоз ракатлари :

Бомдод - 2 ракат суннат, 2 ракат фарз

Пешин - 4 ракат суннат, 4 ракат фарз, 2 ракат суннат.

Аср - 4 ракат фарз

Шом - 3 ракат фарз, 2 ракат суннат

Хуфтон - 4 ракат фарз, 2 ракат суннат

Витр - 3 ракат вожиб.

@Ashabuz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиз фарзандларни тарбия қилишни катта фазилат ва жаннатга элтувчи амал сифатида баён қилганлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ким икки қизни вояга етгунча тарбия қилиб боқса, Қиёмат куни мен билан мана шу икки бармоқ каби (яқин) ҳолда келади”, деганлар.

Имом Термизий ривояти

@Ashabuz
❤4